Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
154K subscribers
1.24K photos
715 videos
1.99K files
4.27K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
Шавкат Мирзиёев: келгуси 5 йилда олий тоифали ўқитувчи ҳамда шифокорлар маоши минг долларга етказилади «Очиқ айтиш лозим, биз бу заҳматкаш, фидойи инсонлар олдида ҳали қарздормиз. Шу боисдан ҳам, қанчалик қийин бўлмасин, ўқитувчилар меҳнатини муносиб рағбатлантириш…
5 йил ичида олий тоифали ўқитувчилар ойлиги 1000$ бўлади

"Юртимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш учун бизга замонавий илм ва яна бир бор илм, тарбия ва яна бир бор тарбия керак.
Бугунги ва эртанги кунимизни, ёшларимиз тақдирини ҳал қиладиган юксак малакали муаллим ва мураббийлар, профессор-ўқитувчилар, ҳақиқий зиёлилар керак.

Очиқ айтиш лозим, биз бу заҳматкаш, фидойи инсонлар олдида ҳали қарздормиз. Шу боисдан ҳам, қанчалик қийин бўлмасин, ўқитувчилар меҳнатини муносиб рағбатлантириш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз. 2025 йилга бориб, олий тоифали ўқитувчиларнинг ойлик маошини эквивалент ҳисобида 1 минг долларга етказиш чоралари кўрилади.

Бу борада, аввало, боғча тизимини мактаб таълими билан уйғунлаштириш орқали болаларимизни мактабга тайёрлаш сифатини янада яхшилаймиз.

Мамлакатимизнинг ҳамма ҳудудларида ўнлаб янги-янги мактабгача таълим муассасалари барпо этилади.

Барча боғчалар ҳар йили 2 миллион нусхадаги замонавий ўқув адабиётлари билан таъминлаб борилади.

Боғча ходимларининг профессионал тайёргарлиги ва маҳоратини ошириб бориш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда тизимдаги 160 минг нафардан зиёд педагог кадрларнинг малакаси оширилади.

Болалар сони ўсиб бораётганини инобатга олиб, янги мактаблар қуриш, мавжудларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, соҳанинг барча босқичлари ўртасида узвийликни таъминлашга қаратилган Миллий таълим дастури ишлаб чиқилади.

Мактабгача таълимдаги қамров даражасини ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга, олий таълим тизимида эса 50 фоизга етказиш, мактабларда таълим-тарбия сифати ва даражасини оширишга биз бирламчи вазифа деб қараймиз.

Янги олий таълим муассасаларини ташкил этиш билан бирга, талабаларни турар-жой билан таъминлаш бўйича бошлаган ишларимизни жадал давом эттирамиз"

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ Долзарб саволларга жавоблар:

Савол: Ассалому алейкум. Ман 2019 йил июнь ойида олий малака тоифасини олганман. Мактабда 2004 йилдан буён ишлаяпман. Лекин, 2014 йилга қадар бошқа мактабда, 2014 йилдан кейин эса ҳозирги мактабимда ишлаб келяпман. Энди 2024 йилда мажбурий аттестациядан ўтишим керак. 15 йил узлуксиз иш стажига эга булган педагог мажбурий аттестациядан озод килинади дейилган. Ман шу шарт бўйича озод қилинаманми ёки катнашаманми?

Савол: Ассалому алайкум. Педагог сифатида 16 йилдан буён фаолият юритаман. Аммо иш жойим ўзгарган, яъни, аввал 12 йил касб -ҳунар коллежида ишладим кейин мактабга ўтдим. Олий тоифадаман. Мен узлуксиз иш стажига эга ҳисобланаманми? Мажбурий аттестатсияга жалб қилинишим мумкинми?

❗️Жавоб:
Низомнинг 6-банди да навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагоглар рўйхати берилган. Мазкур рўйхатда "таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар" ҳам навбатдаги мажбурий аттестацияларга жалб этилмаслиги белгилаб қўйилган.

P.S. Низом да 15 йил айнан бир таълим ташкилотида фаолият олиб бориши шартлиги кўзда тутилмаган. Бир нечта таълим ташкилотларида бўлса ҳам, педагог сифатида узлуксиз 15 йил фаолият олиб борилган бўлса, Олий малкака тоифасини тасдиқлаш учун мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси етти йўналишдан иборат этиб белгиланади

1️⃣ Эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этилади, инсон қадри-қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган, кенг кўламли ислоҳотлар янги поғонага кўтарилади.

2️⃣ Адолат ва қонун устуворлиги – халқчил давлат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлашнинг энг асосий ва зарурий шарти бўлади.

3️⃣ Миллий иқтисодиётни, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида ривожлантириш устувор вазифаларидан бири бўлади.

4️⃣ Адолатли ижтимоий сиёсат юритилади, инсон капиталини ривожлантиришнинг энг муҳим омили ҳисобланган сифатли таълим-тарбия масаласи бундан буён ҳам доимий эътибор марказида бўлади.

5️⃣ Маънавий ва маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлади.

6️⃣ Иқлим ўзгариши, экологик муаммолар, радикализм, экстремизм ва терроризм, одам савдоси каби умумбашарий муаммоларга ечим топиш долзарб бўлиб қолади.

7️⃣ Мамлакатда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашнинг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучлар қудратини янада ошириш устувор мақсад бўлиб қолади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1-Sinf.docx
2.3 MB
1-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2-Sinf.docx
3 MB
2-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
3-Sinf.docx
1.6 MB
3-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
4-Sinf.docx
2.4 MB
4-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
5-Sinf.docx
1.5 MB
5-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
6-Sinf.docx
2.1 MB
6-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
7-Sinf.docx
1.8 MB
7-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-Sinf.docx
1.5 MB
8-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9-Sinf.docx
1.3 MB
9-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10-Sinf.docx
2.1 MB
10-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11-Sinf.docx
1.7 MB
11-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Sinf rahbar daftari toliq hajimda ishonchli(1).pdf
1 MB
📂 Синф раҳбари ҳужжатлар тўплами
🗓 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
5 йил иш стажига эга бўлган фуқаролар ОТМга суҳбат асосида қабул қилинади

Ҳукумат қарори билан иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириши учун тавсиянома берувчи вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхати ҳар йили 1 июлгача тасдиқланиб, ОАВда эълон қилинади.

Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари томонидан 100 нафаргача талабгорга тавсиянома берилади. Тавсияномага эга фуқаролар ҳар йили 20 июлдан 10 августгача ДТМнинг махсус электрон тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.

Суҳбат жараёни ҳар йили 20 августдан 30 августгача бўлган муддатда ташкил этилади.

Натижаларга кўра, 100 баллик баҳолаш мезонида 55 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар ОТМ ректори (директори) буйруғи билан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади.

Тартиб 2022 йил 1 майдан кучга киради.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашган шахсларга қандай жавобгарлик бор.

Савол;
мен мактабда тарих фанидан дарс бераман. Бир ўқувчимнинг ота-онаси болага ёмон баҳо қўйсам хам, яхши ўқигин деб койисам хам хар-сафар менга телефон қилиб пас баҳо қўймаслигимни болани тергамаслигимни талаб қилади. Шундай ота-оналарга қонунчиликда чора борми ?

Жавоб; МЖтК нинг 197-5-моддасига кўра, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари (1 350 000) дан етти баравари (1 890 000) гача, мансабдор шахсларга эса — етти баравари дан ўн баравари (2 700 000) гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш баравари (4 050 000)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

✏️ Фарзандига дарс ўтадиган ўқитувчиларга телефон қилиб фалончихон мени боламга бугун 4 қўйибсиз эртага беш қўйинг, кеча баҳо қўймабсиз бугун қўйинг, болани ўз ҳолига қўйинг, қўлингиздан келса ишланг бўлмаса йиғиштириб қўйинг каби ва бошқача шаклда педагог ҳодимларнинг ишчанлик фаолиятига ортиқча аралашган ота-оналарга юқоридаги норма бўйича кўрсатилган маъмурий жарималар қўлланилиши мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари доимий равишда малакаларини оширириб бориши керак. Лекин, директор ўринбосарлари бир ойлик малака оширишга чиқиб ҳам ҳеч нарса ўрганмаганини, кўп дарслар эскича усулда ўтилишини, дарс мавзулари ҳам уларни қониқтирмаслигини айтишарди.

Бу муаммоларни ҳал этиш мақсадида А.Авлоний номидаги Халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти томонидан “Узлуксиз касбий таълим” электрон платформаси йўлга қўйилди.

Шу сабабли маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари учун узлуксиз касбий ривожлантириш курсларини ташкил этиш мақсадида, уларни эҳтиёжларини ўрганишга қаратилган кичик бир сўровнома ўтказмоқчимиз. Яъни, мазкур курсларда ўтиладиган мавзулар уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб тузиш режалаштирилмоқда.

Бунинг учун директор ўринбосаларидан ушбу пост остида ўзларини қизиқтирган мавзуларни изоҳларда ёзиб қолдиришлари керак бўлади. Яъни, сизга узлуксиз касбий ривожлантириш ўқув курслари мобайнида қандай мавзуларда дарс ўтилиши маъқул бўлса, шуни ёзиб қолдирасиз.

❗️Малака оширишга чиққанингизда ўзингизга керакли мавзуларда дарслар ўтилишини истасангиз, ушбу пост остида албатта ўз фикрингизни ёзиб қолдиринг. Бу биз учун жуда муҳим. Унутманг изоҳларда ёзиб қолдирилган ҳар бир директор ўринбосарининг фикри инобатга олинади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

Педагог ходимлар ўзига белгиланган иш юкламасини, жумладан, ўқув-тарбия жараёни, ўқув- тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнларга оид ишларни ўз вақтида бажариши лозим.

🔰 Ўқитувчиларнинг асосий лавозим мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

👉 дарс машғулотларини умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тасдиқланган дарс жадвали ҳамда тақвим-мавзу режа асосида олиб бориш;

👉 марказлашган ҳолда, жумладан Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим ёки тавсия этиладиган таълим порталларида электрон шаклдаги тарқатма ва кўргазмали материаллар бўлмаса, таълим сифатини ошириш мақсадида ўз фани бўйича тарқатма ва кўргазмали материалларни тайёрлайди ва улардан дарс жараёнида самарали фойдаланади;

👉 ўз фани бўйича жорий, оралиқ ва якуний назорат ишларини ўтказади, ўқувчиларнинг ёзма ишлари ва дафтарларини текширади;

👉 умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўқув дастурларига мувофиқ ўз фани бўйича тақвим-мавзу режаларни тузади;

👉 ўз эҳтиёжига кўра фан ўқитувчилари томонидан ўтиладиган дарсларни кузатади, дарс таҳлили натижасида ўзаро тажриба алмашади;

👉 ўз фани бўйича тақвим-мавзу режа асосида ўтилган мавзуларни, ўқувчиларнинг ўтилган мавзуларни ўзлаштириш баҳосини ва давоматини дарс ўтилган куннинг ўзида синф ёки электрон журналларига қайд этади;

👉 ўқувчиларнинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда, фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш мақсадида ўз фани бўйича тўгарак машғулотларини ташкил этади;

👉 ўқувчиларни ўз фани бўйича фан олимпиадалари, турли танловлар ва мусобақаларга тайёрлайди;

👉 ўзига бириктирилган синф хоналари, лаборатория хоналаридаги қурилмалар, техник воситалар, бошқа моддий бойликларнинг сақланишини ва улардан ўқув-методик мақсадларда самарали фойдаланишни таъминлайди;

👉 таълим муассасаси обрўси ва шаънига путур етказиши мумкин бўлган маълумотларни тарқатмаслик ҳамда давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилади.

©️ Xalq ta'limi info

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
КОНСПЕКТ ЁЗМАНГ ШУНЧАКИ ДАРСНИ МИНИ ПРОЕКТОР ОРҚАЛИ ЎТИНГ

Илгари ўқитувчилар конспект ёзиб дарсга тайёрланишган бўлса, энди ўқувчиларни бу усул билан жалб этиш анча қийин. Буни энди ҳамма тушуниши керак. Ҳа, замон ўзгарди.

Эндиликда мактабларда мини проекторлар ишлатилмоқда. Бугунги тавсиямиз ҳам айнан мини проекторлар билан боғлиқ.

Проектор USB "флешка"ларни ўқийди, компьютерга улаш шарт эмас;

Катта проекторлардан фарқи у енгил ва кичик ўлчами бўлиб, кўтариб юриш учун жуда қулай;

Интернетдан электрон дастур, расм ёки видеодарсларни юклаб олиб мини проекторга улайсиз, дарсга тайёргарлик кўриш анча енгиллашади.


💰Эски нарх: 600 минг сўм ҳозирда чегирма нархда 497 минг сўм сўмга харид қилишингиз мумкин.

Буюртма бериш👇
https://100k.uz/oqim/58239
https://100k.uz/oqim/58239
https://100k.uz/oqim/58239

❗️Асосийси маҳсулотни олгач, кейин пулини тўлайсиз. Тўлиқ маълумотларни буюртма берганингиздан сўнг сизга операторнинг ўзи тушунтиради.
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ЎҚУВЧИЛАР ҚАНДАЙ ТАРТИБГА КЎРА БИТТА СИНФГА ЖАМЛАНАДИ?

Умумтаълим муассасаларида синфлар комплектларини шакллантиришда синфлар бўйича жами ўқувчилар сони, шу жумладан ўғил ва қиз бола ўқувчилар, инклюзив таълим ва якка тартибда уйда таълим олувчи ўқувчилар сонининг “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомда кўрсатилган меъёрларга мувофиқ бўлиши ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши талаб этилади.

Умумтаълим муассасаларининг синфлари ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, қуйидаги меъёрлар асосида комплектланади:

👉шаҳар ҳудуди ва туман марказларида 25 ― 35 нафаргача;

👉қишлоқ ҳудудларида 20 ― 35 нафаргача (олис (тоғли, чўлли) ҳудудларда жойлашган умумтаълим муассасалари бундан мустасно).

Ўқувчилар сони мазкур меъёрлардан кам бўлган ҳолларда умумтаълим муассасаси ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими ва молия бўлимлари билан келишилган ҳолда синфлар комплектланади.

Кам комплектли умумтаълим муассасаларида (филиалларда) бошланғич синф ўқувчилари қуйидаги ҳолларда битта синфга бирлаштирилиши мумкин:

👉ўқувчилар сони 8 нафаргача бўлган I ― IV синфлар;

👉ўқувчилар сони 12 нафаргача бўлган учта бошланғич синф;

👉ўқувчилар сони 24 нафаргача бўлган иккита бошланғич синф (I вa III, II вa IV синфлар).

Намунавий лойиҳалар бўйича қурилмаган, мослаштирилган биноларда жойлашган, ўқувчилар сони етарли бўлмаган умумтаълим муассасаларида, олис (тоғли, чўлли) ҳудудларда жойлашган умумтаълим муассасаларида, шунингдек, ўзбек тилида ўқитилмайдиган умумтаълим муассасаларида ўқувчилар сони синфларни комплектлашнинг ўзига хос шарт-шароитларидан келиб чиқиб, ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва ҳудудий молия органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.

❗️Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан оқилона фойдаланиш ва ортиқча харажатларга йўл қўймаслик мақсадида умумтаълим муассасаларида мазкур Низомда белгиланган меъёрлардан ортиқ синфлар комплектларини шакллантиришга йўл қўйилмайди.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал