Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
154K subscribers
1.24K photos
715 videos
1.99K files
4.27K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИГА КУЗГИ ТАЪТИЛ ҚАЧОНДАН БОШЛАНАДИ?

Амалдаги тартибга кўра ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади. Ўқув йил 34 хафтадан иборат 4 та чоракка бўлинади, ҳар бир чорак оралиғида таътиллар белгиланган. (Бирничи синфлар учун 33 ҳафта)

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

👉кузги таътил
- 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

👉қишқи таътил - 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

👉баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

👉ёзги таътил - охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Маълумот учун:
Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади. Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН КУЗГИ ТАЪТИЛ 4 НОЯБРДАН БОШЛАНАДИ

Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 6 календарь кун, яъни 9 нояргача давом этади.

II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
❗️ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН КУЗГИ ТАЪТИЛ 4 НОЯБРДАН БОШЛАНАДИ Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади. Таътил 6 календарь кун, яъни 9 нояргача давом этади. II чорак эса 10 ноябрдан…
Япон мактаблари ҳақида қизиқарли фактлар

1. Японияда бошланғич синфдан то олтинчи синфгача "Ахлоқ томон йўл" дастури номли дарс ўтишар экан. Бунда ўқувчиларга фақат ахлоқ ва кишилар билан муомалани ўргатишга алоҳида эътибор қаратилади.

2. Биринчи синфдан учинчи синфгача ўқувчилардан имтихон олинмайди. Чунки бу вақтда мақсад болани тарбия қилиш, ахлоқий тушунчаларни сингдириш ва шахсиятни шакллантириш муҳим ҳисобланади.

3. Япон ўқувчилари устозлари билан бирга ҳар куни 25 дақиқа мактабни тозалаш билан шуғулланишади. Бу уларни тозаликка диққатли бўлиб, камтарин тарзда ўсишларига ёрдам беради.

4. Япон ўқувчилари мактабга ўзлари билан зарарсизлантирилган тиш чўткасини олиб боришлари керак. Чунки овқатдан сўнг тишларини ювишлари лозим. Улар ёшликдан саломатликларига эътиборли бўлишга кўниктирилар экан.

5. Мактаб мудирлари ўқувчилардан ярим соат олдин овқатланишади. Бу билан улар овқат болаларга зарар берадими йўқми, шуни аниқлаб беришар экан. Улар ўқувчиларни Япония келажаги деб билишади ва уларни ҳимоя қилиш лозим деб эътиқод даражасида қарашади.

6. Японияда фаррошлар "саломатлик муҳандислари" дейилади. Улар 5000 дан 8000 долларгача маош берилади. Уларни ишга олишдан олдин ёзма ва оғзаки имтихондан ўтказилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
🇺🇿 Ноябрь - Рус ва хорижий тиллар фан ойлиги
🇬🇧 November is the month of Russian and Foreign languages
🇷🇺 Ноябрь - месяц русского и иностранных языков
🇫🇷 Novembre - Mois de la science russe et des langues étrangères
🇩🇪 November - Wissenschaftsmonat Russisch und Fremdsprachen

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар ва шифокорлар ойлигини босқичма-босқич ошириш кераклигини айтди

Президент 2022 йилги давлат бюджети муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Кейинги йил республика бўйича 40та янги мактаб қуриш, камида 80 минг талабанинг ижара тўловига ёрдам бериш кўзда тутилган. Ўқитувчи ва шифокорларнинг ойликларини босқичма-босқич ошириш, коронавирусга қарши эмланганлар сонини 17 миллион нафарга етказиш бўйича топшириқ берилди. Онкогематология, эндокринология, буйрак ва жигар кўчириш каби дастурларга 1 триллион сўм ажратилиши мўлжалланмоқда.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Телеграмда гуруҳингиз борми?

@uzcontroller_botгуруҳда тартиб сақлайди!

Гуруҳга админ қилиб СТАРТ боссангиз:
Ботлардан ҳимоя қилади.
Гуруҳдаги линкъларни ўчиради.
Гуруҳга кирган чиққанларни ўчиради.

🔰 Қўшимча имкониятлари:
👉 Тақиқланган сўзлар қўшиш.
👉 Фойдаланувчини белгилаб бир қанча вақт хабар ёзишини чеклаш.
👉 Гуруҳ аъзоларини огоҳлантириш.

Ботда ушбу қоидаларни ёқишингиз ва ўчиришнгиз имкони бор!

👉 @uzcontroller_bot билан гуруҳингизни тартибга солинг 😊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
TESOL сертификати тўғрисидаги саволларга жавоблар!

Фақат бизни ҳудудимизда рўйхатдан ўтган 3 та ташкилотни сертификати учун устама берилади. ESN дан берилгани ҳам тан олинади.

🔰Тан олинадиган сертификатлар:
👉 TESOL International Assosiation 👉 TCCP Course
👉 SIT TESOL
👉 Trinity CertTESOL

Онлайн платформалардан олинган сертификатлар устама учун тан олинмайди!

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев:

Муаллим ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақи босқичма-босқич оширилади. Ушбу мақсадлар 2022 йилда давлат бюджетидан 350 млрд сўм ажратилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️Олис ҳудудлардаги мактабларда ишлаётган ўқитувчиларга бошланғич ёрдам ва ижара пули тўловида узилишлар бўлганда Халқ таълими вазирлигига мурожаат этишлари сўралади

Куни кеча Rost24 нашри томонидан олис ҳудудларда жойлашган бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга белгиланган махсус қўшимча тўловлар тўланмаётганлиги юзасидан мақола эълон қилинди.

🔰Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11 январдаги ПҚ-4940-сонли қарорига мувофиқ:

👉 таълим сифати юқори бўлмаган таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ўқитувчиларга республика бюджети ҳисобидан 100 ва 50 фоизлик қўшимча устамалар;
👉 олис ва чекка ҳудудлардаги таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ўқитувчиларга маҳаллий бюджетлар ҳисобидан бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун ҳар ойлик пул компенсация тўловлари тўлаб келинмоқда.

Бироқ, Халқ таълими вазирлиги томонидан мазкур мақолада кўтарилган масала юзасидан ҳолатлар манзилли ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам айрим педагог ходимларга бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун ҳар ойлик пул компенсация тўловларида узилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Айни дамда аниқланган ҳолатлар вазирлик томонидан назоратга олинган бўлиб, уларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, шу каби ҳолатларни зудлик билан ҳал этиш ҳамда келгусида йўл қўймаслик юзасидан ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига топшириқлар берилди.

Олис ва чекка ҳудудлардаги мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ўқитувчилардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11 январдаги ПҚ-4940-сонли қарорида белгиланган қўшимча тўловларни жойларда турли баҳоналар билан амалга оширилмаётганлик ҳолатларига дуч келаётган бўлса, ҳар бир мурожаатни Вазирлик томонидан манзилли ўрганилиб, ечиш мақсадида вазирликнинг 71-202-09-09 рақамига мурожаат қилишларини сўраб қоламиз.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
​​⚡️ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ОЙЛИК МАОШИ ОШИРИЛИШИ МУМКИН

Кеча, Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилги давлат бюджети муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ўтказилган йиғилишда Президент муаллим ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақини босқичма-босқич ошириш зарурлигини таъкидлаб, бунинг учун қўшимча маблағ йўналтиришни таклиф қилди.

Хабарда айтилишича, келгуси йилга мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасида таълим ва тиббиёт тизимига 58 триллион сўм ажратилиши мўлжалланган. Давлат раҳбари бу маблағга қўшимча тарзда яна 12 триллион сўм ажратиш таклифини билдирган. 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан бошлаб ҳозирги кунга қадар ўқитувчиларнинг ойлик маоши 2 босқичда оширилган. Аввал, ўқитувчининг ўртача иш ҳақи 1,4 миллион сўм атрофида бўлган бўлса, ҳозирги кунга келиб, 1,5 бараварга оширилиб, ўртача 2,6 миллион сўмга етказилган.

❗️Маълумот учун: Ҳозирги кунда ўқитувчилар қуйидаги миқдорда ойлик маош оладилар:

👉Ўқитувчилар – 2 млн 299 минг 438 сўм;

👉Олий тоифали ўқитувчи – 3 млн 170 минг 010 сўм;

👉Биринчи тоифали ўқитувчи – 2 млн 868 минг 608 сўм;

👉Иккинчи тоифали ўқитувчи – 2 млн 574 минг 348 сўм;

👉Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 2 млн 149 минг 436 сўм.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗ КУТГАН МАҲСУЛОТ: МИНИ ПРОЕКТОРЛАР КЕЛДИ, ЭНДИ НАРХЛАР ЯНАДА АРЗОН

Илгари ўқитувчилар конспект ёзиб дарсга тайёрланишган бўлса, энди ўқувчиларни бу усул билан жалб этиш анча қийин. Буни энди ҳамма тушуниши керак. Ҳа, замон ўзгарди.

Эндиликда мактабларда мини проекторлар ишлатилмоқда. Бугунги тавсиямиз ҳам айнан мини проекторлар билан боғлиқ.

Проектор USB "флешка"ларни ўқийди, компьютерга улаш шарт эмас;

Катта проекторлардан фарқи у енгил ва кичик ўлчами бўлиб, кўтариб юриш учун жуда қулай;

Интернетдан электрон дастур, расм ёки видеодарсларни юклаб олиб мини проекторга улайсиз, дарсга тайёргарлик кўриш анча енгиллашади.


💰 497 000 сўм

❗️Асосийси маҳсулотни олгач, кейин пулини тўлайсиз. Тўлиқ маълумотларни буюртма берганингиздан сўнг сизга операторнинг ўзи тушунтиради.


👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
МЕНДАН ФАҚАТ ДАРС СЎРАНГ!

Ўттиз йил мен пахта тердим,
Кўк далага меҳр бердим,
Яна қанча "калтак" едим -
Мендан фақат дарс сўранг!

Оқлашни зўр ўргатдингиз,
Ҳашарни зўр ўргатдингиз,
Қурувчига ўхшатдингиз -
Мендан фақат дарс сўранг!

Барча жойни тозаладим,
Ўтин-ахлат тиззаладим,
Обрўсиздек иззаландим -
Мендан фақат дарс сўранг!

Пул йиғишга ўргатдингиз,
Безбетликка ўргатдингиз,
Билмам нима кўрсатдингиз?!
Мендан фақат дарс сўранг!

Келиб конспект сўрайсиз,
Режа-жадвал сўрайсиз,
Бир балолар сўрайсиз -
Мендан фақат дарс сўранг!

Бир сўм учун ухламасдан,
Дарсу-ҳашар юраман,
Пора бер деб тиламасдан -
Мендан фақат дарс сўранг!

Тўгараги ўлиб кетсин,
Юкламаси ўлиб кетсин,
Тадбирлари ўлиб кетсин -
Мендан фақат дарс сўранг!

Мен устозман касбим ахир
Илм бериш, зиё бериш
Формасию давомати -
Мендан фақат дарс сўранг!

Рўмолини мен ечайми?
Соч-соқолин мен бичайми?
"Жума"сидан кечтирайми?
Мендан фақат дарс сўранг!

Мен милиция, маҳаллаком
Мен агентлик, мен профком,
Мен тадбирбоз, мен родком
Мендан фақат дарс сўранг!

Ўттиз йилда кўмиб бўлдиз,
Таълимни сўйиб бўлдиз,
Қоғозга тиқиб бўлдиз
Мендан фақат дарс сўранг!

Ҳар куни йиғим-сиғим,
Ойликни ушлайди ким?
Мен устозми ёки ким?
Мендан фақат дарс сўранг!

Қизил, сариқ ва яшил,
Ранг-барангмиз биз аҳил,
Ҳар кун топшириқ ҳар хил
Мендан фақат дарс сўранг!

Ойлигимни михлаб қўйинг,
Минг долларлаб тахлаб қўйинг,
Коррупцияни яхлаб қўйинг -
Кейин мендан дарс сўранг!

Охирида битта гап,
Галстукни ечиб қўйинг,
Баҳо беришдан аввал
Шароит бериб қўйинг!

Битта боксёр битта жанг
Битта уйли бўлармиш!
Бир устозу минг шогирд -
Бўёққа пул йиғармиш...

©️ Зиё Зуҳал

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Мактаблар рейтингида Навоий вилояти етакчи бўлди

Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси 14 та ҳудуддаги 207 та туман (шаҳар)ларда жойлашган 9622 та мактаблар фаолияти таҳлили натижалари асосида 2020 йил якунлари бўйича умумтаълим муассасаларининг рейтингини ҳамда туман ва шаҳарларнинг таълим сифати бўйича рейтингини эълон қилди.

Ҳудудлар бўйича энг юқори ўринлар:
Навоий, Бухоро вилояти, Тошкент шаҳри.

Энг охирги ўринлар:
Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилояти.

Туман ва шаҳарлар рейтингида:
Навоий шаҳри, Яккасарой тумани, Нукус тумани, Зарафшон шаҳри, Учқудуқ тумани, Бектемир тумани, Миробод тумани, Қоровулбозор тумани, Бўстон тумани ва Яшнобод тумани

Сўнгги ўринларда:
Сўх, Узун, Беруний, Чироқчи, Деҳқонобод, Тўрткўл туманлари, Наманган шаҳри, Музработ тумани, Марғилон шаҳри, Бўзотов тумани эканлиги маълум бўлди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ҳурматли фойдаланувчилар!

Ўзбекистон интернет ресурсларига юкламанинг ортиши, ҳамда веб-сайтлар ва мессенжерлар фаолиятига ўзгартиришлар киритилиши билан боғлиқ ўзгаришлар Kundalik тизимининг иш фаолиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Шу сабабли ҳозирча сайт саҳифаларини юклашда бироз қийинчиликлар юзага келмоқда.

Компаниямизнинг энг муҳим устувор вазифаси — барча фойдаланувчилар учун узлуксиз ва қулай ўқув жараёнини таъминлашдир. Кейинги ишларнинг бориши ҳақида сизга маълумот бериб борамиз. Тушунганингиз ва сабрингиз учун миннатдорлик билдирамиз.

Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️МАЛАКА ОШИРИШГА ЧИҚМАГАН ЎҚИТУВЧИ АТТЕСТАЦИЯГА ЖАЛБ ҚИЛИНСА НИМА БЎЛАДИ?

#Савол
Aссалому алайкум. Мен ҳуқуқ ва тарбия фани ўқитувчисиман. Бу йил ҳуқуқ фанидан биринчи малака тоифасига аттестациядан мувоффақиятли ўтдим. Лекин сертификат учун заказ бериш вақтида туман ХТБ дагилар малака ошириш сертификатимнинг муддати тугаганлиги учун мени рўйхатдан тушириб қўйишди. Aввал коллежда ишлаганман. Малака оширишда ҳам ўшанда ўқиганман. Коллежларнинг малака ошириш муддати 3 йилга амал қилар экан.

Шунга мени малака ошириш сертификатимнинг муддати ўтиб кетибди. (2017 март). Лекин аттестациядан аввал ҳужжатларимни тақдим қилганимда ҳеч ким бу ҳақда мени огоҳлантирмаган. Мен муддатидан аввал аттестациядан ўтганим учун тўлов ҳам қилганман. Шу масалага ойдинлик киритиб беринг илтимос.

#Жавоб
Бу масалада, афсуски, ёрдам бериб бўлмайди, чунки аттестация тўғрисидаги низомга асосан ўқитувчининг қўлида малака оширганлиги тўғрисида амалдаги сертификат бўлиши керак.

Чунки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори билан тасдиқланган, педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда аттестацияга қандай талабларга жавоб бероладиган педагог ходимлар жалб қилиниши ҳақида аниқ, тушунарли тарзда ёзиб қўйилган.

🔰Низомга мувофиқ аттестацияга жалб қилинадиган педагог ходим қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

❗️Аттестациядан белгиланган муддатда малака ошириш курсини тугатганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган;

👉мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли;

👉умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг олий маълумотли;

👉касб-ҳунар таълими муассасаларининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли педагог кадрлари (ишлаб чиқариш таълими усталари) ўтказилиши шарт.

Бу вазиятда сизни аттестация жараёнига жалб қилинишингиз нотўғри бўлган. Демак, аттестация комиссия аъзолари низом билан тўлиқ танишиб чиқишмаган. Шу сабабли бу ҳақда ҳеч ким сизни огоҳлантирилмаган бўлиши ҳам бўлиши мумкин.

Аммо, қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди дейишади. Шу сабабли сизни аттестацияга жалб қилган мактаб рахбарияти хато қилган. Агар вилоят, туман ва мактаб ошкор қилинса, уларга нисбатан чора кўрилиши таъминланади.

👤Саволга Халқ таълими вазирлиги таълим сифати мониторинги бошқармаси бошлиғи Ҳўжақулов Лазиз Чориевич жавоб берди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Forwarded from Sumaira Academy
Humaiira akademiyasi onlayn tarzda faoliyat yuritadi. Barcha darslar o'quvchilar uchun qulay bo'lgan platformalarda (Zoom, Kahoot, Telegram va boshqalar) olib boriladi. Onlayn o'qishning bir qancha afzalliklari mavjud bo'lib ular:

O'quv kursiga qatnash uchun ketadigan vaqtingiz tejaladi (o'rtacha hisobda borib kelish uchun 1-2 soat vaqt ketadi)

Ortiqcha harajatlar tejaladi (transport, materiallar, o'quv qurollar va h.k)

O'zingiz uchun qulay vaqtda, nafaqat O'zbekiston hududida, balki dunyoning istalgan joyidan turib masofaviy ta'lim olish

24/7 rejimda Ustozlar yoki akademiya mas'ullari bilan onlayn bog'lanish imkoniyati

Eng muhimi, o'z uyingizdagi darsxonada hech kim bezovta qilmagan holda ilm olishga nima yetsin?☺️

Kanal:
@humaiira_academy
Savollar uchun:
@humaiira_academyHR
#Билиб_қўйган_яхши

ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ИШ ВАҚТИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?

Агар юқори синф ўқитувчисининг ҳафталик дарс юкламаси 20 соат қилиб белгиланган бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарорига мувофиқ, ўқитувчининг ҳафталик иш юкламаси ҳар бир ўқув соатини 0,8 коэффициентга кўпайтириш натижасида 16 соат қўшиш орқали 36 соат қилиб белгиланган.

Шунга мувофиқ ўқитувчи дақиқа ҳисобида 900 ёки 15 (астрономик) соат ўқувчилар билан ишласа, қолган 21 соатни иш юкламасида белгиланган бошқа вазифалар ҳамда мактаб раҳбарияти берган топшириқларни бажаришга сарфлаши лозим. Меҳнат кодексининг 115-моддасига кўра, ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Шундан келиб чиқиб, ходимни саккиз соатдан ортиқ ишлатиш мумкин эмас, Бу меҳнатга мажбурлаш ҳисобланади ва айбдор шахслар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан жавобгарликка тортилади.

Албатта, иш ҳажмининг ортиши ёки муҳим топшириқлар ижросини кечиктириб бўлмаслигини инобатга олиб, иш берувчи асосий иш вақтидан ташқари қўшимча иш вақтида ҳам ходимнинг розилиги билан уни ишга жалб қилиши мумкин. Бунда қўшимча ишлаган иш вақти учун икки ҳисса иш ҳақи тўланиши лозим. Бу вақт қонун ҳужжатларига мувофиқ йилига 120 соатдан ошмаслиги керак.

Эътибор беринг. Меҳнат кодексининг 118-моддасига асосан
юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади. Бундай ходимлар рўйхати ва улар иш вақтининг аниқ муддати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.

Мактаб раҳбарлари, иш вақтининг қисқартирилган муддати қоидасига риоя қилинг.

Иш вақти ўқитувчилар учун юқори синфларда 6 соат, бошланғич синфларда 7.2 соатдан ортиқ бўлмаслиги қоидасини ҳам инобатга олиб қўйинглар. Бунинг учун ушбу рўйхат билан танишиб чиқишингизни маслаҳат берамиз.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Эслатма

⚡️ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТАЪТИЛ ПАЙТИДАГИ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ УЧУН ОТА-ОНАЛАР ЖАВОБ БЕРАДИ

Барчамизга маълумки, илгари ўқувчиларнинг хар қандай хатти-ҳаракатлари учун, хоҳ у таътилда бўлсин хоҳ дарсдан ташқарида бўлсин, фақат синф раҳбар, директор ёки унинг ўринбосарлари жавобгар бўларди. Мисол учун ўқувчи таътил вақтида қўшниси билан муштлашиб, жанжаллашиб қолса ҳам ички ишлар органи ходимлари ўша ўқувчининг синф раҳбарини чақиртириб безовта қиларди.

Кўп ҳолларда мактаб раҳбарияти билан бирга синф раҳбарлари лавозим вазифаларини бажармаган дея баҳоланиб, уларга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилар эди. Ўқувчининг ота-онасига эса деярли ҳеч қандай таъсирчан чоралар кўрилмасди. Ҳозир эса бундай ҳолатларнинг олди олинган.

Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 22 февраль кунги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган, синф раҳбари тўғрисидаги низомга мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолалларда нафақат синф раҳбарига балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

❗️Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 270 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

©️ Халқ таълими инфо

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗ КУТГАН МАҲСУЛОТ: МИНИ ПРОЕКТОРЛАР КЕЛДИ, ЭНДИ НАРХЛАР ЯНАДА АРЗОН

Илгари ўқитувчилар конспект ёзиб дарсга тайёрланишган бўлса, энди ўқувчиларни бу усул билан жалб этиш анча қийин. Буни энди ҳамма тушуниши керак. Ҳа, замон ўзгарди.

Эндиликда мактабларда мини проекторлар ишлатилмоқда. Бугунги тавсиямиз ҳам айнан мини проекторлар билан боғлиқ.

Проектор USB "флешка"ларни ўқийди, компьютерга улаш шарт эмас;

Катта проекторлардан фарқи у енгил ва кичик ўлчами бўлиб, кўтариб юриш учун жуда қулай;

Интернетдан электрон дастур, расм ёки видеодарсларни юклаб олиб мини проекторга улайсиз, дарсга тайёргарлик кўриш анча енгиллашади.


💰 497 000 сўм

❗️Асосийси маҳсулотни олгач, кейин пулини тўлайсиз. Тўлиқ маълумотларни буюртма берганингиздан сўнг сизга операторнинг ўзи тушунтиради.


👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈