Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.23K photos
711 videos
1.98K files
4.24K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
❗️Якуний имтиҳондан ўтолмаган ўқувчини синфда қолдириб юборилиши мумкин

Мактаб битирувчилари учун умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин якуний аттестациядан ўтиш мажбурийдир. Мактаб битирувчиларининг билими, малака ва кўникмаларига қўйилган талабларнинг бажарилиши бўйича якуний аттестация ёзма, оғзаки ёки тест усулида ҳар бир фаннинг амалдаги ўқув дастури асосида ўқув йилининг якуни бўйича ўтказилади.

Таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, ёки битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган битирувчилар мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестацияга қўйиладилар.

Халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида”ги низомнга кўра, бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, “қониқарсиз” баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилиши мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️2023-2024 ўқув йилидан бошлаб мактаб дарсликлари бепул тарқатилади.

Президент фармони (ПФ-79-сон, 26.05.2023 й)га кўра 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб дарсликларининг ижара тўлови тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳамда ўқувчиларга дарсликларни бепул фойдаланишга бериш тизими жорий қилинганлиги муносабати билан бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолияти тугатилади.

Бунда, Республика мақсадли китоб жамғармасининг барча функциялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилиб, Давлат бюджети ҳисобидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағида юритиш орқали мустақил тасарруф этилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Болани мактабга топшириш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан қуйидаги ҳужжатларни топширади:

— директор номига ариза;
— ота-онанинг паспорти нусхаси;
— боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;
— боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
— боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ёзги таътилда ўқитувчилар неча кун дам олиши керак?

Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги берган ахборотга кўра, ўқитувчиларнинг ёзги таътили 56 календарь кунидан кўп бўлмаслиги керак. Байрам саналари ва дам олиш кунлари таътил ҳисобига киритилмайди.

Меҳнат кодексига кўра, ходимларнинг ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги календарь кунларида ҳисоблаб берилади. Меҳнат таътили даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунлари таътил учун ҳисобга олинмайди.

Меҳнат кодексига мувофиқ, бир иш йили учун меҳнат таътиллари миқдори эллик олти календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас.

❗️Маълумот учун: Педагог ходимлар иш вақтининг аниқ давомийлиги ва йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади.

Манба: Таълим назорати

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Таълим кодекси.

Белоруссияга келиб таълим соҳасини кузатиб бир фикрга келдим. Биринчи навбатда битта йўлни танлаб олиш керак экан. Умуман Белоруссияда таълимни тартибга соладиган ягона “Таълим кодекси” амал қилар экан.

Умуман таълим вазиридан бошлаб мактаб директорлари бўлишгача талаблар аниқ ва тиниқ қилиб кўрсатиб қўйилган. Таълимга бегона бўлган одамнинг раҳбарликка келиши деярли имконсиз.

Масалан, ҳозирги таълим вазири Андрей Иванович Иванец (1984 йилда туғилган) кимё фанлар доктори, паурлифтинг бўйича Белоруссия чемпиони, кўп йиллар давомида Белорус давлат университетида фаолият юритган, оддий лаборантликдан бошлаб катта ўқитувчилик ва докторлик даражаларига кўтарилган. Умуман олганда соҳага осмондан тушиб қолмаган.

Таълим бўйича ягона вазирлик бор, яъни таълимнинг ўзи тармоқларга бўлинмаган, мактабгача ҳам, мактаб ҳам, махсус таълим ҳам, олий таълим ҳам ягона вазирлик орқали бошқарилади.

Бу нима беради? Бу мактабгача ёшдаги болаларнинг таълимдан тортиб олий таълимгача дастурлар кетма-кетлиги шундай тузилганки, улар бир-бирини тўлдириб боради. Ҳа, кўп жиҳатдан совет таълимини сақлаб қолиб уни сайқаллаштириб борган.

АйТи йўналишга жуда катта урғу берилган, белоруссиялик дастурчилар асосан чет эл заказларини бажаришади, ҳа, информатика дарслари бешинчи синфдан бошланар экан, информатикани биринчи синфдан тиқиштиришмаган.

Педагогика университетининг ҳар бир факультетида махсус лаборатория ташкил қилинган, ҳар бир талаба биринчи курсдан мактабдаги бирор бир педагогга бириктирилади, у ҳафтада икки марта бориб ўша педагогдан сабоқ олади, фақатгина тўртинчи курсда дарсларга киришга рухсат берилади.

Мактаб директорларини тайинлаш учун махсус комиссия фаолият юритади, у бирор бир директорнинг адашиб мактаб директори бўлиб қолишига йўл қўймайди.

© Бектош Хатамов

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Фарзандига эрта телефон берганлар, муаммони кутаверсин».

Фарзандингизга эрта ёшидан телефон берманг. Бу боланинг кўриш қобилиятига жиддий таъсир қилади. Барча ота-оналар кўриши керак бўлган видео.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Обуна бўлинг 👉 @ustoz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларни эшик қисмаган. IELTSʼдан 9 балл олган илк ўзбек аёли билан интервью

Ҳозирги кунда IELTS имтиҳонига топшириш худди бир модага айланди. Қандай аудиторияга кирмайлик, “инглиз тилини ўрганяпман”, “IELTS олмоқчиман” каби жумлалар қулоғимизга тез-тез чалинади. IELTS сертификатига эга инсонга эса катта “плюс”и бор номзоддек қаралади. Хоҳ ишга кириш арафасида, хоҳ янги лойиҳа устида турган бўлсин унинг имкониятлари юқори баҳоланади. 6-6,5 баллга эга бўлиш, айни пайтда сенсация эмас. Лекин Ўзбекистонда ҳам IELTS чўққисини забт этганлар бор. Албатта, дастлаб бу натижани йигитлар қайд этган бўлса, эндиликда биринчи ўзбекистонлик аёл ҳам бундай муваффақиятни қўлга киритди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўқитувчилар бир вақтда ҳам ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача, ҳам услубий бирлашма раҳбарлиги учун 10 фоиз қўшимча устама олиши мумкин

Савол:

➡️ Методик бирлашма раҳбари учун берилаётган 10 фоиз устама ўқитувчилар учун берилаётган 40 фоиз устаманинг таркибий қисмига кирадими? Ёки 40+10 ҳолатида тўланадими?

Жавоб:

➡️ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандида умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш, фанлараро интеграцияни кучайтириш, таълим ва тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, STEAM ёндашувини самарали татбиқ этиш, таълим жараёнида педагог ходимларга ўз вақтида методик ёрдамни ташкил этиш, уларнинг касбий ва методик маҳоратини ҳамда малакасини оширишда фаоллиги учун Ишчи гуруҳнинг қарори билан (мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган ўқитувчилар умумий сонининг 50 фоизидан ташқари) умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарлари ўқитувчи сифатида ушбу Низомнинг 20-бандига асосан олиши мумкин бўлган (40 фоизгача) устамага қўшимча равишда базавий тариф ставкаларига 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин.

☝️Шунга кўра ўқитувчиларга бир вақтнинг ўзида Директор жамғармаси ҳисобидан ушбу Низом талаблари асосида 40 фоизгача ҳар ойлик устамага қўшимча равишда 10 фоиз услубий бирлашма раҳбарлиги учун қўшимча ҳақ (жами: 40+10=50%) тўланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:

— мактабларнинг 1-4-синф ўқувчиларига бошланғич, 5-9-синфларида таянч ҳамда 10-11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган билимларни беришга йўналтирилган ўқув дастурлари жорий этилади;

— бошланғич синфларда информатика фани, ўрта синфларда эса ўқувчиларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган дарслар жорий этилади;

— барча фанлар бўйича амалий машғулотлар улуши 60%га етказилади. Бунда, дарслардаги мавзулар аниқ муаммони ҳал қилиш орқали ўргатилади, амалиёт дарслари эса лойиҳани бажариш шаклида ўтказилади.

— 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вактдан бошлаб 1 йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.

— 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Педагог ходимларга меҳнат таътили улар ишга кирган вақтдан қатъий назар ёзги таътил даврида тўлиқ берилади

Меҳнат кодекси 143-моддаси 4-қисмига кўра, мактаблар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртлари, кадрларнинг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш институтлари ва курсларининг муаллимлар таркибига биринчи иш йилида йиллик таътил уларнинг мазкур ўқув юртига ишга кирган вақтидан қатъи назар ҳақиқий ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда ёзги таътил даврида тўлиқ берилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Миллий сертификатга эга абитуриент давлат ОТМга киришда математика фани бўйича тестдан озод қилинади

Қонунчиликка кўра, Математика фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинган.

Миллий сертификатлаш тизими доирасида:

— математикани билиш даражасини баҳолаш ва бу тўғрисида миллий малака сертификатини бериш ўрнатилган тартибда Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади;

— математикани билиш даражасини баҳолаш табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади;

— имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга абитуриент давлат ОТМга ўқишга киришда математика фанидан тест синови топширишдан озод этилади ва унга математика фани учун белгиланган максимал балл берилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Янги ташкил этилган 166 та Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига квота доирасида аниқ фанлар йўналиши бўйича 5-синфга, табиий фанлар йўналиши бўйича 7-синфга қабул қилинади.

Ҳужжатлар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали қабул қилинади.

Қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
— туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
— фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
— баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);
— ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим.

Имтиҳон босқичлари:
Аниқ фанлар йўналиши учун: математика фанидан (30 та топшириқ), инглиз тили фанидан (15 та топшириқ)
Табиий фанлар йўналиши учун: табиий (sceince) фанларидан 30 та топшириқ (тест шаклида), инглиз тили фанидан 15 та топшириқ (тест шаклида)

Имтиҳон натижалари Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
ПК-176.pdf
2.2 MB
❗️ Расман: Мактаблардаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими тугатилади

Президентинг 2023 йил 1 июндаги ПҚ-176-сонли қарори билан мактаблардаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи штатлари тугатилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Штат қисқариши натижасида ишдан бўшатилган ходимлар ташкилотда янги иш ўрни бўлиши биланоқ ишга олиниши шарт

Давлат органлари ёки ходимларнинг вакиллик органларига сайланганлиги учун ишдан бўшатилган ходимларга ваколатлари тугагандан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса бошқа тенг иш (лавозим) берилади.

Ҳарбий хизматга чақирилган ходим ҳарбий хизматдан захирага бўшатилганидан ёки истеъфога чиқарилганидан кейин, аввалги иш жойига бўшатилганидан бошлаб 3 ойдан кечикмай мурожаат қилса, ишга жойлашишда устувор ҳуқуққа эга бўлади.

Ташкилот қайта ташкил этилганда ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштиришни ташкилотнинг ҳуқуқий вориси, ташкилот тугатилганда эса маҳаллий меҳнат органи амалга оширади.

Юқоридаги кафолатларни ходимларга иш бериш имкони бўлмаганида маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштиришни, зарур бўлганда эса уларни бепул касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлайди.

Ташкилотда штат қисқаргандан кейин 6 ой ичида бўш иш ўрни очилса, штатлар қисқариши натижасида ишдан бўшатилган ходимлар янги пайдо бўлган иш ўрнига ишга қабул қилиниши шарт.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Ustama beriladigan sertifikatlar ro'yxati.pdf
6.9 MB
❗️Устама тўланадиган миллий ва халқаро сертификатлар рўйхати

2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сонли Президент Фармонига кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга қуйидаги тартибда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади:

— халқаро тан олинган ва унга тенглаштирилган миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга - уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

— халқаро талабларга жавоб бермайдиган миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга - уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида.

Педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади.

Агар ўқитувчи умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлса, юқорироқ фоизли устама берувчи сертификат бўйича устама тўланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Меҳнат таътилида якшанба кунига ҳам ҳақ тўланади.

Таътил кунларини ҳисоблашда дам олиш кунлари ҳам ҳисобга олинади. Меҳнат таътилини ҳисоблаш учун вазирлик тавсияси

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️​​Техникумни аъло баҳога битирганлар ОТМга суҳбат асосида қабул қилинади

Битирувчиларни олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали бакалавриат таълим йўналишларининг 2-босқичидан ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Кимлар аъло баҳога битирувчи ҳисобланади?
Техникумни муваффақиятли тамомлаганлар тоифасига техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра ўзлаштириш баҳолари «5 (аъло)» ва «4 (яхши)», бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи (тиббиёт олий таълим муассасалари учун камида 85 фоизи) «5 (аъло)» бўлган битирувчилар киради.

Бу аъло баҳолар неча йилга ўтади?
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб битирувчиларни олий таълим муассасаси бакалавриат таълим йўналишига кириш имтиҳонларисиз, якка тартибдаги суҳбат орқали қабул қилиш тартиби техникумни тамомлаган йилдан бошлаб икки йил мобайнида татбиқ этилади.

Қачон хужжатлар топширилади?
Битирувчилар ҳар йили 5 июлдан 25 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтадилар.

Қандан хужжатлар тақдим қилинади?
— паспорт ёки ID-карта нусхаси;
— техникумни битирганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг нусхаси.

Имтихон жавоблари қачон чиқади?
Битирувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган суҳбат жараёни ҳар йили 10 августдан 25 августгача, олий таълим муассасаси томонидан белгиланган муддатда, Суҳбат комиссияси таркибининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ўтказилади.

Суҳбат ўтказиш муддатлари суҳбат жараёнлари бошланишидан камида бир ҳафта олдин олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Абитуриентларга имтиҳон жавоблари чиққандан кейин йўналиш танлаш имкони берилиши мумкин

Абитуриентлар тест натижалари маълум бўлганидан сўнг йўналишларни танлаш имкониятига эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда янги ўқув йилига оид ўзгаришларга бағишланган суҳбатда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов маълум қилди.

Кейинги ўқув йилларидан абитуриентларга ҳужжат топшираётганда эмас, имтиҳонга кириб, тест натижалари чиққандан кейин йўналиш танлаш имконияти берилиши мумкин. Олий таълим, фан ва инновациялар вазири мазкур тартиб устида иш бошланганини айтди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️16,4 фоиз ота-оналар фарзандларининг ўқитувчилари билан умуман мулоқот қилмайди — Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти

Институт мутахассислари фарзандлар тарбияси ва уларнинг касб танлашида ота-оналарнинг ролини аниқлашга қаратилган тадқиқот ўтказди.

Сўровнома натижаларига биноан:

— ёшларда тиббиёт йўналишидаги касбларга (15,5 фоиз) қизиқиш катталиги аниқланди. Кейинги ўринларни ўқитувчи (9,7 фоиз), IТ мутахассислиги (9,3 фоиз), иқтисодчи (соҳалар бўйича) (8,2 фоиз), тадбиркор (7,7 фоиз) каби касблар эгаллади.

— Респондентларнинг 2,5 фоизи фарзандлари келажакдаги касби ҳақида ҳали қарорга келмаганини таъкидлаган. Қизлар кутилганидек кўпроқ шифокор (16,3 фоиз) ва ўқитувчи (13,8 фоиз) касбларини танлаган бўлса, ўғил болалар биринчи ўринда IТ мутахассислиги (18,7 фоиз), кейин эса шифокор (13,7 фоиз), иқтисодчи (13,2 фоиз) ва тадбиркор (11,2 фоиз) касбларини афзал кўрган.

Фарзандининг касб тўғрисидаги қарори қандай бўлмасин, ота-оналарнинг 81,6 фоизи бу қарорни бажонудил қабул қилишини, 12,7 фоизи эса ушбу қарорни ўзгартириш кераклигини илтимос қилишини айтган.

Ота-оналарнинг 55,7 фоизи фарзандларига нисбатан талабчанлик қилиш, керак бўлганда ёрдам кўрсатиш, 36,2 фоизи назорат қилиш орқали тарбия бериш лозимлигини, 6,4 фоизи эса фарзандларига эркинлик бериш кераклигини қайд этган.

❗️Сўровда қатнашган ота-оналарнинг 20 фоиздан ортиғи фарзандларининг ўқитувчилари билан бир ойда бир марта мулоқот қилишини, 16,4 фоизи эса умуман мулоқот қилмаслигини билдирган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
2023-2024 таянч ўқув режаси .pdf
675.9 KB
⚡️Умумий ўрта таълим муассасалари учун 2023-2024 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режаси тасдиқланган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 125-сонли «Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи эълон қилинган.

Унга кўра:

— 2023-2024 ўқув йилидан бошла умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфида «Информатика ва ахборот технологиялари» фани жорий
қилинади
;

— 2023 йилнинг 30 августига қадар 2023-2024 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режадаги янгиликлар ва тушунтириш хатининг мазмун-
моҳиятини ҳар бир таълим муассасасига етказиш ҳамда
педагогик кенгаш йиғилишларида тарғибот ишларини ташкил этилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент шаҳар Учтепа туманида ўқитувчи калтакландиВидео

Учтепада ўқитувчи ўқувчисининг яқинлари томонидан калтакланди. Ўқувчининг отаси жанжал кўтарган холда мактаб мулкларини ҳам синдирган.

Жанжал оқибатида жароҳатланган ўқитувчи «тез ёрдам» машинасида шифохонага олиб кетилган. Аниқланишича, келишмовчилик ўқувчиларнинг ўқитувчига қилган беҳурматлиги оқибатида юзага келган.

Ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy