Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.25K photos
715 videos
1.99K files
4.27K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
11 Fransuz tili Savollar.pdf
196 KB
Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти томонидан туман босқичи учун назорат материаллари шакллантирилди

11-синф Француз тили (2021)

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9 Nemis tili Savollar.pdf
173.1 KB
Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти томонидан туман босқичи учун назорат материаллари шакллантирилди

9-синф Немис тили (2021)

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10 Nemis tili Savollar.pdf
174 KB
Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти томонидан туман босқичи учун назорат материаллари шакллантирилди

10-синф Немис тили (2021)

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11 Nemis tili Savollar.pdf
172.8 KB
Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти томонидан туман босқичи учун назорат материаллари шакллантирилди

11-синф Немис тили (2021)

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10 Ingliz tili Savollar.pdf
168 KB
Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти томонидан туман босқичи учун назорат материаллари шакллантирилди

10-синф Инглиз тили (2021)

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9 Ingliz tili Savollar.pdf
177.9 KB
Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти томонидан туман босқичи учун назорат материаллари шакллантирилди

9-синф Инглиз тили (2021)

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11 Ingliz tili Savollar.pdf
168.4 KB
Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти томонидан туман босқичи учун назорат материаллари шакллантирилди

11-синф Инглиз тили (2021)

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
[@ustoz] 646-сонли.pdf
1.1 MB
Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 15-октабрдаги «Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 646-сонли қарори

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
@ustoz_Кузатув_кенгашларини_ташкил_этиш.pdf
3.2 MB
Халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги

«Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги

16-сонли буйруғи

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ВМ-638.pdf
8.8 MB
Вазирлар Маҳкамасининг Қарори

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

2021 йил 12 октябрь
638-сонли

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#ВМқарори

Мактабларда инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби белгиланди

“Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (638-сон, 12.10.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарор билан, жумладан, Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ўқувчиларнинг бино ичида ҳаракатланиши ва таълим олишлари учун махсус шароитлар яратилган мактабларда инклюзив ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ташкил этилади.

➡️ Бунда ўқувчилар биринчи синфга 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

Шунингдек, мактаблар учун белгиланган ёш меъёридан икки йилга ошган болаларни қабул қилишга рухсат этилади.

📝 Ўқувчиларни мазкур синфларга қабул қилиш ҳудудий халқ таълими бошқармаси ҳузурида ташкил этилган Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади.

Инклюзив таълим синфларида жами ўқувчилар сони 30 нафардан ошмаслиги керак.

🔘 Инклюзив ва бошланғич таянч коррекцион синфларга фақат бир хил тиббий ташхисдаги ўқувчилар қабул қилинади.

Қарорга кўра, инклюзиф таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи қуйидагича:

синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун – лавозим маошининг 10 фоизи;
2 нафар бола учун – лавозим маошининг 20 фоизи;
3 нафар бола учун – лавозим маошининг 30 фоизи;
икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида 4 нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини олиб борган ўқитувчиларга ва махсус педагогларга – лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Қонунчиликдаги_янгилик!

Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 15 октабрдаги 646-сонли қарорига
мувофиқ умумтаълим фанларидан бири буйича халқаро тан олинган сертификатга ёки Вазирлар Махкамасининг “Умумтаълим фанларини билиш даражасини бахолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тугрисида”йил 12 октябрдаги 646-сон карорига мувофиқ умумтаълим фанларини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатга эга булган:

1️⃣ Педагогика йўналишидаги олий таълим муассаса (факультет)ларининг 2021 йил ва ундан кейинги йиллардаги битирувчилари:

▪️бир маъмурий-ҳудудий бирлик доирасида бопща туман ва шаҳарлардан келиб, таълим даражаси кщори булмаган мактабларда мехдат фаолиятини амалга оширганда, уларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

▪️бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб мехнат фаолиятини амалга оширганда, уларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устамалар туланади.

2️⃣ Олий маълумотли педагог ходимлар ва педагогика йуналишидаги олий таълим муассаса (факультет)ларининг битирувчилари тўғридан-тўғри иккинчи малака тоифасига (2️⃣) эга булади.

Бундан кўриниб турибдики, юқорида қайд этилган сертификатга эга бўлган педагогика йўналишининг битирувчилари умумтаълим муассасасига ишга қабул қилинганда, 2-малака тоифаси берилади. Бу дегани уларга 2-малака тоифасига мутаносиб равишда ҳақ тўлади.

П.С. ОТМларнинг педагогика йўналиши талабалари ушбу имкониятни қўлдан бой берманг! Ё халқаро тан олинган ёки миллий сертификат олинг ва ортиқча оворагарчиликсиз 2-тоифага эга бўлинг.

#yurist_imomniyozov

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
[@ustoz] 646-сонли.pdf
🔰 Ушбу қарор бўйича асосий ўзгаришлар қуйидагилар:

▪️ Умумтаълим фанларини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатга эга бўлган, 2021 йилда ОТМ ни тамомлаган педагогика йўналишидаги янги битирувчилар бошқа туман, шаҳардан таълим даражаси юқори бўлмаган ҳудудларга бориб ишлаганда 50 фоиз, бошқа вилоятларга бориб ишлаганда 100 фоиз устама тўланади. (Илгари фақат бир ва олий тоифа ўқитувчиларга тўланар эди).
▪️ Педагогика йўналишида таҳсил олаётган талабалар 3-курсдан бошлаб ишлашлари мумкин. (Илгари фақат 4-курсдан эди)
▪️ Умумтаълим фанларини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатга эга бўлган олий маълумотли ўқитувчилар ва педагогика йўналиши битирувчилари тўғридан тўғри 2-тоифага эга бўлади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
️ Эндиликда 3-курс талабалари ҳам мактабларда дарс беришлари мумкин

📌Ҳукуматнинг "Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (15.10.2021 646-сон) қарорига биноан, педагогика йўналишларида кундузги кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида таҳсил олаётган талабаларга мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилди.

🔰 Аввалги тартибга биноан талабалар 4-курсдан бошлаб, мактабларда дарс беришлари мумкин эди.

Қайд этиш лозим, олдинроқ мутахассис тоифасидаги педагоглар 1,5 йилда олий тоифага эришишлари мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчиларни саралаб олиш тартиби белгиланди

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-педагоглар ҳар йили 1 июлдан 1 августга қадар қуйидаги икки босқичда саралаб олинади:

🔹биринчи босқичда ариза билан рўйхатдан ўтган ўқитувчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (диплом бўйича мутахассислиги, малака тоифаси ҳамда таълим даражаси юқори бўлмаган мактабга боришининг асосий мақсади ва таълим сифатини ошириш бўйича истиқболдаги режаси) ўрганиб чиқилади;

🔹 иккинчи босқичда босқичда ариза билан рўйхатдан ўтган ўқитувчилар касбий билим ва кўникмалари, педагогик маҳорати ҳамда психологик қобилияти йўналишида суҳбатдан ўтказилади.

💻 Саралаш онлайн тарзда амалга оширилади.

Суҳбат учун саволлар Вазирлик томонидан тайёрланиб, саралаш эълон қилингандан камида бир ой аввал Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

🔰 Ишчи гуруҳлар саралашнинг иккинчи босқичи якунлангач, бир кун муддатда ичида саралашдан муваффақиятли ўтган ўқитувчи-педагоглар рўйхатини шаклантириб, Вазирликка тақдим қилади ва улар тўғрисида маълумотларни электрон платформага киритади.

📌 Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабда дарс бериш учун мурожаат қилган ва саралашдан муваффақиятли ўтган ўқитувчи-педагоглар рўйхати ҳар йили 10 августга қадар Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида мактаблар сиғимини кенгайтириш бўйича режалари:

«Келгуси беш йилда барча янги уй-жой массивларида мактаблар қурилади ва мавжуд 180 таси реконструкция қилинади.

Шаҳардаги аҳолининг даромадларини инобатга олиб, хусусий таълим муассасалари тармоғини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаймиз.

Бунинг учун, шаҳарда аҳоли талаби асосида 100 та қулай ер танланиб, мактаб барпо этиш учун аукцион орқали тадбиркорларга мақсадли равишда берилади»

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида, 16 та фандан асосий фан олимпиадасининг иккинчи (туман) босқичи 11-18 октабр кунлари ўтказилди.

⚠️Асосий фан олимпиадасида иштирок этувчи барча таълим муассасалари ушбу олимпиаданинг биринчи (мактаб) босқичи натижаларини тўлиқ киритиб якунлашлари керак бўлади. 23-октабр, соат 24:00 да асосий фан олимпиадасининг биринчи босқич натижаларини киритиш якунланади ва ўқувчиларингиз натижаларини тизимга қайта кирита олмайсиз.

‼️Эслатма: oo.uzedu.uz тизимига натижаси киритилмаган ўқувчилар олимпиада жараёнларига киритилмайди.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
21-октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ЎҚИТУВЧИЛАР ЁЗМА НАЗОРАТ (ТЕСТ) ИШЛАРИ ЎТКАЗГАН ТАҚДИРДА ЭЛЕКТРОН ЖУРНАЛГА ҚАНЧА МУДДАТДА БАҲО ҚЎЙИШИ КЕРАК?

2021 йил 6 сентябрда Халқ таълими вазирлигининг 284-сонли буйруғи билан “Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизими билан ишлаш ва архивлаштириш тартиби ҳақида”ги низом тасдиқланган. Ушбу низомда ёзма назорат (тест) ишлари ўтказилган тақдирда ўқитувчи томонидан ишни текшириши ва ўқувчиларга иш учун баҳо қўйиш муддатлари кўрсатиб ўтилган.

Мазкур низомга мувофиқ баҳо қўйиш, дарсда ўқувчиларни давоматини белгилаш, уй вазифаси ва дарс мавзусини киритиш, янгилаш ўқитувчи томонидан электрон журналга дарс куни тўлдирилади. Аммо, айрим фналардан ёзма назорат (тест) ишларини текшириб, ўқувчиларни баҳолаш узоқроқ вақт талаб қилганлиги боис, ушбу фанлар бўйича баҳолашда алоҳида муддатлар белгиланган.

❗️Яъни, ёзма назорат (тест) ишлари ўтказилган тақдирда ўқитувчи томонидан ишни текшириши ва ўқувчиларга иш учун баҳо қўйишини қуйидаги муддатларда амалга оширади:

👉математика (алгебра) фанидан 5-8-синфларда назорат диктантлари ва тестлари текширилиб ва кейинги дарсга, 9-синфларда уч кун давомида электрон журналга киритилади;

👉ўзбек, рус ва инглиз тилидаги баён ва иншолар, ёзма ишлар 5-8-синфларда бир ҳафтадан кечиктирмай текширилади ва электрон журналда кўрсатилади, 9-11-синфларда 10 кундан кечиктирилмай электрон журналга киритилиши лозим;

👉9-11-синфларда математика (алгебра), физика, кимё фанидан тестлар 4 кундан ортиқ бўлмаган муддатда текширилади ва электрон журналга киритилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
🇨🇳Хитойда мактаб ўқувчиларининг уйга вазифасини камайтирадиган қонун қабул қилинди

Янги қонун билан Хитойда болаларнинг уйга вазифалари камроқ бўлади, дам олиш кунлари ва байрамларда уларнинг репититорларга бориши тақиқланади. Мақсад – болаларга ортиқча юклама тушмаслиги.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчиларнинг маоши оширилди

✍️Ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчилар иш ҳақларини ҳисоблаш методикасини тасдиқлаш бўйича Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан, ногиронлиги бўлган ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчиларнинг иш ҳақларини ҳисоблашнинг янги методикаси жорий этилди.

Натижада, умумтаълим муассасаларида ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчиларга эндиликда амалдаги ойлик иш ҳақи миқдорларини 40 фоизгача оширилган ҳолда тўлаш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, мазкур ўқитувчиларга ўқувчилар таътилда бўлган даврда ҳам иш ҳақи тўлаб берилиши ҳамда йиллик меҳнат таътили пуллари тўланиши белгилаб қўйилди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал