❗️Педагог ходимларга меҳнат таътили улар ишга кирган вақтдан қатъий назар ёзги таътил даврида тўлиқ берилади
Меҳнат кодекси 143-моддаси 4-қисмига кўра, мактаблар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртлари, кадрларнинг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш институтлари ва курсларининг муаллимлар таркибига биринчи иш йилида йиллик таътил уларнинг мазкур ўқув юртига ишга кирган вақтидан қатъи назар ҳақиқий ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда ёзги таътил даврида тўлиқ берилади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy

⚡️Миллий сертификатга эга абитуриент давлат ОТМга киришда математика фани бўйича тестдан озод қилинади
Қонунчиликка кўра, Математика фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинган.
Миллий сертификатлаш тизими доирасида:
— математикани билиш даражасини баҳолаш ва бу тўғрисида миллий малака сертификатини бериш ўрнатилган тартибда Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади;
— математикани билиш даражасини баҳолаш табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади;
— имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга абитуриент давлат ОТМга ўқишга киришда математика фанидан тест синови топширишдан озод этилади ва унга математика фани учун белгиланган максимал балл берилади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Қонунчиликка кўра, Математика фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинган.
Миллий сертификатлаш тизими доирасида:
— математикани билиш даражасини баҳолаш ва бу тўғрисида миллий малака сертификатини бериш ўрнатилган тартибда Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади;
— математикани билиш даражасини баҳолаш табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади;
— имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга абитуриент давлат ОТМга ўқишга киришда математика фанидан тест синови топширишдан озод этилади ва унга математика фани учун белгиланган максимал балл берилади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Янги ташкил этилган 166 та Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига квота доирасида аниқ фанлар йўналиши бўйича 5-синфга, табиий фанлар йўналиши бўйича 7-синфга қабул қилинади.
Ҳужжатлар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали қабул қилинади.
Қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
— туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
— фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
— баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);
— ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим.
Имтиҳон босқичлари:
— Аниқ фанлар йўналиши учун: математика фанидан (30 та топшириқ), инглиз тили фанидан (15 та топшириқ)
— Табиий фанлар йўналиши учун: табиий (sceince) фанларидан 30 та топшириқ (тест шаклида), инглиз тили фанидан 15 та топшириқ (тест шаклида)
Имтиҳон натижалари Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

ПК-176.pdf
2.2 MB
❗️ Расман: Мактаблардаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими тугатилади
Президентинг 2023 йил 1 июндаги ПҚ-176-сонли қарори билан мактаблардаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи штатлари тугатилади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Президентинг 2023 йил 1 июндаги ПҚ-176-сонли қарори билан мактаблардаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи штатлари тугатилади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Штат қисқариши натижасида ишдан бўшатилган ходимлар ташкилотда янги иш ўрни бўлиши биланоқ ишга олиниши шарт
Давлат органлари ёки ходимларнинг вакиллик органларига сайланганлиги учун ишдан бўшатилган ходимларга ваколатлари тугагандан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса бошқа тенг иш (лавозим) берилади.
Ҳарбий хизматга чақирилган ходим ҳарбий хизматдан захирага бўшатилганидан ёки истеъфога чиқарилганидан кейин, аввалги иш жойига бўшатилганидан бошлаб 3 ойдан кечикмай мурожаат қилса, ишга жойлашишда устувор ҳуқуққа эга бўлади.
Ташкилот қайта ташкил этилганда ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштиришни ташкилотнинг ҳуқуқий вориси, ташкилот тугатилганда эса маҳаллий меҳнат органи амалга оширади.
Юқоридаги кафолатларни ходимларга иш бериш имкони бўлмаганида маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштиришни, зарур бўлганда эса уларни бепул касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлайди.
Ташкилотда штат қисқаргандан кейин 6 ой ичида бўш иш ўрни очилса, штатлар қисқариши натижасида ишдан бўшатилган ходимлар янги пайдо бўлган иш ўрнига ишга қабул қилиниши шарт.

[@ustoz] Ustama beriladigan sertifikatlar ro'yxati.pdf
6.9 MB
❗️Устама тўланадиган миллий ва халқаро сертификатлар рўйхати
2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сонли Президент Фармонига кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга қуйидаги тартибда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади:
— халқаро тан олинган ва унга тенглаштирилган миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга - уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;
— халқаро талабларга жавоб бермайдиган миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга - уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида.
Педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади.
Агар ўқитувчи умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлса, юқорироқ фоизли устама берувчи сертификат бўйича устама тўланади.

❗️Меҳнат таътилида якшанба кунига ҳам ҳақ тўланади.
Таътил кунларини ҳисоблашда дам олиш кунлари ҳам ҳисобга олинади. Меҳнат таътилини ҳисоблаш учун вазирлик тавсияси
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Таътил кунларини ҳисоблашда дам олиш кунлари ҳам ҳисобга олинади. Меҳнат таътилини ҳисоблаш учун вазирлик тавсияси
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Техникумни аъло баҳога битирганлар ОТМга суҳбат асосида қабул қилинади
Битирувчиларни олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали бакалавриат таълим йўналишларининг 2-босқичидан ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Кимлар аъло баҳога битирувчи ҳисобланади?
Техникумни муваффақиятли тамомлаганлар тоифасига техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра ўзлаштириш баҳолари «5 (аъло)» ва «4 (яхши)», бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи (тиббиёт олий таълим муассасалари учун камида 85 фоизи) «5 (аъло)» бўлган битирувчилар киради.
Бу аъло баҳолар неча йилга ўтади?
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларни олий таълим муассасаси бакалавриат таълим йўналишига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали қабул қилиш тартиби техникумни тамомлаган йилдан бошлаб икки йил мобайнида татбиқ этилади.
Қачон хужжатлар топширилади?
Битирувчилар ҳар йили 5 июлдан 25 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтадилар.
Қандан хужжатлар тақдим қилинади?
— паспорт ёки ID-карта нусхаси;
— техникумни битирганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг нусхаси.
Имтихон жавоблари қачон чиқади?
Битирувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган суҳбат жараёни ҳар йили 10 августдан 25 августгача, олий таълим муассасаси томонидан белгиланган муддатда, Суҳбат комиссияси таркибининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ўтказилади.
Суҳбат ўтказиш муддатлари суҳбат жараёнлари бошланишидан камида бир ҳафта олдин олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Абитуриентларга имтиҳон жавоблари чиққандан кейин йўналиш танлаш имкони берилиши мумкин
Абитуриентлар тест натижалари маълум бўлганидан сўнг йўналишларни танлаш имкониятига эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда янги ўқув йилига оид ўзгаришларга бағишланган суҳбатда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов маълум қилди.
Кейинги ўқув йилларидан абитуриентларга ҳужжат топшираётганда эмас, имтиҳонга кириб, тест натижалари чиққандан кейин йўналиш танлаш имконияти берилиши мумкин. Олий таълим, фан ва инновациялар вазири мазкур тартиб устида иш бошланганини айтди.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Абитуриентлар тест натижалари маълум бўлганидан сўнг йўналишларни танлаш имкониятига эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда янги ўқув йилига оид ўзгаришларга бағишланган суҳбатда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов маълум қилди.
Кейинги ўқув йилларидан абитуриентларга ҳужжат топшираётганда эмас, имтиҳонга кириб, тест натижалари чиққандан кейин йўналиш танлаш имконияти берилиши мумкин. Олий таълим, фан ва инновациялар вазири мазкур тартиб устида иш бошланганини айтди.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️16,4 фоиз ота-оналар фарзандларининг ўқитувчилари билан умуман мулоқот қилмайди — Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти
Институт мутахассислари фарзандлар тарбияси ва уларнинг касб танлашида ота-оналарнинг ролини аниқлашга қаратилган тадқиқот ўтказди.
Сўровнома натижаларига биноан:
— ёшларда тиббиёт йўналишидаги касбларга (15,5 фоиз) қизиқиш катталиги аниқланди. Кейинги ўринларни ўқитувчи (9,7 фоиз), IТ мутахассислиги (9,3 фоиз), иқтисодчи (соҳалар бўйича) (8,2 фоиз), тадбиркор (7,7 фоиз) каби касблар эгаллади.
— Респондентларнинг 2,5 фоизи фарзандлари келажакдаги касби ҳақида ҳали қарорга келмаганини таъкидлаган. Қизлар кутилганидек кўпроқ шифокор (16,3 фоиз) ва ўқитувчи (13,8 фоиз) касбларини танлаган бўлса, ўғил болалар биринчи ўринда IТ мутахассислиги (18,7 фоиз), кейин эса шифокор (13,7 фоиз), иқтисодчи (13,2 фоиз) ва тадбиркор (11,2 фоиз) касбларини афзал кўрган.
— Фарзандининг касб тўғрисидаги қарори қандай бўлмасин, ота-оналарнинг 81,6 фоизи бу қарорни бажонудил қабул қилишини, 12,7 фоизи эса ушбу қарорни ўзгартириш кераклигини илтимос қилишини айтган.
Ота-оналарнинг 55,7 фоизи фарзандларига нисбатан талабчанлик қилиш, керак бўлганда ёрдам кўрсатиш, 36,2 фоизи назорат қилиш орқали тарбия бериш лозимлигини, 6,4 фоизи эса фарзандларига эркинлик бериш кераклигини қайд этган.
❗️Сўровда қатнашган ота-оналарнинг 20 фоиздан ортиғи фарзандларининг ўқитувчилари билан бир ойда бир марта мулоқот қилишини, 16,4 фоизи эса умуман мулоқот қилмаслигини билдирган.

2023-2024 таянч ўқув режаси .pdf
675.9 KB
⚡️Умумий ўрта таълим муассасалари учун 2023-2024 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режаси тасдиқланган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 125-сонли «Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи эълон қилинган.
Унга кўра:
— 2023-2024 ўқув йилидан бошла умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфида «Информатика ва ахборот технологиялари» фани жорий
қилинади;
— 2023 йилнинг 30 августига қадар 2023-2024 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режадаги янгиликлар ва тушунтириш хатининг мазмун-
моҳиятини ҳар бир таълим муассасасига етказиш ҳамда
педагогик кенгаш йиғилишларида тарғибот ишларини ташкил этилади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 125-сонли «Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи эълон қилинган.
Унга кўра:
— 2023-2024 ўқув йилидан бошла умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфида «Информатика ва ахборот технологиялари» фани жорий
қилинади;
— 2023 йилнинг 30 августига қадар 2023-2024 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режадаги янгиликлар ва тушунтириш хатининг мазмун-
моҳиятини ҳар бир таълим муассасасига етказиш ҳамда
педагогик кенгаш йиғилишларида тарғибот ишларини ташкил этилади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент шаҳар Учтепа туманида ўқитувчи калтакланди — Видео
Учтепада ўқитувчи ўқувчисининг яқинлари томонидан калтакланди. Ўқувчининг отаси жанжал кўтарган холда мактаб мулкларини ҳам синдирган.
Жанжал оқибатида жароҳатланган ўқитувчи «тез ёрдам» машинасида шифохонага олиб кетилган. Аниқланишича, келишмовчилик ўқувчиларнинг ўқитувчига қилган беҳурматлиги оқибатида юзага келган.
Ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Учтепада ўқитувчи ўқувчисининг яқинлари томонидан калтакланди. Ўқувчининг отаси жанжал кўтарган холда мактаб мулкларини ҳам синдирган.
Жанжал оқибатида жароҳатланган ўқитувчи «тез ёрдам» машинасида шифохонага олиб кетилган. Аниқланишича, келишмовчилик ўқувчиларнинг ўқитувчига қилган беҳурматлиги оқибатида юзага келган.
Ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❓Президент мактабида ўқиш учун пул тўланадими, ўқувчилар учун қандай шароитлар яратилган?
Президент мактабининг кириш имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар тўлиқ бепул таълим олишади.
Ўқувчилар учун президент мактабларида қуйидаги шароитлар яратилган:
— замонавий ётоқхона билан таъминланади;
— бир кунда 5 маҳал бепул овқатланишади;
— дарсдан сўнг тўгарак машғулотларига жалб қилинади;
— турли хил спорт турлари (футбол, баскетбол, сузиш, теннис) билан шуғулланишади;
— бепул кийим-кечаклар билан таъминланади;
— STEAM (математика, физика, кимё, биология, информатика) фанлари чет эллик педагоглар томонидан инглиз тилида ўқитилади;
— дарслик ва керакли мактаб қуроллари билан бепул таъминланади;
— 11-синф битирувчилари танланган фанлар асосида халқаро малака имтиҳонларида иштирок этиб, улардан муваффақиятли ўтган тақдирда, етакчи хорижий олий таълим муассасаларига кириш имкониятига эга бўладилар.

⚡️Мактаб ўқитувчилари ва боғча тарбиячилари 1 ой давомида бепул тиббий кўрикдан ўтказилади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий йил 1 июлдан 1 августгача юртимизда “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси ўтказилади. Бу даврда мамлакатимиздаги таълим соҳаси ходимлари — мактаб ўқитувчилари ва боғча тарбиячилари профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда скринингдан ўтказилади.
Тиббий текширув натижаларига мувофиқ, аниқланган касалликлар бўйича давлат кўмагида уларнинг саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш чоралари кўрилади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жорий йил 1 июлдан 1 августгача юртимизда “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги” акцияси ўтказилади. Бу даврда мамлакатимиздаги таълим соҳаси ходимлари — мактаб ўқитувчилари ва боғча тарбиячилари профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ҳамда скринингдан ўтказилади.
Тиббий текширув натижаларига мувофиқ, аниқланган касалликлар бўйича давлат кўмагида уларнинг саломатлигини тиклаш ва мустаҳкамлаш чоралари кўрилади.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашуви бошланди.
Унда номзод ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда:
Олис ва чекка овуллардаги болажонларни мактабга бориб-келиши учун автобус қатнови биринчи бўлиб Қорақалпоғистонда йўлга қўйилади.
Келгуси етти йилда қўшимча 100 минг янги ўқувчи ўрни яратилади, 30 та янги мактаб ва 150 та мактаб учун қўшимча бино қурилади, 350 таси таъмирланади.
“Натижада, Қорақалпоғистондаги
мактабларда 30-35 нафардан ортиқ бола ўқийдиган синфлар умуман бўлмайди”, — деди Мирзиёев.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Унда номзод ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда:
Олис ва чекка овуллардаги болажонларни мактабга бориб-келиши учун автобус қатнови биринчи бўлиб Қорақалпоғистонда йўлга қўйилади.
Келгуси етти йилда қўшимча 100 минг янги ўқувчи ўрни яратилади, 30 та янги мактаб ва 150 та мактаб учун қўшимча бино қурилади, 350 таси таъмирланади.
“Натижада, Қорақалпоғистондаги
мактабларда 30-35 нафардан ортиқ бола ўқийдиган синфлар умуман бўлмайди”, — деди Мирзиёев.
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ўриндошлик асосида ишловчи ўқитувчиларга меҳнат таътили вақтида ойлик маоши тўланадими?
Меҳнат кодексининг 439-моддасига асосан, ўриндошлик асосида ишловчи ходимларга қуйидаги тартибда таътил пули тўланади:
👉 биринчи олти ойлигида — ишланган вақтга мутаносиб равишда;
👉 олти ой ва ундан кўп ишлаган ходимларга — одатдаги тартибда таътил пули тўланади
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Меҳнат кодексининг 439-моддасига асосан, ўриндошлик асосида ишловчи ходимларга қуйидаги тартибда таътил пули тўланади:
👉 биринчи олти ойлигида — ишланган вақтга мутаносиб равишда;
👉 олти ой ва ундан кўп ишлаган ходимларга — одатдаги тартибда таътил пули тўланади
Ойлик ҳисоблаш учун бот
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун ота-оналар жавоб беради
Барчамизга маълумки, илгари ўқувчиларнинг хар қандай хатти-ҳаракатлари учун, хоҳ у таътилда бўлсин хоҳ дарсдан ташқарида бўлсин, фақат синф раҳбар, директор ёки унинг ўринбосарлари жавобгар бўларди. Мисол учун ўқувчи таътил вақтида қўшниси билан муштлашиб, жанжаллашиб қолса ҳам ички ишлар органи ходимлари ўша ўқувчининг синф раҳбарини чақиртириб безовта қиларди.
Кўп ҳолларда мактаб раҳбарияти билан бирга синф раҳбарлари лавозим вазифаларини бажармаган дея баҳоланиб, уларга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилар эди. Ўқувчининг ота-онасига эса деярли ҳеч қандай таъсирчан чоралар кўрилмасди. Ҳозир эса бундай ҳолатларнинг олди олинган.
Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 22 февраль кунги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган, синф раҳбари тўғрисидаги низомга мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.
Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолалларда нафақат синф раҳбарига балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

#Биласизми
❗️Педагоглар фаолиятига ноқонуний аралашган мансабдор шахслар маъмурий қамоққа олиниши мумкин
Педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Президент томонидан имзоланган Қонунга (ЎРҚ–826, 27.03.2023 й.) асосан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қўшимча ва ўзгартишлар киритилди
Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш таълим ташкилоти педагог ходимига нисбатан худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:
— БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (49 млн 500 минг сўмдан 66 млн сўмгача) миқдорда жарима;
— 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
— 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари қўлланилишига сабаб бўлади.

⚡️«Мактабни таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари кимдир келгани учун эмас, тизимли йўлга қўйилиши керак» — Саида Мирзиёева
“Афсуски, чекка ҳудудлардаги айрим мактабларимизнинг аҳволи ниҳоятда аянчли. Мен Ангор туманидаги 9-мактабни кўздан кечириб, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Бу ерда энг бирламчи шароитлар ҳам йўқлиги, коммуникация, мактаб жиҳозлари, ҳаттоки ўқувчилар учун жой етарли эмаслигини кўриш мен учун оғриқли бўлди.
Мактабларга эҳтиёж мунтазам равишда ошяпти. Туғилишлар сони йилдан йилга кўплиги учун ҳам баъзи мактабларда битта синфда 40 тагача ўқувчи ўтиргани ҳам бор гап. Ҳали яна кўплаб ўқув ўринлари барпо этилиши керак. Бу оғир жараён. Лекин бу муаммоларни ҳал этмасликнинг иложи йўқ, ўқувчиларга шароит яратмасдан туриб, таълим сифатида ҳақида гапириш бефойда.
Таълимсиз тараққиётга эришиб бўлмайди деб доим бонг уриб келаётган Президентимизнинг асосий устувор мақсадларидан бири ҳам таълим эканлиги бежиз эмас. Президент далани эмас болани танладилар. Ўқитувчилар пахта балосидан озод бўлди. Уларни таълимдан бошқа мажбурий меҳнатга жалб қилиш каби ҳолатлар учун жиноий жавобгарликкача бўлган жазо чоралари белгиланди. Бошланғич синфлар учун замонавий ўқитиш тизими шу йил сентябрь ойидан жорий этиляпти. Инглиз тилини ўргатиш учун хориждан чет тили мутахассислари олиб келиняпти, мактаблар учун замонавий жиҳозлар ажратиляпти. Буларнинг барчаси — ушбу йўналишдаги ишларнинг айримлари холос.
Тез орада ушбу мактабни таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари бошланади. Лекин бу ишлар кимдир келгани учун эмас, тизимли йўлга қўйилиши ва ҳар куни давом эттирилиши керак. Токи энг чекка қишлоқ мактабирида ҳам энг камида зарур шароит бўлсин. Ана шундагина биз кўзлаган мақсадимиз — сифатли таълимга эриша оламиз” — Саида Мирзиёева

❗️Ўқитувчи ВМнинг 823-сонли қарори билан тасдиқланган низом бўйича 50 фоиз устама олиши мумкинми?
Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида" низом тасдиқланган.
Унга кўра, ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқ ва ташаббускор, юқори касб даражасини намоён этаётган педагог ходимларнинг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик 40 фоизгача устама белгилаш мумкин.
❕Бунда педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.
❗️Ўқитувчи мана шу низом бўйича 50 фоиз устама олиши ҳам мумкинми?
Ҳа, мумкин. Агар педагог ходим бир вақтнинг ўзида методбирлашма раҳбари бўлса ва унинг методбирлашма фаолияти ҳам ишчи гуруҳ томонидан ижобий баҳоланган бўлса, уларга ўқитувчи сифатида олаётган 40 фоизлик устамасига қўшимча равишда яна 10 фоиз яъни, 40%+10%=50 фоиз устама тўлаб берилиши мумкин.
Манба

⚡️Жорий ўқув йилидан мактабнинг 9- ва 11-синфини тугатган битирувчиларга шаҳодатномалар электрон шаклда берилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан таянч ўрта таълим, умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома, психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатлар электрон тарзда ўзбек ва инглиз тилларида шакллантирилади.
Мазкур тартиб ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномага эга битирувчиларнинг юртимиздаги ҳамда халқаро битим имзолаган давлатлар ҳудудидаги коллеж, техникум ва олий таълим ташкилотларига кириш учун ҳужжатларни топшириш ҳуқуқини беради. Электрон шаҳодатномани олишда ва ОТМга топширишда ортиқча оворагарчиликларнинг йўқлиги эса ўз навбатида битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига ҳам қулайлик яратади.
Электрон шаҳодатномалар битирувчиларга ҳар йили 20 июнга қадар берилади. Бунинг учун битирувчилар шаҳодатномани электрон платформадан шахсини тасдиқловчи ҳужжатидаги тегишли маълумотларни киритиш орқали бепул юклаб олиши мумкин бўлади.
❗️Энг аҳамиятлиси, шаҳодатномалар йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, битирувчиларга дубликат шаҳодатнома берилмайди. Битирувчилар шаҳодатномани электрон платформадан ўзи истаган вақтда бепул қайта юклаб олиши мумкин бўлади.