Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.25K photos
715 videos
1.99K files
4.27K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида мактаблар сиғимини кенгайтириш бўйича режалари:

«Келгуси беш йилда барча янги уй-жой массивларида мактаблар қурилади ва мавжуд 180 таси реконструкция қилинади.

Шаҳардаги аҳолининг даромадларини инобатга олиб, хусусий таълим муассасалари тармоғини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаймиз.

Бунинг учун, шаҳарда аҳоли талаби асосида 100 та қулай ер танланиб, мактаб барпо этиш учун аукцион орқали тадбиркорларга мақсадли равишда берилади»

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида, 16 та фандан асосий фан олимпиадасининг иккинчи (туман) босқичи 11-18 октабр кунлари ўтказилди.

⚠️Асосий фан олимпиадасида иштирок этувчи барча таълим муассасалари ушбу олимпиаданинг биринчи (мактаб) босқичи натижаларини тўлиқ киритиб якунлашлари керак бўлади. 23-октабр, соат 24:00 да асосий фан олимпиадасининг биринчи босқич натижаларини киритиш якунланади ва ўқувчиларингиз натижаларини тизимга қайта кирита олмайсиз.

‼️Эслатма: oo.uzedu.uz тизимига натижаси киритилмаган ўқувчилар олимпиада жараёнларига киритилмайди.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
21-октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ЎҚИТУВЧИЛАР ЁЗМА НАЗОРАТ (ТЕСТ) ИШЛАРИ ЎТКАЗГАН ТАҚДИРДА ЭЛЕКТРОН ЖУРНАЛГА ҚАНЧА МУДДАТДА БАҲО ҚЎЙИШИ КЕРАК?

2021 йил 6 сентябрда Халқ таълими вазирлигининг 284-сонли буйруғи билан “Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизими билан ишлаш ва архивлаштириш тартиби ҳақида”ги низом тасдиқланган. Ушбу низомда ёзма назорат (тест) ишлари ўтказилган тақдирда ўқитувчи томонидан ишни текшириши ва ўқувчиларга иш учун баҳо қўйиш муддатлари кўрсатиб ўтилган.

Мазкур низомга мувофиқ баҳо қўйиш, дарсда ўқувчиларни давоматини белгилаш, уй вазифаси ва дарс мавзусини киритиш, янгилаш ўқитувчи томонидан электрон журналга дарс куни тўлдирилади. Аммо, айрим фналардан ёзма назорат (тест) ишларини текшириб, ўқувчиларни баҳолаш узоқроқ вақт талаб қилганлиги боис, ушбу фанлар бўйича баҳолашда алоҳида муддатлар белгиланган.

❗️Яъни, ёзма назорат (тест) ишлари ўтказилган тақдирда ўқитувчи томонидан ишни текшириши ва ўқувчиларга иш учун баҳо қўйишини қуйидаги муддатларда амалга оширади:

👉математика (алгебра) фанидан 5-8-синфларда назорат диктантлари ва тестлари текширилиб ва кейинги дарсга, 9-синфларда уч кун давомида электрон журналга киритилади;

👉ўзбек, рус ва инглиз тилидаги баён ва иншолар, ёзма ишлар 5-8-синфларда бир ҳафтадан кечиктирмай текширилади ва электрон журналда кўрсатилади, 9-11-синфларда 10 кундан кечиктирилмай электрон журналга киритилиши лозим;

👉9-11-синфларда математика (алгебра), физика, кимё фанидан тестлар 4 кундан ортиқ бўлмаган муддатда текширилади ва электрон журналга киритилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
🇨🇳Хитойда мактаб ўқувчиларининг уйга вазифасини камайтирадиган қонун қабул қилинди

Янги қонун билан Хитойда болаларнинг уйга вазифалари камроқ бўлади, дам олиш кунлари ва байрамларда уларнинг репититорларга бориши тақиқланади. Мақсад – болаларга ортиқча юклама тушмаслиги.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчиларнинг маоши оширилди

✍️Ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчилар иш ҳақларини ҳисоблаш методикасини тасдиқлаш бўйича Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан, ногиронлиги бўлган ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчиларнинг иш ҳақларини ҳисоблашнинг янги методикаси жорий этилди.

Натижада, умумтаълим муассасаларида ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчиларга эндиликда амалдаги ойлик иш ҳақи миқдорларини 40 фоизгача оширилган ҳолда тўлаш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, мазкур ўқитувчиларга ўқувчилар таътилда бўлган даврда ҳам иш ҳақи тўлаб берилиши ҳамда йиллик меҳнат таътили пуллари тўланиши белгилаб қўйилди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИ БЎЙИЧА ЯНГИЛИК:

Ҳозирча вилоят босқичи ноябр ойининг охирига бўлиб ўтиши аниқ бўлди.

Халқаро фан олимпиадалари ўтказилувчи фанлар бўйича икки турда: ёзма ишлар ва тестлар бўлади

Информатика фани компютерда амалий ўтказилади

Филология фанлари ҳам икки босқичли турда бўлади

Қолган фанлар бир турда бўлади

Вазирликнинг навбатдаги босқичда ҳам кутилмаган ислоҳоти кутилмоқда экан:
Ушбу 5 та халқаро олимпиадалар туркумига кирувчи фанлар бўйича ҳакамлар бошқа вилоятлардан ўзаро алмаштириб олиб келинади!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
КИМЛАР УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ (ЗАВУЧ) БЎЛИШИ МУМКИН?

📥 Юристга мурожаат:
Ассалому алейкум ҳурматли юристлар. Сизларга бир савол билан мурожаат қиляпман. Мен мактабга ўқитувчи бўлиб шу йил ишга кирдим. Мактаб завучимиз яқинда пенсияга чиқадилар. Уларни ўрнига қайси тоифа мутахассислар завуч бўлиши мумкин. Тартиб қоидаси, талаблари қандай, янги ишга кирганлар ҳам фаол бўлса, завуч бўлиши мумкинми? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

📌 ЖАВОБ:
Бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратишимиз лозимки,
ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ҳамда Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари учун қонунчилигимизда алоҳида алоҳида малака талаблари белгиланган. Қуйида улар ҳақида батафсил маълумот берамиз

Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) директорининг ЎҚУВ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ лавозимининг малака талаблари қуйидагилардан иборат:

▪️ камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот;

▪️ хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;

▪️ беш йилдан кам бўлмаган педагогик стаж.

Шунингдек, умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) директорининг МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ лавозимининг малака талаблари қуйидагилар:

▪️ камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ёки Ўзбекистон
Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги тажрибали офицерлар (умумий ўрта таълим мактаблари ёки ҳарбийлаштирилган синфлари бўлган ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари учун);

▪️ хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;

▪️ уч йилдан кам бўлмаган педагогик ёки ҳарбий стаж.

Асос: Ўзбекистон Республикaси Хaлқ тaълими чaзирининг 2019 йил «7» декабрдаги 393-сонли "Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи

(@yuristlar_maslahati)

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинми?

Меҳнат кодексининг 164-моддасига мувофиқ, ходимнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолишга фақат ходимнинг ёзма розилиги билан йўл қўйилади. Яъни, иш ҳақидан шанбалик учун ушлаб қолиш ходимнинг мутлақ ихтиёрига боғлиқ – хоҳласа, розилик беради, хоҳламаса, йўқ.

Ходимни розилик беришга мажбурлаш ёки унинг розилигисиз иш ҳақидан ушлаб қолиш – ғайриқонуний. Бундай ҳаракатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бир аттестацияда бир-нечта фанлардан малака тоифасини олиш мумкин

Савол:

Ассалому алайкум, менинг мутахассислигим, амалий математика ва информатика. Жорий йилда информатика фанидан 82.50 бал тўплаб 2-тоифани олдим. Мен 2022 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияда информатика фанидан 1-тоифага, математика фанидан эса 2-тоифага талабгорлик қилишим мумкинми?

Жавоб:

Низомнинг 18-банди: Педагог кадрлар олий маълумот олганлиги ёки қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги дипломда (кейинги ўринларда — диплом) кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослигига мос келадиган ўқув фанлар бўйича аттестациядан ўтади.

👉 Педагог кадрларнинг дипломида биттадан ортиқ тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида аттестациядан ўтади, профессионал таълим ташкилотларининг умумкасбий ва махсус фан ўқитувчилари бундан мустасно.

👉 Профессионал таълим ташкилотларида икки ёки ундан ортиқ умумкасбий ва махсус фанлардан дарс бераётган педагог кадрлар ўқув юкламаси кўп бўлган битта ўқув фани бўйича, бир нечта фандан ўқув юкламаси тенг миқдорда бўлган ҳолларда педагог кадр томонидан танланган ўқув фани бўйича аттестациядан ўтказилади.

👉 Бунда профессионал таълим ташкилотлари умумкасбий ва махсус фан ўқитувчиларига аттестация натижалари бўйича берилган лавозими улар дарс бераётган фан соҳаси бўйича бошқа ўқув фанларига ҳам тегишли бўлади.

📌 Сиз, бир аттестацияда бир нечта фандан иштирок этишингиз мумкин. Фақат, иштирок этаётган ҳар бир фанингиз бўйича алоҳида-алоҳида мурожаат қилишингиз, ҳар бир фан учун алоҳида педагогик маҳорат ва психологик тайёргарлик натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этишингиз ҳамда ҳар бир фан учун алоҳида-алоҳида тўловларни амалга оширишингиз керак бўлади (тўлов фақат навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этаётганларга тегишли).

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ЎҚИТУВЧИЛАР ИШ ВАҚТИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ТАБЕЛИ ҚАЙ ТАРТИБДА ЮРИТИЛАДИ?

Ўқитувчилар иш вақтини ҳисобга олиб бориш ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан, у ишда бўлмаган ҳолларда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ёки кадрлар бўйича менежер (инспектор) томонидан амалга оширилади.

Бунда мактаб ўқитувчиси педагогик юкламасининг бажарилишини ҳисобга олиш ҳар куни ишга келиш ва кетиш журнали орқали юритилади ҳамда ҳар ойлик иш вақтини ҳисобга олиш табелида акс эттирилади.

Педагог ходимларнинг ҳақиқатда ишлаганлиги ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан, у ишда бўлмаган ҳолларда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари имзоси билан тасдиқланади.

❗️Ўқитувчи узрли сабабларга кўра ишга келмаган пайти, табелни қуйидаги шартли белгилардан (қисқартмалардан) фойдаланган ҳолда расмийлаштириш мумкин:

Т
– таътилда
К – меҳнатга лаёқасизлик варақасида
Х – хизмат сафарида
М – малака оширишда
Д – дам олиш куни
Б – байрам куни

Табелга педагог ходимнинг ишда бўлмаслик сабаблари ва иш вақти режимининг хусусиятлари тўғрисидаги белгилар расмийлаштирилган ҳужжатлар (таътил тўғрисида буйруқ, меҳнатга лаёқасизлик варақаси, хизмат сафари ва ҳ.к.) асосида тўлдирилади.

Табелни тўғри тўлдириш ва ўз вақтида бухгалтерияга топшириш учун ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари педагог ходимнинг иш жойида бўлмаган кунлари тўғрисида ўз вақтида кадрлар хизматини хабардор қилиб бориши керак.

Табелни ўз вақтида расмийлаштириш учун меҳнатга лаёқасизлик варақасини ходим ишга чиққан биринчи кунда кадрлар хизматига тақдим этиши шарт.

Табел юритувчи томонидан ҳар ойнинг 15-санасига қадар ҳисобот ойининг биринчи ярми учун, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-санасига қадар ўтган ой учун табел тўлдирилиб, ойлик иш ҳақи ҳисоблаш учун ХТБ бухгалтериясига тақдим этилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1-Sinf.docx
2.3 MB
1-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2-Sinf.docx
3 MB
2-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
3-Sinf.docx
1.6 MB
3-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
4-Sinf.docx
2.4 MB
4-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
5-Sinf.docx
1.5 MB
5-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
6-Sinf.docx
2.1 MB
6-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
7-Sinf.docx
1.8 MB
7-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-Sinf.docx
1.5 MB
8-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9-Sinf.docx
1.3 MB
9-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10-Sinf.docx
2.1 MB
10-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал