Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
154K subscribers
1.26K photos
716 videos
1.99K files
4.28K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
11-Sinf.docx
1.7 MB
11-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Sinf rahbar daftari toliq hajimda ishonchli(1).pdf
1 MB
📂 Синф раҳбари ҳужжатлар тўплами
🗓 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
[@ustoz] Taqdimot 562-son qaror.pdf
1.7 MB
ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИНИ ЯНГИ ТАРТИБИ БЎЙИЧА ТАҚДИМОТ

Асосий фан олимпиадасининг ўтказилиш тартиби;

Минтақавий ва нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этувчи терма жамоани саралаш;

Фан олимпиадалари учун назорат материалларини тайёрлаш ва баҳолаш мезонлари;

Фан олимпиадалари ғолибларини ва уларнинг устозларини рағбатлантириш, шунингдек, ҳакамлар ҳайъати аъзоларига ҳақ тўлаш механизмлари.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
[@ustoz] Interfaol metodlar.docx
355.2 KB
Янги интерфаол методлар

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Шавкат Мирзиёев Навоий вилояти Хатирчи туманидаги машҳур «Тама – баҳрин» маҳалласида жойлашган 22-мактабни алоҳида қайд этди.

— Бу йил Навоийлик мактаб битирувчилари олийгоҳларга кириш бўйича мамлакатимизда биринчи ўринни эгаллашида бу мактабнинг алоҳида ҳиссаси бор. Ушбу мактаб негизида аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этсак, ўйлайманки, барчангиз бу фикрни қўллаб-қувватлайсиз.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Forwarded from Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал via @printfbot
КОНСПЕКТ ЁЗМАНГ ШУНЧАКИ ДАРСНИ МИНИ ПРОЕКТОР ОРҚАЛИ ЎТИНГ

Илгари ўқитувчилар конспект ёзиб дарсга тайёрланишган бўлса, энди ўқувчиларни бу усул билан жалб этиш анча қийин. Буни энди ҳамма тушуниши керак. Ҳа, замон ўзгарди.

Эндиликда мактабларда мини проекторлар ишлатилмоқда. Бугунги тавсиямиз ҳам айнан мини проекторлар билан боғлиқ.

Проектор USB "флешка"ларни ўқийди, компьютерга улаш шарт эмас;

Катта проекторлардан фарқи у енгил ва кичик ўлчами бўлиб, кўтариб юриш учун жуда қулай;

Интернетдан электрон дастур, расм ёки видеодарсларни юклаб олиб мини проекторга улайсиз, дарсга тайёргарлик кўриш анча енгиллашади.

💰Эски нарх: 776.100, ҳозирда чегирма нархда 597.000 сўмга харид қилишингиз мумкин.

👉 Батафсил маълумот 👈

❗️Асосийси маҳсулотни олгач, кейин пулини тўлайсиз. Тўлиқ маълумотларни буюртма берганингиздан сўнг сизга операторнинг ўзи тушунтиради.

👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈

🚚 ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ!
⚡️ Асосий фан олимпиадасининг туман босқичининг ўтказилиш жадвали!

📑Асосий янгиликлар қуйидагилардан иборат:

Барча саволлар Халқ таълими вазирлиги томонидан тузилади ва туман босқичида фақат 30 та тест берилади ва қийинлик даражасига кўра баҳоланади:

🔹 (1-10) 10 та содда тестга 0,9 баллдан;
🔹 (11-20) 10 та ўртача тестга 1,5 баллдан;
🔹 (21-30) 10 та мураккаб тестга 2,6 баллдан;

Жами 50 балл.

Биринчи гуруҳ фанларига 90 дақиқа, иккинчи гуруҳ фанларига 60 дақиқа вақт берилади. Олимпиада барча ҳудудларда бир вақтда соат 11:00 да бошланади!

🔔 1, 2, 3 - ўрин соҳиблари кейинги босқичга чиқишади. Агар ўқувчилар натижаси тенг бўлиб қолса, дастлаб 21-30 тестлардаги натижаси, у ҳам тенг бўлса 11-20 тестлардаги натижага қаралади. Шунда ҳам тенг бўлса номзодларга 3 та очиқ (жавоби ёзиладиган) тест берилади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ТАРБИЯСИЗ ЎҚУВЧИНИНГ ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИ УЧУН КИМ ЖАВОБ БЕРАДИ?

Савол: Мен мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ўқувчиларим катта синфдаги болалар ва қизлар, уларнинг орасида ҳар хили бор, айтишга мажбурман тарбиясизлари ҳам йўқ эмас. Ҳар қанча гапирмайлик, телефонини ёқиб олиб, бизни видеога олишга ҳаракат қилишади. Уларга сал қаттиқроқ гапириб юборсангиз, видеога олинганлигини айтиб қўрқитмоқчи бўлишади директоримиз ҳам керакли чора кўра олмаяпти, ота-оналари эса айбни бизга ағдаришяпти, нима қилишга ҳайронмиз. Дарс ўтиб бўлмаяпти. Тарбияси йўқ ўқувчилар муаммоимиз бўлиб қоляпти. Бунинг учун кимдир жавобгарми?

Жавоб: Аслида бундай ҳаракатлар таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш деб баҳоланиши керак ва агар шундай баҳоланса, бу Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (МЖтК)нинг 197-5-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик бўлади.

❗️Ҳа, шундай бўлади. Ҳар қандай инсон қонунбузар бўлиши мумкин, шу жумладан катта синфлардаги тарбиясиз ўқувчилар ҳам. Саволингиздаги вазиятда ўқувчи ўқитувчининг дарс жараёнидаги фаолиятини асоссиз равишда видеотасвирга олиб, бу билан унинг педагогик фаолиятини бажаришига тўсқинлик қилган бўлади.

📃 Қолаверса, бу ҳаракатлар МЖтКнинг 46-1-моддасига асосан ўқитувчининг шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузишга доир ҳуқуқбузарлик деб ҳам тавсифланиши мумкин. Чунки бу ҳолатда педагогнинг шахси тўғрисидаги маълумотлар унинг розилигисиз йиғилган бўлади. Бу ҳам маъмурий ҳуқуқбузарликдир.

☝️ Юқоридаги икки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатида ҳам айбдорлар содир қилган ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жазога тортиладилар.

💁‍♂️ Фақат бу ерда битта масала бор. Маъмурий жавобгарликка тортиладиган ёш бизда 16 ёш ҳисобланади. Яъни, шахс 16 ёшга тўлмаган бўлса, у содир қилган ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жазога тортилмайди (МЖтК 13-модда). Лекин бу вазиятда болалар учун уларнинг ота-оналари жавоб беради, шуни унутманг.

🔰 МЖтКнинг 47-моддасига асосан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаса, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келса, улар (яъни ота-оналар):

базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробаридан 10 баробаригача миқдордаги маъмурий жаримага тортиладилар. Бу модда бўйича маъмурий ишни кўриш ва айбдор ота-онага жазо белгилаш туман жиноий ишлар бўйича судлар томонидан амалга оширилади.

Шундай экан, ҳар бир ота-она ўз фарзандларини яхши тарбиялашга, уларга мактаб тартиб-қоидаларига риоя қилишни, ахлоқ-одобни ва устозларини ҳурмат қилишни ўргатишга мажбурдирлар. Акс ҳолда, болаларининг тарбиясизлиги натижасида келиб чиққан қонунбузарлик учун жавоб беришга тайёр туришлари лозим.

©️
@yuristkadr канали таъсисчиси Саидали Мухторалиев жавоб берган.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Биласизми

Kundalik.com платформасининг исталган фойдаланувчиси электрон кундаликни сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилишдан аввал бепул обуна бўлиш муддатидан фойдаланиши мумкин.

Бу жараён қандай амалга ошади:

👉 Ота-она ёки ўқувчи мактабда вақтинчалик логин ва пароль олишади;

👉 Вақтинчалик логин ва пароль
kundalik.com сайтида рўйхатдан ўтиш ва янги логин ва паролни ўрнатиш учун ишлатилади, бу фақат сизга маълум бўлади;

👉 Рўйхатдан ўтгандан сўнг
, фақат «Профиль» менюсидаги «Созламалар» ҳамда «Кундаликни сотиб олиш» бўлимларига кириш мумкин;

👉 «Кундаликни сотиб олиш» саҳифасида «Бепул Н кун синаб кўриш» тугмасини босамиз. Шундан сўнг синов муддати бошланади, тугмачанинг ўрнига эса синов муддатининг якунланиш санаси акс этади;

👉 Синов муддати якунлангандан сўнг, «Бепул Н кун синаб кўриш» тугмачасининг ўрнига «Бир йил учун тўлов» тугмачаси пайдо бўлади;

👉 «Бир йил учун тўлов» тугмачасини босамиз ва турли тўлов усуллари ҳамда «Фойдаланиш шартлари»га ҳаволани кўришимиз мумкин.

👉 Тўловдан сўнг, электрон кундаликнинг барча саҳифалари очилади ва «Кундаликни сотиб олиш» менюсида обунанинг амал қилиш муддати пайдо бўлади.

❗️ Эслатма: агар тўловни амалга оширишда муаммога дуч келсангиз, браузерингизда «cоокие файллари» ёқилганлигига ишонч ҳосил қилинг.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Синф раҳбари янги низом.pdf
7.1 MB
Синф раҳбар низоми

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#ПEДАГОГЛАР_АТТEСТАЦИЯСИ

Ассалом алайкум, мен 2020 йилда ўтказилган аттестацияда 2-тоифадан мутахассис даражасига тушган эдим. Агар 2022 йилда ҳужжат топширсам, пул тўлайманми? Ўтолмасам нима бўлади?

Ўтган йилги аттестация натижаларига кўра, Сизнинг малака тоифангиз туширилган бўлса, демак, ўтган йилги аттестация Сиз учун навбатдаги (мажбурий) аттестация бўлган.

📍 Энди Сиз мазкур мутахассис малака тоифаси билан беш йил давомида фаолият олиб боришингиз мумкин. Шу беш йил давомида Сиз мажбурий аттестацияга жалб қилинмайсиз.

Лекин ўз ихтиёрингизга кўра навбатдан ташқари (муддатидан илгари) аттестацияда иштирок этишингиз мумкин.

Низомнинг 21-банди: Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

📌 Сиз, 2022 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияларда ўз ихтиёрингизга кўра қатнаша оласиз. Агар иштирок этсангиз, бу аттестация Сиз учун навбатдан ташқари аттестация ҳисобланади ҳамда паст натижа қайд этган тақдирингизда ҳам Сизга нисбатан салбий қарор қабул қилинмайди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Мутахассис тоифасидаги педагоглар 1,5 йилда олий тоифага эришишлари мумкин

2021 йилда олий таълим муассасини битирдим. 4-курсимда бошлаб мактабда тўлиқ ставкада дарс бериб келяпман. Янги қарор бўйича мен ҳам аттестациядан ўта оламанми? Бизга келган графикда мутахассислар учун навбатдан ташқари деган тцшцнча йўқ, деган изоҳ берилибди. Мутахассис тоифасидаги педагоглар навбатдан ташқари аттестациядан ўта олишмайдими?

Низомнинг 4-бандида: "......Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрлар ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилиши"

Низомнинг 6-бандида: " ...педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар;
навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги";

Низомнинг 7-бандида: "Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтишлари мумкин"лиги белгилаб қўйилган.

Сиз мутахассис малака тоифаси билан уч йил давомида фаолият олиб боришингиз мумкин.

🔰 Шу уч йил давомида Сиз мажбурий аттестацияга жалб қилинмайсиз. Лекин, 2022 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияларда ўз ихтиёрингизга кўра қатнаша оласиз. Ушбу аттестацияларда паст натижа қайд этган тақдирингизда ҳам Сизга нисбатан салбий қарор қабул қилинмайди.

Шунингдек, ижобий натижа қайд этилган тақдирда

📆 2022 йил январь-июнь ойларида ИККИНЧИ 🥈
📆 2022 йил август-декабрь ойларида БИРИНЧИ 🥇
📆 2023 йил январь-июнь ойларида ОЛИЙ 🏆 малака тоифаларига эга бўлишингиз мумкин!

📌 Низомнинг 21-бандида: Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
​​IELTS ўзи нима ва тоифалари қандай бўлади ?

🔺 IELTS -
инглизча (International English Language Testing System) инглиззабон мамлакатда таълим олмоқчи, иммиграция қилмоқчи ёки амалиёт ўтамоқчи бўлган кишилар учун тест синови.

Тестни ўз она тили, инглиз тили бўлмаган инсонларнинг бу тилни қанчалик чуқур билишларини аниқлашга ёрдам беради.

📈 Тест 4 бўлимдан иборат бўлиб ҳар бир бўлими учун баллар 1 дан 9 гача бўлган шкалада ўлчанади ва шу бўлимлар бўйича ўртача балл ҳисобланади.

🔰 У қуйдаги тоифаларга бўлинади.

C2 тоифа: тажрибали фойдаланувчи (9.0; 8.5);

C1 тоифа: жуда яхши фойдаланувчи (8.0; 7.0);

B2 тоифа:
компетент фойдаланувчи (6.5; 5.5);

B1 тоифа: ўртача фойдаланувчи (5.0; 4.0).

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Til bayrami senariylari.zip
282.1 KB
"21-октабр Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун" тадбир сценарийси

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Черника Глаз Дракона 👁
Россия🇷🇺 Медицинаси томонидан ишлаб чиқарилган. Kўз кўриш қобилиятини Кучайтирувчи сироп!!!

Кўриш Қобилиятини оширади;
Кўз гавҳарга тушган (Катаракта) Пардани Йўқ қилади.
Кўз ичидаги босимни пасайтиради;
Ретинани ёрқин нурнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади;
Кўз соғлиғи учун зарур моддалар билан таъминлайди;
Юрак мушакларини қон билан таъминлашни яхшилайди;
Юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди;
Кўзнинг қон айланишини яхшилайди;
Ошқозон-ичак трактининг фаолиятини нормаллаштиради;
Гипертония билан касалланиш ҳолатини яхшилайди. варикоз ва тробмофлебитни Даволайди
Кўриш чарчоқини энгиллаштиради;
Кўзнинг яллиғланиш жараёнларини даволайди:
Жигар Серрозига ёрдам беради
Қонда Шакар Миқдорини Камайтиради.

💰 169 000 сўм
❗️ Тўлов маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз.

📃 БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ 👈

🛒 БУЮРТМА БЕРИШ 👈

🚚 ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИШ БЕПУЛ!
Дафтар текширишга қанча ҳақ тўланади?

📃 2019 йил Вазирлар Маҳкамаси 1046-сонли қарорига кўра, Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги 21.12.2005 йил ВМ 275-сонли қарорига ўзгартиришлар киритилган.

🔰 Унга кўра:

👉 дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,6 фоизи — (144 672 сўм);
👉 ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса — 8,8 фоиз (72 336 сўм).

❗️ Эслатма: Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 сентябрь 2021 йилдан 822 минг сўм этиб белгиланган. Базавий ҳисоблаш миқдори эса 270 000 сўм.

Манба

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Олий таълим ташкилотларини битирган педагоглар неча йилгача мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди?
Anonymous Quiz
72%
3 йил
3%
4 йил
22%
5 йил
3%
жалб қилинмайди
9 Informatika Savollar RUS.pdf
265.3 KB
Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти томонидан туман босқичи учун назорат материаллари шакллантирилди

9-синф Информатика (рус)

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10 Informatika Savollar RUS.pdf
354.7 KB
Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти томонидан туман босқичи учун назорат материаллари шакллантирилди

10-синф Информатика (рус)

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11 Informatika Savollar RUS.pdf
312.4 KB
Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти томонидан туман босқичи учун назорат материаллари шакллантирилди

11-синф Информатика (рус)

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9 Informatika Savollar UZB.pdf
189.6 KB
Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти томонидан туман босқичи учун назорат материаллари шакллантирилди

9-синф Информатика

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал