Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.25K photos
715 videos
1.99K files
4.27K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинми?

Меҳнат кодексининг 164-моддасига мувофиқ, ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга фақат ходимнинг ёзма розилиги билан йўл қўйилади. Яъни, иш ҳақидан шанбалик учун ушлаб қолиш ходимнинг мутлақ ихтиёрига боғлиқ – хоҳласа, розилик беради, хоҳламаса, йўқ.

Ходимни розилик беришга мажбурлаш ёки унинг розилигисиз иш ҳақидан ушлаб қолиш – ғайриқонуний. Бундай ҳаракатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бир аттестацияда бир-нечта фанлардан малака тоифасини олиш мумкин

Савол:

Ассалому алайкум, менинг мутахассислигим, амалий математика ва информатика. Жорий йилда информатика фанидан 82.50 бал тўплаб 2-тоифани олдим. Мен 2022 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияда информатика фанидан 1-тоифага, математика фанидан эса 2-тоифага талабгорлик қилишим мумкинми?

Жавоб:

Низомнинг 18-банди: Педагог кадрлар олий маълумот олганлиги ёки қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги дипломда (кейинги ўринларда — диплом) кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослигига мос келадиган ўқув фанлар бўйича аттестациядан ўтади.

👉 Педагог кадрларнинг дипломида биттадан ортиқ тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида аттестациядан ўтади, профессионал таълим ташкилотларининг умумкасбий ва махсус фан ўқитувчилари бундан мустасно.

👉 Профессионал таълим ташкилотларида икки ёки ундан ортиқ умумкасбий ва махсус фанлардан дарс бераётган педагог кадрлар ўқув юкламаси кўп бўлган битта ўқув фани бўйича, бир нечта фандан ўқув юкламаси тенг миқдорда бўлган ҳолларда педагог кадр томонидан танланган ўқув фани бўйича аттестациядан ўтказилади.

👉 Бунда профессионал таълим ташкилотлари умумкасбий ва махсус фан ўқитувчиларига аттестация натижалари бўйича берилган лавозими улар дарс бераётган фан соҳаси бўйича бошқа ўқув фанларига ҳам тегишли бўлади.

📌 Сиз, бир аттестацияда бир нечта фандан иштирок этишингиз мумкин. Фақат, иштирок этаётган ҳар бир фанингиз бўйича алоҳида-алоҳида мурожаат қилишингиз, ҳар бир фан учун алоҳида педагогик маҳорат ва психологик тайёргарлик натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этишингиз ҳамда ҳар бир фан учун алоҳида-алоҳида тўловларни амалга оширишингиз керак бўлади (тўлов фақат навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этаётганларга тегишли).

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ЎҚИТУВЧИЛАР ИШ ВАҚТИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАБЕЛИ ҚАЙ ТАРТИБДА ЮРИТИЛАДИ?

Ўқитувчилар иш вақтини ҳисобга олиб бориш ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан, у ишда бўлмаган ҳолларда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ёки кадрлар бўйича менежер (инспектор) томонидан амалга оширилади.

Бунда мактаб ўқитувчиси педагогик юкламасининг бажарилишини ҳисобга олиш ҳар куни ишга келиш ва кетиш журнали орқали юритилади ҳамда ҳар ойлик иш вақтини ҳисобга олиш табелида акс эттирилади.

Педагог ходимларнинг ҳақиқатда ишлаганлиги ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан, у ишда бўлмаган ҳолларда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари имзоси билан тасдиқланади.

❗️Ўқитувчи узрли сабабларга кўра ишга келмаган пайти, табелни қуйидаги шартли белгилардан (қисқартмалардан) фойдаланган ҳолда расмийлаштириш мумкин:

Т
– таътилда
К – меҳнатга лаёқасизлик варақасида
Х – хизмат сафарида
М – малака оширишда
Д – дам олиш куни
Б – байрам куни

Табелга педагог ходимнинг ишда бўлмаслик сабаблари ва иш вақти режимининг хусусиятлари тўғрисидаги белгилар расмийлаштирилган ҳужжатлар (таътил тўғрисида буйруқ, меҳнатга лаёқасизлик варақаси, хизмат сафари ва ҳ.к.) асосида тўлдирилади.

Табелни тўғри тўлдириш ва ўз вақтида бухгалтерияга топшириш учун ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари педагог ходимнинг иш жойида бўлмаган кунлари тўғрисида ўз вақтида кадрлар хизматини хабардор қилиб бориши керак.

Табелни ўз вақтида расмийлаштириш учун меҳнатга лаёқасизлик варақасини ходим ишга чиққан биринчи кунда кадрлар хизматига тақдим этиши шарт.

Табел юритувчи томонидан ҳар ойнинг 15-санасига қадар ҳисобот ойининг биринчи ярми учун, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-санасига қадар ўтган ой учун табел тўлдирилиб, ойлик иш ҳақи ҳисоблаш учун ХТБ бухгалтериясига тақдим этилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1-Sinf.docx
2.3 MB
1-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2-Sinf.docx
3 MB
2-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
3-Sinf.docx
1.6 MB
3-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
4-Sinf.docx
2.4 MB
4-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
5-Sinf.docx
1.5 MB
5-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
6-Sinf.docx
2.1 MB
6-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
7-Sinf.docx
1.8 MB
7-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-Sinf.docx
1.5 MB
8-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9-Sinf.docx
1.3 MB
9-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10-Sinf.docx
2.1 MB
10-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11-Sinf.docx
1.7 MB
11-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Sinf rahbar daftari toliq hajimda ishonchli(1).pdf
1 MB
📂 Синф раҳбари ҳужжатлар тўплами
🗓 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
МАКТАБИНГИЗ ХОРИЖИЙ ТИЛЛАРНИ ЎҚИТИШ БЎЙИЧА 500 МИЛЛИОН СЎМ ПРЕЗИДЕНТ СОВРИНИНИ ҚЎЛГА КИРИТИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?

⁉️У ҳолда навбатдаги очиқ мулоқотда иштирок этинг ва «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловида қатнашиш ҳақидаги барча саволларингизга жавоб топинг!

Очиқ мулоқот давомида:

танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш тартиби;

танловида иштирок этиш шартлари;

янги такомиллаштирилган платформага кўрсаткичлар киритиш бўйича саволларга батафсил жавоб берилади.

🔰 Эслатиб ўтамиз танлов танлов ғолиблари қуйидаги миқдорларда Президент соврини билан мукофотланади:

Туман (шаҳар) босқичида:
👉 1-ўрин – 100 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 75 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 50 миллион сўм.

Вилоят босқичида:
👉 1-ўрин – 250 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 200 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 150 миллион сўм.

Республика босқичида:
👉 1-ўрин – 500 миллион сўм;
👉 2-ўрин – 400 миллион сўм;
👉 3-ўрин – 300 миллион сўм.

❗️Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

🔹Саволларингизга Халқ таълими вазирлиги масъул вакиллари жавоб беради.

Мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларни жонли мулоқот давомида изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Очиқ мулоқотнинг ўтказилиш вақти:
2️⃣9️⃣ октябрь соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣

Имкониятни қўлдан бой берманг!

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Педагоглар_аттестацияси

2021 йилги педагоглар аттестацияси якунлари бўйича видеобаёнот

Таълим инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақуловнинг 2021 йилги педагоглар аттестацияси якунлари бўйича қилган видеобаёноти орқали қуйидаги саволларга жавоб олишингиз мумкин.

🔹 00:08 2021 йилда қанча педагог малака (тоифа) аттестацияларига жалб қилинди?

🔹 00:32 Малака (тоифа) аттестацияларини ўтказиш учун қандай шароитлар яратилган?

🔹 00:50 Аттестацияга жалб қилинган педагоглар жараёнларда қандай натижа кўрсатмоқда?

🔹 01:26 Жорий йилда қайси вилоятлар энг юқори ва қайси вилоятлар энг паст натижа кўрсатган?

🔹 01:40 Педагог кадрлар аттестацияси ҳақидаги маълумотлар базасида қанча ўқитувчи ҳақидаги маълумотлар жамланган?

👉 2018-2021 йилларда ўтказилган педагог кадрлар аттестацияси натижаларига кўра, ҳудудларнинг ўртача баллик кўрсаткичлари;

👉 Бир аттестацияда бир-нечта фанлардан малака тоифасини олиш мумкин;

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
🔰 Синф раҳбарлари учун қўшимча ҳақ синфдаги ўқувчилар сонига кўра белгиланади:

👉 15 нафар ўқувчигача — 179 343 сўм

👉 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 214 668 сўм

👉 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 250 673 сўм

👉 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 285 998 сўм

👉 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 358 686 сўм

☝️ Сўмдаги миқдор 2020 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Буйруқ №284.pdf
5.1 MB
Хурматли мактаб раҳбарлари!

Kundalik.com сайтида ишлаш бўйича ХТВ нинг буйруғи. Ҳар бир ходимнинг вазифалари белгилаб берилган.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИГА КУЗГИ ТАЪТИЛ ҚАЧОНДАН БОШЛАНАДИ?

Амалдаги тартибга кўра ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади. Ўқув йил 34 хафтадан иборат 4 та чоракка бўлинади, ҳар бир чорак оралиғида таътиллар белгиланган. (Бирничи синфлар учун 33 ҳафта)

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

👉кузги таътил
- 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

👉қишқи таътил - 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

👉баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

👉ёзги таътил - охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Маълумот учун:
Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади. Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН КУЗГИ ТАЪТИЛ 4 НОЯБРДАН БОШЛАНАДИ

Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 6 календарь кун, яъни 9 нояргача давом этади.

II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал