Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.24K photos
715 videos
1.99K files
4.27K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗ КУТГАН МАҲСУЛОТ: МИНИ ПРОЕКТОРЛАР КЕЛДИ, ЭНДИ НАРХЛАР ЯНАДА АРЗОН

Илгари ўқитувчилар конспект ёзиб дарсга тайёрланишган бўлса, энди ўқувчиларни бу усул билан жалб этиш анча қийин. Буни энди ҳамма тушуниши керак. Ҳа, замон ўзгарди.

Эндиликда мактабларда мини проекторлар ишлатилмоқда. Бугунги тавсиямиз ҳам айнан мини проекторлар билан боғлиқ.

Проектор USB "флешка"ларни ўқийди, компьютерга улаш шарт эмас;

Катта проекторлардан фарқи у енгил ва кичик ўлчами бўлиб, кўтариб юриш учун жуда қулай;

Интернетдан электрон дастур, расм ёки видеодарсларни юклаб олиб мини проекторга улайсиз, дарсга тайёргарлик кўриш анча енгиллашади.


💰 497 000 сўм

❗️Асосийси маҳсулотни олгач, кейин пулини тўлайсиз. Тўлиқ маълумотларни буюртма берганингиздан сўнг сизга операторнинг ўзи тушунтиради.


👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
⚡️МАКТАБЛАРДА МЕТОДБИРЛАШМА РАҲБАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

🔰 Халқ таълими вазирининг 2020 йил 13 августдаги 183-сонли Умумий ўрта таълим мактабининг Методбирлашмалари тўғрисидаги низом 29-бандида методбирлашма (услуббирлашма) раҳбарининг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, улар қуйидаги:

1️⃣ методбирлашманинг иш режасини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш, ҳисоботларини тузиш;

2️⃣ тажрибаси етарли бўлмаган ва ёш ўқитувчиларга услубий ёрдам кўрсатиш;

3️⃣ тегишли фанларни ўқитиш сифатига эътибор қаратиш;

4️⃣ методбирлашма фаолияти юзасидан педагогик кенгашга ҳисобот бериш;

5️⃣ тақвим-мавзу режаларининг тузилиши ва бажарилишини назорат қилиш;

6️⃣ очиқ дарслар, методик кун ва фан ойликларини ташкил этишдан иборат.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, меторбирлашма раҳбари ўз йўналиши бўйича фан ўқитувчилардан очиқ дарсларни ташкил этишини талаб қилишга ҳақли.

©️ Юрист Хизмати

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️Ўқитувчиларнинг ойлигини минг долларга етказиш чораларини, албатта, кўрамиз – Шавкат Мирзиёев

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️Ўқитувчиларнинг ойлигини минг долларга етказиш чораларини, албатта, кўрамиз – Шавкат Мирзиёев 👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Шавкат Мирзиёев: келгуси 5 йилда олий тоифали ўқитувчи ҳамда шифокорлар маоши минг долларга етказилади

«Очиқ айтиш лозим, биз бу заҳматкаш, фидойи инсонлар олдида ҳали қарздормиз. Шу боисдан ҳам, қанчалик қийин бўлмасин, ўқитувчилар меҳнатини муносиб рағбатлантириш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз. 2025 йилга бориб, олий тоифали ўқитувчиларнинг ойлик маошини эквивалент ҳисобида 1 минг долларга етказиш чоралари кўрилади.

Тараққиёт стратегиямизда халқимиз саломатлигини таъминлаш бундан буён ҳам бош вазифа бўлиб қолади.

Ушбу соҳага йўналтириладиган маблағларни 2 баробар ошириш, жумладан, келгуси беш йилда олий тоифали шифокорлар маошини 1 минг долларга етказиш мўлжалланмоқда.

Ўқитувчилар ойлигини минг доллар қилиб, шифокорларга эътитибор қилмасак, адолатдан бўлмайди», — деди Шавкат Мирзиёев.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
Шавкат Мирзиёев: келгуси 5 йилда олий тоифали ўқитувчи ҳамда шифокорлар маоши минг долларга етказилади «Очиқ айтиш лозим, биз бу заҳматкаш, фидойи инсонлар олдида ҳали қарздормиз. Шу боисдан ҳам, қанчалик қийин бўлмасин, ўқитувчилар меҳнатини муносиб рағбатлантириш…
5 йил ичида олий тоифали ўқитувчилар ойлиги 1000$ бўлади

"Юртимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш учун бизга замонавий илм ва яна бир бор илм, тарбия ва яна бир бор тарбия керак.
Бугунги ва эртанги кунимизни, ёшларимиз тақдирини ҳал қиладиган юксак малакали муаллим ва мураббийлар, профессор-ўқитувчилар, ҳақиқий зиёлилар керак.

Очиқ айтиш лозим, биз бу заҳматкаш, фидойи инсонлар олдида ҳали қарздормиз. Шу боисдан ҳам, қанчалик қийин бўлмасин, ўқитувчилар меҳнатини муносиб рағбатлантириш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз. 2025 йилга бориб, олий тоифали ўқитувчиларнинг ойлик маошини эквивалент ҳисобида 1 минг долларга етказиш чоралари кўрилади.

Бу борада, аввало, боғча тизимини мактаб таълими билан уйғунлаштириш орқали болаларимизни мактабга тайёрлаш сифатини янада яхшилаймиз.

Мамлакатимизнинг ҳамма ҳудудларида ўнлаб янги-янги мактабгача таълим муассасалари барпо этилади.

Барча боғчалар ҳар йили 2 миллион нусхадаги замонавий ўқув адабиётлари билан таъминлаб борилади.

Боғча ходимларининг профессионал тайёргарлиги ва маҳоратини ошириб бориш ғоят муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда тизимдаги 160 минг нафардан зиёд педагог кадрларнинг малакаси оширилади.

Болалар сони ўсиб бораётганини инобатга олиб, янги мактаблар қуриш, мавжудларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, соҳанинг барча босқичлари ўртасида узвийликни таъминлашга қаратилган Миллий таълим дастури ишлаб чиқилади.

Мактабгача таълимдаги қамров даражасини ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга, олий таълим тизимида эса 50 фоизга етказиш, мактабларда таълим-тарбия сифати ва даражасини оширишга биз бирламчи вазифа деб қараймиз.

Янги олий таълим муассасаларини ташкил этиш билан бирга, талабаларни турар-жой билан таъминлаш бўйича бошлаган ишларимизни жадал давом эттирамиз"

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ Долзарб саволларга жавоблар:

Савол: Ассалому алейкум. Ман 2019 йил июнь ойида олий малака тоифасини олганман. Мактабда 2004 йилдан буён ишлаяпман. Лекин, 2014 йилга қадар бошқа мактабда, 2014 йилдан кейин эса ҳозирги мактабимда ишлаб келяпман. Энди 2024 йилда мажбурий аттестациядан ўтишим керак. 15 йил узлуксиз иш стажига эга булган педагог мажбурий аттестациядан озод килинади дейилган. Ман шу шарт бўйича озод қилинаманми ёки катнашаманми?

Савол: Ассалому алайкум. Педагог сифатида 16 йилдан буён фаолият юритаман. Аммо иш жойим ўзгарган, яъни, аввал 12 йил касб -ҳунар коллежида ишладим кейин мактабга ўтдим. Олий тоифадаман. Мен узлуксиз иш стажига эга ҳисобланаманми? Мажбурий аттестатсияга жалб қилинишим мумкинми?

❗️Жавоб:
Низомнинг 6-банди да навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагоглар рўйхати берилган. Мазкур рўйхатда "таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар" ҳам навбатдаги мажбурий аттестацияларга жалб этилмаслиги белгилаб қўйилган.

P.S. Низом да 15 йил айнан бир таълим ташкилотида фаолият олиб бориши шартлиги кўзда тутилмаган. Бир нечта таълим ташкилотларида бўлса ҳам, педагог сифатида узлуксиз 15 йил фаолият олиб борилган бўлса, Олий малкака тоифасини тасдиқлаш учун мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси етти йўналишдан иборат этиб белгиланади

1️⃣ Эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этилади, инсон қадри-қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган, кенг кўламли ислоҳотлар янги поғонага кўтарилади.

2️⃣ Адолат ва қонун устуворлиги – халқчил давлат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлашнинг энг асосий ва зарурий шарти бўлади.

3️⃣ Миллий иқтисодиётни, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида ривожлантириш устувор вазифаларидан бири бўлади.

4️⃣ Адолатли ижтимоий сиёсат юритилади, инсон капиталини ривожлантиришнинг энг муҳим омили ҳисобланган сифатли таълим-тарбия масаласи бундан буён ҳам доимий эътибор марказида бўлади.

5️⃣ Маънавий ва маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлади.

6️⃣ Иқлим ўзгариши, экологик муаммолар, радикализм, экстремизм ва терроризм, одам савдоси каби умумбашарий муаммоларга ечим топиш долзарб бўлиб қолади.

7️⃣ Мамлакатда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашнинг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучлар қудратини янада ошириш устувор мақсад бўлиб қолади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1-Sinf.docx
2.3 MB
1-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2-Sinf.docx
3 MB
2-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
3-Sinf.docx
1.6 MB
3-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
4-Sinf.docx
2.4 MB
4-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
5-Sinf.docx
1.5 MB
5-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
6-Sinf.docx
2.1 MB
6-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
7-Sinf.docx
1.8 MB
7-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-Sinf.docx
1.5 MB
8-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9-Sinf.docx
1.3 MB
9-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10-Sinf.docx
2.1 MB
10-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11-Sinf.docx
1.7 MB
11-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Sinf rahbar daftari toliq hajimda ishonchli(1).pdf
1 MB
📂 Синф раҳбари ҳужжатлар тўплами
🗓 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
5 йил иш стажига эга бўлган фуқаролар ОТМга суҳбат асосида қабул қилинади

Ҳукумат қарори билан иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириши учун тавсиянома берувчи вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхати ҳар йили 1 июлгача тасдиқланиб, ОАВда эълон қилинади.

Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари томонидан 100 нафаргача талабгорга тавсиянома берилади. Тавсияномага эга фуқаролар ҳар йили 20 июлдан 10 августгача ДТМнинг махсус электрон тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.

Суҳбат жараёни ҳар йили 20 августдан 30 августгача бўлган муддатда ташкил этилади.

Натижаларга кўра, 100 баллик баҳолаш мезонида 55 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар ОТМ ректори (директори) буйруғи билан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади.

Тартиб 2022 йил 1 майдан кучга киради.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашган шахсларга қандай жавобгарлик бор.

Савол;
мен мактабда тарих фанидан дарс бераман. Бир ўқувчимнинг ота-онаси болага ёмон баҳо қўйсам хам, яхши ўқигин деб койисам хам хар-сафар менга телефон қилиб пас баҳо қўймаслигимни болани тергамаслигимни талаб қилади. Шундай ота-оналарга қонунчиликда чора борми ?

Жавоб; МЖтК нинг 197-5-моддасига кўра, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари (1 350 000) дан етти баравари (1 890 000) гача, мансабдор шахсларга эса — етти баравари дан ўн баравари (2 700 000) гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш баравари (4 050 000)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

✏️ Фарзандига дарс ўтадиган ўқитувчиларга телефон қилиб фалончихон мени боламга бугун 4 қўйибсиз эртага беш қўйинг, кеча баҳо қўймабсиз бугун қўйинг, болани ўз ҳолига қўйинг, қўлингиздан келса ишланг бўлмаса йиғиштириб қўйинг каби ва бошқача шаклда педагог ҳодимларнинг ишчанлик фаолиятига ортиқча аралашган ота-оналарга юқоридаги норма бўйича кўрсатилган маъмурий жарималар қўлланилиши мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал