Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
157K subscribers
1.21K photos
710 videos
1.98K files
4.22K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
Мактабларнинг иқтидорли битирувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медаллар ОТМларга киришда имтиёз бериладими?

Мактабларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланиши олий таълим муассасаларига киришда имтиёз тақдим этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 22-февралдаги 154-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида”ги низомда олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган ўқувчиларга имтиёзлар берилиши кўзда тутилмаган.

Мазкур низомга мувофиқ, олтин ва кумуш медаллар аъло баҳоларга ўқиган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

Бундан кўзланган мақсад ўқувчиларни таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, коррупсион ҳолатларнинг олдини олиш ва иқтидорли ўқувчилар билимини рағбатлантиришдан иборат.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Бугун 9-синф ўқувчилари учун Математика, Кимё ва Инглиз тили фанларидан онлайн олимпиадалар бўлиб ўтади

Олимпиада жараёнлари соат 10:00 дан 19:00 га қадар давом этади. Унда иштирок этмоқчи бўлган ўқувчилар oo.uzedu.uz сайтига кириши мумкин.

Онлайн олимпиадалар тизимидан фойдаланиш бўйича йўриқнома
👉 https://t.me/ustoz/5126

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Аттестатсияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш 15 январдан бошланади

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг жорий йилги аттестатсиядан ўтказиш жараёнлари 2024 йил 15 январдан бошланади. Ушбу тоифадаги педагоглар жорий йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестатсияда иштирок этишлари учун 15 январдан 1 мартга қадар рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши мумкин.

❗️Бунинг учун педагоглар Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган pedkadr.uzedu.uz платформаси орқали:

🔵 Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши;

🔵 шахсий кабинети орқали малака синови ўтган куннинг ўзидаёқ аттестация натижалари билан танишиши;

🔵 аттестация якунида педагогларга бериладиган QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатларни юклаб олиши мумкин.

🔵Мазкур платформани ҳозирги кунда тегишли вазирлик ва идорларнинг электрон тизимлари билан интеграция қилиш ишлари якунланмоқда.

Маълумот учун: 2023 йилнинг 5-7 декабрь кунлари “pedkadr.uzedu.uz” электрон платформаси орқали 20 та туман (шаҳар) педагоглари иштирокида малака тоифалари беришнинг янги тизими компютерда реал вақт режимида (онлайн) тажриба-синовдан ўтказилди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кимлар вазир жамғармаси ҳисобидан бериладиган устама ёки мукофот пулига даъвогарлик қилиши мумкин?

Вазир жамғармасидан бериладиган устама ёки мукофот пулларига умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ҳамда мактабгача ва мактаб таълими тизимида фаолият юритаётган илғор ходимлар даъвогарлик қилиши мумкин.

Қуйидагилар малакали педагог кадрлар ҳисобланади:

👉 ўқувчилари олий таълим муассасаларига ёки Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида энг юқори натижа кўрсатган педагог кадрлар;

👉 ўқувчилари халқаро ёки республика миқёсидаги мусобақа ва танловларда совринли ўринларни қўлга киритган педагог кадрлар.

Қуйидагилар мактаб таълими тизимида фаолият юритаётган илғор ходимлар ҳисобланади:

👉 таълим сифатини оширишга ўз ҳиссасини қўшган раҳбар кадрлар, психолог ва кутубхоначилар;

👉 ўз фаолиятида юқори натижаларга эришган ёки ўз маҳорат мактабини ташкил қилган методистлар;

👉 республика бўйича ташаббус кўрсатган, ишлари республика ва халқаро миқёсда оммалашган ёки мактаб таълими тизимида самарали фаолият юритаётган педагог кадрлар.

Демак хулоса шуки, вазир жамғармаси ҳисобидан бериладиган устама ёки мукофот пулига малакали педагог кадрлар ҳамда илғор ходимлар тоифасига кирувчилар даъвогарлик қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаб ўқитувчилари учун ҳам алоҳида квота ажратилмоқда.

Манба: Халқ таълими инфо

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️15 йил давомида олий тоифада ишлаб келган педаголарга умрбод олий тоифа берилади ва аттестатсиядан озод қилинади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сон қарори билан аттестация низомининг 1-боб 8-д бандига кўра, олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлгандан сўнг олий малака тоифасини (бош ўқитувчи лавозимини) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига ега бўлган педагог кадрларга — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) тўғридан тўғри (аттестатсиядан ўтказилмасдан) берилади.

Ундан ташқари, тоифасидан қатъий назар педагогик фаолияти бўйича 25 йил ва ундан кўп стажга эга бўлган ва ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог кадрларга уларнинг амалдаги малака тоифаси тўғридан тўғри (аттестатсиядан ўтказилмасдан) берилади. Яъни улар кейинчалик навбатдаги мажбурий аттестатсияга жалб этилмайди. Лекин исталган вақт ўз ихтиёрларига кўра навбатдан ташқари топширишлари мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Эртага, 11 январдан мактаб ўқувчиларига 3-чорак дарслари бошланади.

Хабарингиз бор, Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тизимидаги умумтаълим, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг ИИ чорак сўнгги куни 2023 йил 27 декабрь, қишки таътилнинг илк куни 28 декабрь хисобланиб, ўқувчилар қишки таътилга йўл олдилар.

Таътил 2024 йил 10 январгача (14 календарь кун) давом этади.

❗️III чорак дарслари 2024 йил 11 январдан бошланади

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Биласизми

❗️Ота-оналар фарзандларини мунтазам равишда мактабга келишларини таъминлаши шарт

«Таълим тўғрисида»ги
Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши, болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга оширишлари шарт.

❗️Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 340 минг сўмдан 1 млн 700 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 3 млн 400 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 5 млн 100 минг сўмдан 8 млн 500 минг сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга 1 млн 700 минг сўмдан 2 млн 380 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга 2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса, 3 млн 340 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Педагог ходимлар икки босқичли аттестация натижаларига кўра қуйидаги балларни тўплаши керак

👉 Олий тоифа учун — 80 балл ва ундан юқори;

👉 Биринчи тоифа учун — 70 балл ва ундан юқори;

👉 Иккинчи тоифа учун — 60 балл ва ундан юқори;

👉 Мутахассис тоифа учун — 55 баллдан 59 баллгача.

55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестатсиядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестатсияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2024 йилдан амалиётга жорий этилаётган мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги педагогларга малака тоифаларини бериш жараёнларидаги асосий ўзгаришлар нималардан иборат?

👉 Малака тоифаларини беришнинг асосий 3 та йўналишлари қайсилар?

👉 Кимлар имтиёзли тарзда малака тоифаси серитификатларини олишлари мумкин?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Педагог кадрларга малака тоифасини бериш ва сертификатлаш бўлими бош мутахассиси
«Менинг юртим» телеканали мухбирининг шу каби саволларига батафсил жавоб бериб ўтди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Менга қилинган ҳурматсизлик учун ўн ҳисса жавоб қайтараман» — Самарқанддаги мактаб директори фаррош тўйига чақирмагани учун жазавага тушгани айтилмоқда

Самарқанд вилоятидаги мактаблардан бирининг раҳбари ходими тўйига чақирмагани учун жазавага тушиб, унга қилинган ҳар бир ҳурматсизлик учун ўн ҳисса жавоб қайтаришини айтгани ҳақидаги аудио ижтимоий тармоқларда тарқалди. “Дарё”га билдирилишича, овоз вилоятнинг Пайариқ туманидаги 2-сонли умумтаълим мактаби директорига тегишли ҳисобланади. Ва у мактаб фарроши тўйига чақирмагани учун шундай гапларни гапирган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
425 ustama.pdf
212.3 KB
Вазир устамаси йиллик квотасининг 92 фоизи умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари учун ажратиладиган бўлди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 27 декабрь 576-сонли буйруғи билан вазир жамғармаси ҳисобидан 2024-2025-ўқув йилида педагогларни қўшимча рағбатлантириш тўғрисида кўрсатма берилди.

Буйруққа кўра вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган сони яъни — йиллик квота белгиланади.

Бунда йиллик квотанинг 92 фоизи Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият юритаётган малакали педагог кадрларга ва 8 фоизи Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги мактаблари педагог кадрларига ажратилиши белгиланди.

Масалан, бу йил ҳам вазир жамғармаси ҳисобидан устама оладиган педагоглар учун йиллик квота 2000 та белгиланса, шуни 160 таси Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги мактаб ўқитувчиларига, 1840 таси эса вазирлик тизимидаги умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларига берилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Расман: Бугундан тоифа олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланди

2024 йил 15 январдан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг жорий йилги аттестация жараёнлари учун рўйхатдан ўтиш бошланди.

❗️Аттестатсияда иштирок этувчи педагоглар шу вақтдан бошлаб pedkadr.uzedu.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтишлари ва мурожаат юборишлари мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Аттестацияга ҳужжат топширишда қанча тўлов қилиш керак бўлади?

Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади, яъни 306 000 сўм (уч юзи олти минг сўм).

Педагог кадрларни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.

Таълим ташкилотлари раҳбарлари навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиш муддати тугашидан олти ой олдин педагог кадрларни аттестациядан ўтиш лозимлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
VM qarori 17-son 10.01.2024.pdf
1.2 MB
⚡️Миллий сертификат имтиҳонида 65 баллдан ўтган абитуриент ОТМга киришда ўша фандан максимал баллга эга бўлади

Вазирлар Маҳкасининг тегишли (2024-йил 10-январдаги 17-сон) қарорига мувофиқ, Миллий сертификат имтиҳонида 65 баллдан ўтган абитуриент "А +, А" даражага эга бўлади ва ОТМга киришда ўша фандан максимал баллга эга бўлади.

Шунингдек, B+, B, C+, C даражага эга бўлган абитуриентларга тест синовларида эгаллаган балларига нисбатан фоиз асосида максимал баллга нисбатан табақалаштирилган балл берилади.

Сертификат учун талабгордан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

❗️Сертификатнинг амал қилиш муддати 3 йилни ташкил қилади. 

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Пенсия ёшига тўлган педагоглар учун аттестациядан ўтиш бўйича киритилган ўзгаришлар

👉 пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди, аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъи назар уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича уларга ҳақ тўланади;

👉 пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб, малака тоифаси (лавозими) оширилган тақдирда, уларга янги тасдиқланган малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Аттестатсияда иштирок этувчи педагогларга рўйхатдан ўтиш бўйича видеойўриқнома

Хабар берганимиздек, январь-июнь ойлари аттестатсиясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бугун, 15 январдан бошланди.      

pedkadr.uzedu.uz платформасидан фойдаланиш бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган юқоридаги видеойўриқнома кўрсатмалари билан танишиб чиқишингиз тавсия этилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, мурожаатларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 
👉 pedkadr.uzedu.uz - платформасидан ташқари, ягона интерактив давлат хизматлари портали
👉  my.gov.uz/uz ва давлат хизматлари марказлари орқали ҳам юбориш мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Энди миллий сертификатдан 65 балл олса ҳам абитуриентга тестда максимал балл бериладими?

Савол:

Миллий сертификатлар тизимида нима ўзгаришлар бўлди?

Жавоб:

Аслида айтарли катта ўзгариш бўлмади, асосий ўзгариш бу тест натижалари халқаро методика — Раш модели асосида ҳисобланади. Президент мактаблари имтиҳони ҳам айнан шу методикага асосланган.

Кўпчилик каналлар "Энди миллий сертификатдан 65 балл олса ҳам абитуриентга тестда максимал балл берилади" деб ёзишди. Умуман олганда бу тўғри хабар, аммо бироз масала моҳияти очиб берилмаган.

Ҳозиргача амалда бўлган миллий сертификат имтиҳонларида 100 баллик баҳолаш тизимида 86 баллдан оширганларга тестда ўша фандан максимал балл, 60-86 балл тўплаганларга эса, олган балига мос равишда табақалаштирилган (пропорционал) балл берилар эди.

Ҳозир ҳам худди шунақа бўлади. Фақат эндиликда максимал балл 100 эмас, балки 75 балл бўлади. Кўпчилик аввалгидек 100 баллдан 65 олсам максимал балл оларканман, деб ўйлаб адашмоқда. Йўқ, энди 75 баллдан 65 олиш керак. 65 балл бу 75 нинг 86 фоизи бўлади. Демак, олдингидан ҳеч нарса ўзгармаган.

Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича А+, А, Б+, Б, С+, С даражали сертификатлар берилади. Унга кўра:

70 баллдан юқори — А+;
65 - 69,9 балл — А;
60 - 64,9 балл — Б+;
55 - 59,9 балл — Б;
50 - 54,9 балл — С+;
46 - 49,9 балл — С.

Ҳар 5 балл янги даража.

А+, А даражали сертификат олган абитуриентга ОТМ бакалавриатига тест синовларида ушбу фандан максимал балл берилади;

Б+, Б, С+, С даражали сертификат олган абитуриентга мос равишда максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилади.

Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга эса аввал бўлганидек тегишли мажбурий фанлар бўйича белгиланган энг юқори балл берилади.

Бор гап шу. Ваҳима қиладиган ёки ортиқча хурсанд бўладиган жойи йўқ, шунчаки баҳолаш методикаси ўзгаряпти холос.
Манба.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Вазир жамғармаси ҳисобидан жорий йилда устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг умумий квотаси 1250 та этиб белгиланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 8 январдаги тегишли буйруғи билан Вазир жамғармаси ҳисобидан устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган сони ва 1-босқич тест синовлари орқали саралаш бўйича регламент тасдиқланди.

❗️Унга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан Республика бўйича 2024 йилда ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг чекланган сони 1 250 нафар етиб белгиланди. Бунда:

👉 1 150 та квота ёки умумий квотанинг 92 фоизи — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган малакали педагог кадрларга;

👉 100 та квота ёки умумий квотанинг 8 фоизи — Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар педагог кадрларига ажратилди.

Квоталар “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий ва филология фанлари” ва “Амалий фанлар”лар йўналишлари бўйича ҳудуд ва туман (шаҳар)лар кесимида тақсимланди. Бунда тегишли йўналиш бўйича туман (шаҳар) учун белгиланган ҳар битта квота ўрнига кўпи билан уч нафар номзод тақдим этилади.

Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама олишга номзодлар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан тасдиқланган Низомдаги малакали педагог кадрлар учун назарда тутилган мезонлар асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги Ф-22-сонли фармойишига мувофиқ ташкил этилган ҳудудий кенгашлар томонидан танлаб олинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ўқувчини дарсга ўз вақтида киришини таъминлаш ёки дарсга кирмаган ўқувчини топиб келиш ўқитувчининг вазифасига кирмайди.

Халқ таълими вазирининг 07.12.2019 йил 393-сонли буйруғида ҳам, Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сонли буйруғи билан тасдиқланган халқ таълими ходимларининг лавозим мажбуриятлари орасида ҳам ўқитувчининг юқоридаги каби мажбуриятлари мутлақо белгиланмаган.

❗️Фақат юқоридаги икки ҳужжатда ўқитувчи дарс давомида ўқувчиларни йўқлама қилиши ва электрон журналга келмаган ўқувчилар тўғрисидаги белгини киритиши кераклиги қайд этилган.

Манба

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
📚 EMAKTAB.UZ БЎЙИЧА ЭСЛАТМА

Ўқувчилар ўз вақтида (9.00-21.00 гача 1 сменали мактаблар учун, жорий кундан эртаси куни 13.00 гача 2 сменали мактаблар учун) баҳоланмаслиги, белгининг қўйилмаслиги ўқитувчини дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун ҳақ тўланмайди.

Синф раҳбари «бир кунлик журнал» да фанлар остидаги «PR» устунига ҳар кунлик давомат белгиларини қуйидаги тартибда қўйиб боради:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
dq — сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
k — касаллик сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикиб керганлигини кўрсатиш учун;
m — сурункали дарс қолдираётганлигини кўрсатиш учун;
ch — республикадан ташқарига рухсатсиз чиқиб кетганлигини кўрсатиш учун;
q — таълим олишга ота-онаси қаршилик қилаётганлигини кўрсатиш учун;
ns — ота-она назоратсизлиги сабабли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун;
tq — турмушга чиққанлиги туфайли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун қўйиш белгиланади.

Фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг дарсдаги давоматлари дарс бошланишида онлайн тарзда қуйидаги тартибда қайд этилади:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикишни кўрсатиш учун.(бахолаш мумкин).

❗️Синф журналларида ўқувчиларнинг фамилияси ва исми мактаб таълим тилига қараб кирилл ёки лотин алифбосига асосланган ёзувларда киритилиши синф раҳбарига юклатилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Қуйидаги ҳолларда педагогларнинг аттестатсияда иштирок этиш тўғрисидаги мурожаатлари рад этилиши мумкин!

Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Низом 30-бандида кўра қуйидаги ҳолатларда давлат хизматлари маркази ёки ваколатли вазирликлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин:

👉 педагог кадрлар томонидан сўровноманинг электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари ёхуд СМС-хабарнома билан тасдиқланмаганлиги;

👉 педагог кадрлар томонидан нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;

👉 сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

👉 аттестатсиядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестатсиядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).

❗️Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy