Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.23K photos
711 videos
1.98K files
4.24K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
⚡️Мактабларда молиявий саводхонлик дарслари ўтилади

“Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан босқичма-босқич:

👉 мактабларнинг 1–4-синфларида ўқувчиларга бошланғич, 5–9-синфларида таянч ҳамда 10–11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос ўқув дастурлари ва ўқув-методик мажмуалар жорий этилади;

👉 баҳолашнинг янги тартиби жорий этилади. Бунда ўқувчининг ўтилган мавзуни амалиётда қўллай олиши, танқидий фикрлаш ва таҳлил кўникмалари баҳоланади;

👉 бошланғич синфларда информатика, ўрта синфларда эса молиявий саводхонлик дарслари ўтилади;

👉 барча фанлар бўйича амалий машғулотлар улуши 60 фоизга етказилади.

👉 2024 йил 1 январдан мактабга биринчи марта ишга қабул қилинаётган ўқитувчиларни касбий сертификатлаш жорий этилади.

Бунда 2023/2024 ўқув йилидан ўқитувчилар стажёр-ўқитувчи сифатида ишлайди ва 1 йилда сертификат олиши талаб этилади.

👉 2024 йил 1 январдан давлат боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

Бунда малака тоифаси учун синовлар 1 йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади.

👉 2024 йил 1 июндан боғчалардаги олий маълумотли тарбиячиларнинг ойлиги мактаб ўқитувчилари ойлигига тенглаштирилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Энди "Районо" ва "Гароно" мактабларни текширмайди. Ваколати расман тугатилди

Фармонга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг мактаб фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
ПФ-79 26-05-2023.pdf
30 MB
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони

(ПФ-79-сон, 26.05.2023 йил)

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Педагогларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

2024-йил 1 январдан давлат боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

Бунда малака тоифаси учун синовлар 1 йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ҳамда биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда – педагогик маҳорати баҳоланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактаб ва боғчаларга хизмат кўрсатувчи бухгалтерларнинг ойлик маошлари оширилади

2024 йил 1 январдан бошлаб таълим муассасаларига хизмат кўрсатувчи марказлаштирилган молия-бухгалтеия ходимларининг базавий тариф ставка миқдорлари 1.5 бараварга оширилади.

Бу ҳақда “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида назарда тутилган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўқитувчилар малака сертификати олгандан кейин уларнинг ойлик маошига 70 фоизгача миқдорида устама тўланади

Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2025 йил 1 январга қадар малака тоифаларини бериш тизими ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитацисидан ўтказиш орқали педагог кадрларга халқаро стандартлар асосида малака сертификатини бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Бунда, халқаро стандартлар асосида малака сертификатини олган педагог кадрларга тариф ставкасининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорда қўшимча ҳақ тўланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Бола туғилганидан бошлаб мактабга онлайн ҳисобга қўйилади

Фармонга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан:

👉 мактаб директорига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;

👉 туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг мактаб фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади;

👉 ҳудудларда энг тажрибали мактаб директорларидан иборат Директорлар кенгашлари тузилади;

👉 мактаб директорлари Директорлар кенгаши тавсиясига асосан ҳудудий бошқармалар томонидан очиқ танлов асосида лавозимга тайинланади.

2024 йил 1 январдан мактаб директорларини ҳар 5 йилда бир маротаба касбий сертификациялаш тизими жорий этилади.

Бунда, сертификациядан ўта олмаган директорлар белгиланган тартибда лавозимидан озод этилади.

Фармонга мувофиқ, қуйидагилар бекор қилинади:

👉 маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларини лавозимга тайинлашда туман (шаҳар) маънавият ва маърифат маркази томонидан тавсия бериш амалиёти;

👉 жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини ишга қабул қилишда спорт соҳасидаги ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлимлари ҳамда спорт мактаблари методистлари томонидан йўлланма бериш тартиби.

2024 йил 1 январдан:

👉 бола туғилганидан сўнг, доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган мактабда онлайн ҳисобга қўйилади;

👉 мактабларнинг ҳар ўқув йили учун қабул режаси my.maktab.uz электрон платформасида шакллантирилади.

Шунингдек, 2023/2024 ўқув йилидан “Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” болалар мактаблари ташкил қилинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Энди директор ўринбосарлари аввалгидан кўра мустақилроқ бўлишади

Маълумки, 2021 йил 1 январдан буён умумтаълим муассасалари директорларининг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосарини лавозимга тайинлаш туман (шаҳар) маънавият-маърифат маркази тавсиясига асосан амалга ошириб келинарди.

Бу эса маҳаллий ҳокимлик ходимларининг директор ўринбосарларидан ортиқча ва кераксиз ҳисоботлар талаб қилишига шароит яратиб берганди. Натижада эса ўринбосарлар маънавият-маърифат марказининг ҳар қандай топшириғини бажаришга мажбур бўлаётганди.

Куни-кеча имзоланган президент фармони (ПФ–79-сон) билан маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларини лавозимга тайинлашда туман (шаҳар) маънавият ва маърифат маркази томонидан тавсия бериш амалиёти тўлиқ бекор қилинмоқда.

Шунингдек, мактаб директорига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳуқуқи бериляпти.

Бу эса директор ўринбосарларини лавозимга тайинлашда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда маънавият-маърифат маркази ходимларининг аралашувисиз амалга оширишга имкон беради.

Бу тартибнинг жорий қилиниши директор ўринбосарларига жуда катта мустақиллик беради. Яъни, тутуриқсиз топшириқларни бажармагани учун энди уларни директордан бошқа ҳеч ким жазолай олмайди.

(c) Xalq taʼlimi info

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Қандай танлов, мусобақа ва тадбирлар ўкитувчиларга устама тайинлашда инобатга олинади?

Умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашда куйидаги олимпиадалар, кўрик танловлар, мусобақалар ҳамда синфдан ташқари амалга оширилган ишлар инобатга олинади.

👉 Фан олимпиадалари:
1.
Асосий фан олимпиадаси (4 босқичли);
2. Халқаро математика олимпиадаси;
3. Халқаро физика олимпиадаси;
4. Халқаро кимё олимпиадаси;
5. Халқаро биология олимпиадаси;
6. Халқаро информатика олимпиадаси;
7. Халқаро Кавказ олимпиадаси (математика фани);
8. Халқаро Жаутиков олимпиадаси (математика фани);
9. Халқаро Менделеев олимпиадаси (кимё фани);
10. Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадаси - кимё, биология ва физика;
11. 7-8 синфлар ўртасида ал-Хоразмий олимпиадаси (математика фани);
12. Осиё физика олимпиадаси;
13. Осиё-Тинч океани информатика олимпиадаси;
14. Европа физика олимпиадаси;
15. Халқаро иқтисод олимпиадаси;
16. Халқаро математика мусобақаси;
17. Ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси
18. Ал-Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси

👉 Кўрик танлов ва мусобақалар:
1.
“Ўзбек тилим - ифтихорим” мавзусида иншолар танлови;
2. “Беш ташаббус - санъат билан” шиори остида фестивал- танлов (3-босқичли);
3. “Беш ташаббус - спорт билан” шиори остида спорт мусобақаси (3-босқичли);
4. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчилари ўртасида спортнинг шахмат туридан республика биринчилиги (4-босқичли);
5. Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида республика биринчилиги (2-босқичли);
6. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Футболимиз келажаги сенинг қўлингда” шиори остида республика биринчилиги (4-босқичли);
7. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақалари (4-босқичли);
8. Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари учун “Болажонлар спорт жамоалари” ҳамда юқори синф ўқувчилари ўртасида “Ешлик спорт жамоалари” республика биринчилиги (4-босқичли);
9. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Кураш - миллий ғурурнмиз” шиори остида спортнинг кураш туридан республика биринчилиги (4-босқичли);
10. “Беш ташаббус - ахборот технологиялари билан” шиори остида фестивал-танлови;
11. “Беш ташаббус - китоб билан” шиори остида фестивал-танлови (3-босқичли);
12. “Беш ташаббус - беш имконият” шиори остида “Қизларжон” кўрик-танлови (3-босқичли);
13. Фан тўгараклари бўйича кўрик-танловлар (3-босқичли)

👉 Бошланғич синф ўқувчиларининг танлов ва бошқа тадбирларда иштироки:
1.
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчилари ўртасида спортнинг шахмат туридан республика биринчилиги (1-босқич);
2. Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари учун “Болажонлар спорт жамоалари” республика биринчилиги (1-босқич);
3. Фан тўгараклари бўйича кўрик-танлорлар (1-босқич)

👉 Синфдан ташқари ишлар:
1.
Фан тўгараклари ташкил этиш;
2. “Ёшлар театр студиялари”ни ташкил этиш;
3. “Ёш китобхонлик клуби”ни ташкил этиш;
4. Хор ва ансамбл жамоаларини ташкил этиш;
5. Бешта муҳим ташаббус тадбирларини ўтказиш;
6. Ёзувчи ва шоирлар таваллуд кунига бағишлаб мушоира кечалари ва турли тадбирлар ўтказиш;
7. Газета ва веб-сайтларда янги ёндашув асосида қўшимча машғулотлар олиб борилганлиги юзасидан мақоллар чиқариш.

Асос: ХТВнинг 2021 йил 16 сентябрдаги 03-02/3-2504-сонли хати

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Аччиқ ҳақиқат: Ота-оналарга бағишланади (видеони охиригача кўринг)

Болангизга етарлича меҳр берябсизми?

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Якуний имтиҳондан ўтолмаган ўқувчини синфда қолдириб юборилиши мумкин

Мактаб битирувчилари учун умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин якуний аттестациядан ўтиш мажбурийдир. Мактаб битирувчиларининг билими, малака ва кўникмаларига қўйилган талабларнинг бажарилиши бўйича якуний аттестация ёзма, оғзаки ёки тест усулида ҳар бир фаннинг амалдаги ўқув дастури асосида ўқув йилининг якуни бўйича ўтказилади.

Таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, ёки битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган битирувчилар мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестацияга қўйиладилар.

Халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида”ги низомнга кўра, бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, “қониқарсиз” баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилиши мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️2023-2024 ўқув йилидан бошлаб мактаб дарсликлари бепул тарқатилади.

Президент фармони (ПФ-79-сон, 26.05.2023 й)га кўра 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб дарсликларининг ижара тўлови тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳамда ўқувчиларга дарсликларни бепул фойдаланишга бериш тизими жорий қилинганлиги муносабати билан бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолияти тугатилади.

Бунда, Республика мақсадли китоб жамғармасининг барча функциялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ўтказилиб, Давлат бюджети ҳисобидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағида юритиш орқали мустақил тасарруф этилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Болани мактабга топшириш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан қуйидаги ҳужжатларни топширади:

— директор номига ариза;
— ота-онанинг паспорти нусхаси;
— боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;
— боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
— боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ёзги таътилда ўқитувчилар неча кун дам олиши керак?

Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги берган ахборотга кўра, ўқитувчиларнинг ёзги таътили 56 календарь кунидан кўп бўлмаслиги керак. Байрам саналари ва дам олиш кунлари таътил ҳисобига киритилмайди.

Меҳнат кодексига кўра, ходимларнинг ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги календарь кунларида ҳисоблаб берилади. Меҳнат таътили даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунлари таътил учун ҳисобга олинмайди.

Меҳнат кодексига мувофиқ, бир иш йили учун меҳнат таътиллари миқдори эллик олти календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас.

❗️Маълумот учун: Педагог ходимлар иш вақтининг аниқ давомийлиги ва йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади.

Манба: Таълим назорати

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Таълим кодекси.

Белоруссияга келиб таълим соҳасини кузатиб бир фикрга келдим. Биринчи навбатда битта йўлни танлаб олиш керак экан. Умуман Белоруссияда таълимни тартибга соладиган ягона “Таълим кодекси” амал қилар экан.

Умуман таълим вазиридан бошлаб мактаб директорлари бўлишгача талаблар аниқ ва тиниқ қилиб кўрсатиб қўйилган. Таълимга бегона бўлган одамнинг раҳбарликка келиши деярли имконсиз.

Масалан, ҳозирги таълим вазири Андрей Иванович Иванец (1984 йилда туғилган) кимё фанлар доктори, паурлифтинг бўйича Белоруссия чемпиони, кўп йиллар давомида Белорус давлат университетида фаолият юритган, оддий лаборантликдан бошлаб катта ўқитувчилик ва докторлик даражаларига кўтарилган. Умуман олганда соҳага осмондан тушиб қолмаган.

Таълим бўйича ягона вазирлик бор, яъни таълимнинг ўзи тармоқларга бўлинмаган, мактабгача ҳам, мактаб ҳам, махсус таълим ҳам, олий таълим ҳам ягона вазирлик орқали бошқарилади.

Бу нима беради? Бу мактабгача ёшдаги болаларнинг таълимдан тортиб олий таълимгача дастурлар кетма-кетлиги шундай тузилганки, улар бир-бирини тўлдириб боради. Ҳа, кўп жиҳатдан совет таълимини сақлаб қолиб уни сайқаллаштириб борган.

АйТи йўналишга жуда катта урғу берилган, белоруссиялик дастурчилар асосан чет эл заказларини бажаришади, ҳа, информатика дарслари бешинчи синфдан бошланар экан, информатикани биринчи синфдан тиқиштиришмаган.

Педагогика университетининг ҳар бир факультетида махсус лаборатория ташкил қилинган, ҳар бир талаба биринчи курсдан мактабдаги бирор бир педагогга бириктирилади, у ҳафтада икки марта бориб ўша педагогдан сабоқ олади, фақатгина тўртинчи курсда дарсларга киришга рухсат берилади.

Мактаб директорларини тайинлаш учун махсус комиссия фаолият юритади, у бирор бир директорнинг адашиб мактаб директори бўлиб қолишига йўл қўймайди.

© Бектош Хатамов

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Фарзандига эрта телефон берганлар, муаммони кутаверсин».

Фарзандингизга эрта ёшидан телефон берманг. Бу боланинг кўриш қобилиятига жиддий таъсир қилади. Барча ота-оналар кўриши керак бўлган видео.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Обуна бўлинг 👉 @ustoz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларни эшик қисмаган. IELTSʼдан 9 балл олган илк ўзбек аёли билан интервью

Ҳозирги кунда IELTS имтиҳонига топшириш худди бир модага айланди. Қандай аудиторияга кирмайлик, “инглиз тилини ўрганяпман”, “IELTS олмоқчиман” каби жумлалар қулоғимизга тез-тез чалинади. IELTS сертификатига эга инсонга эса катта “плюс”и бор номзоддек қаралади. Хоҳ ишга кириш арафасида, хоҳ янги лойиҳа устида турган бўлсин унинг имкониятлари юқори баҳоланади. 6-6,5 баллга эга бўлиш, айни пайтда сенсация эмас. Лекин Ўзбекистонда ҳам IELTS чўққисини забт этганлар бор. Албатта, дастлаб бу натижани йигитлар қайд этган бўлса, эндиликда биринчи ўзбекистонлик аёл ҳам бундай муваффақиятни қўлга киритди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўқитувчилар бир вақтда ҳам ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача, ҳам услубий бирлашма раҳбарлиги учун 10 фоиз қўшимча устама олиши мумкин

Савол:

➡️ Методик бирлашма раҳбари учун берилаётган 10 фоиз устама ўқитувчилар учун берилаётган 40 фоиз устаманинг таркибий қисмига кирадими? Ёки 40+10 ҳолатида тўланадими?

Жавоб:

➡️ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандида умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш, фанлараро интеграцияни кучайтириш, таълим ва тарбия жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этиш, STEAM ёндашувини самарали татбиқ этиш, таълим жараёнида педагог ходимларга ўз вақтида методик ёрдамни ташкил этиш, уларнинг касбий ва методик маҳоратини ҳамда малакасини оширишда фаоллиги учун Ишчи гуруҳнинг қарори билан (мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган ўқитувчилар умумий сонининг 50 фоизидан ташқари) умумтаълим муассасасининг фан йўналишлари бўйича услубий бирлашмалари раҳбарлари ўқитувчи сифатида ушбу Низомнинг 20-бандига асосан олиши мумкин бўлган (40 фоизгача) устамага қўшимча равишда базавий тариф ставкаларига 10 фоиз ҳар ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин.

☝️Шунга кўра ўқитувчиларга бир вақтнинг ўзида Директор жамғармаси ҳисобидан ушбу Низом талаблари асосида 40 фоизгача ҳар ойлик устамага қўшимча равишда 10 фоиз услубий бирлашма раҳбарлиги учун қўшимча ҳақ (жами: 40+10=50%) тўланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:

— мактабларнинг 1-4-синф ўқувчиларига бошланғич, 5-9-синфларида таянч ҳамда 10-11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган билимларни беришга йўналтирилган ўқув дастурлари жорий этилади;

— бошланғич синфларда информатика фани, ўрта синфларда эса ўқувчиларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган дарслар жорий этилади;

— барча фанлар бўйича амалий машғулотлар улуши 60%га етказилади. Бунда, дарслардаги мавзулар аниқ муаммони ҳал қилиш орқали ўргатилади, амалиёт дарслари эса лойиҳани бажариш шаклида ўтказилади.

— 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вактдан бошлаб 1 йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.

— 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Педагог ходимларга меҳнат таътили улар ишга кирган вақтдан қатъий назар ёзги таътил даврида тўлиқ берилади

Меҳнат кодекси 143-моддаси 4-қисмига кўра, мактаблар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртлари, кадрларнинг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш институтлари ва курсларининг муаллимлар таркибига биринчи иш йилида йиллик таътил уларнинг мазкур ўқув юртига ишга кирган вақтидан қатъи назар ҳақиқий ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда ёзги таътил даврида тўлиқ берилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Миллий сертификатга эга абитуриент давлат ОТМга киришда математика фани бўйича тестдан озод қилинади

Қонунчиликка кўра, Математика фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинган.

Миллий сертификатлаш тизими доирасида:

— математикани билиш даражасини баҳолаш ва бу тўғрисида миллий малака сертификатини бериш ўрнатилган тартибда Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади;

— математикани билиш даражасини баҳолаш табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади;

— имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга абитуриент давлат ОТМга ўқишга киришда математика фанидан тест синови топширишдан озод этилади ва унга математика фани учун белгиланган максимал балл берилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy