Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.24K photos
712 videos
1.98K files
4.24K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
❗️Битирувчилар якуний аттестация имтиҳонида қўлланма ёки китобдан фойдаланиш мумкин?

Она тили ва адабиётдан баён ёки иншо ёзишда битирувчиларга ёзаётган баён ёки иншоларига киритиладиган парчаларни, айрим матнларни аниқлаб олишлари учун бадиий адабиётлардан фойдаланишларига рухсат этилади. Мавзу мазмунини талқин этувчи манбалардан фойдаланишга рухсат этилмайди.

Бошқа фанлардан якуний аттестация ўтказиладиган пайтида битирувчилар харита, глобус, турли жадваллар, чизмалар, муляж, гербарийлар, препаратлар, лаборатория асбоб-ускуналари ва бошқа воситалардан фойдаланишларига рухсат берилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Фан ўқитувчилари кундалик тизимида қандай тартибда 4-чоракни ёпишлари керак?

❗️1-9-синфлар:

0.5 ва 1 соатлик дарслар учун:
👉 3-4-чорак ўртача балларининг ўртача баҳоси 4-чорак устунига киритилади;
👉 йиллик баҳога 2 ва 4-чорак баҳоларининг ўртача баҳоси кўчирилади;
👉 натижа устунига йиллик билан имтихон баҳосининг ўртача баҳоси натижа устунига қўйилади.

2 ва ундан ортиқ соатли дарс учун:
👉 4-чоракда «Кундалик» электрон синф журналида кўрсатилган ўртача баллга асосланган ҳолда ўртача баҳо йиллик устунига қўйилади;
👉 имтихон йўқ фанлар барчаси имтихон устунига «Х» белгисини қўйишади;
👉 натижа устунига йиллик устунидаги баҳо кўчирилади. Имтихон бўлса, йиллик билан имтихон баҳосини ўртача баҳоси қўйилади.

❗️10-11-синфлар:

0.5 ва 1 соатлик дарслар учун:
👉 3-4-чорак ўртача балларнинг ўртача баҳоси 4-чорак устунига киритилади;
👉 2-ярим йиллик устунига 4-чорак баҳолари кўчириб қўйилади йиллик устунига биринчи ва иккинчи ярим йиллик баҳоларнинг ўртача баҳоси қўйилади;
👉 имтихон йўқ фанлардан имтихон устунига «Х» белгиси қўйилади;
👉 имтихони бўлса, йиллик билан имтихон баҳосининг ўртача натижа устунига қўйилади;
👉 натижа устунига йиллик устунидаги баҳо кўчирилади.

2 ва ундан ортиқ соатли дарс учун:
👉 3-4-чорак баҳоларининг ўртача баҳоси 2-ярим йиллик устунига киритилади;
👉 йиллик устунига биринчи ва иккинчи ярим йиллик баҳоларнинг ўртачаси қўйилади;
👉 имтихон йўқ фанлардан имтихон устунига катта «Х» белгиси қўйилади;
👉 имтихон бўлса, йиллик билан имтихон баҳосини ўртача баҳоси натижа устунига қўйилади;
👉 натижа устунига йиллик устунидаги баҳо кўчирилади.

©Манба

Ҳамкасбларингизга ҳам улашинг.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Малака тоифаларини бериш учун ўтказиладиган аттестация саволлари қайси манбалардан тузилади?

Ушбу саволга Мактабгача ва мактаб таълими Ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова жавоб берди.

Таълимга оид саволлар, мурожаат ва ташаббусларингизни vazir.uzedu.uz мурожаатлар порталига йўлланг!

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бу йил ОТМларга абитуриентлардан ҳужжатлар қабули 20 июндан бошланади

Бу йилги қабул учун абитуриентларнинг ҳужжат топшириш жараёни 20 июндан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади. Чет тилидан касбий ижодий имтиҳон топширувчи абитуриентлар эса, 10 июлгача ҳужжатини топшириб бўлиши керак.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
2023-2024 таянч ўқув режаси .pdf
675.9 KB
Умумий ўрта таълим муассасалари учун 2023-2024 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режаси тасдиқланди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️1-синф ўқувчилари учун “Информатика ва ахборот технологиялари” фани жорий этилади

Жорий ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани жорий этилади 1-синфлардаги информатика дарсини бошланғич синф ўқитувчилари ўқитади. Бунда улар А.Авлоний институти томонидан ташкилланадиган курсларда ўқиши ва тегишли сертификатга эга бўлиши керак бўлади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг маоши оширилади

2023-йил 1-майдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича белгиланган тартиб мактабгача таълим ташкилотлари ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари учун ҳам татбиқ этилади;

2024 йил 1-январдан бошлаб марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати ходимларининг базавий тариф ставка миқдорлари 1,5 бараварга оширилади;

2024-йил 1-июндан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог ходимларининг базавий тариф ставкалари умумий ўрта таълим муассасаларининг тегишли педагог ходимлари базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига тенглаштирилади.

Мактабгача ва мактаб таʼлими вазирлиги

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Қайд этилганидек, бошланғич синфларда хорижий тажриба асосида янги ўқув дастури жорий қилинади. Юқори синфларда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага камайтирилиб, дастурларнинг фанлараро ва синфлараро интеграцияси таъминланади. Бунда 11 та мажбурий ва 2 та танлов фани татбиқ этилади. Янги ўқув йилидан информатика фани 1-синфдан ўргатилади.

Ҳозирда мавзуларнинг 70 фоизи кундалик ҳаёт билан боғланмаган. Энди фанларнинг амалий машғулотлар улуши 40 фоиздан 60 фоизгача оширилади. Бунда мавзулар аниқ муаммони ҳал қилиш орқали ўргатилади, амалиёт дарслари эса лойиҳани бажариш шаклида ўтказилади.

Мактабларни малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида педагогларни сертификатлаш тизими йўлга қўйилади. Яъни, ишга кираётган педагог 1 йил давомида ўқитувчи-стажёр сифатида фаолият юритиб, шу муддатда сертификат олиши керак бўлади.

Шунингдек, боғчаларга малакали тарбиячиларни жалб қилиш учун 2024 йил 1 июндан уларнинг иш ҳақи ставкалари мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади.

Шунингдек, вазирликнинг туман (шаҳар) бўлимларининг мактаблар фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш ваколатлари тугатилади. Хусусий мактабларни ташкил қилишда қўйилган талаблар енгиллаштирилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Директорларини лавозимига тайинлаш «Директорлар кенгаши» тавсиясига асосан очиқ танлов асосида амалга оширилади

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:

— Умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;

— Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида энг тажрибали умумий ўрта таълим муассасалари директорларидан иборат бўлган “Директорлар кенгаш”лари ташкил этилади;

— умумий ўрта таълим муассасалари директорларини лавозимига тайинлаш “Директорлар кенгаш”и тавсиясига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан очиқ танлов асосида амалга оширилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва жисмоний тарбия ўқитувчиларидан йўлланма талаб этилмайди

Қуйидаги амалиёт талаблари бекор қилинади:

— умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари лавозимига муносиб кадрларни қўйишда Маънавият ва маърифат маркази томонидан тавсия бериш;

— умумий ўрта таълим муассасаларида жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини ишга қабул қилишда спорт соҳасидаги ваколатли давлат органининг ҳудудий бўлимлари ҳамда спорт мактаблари методистлари томонидан йўлланма бериш.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️1-синфларда жисмоний тарбия дарси ҳафтасига 1 соатдан ўқитилади.

Жорий ўқув йилидан бошлаб, 1-синфларда жисмоний тарбия дарси ҳафтасига 1 соатдан ўқитилади.

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 15 май кунги «Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида»ги 125-сонли буйруғида назарда тутилган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Келгуси ўқув йилида мактаб таълимида қандай ўзгаришлар бўлади?

Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди.

Янги дастурга мувофиқ:

👉 1-синф ўқувчилари учун “Информатика ва ахборот технологиялари” фани жорий этилади
👉 Юқори синфлардаги фанлар сони 16 тадан 11 тага камаяди;
👉 Барча фанлар бўйича амалий машғулотлар улуши 60 фоизга етказилади;
👉 Янги ишга кираётган педагог 1 йил давомида ўқитувчи-стажёр сифатида фаолият юритиб, шу муддатда сертификат олиши керак бўлади;
👉 Малака сертификати олган педагогларнинг ойлик маошига 70 фоизгача миқдорида устама тўланади;
👉 Директорларини лавозимига тайинлаш «Директорлар кенгаши» тавсиясига асосан очиқ танлов асосида амалга оширилади;
👉 Бола туғилганидан сўнг тегишли умумий ўрта таълим муассасасида онлайн ҳисобга қўйилади

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўзбекистондаги биринчи бўлиб IELTS дан 9.0 балл олган аёл

Маъмура Йўлдошева инглиз тилининг IELTS имтиҳонидан муваффақиятли ўтиб, 9 баллдан 9 балл олди. Қайд этиш жоизки, бу Ўзбекистонда қизлар ўртасидаги биринчи бундай натижадир.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️БАРЧА ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГА

25-май «Сўнгги қўнғироқ» куни барча ота-оналардан, вояга етмаган ва ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган фарзандларига автомобиль бошқаришга рухсат бермасликлари сўралади

Ушбу тадбирлар вақтида барча мактаблар атрофидаги йўлларда ҳаракат хавфсизлиги ЙПХ ходимлари томонидан таъминланади.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ўзбекистон мактабларида сўнгги қўнғироқ вальси тақиқланиши хақидаги хабарлар ассоссиз

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Ўзбекистон мактабларида сўнгги қўнғироқ куни билан боғлиқ тақиқлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилади.

Аввалроқ вазирлик томонидан мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича зарур тавсиялар ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берилганди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига табриги эълон қилинди

«Мен сиз, азиз фарзандларимдан бир нарсани сўрайман: тинимсиз ўқиб, изланиб, замонавий билимларни эгаллашдан асло тўхтаманг! Доимо вақтнинг қадрига етиб, мунтазам билим ва тажрибангизни ошириб борсангиз, қатъий белгилаб олган режа ва мақсадларингиз сари дадил ҳаракат қилсангиз, албатта келгусида катта муваффақиятларга эришасиз.

Сизларнинг доимо маррани баланд олиб, ягона куч бўлиб ҳаракат қилишингизга ишонаман. Сизлар бунга албатта қодирсиз.

Ана шундай шарафли ва масъулиятли йўлда барчангизга улкан ютуқ ва муваффақиятлар, шахсий ҳаётингизда бахт ва омад тилайман.

Сизларни мактаб таълимини муваффақиятли тамомлаганингиз билан яна бир бор самимий табриклайман.

Мустақил ҳаётдаги қадамларингиз қутлуғ ва баракали бўлсин, азиз ўғил-қизларим«, - дейилади Президент табригида.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Битирувчи_2023

Хайр мактабим...

Бугун қайта-қайта янграйдиган қўшиқ.


Барча битирувчиларга омад ёр бўлсин.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Сўнгги қўнғироқ билан … ўқитувчиларни табриклаймиз)

Карикатура: @habikatura

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Биласизми

Гораций Манн ёзги таътилни ихтиро қилган.

Ўқитувчи Гораций Манн 1837 йилда барча учун муҳим бўлган 3 ойлик ёзги таътилни ихтиро қилган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
ММТВ ва КҚБВ.pdf
2 MB
❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизими ходимларининг таътил кунлари лойиҳаси.

Меҳнат кодексининг 218-моддасига асосан белгиланган ҳар йиллик асосий узайтирилган таътиллар муддатларини тасдиклаш тўғрисида қарор лойиҳаси тақдим этилмоқда.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактаб баҳолари ОТМга кириш имтиҳонларида ҳисобга олинмаслиги кўриб чиқилмоқда

Мактаб баҳоларини кириш имтиҳонларида тўпланган баллга қўшиб ҳисоблаш ҳақида қарор чиққан бўлса-а, бироқ ҳозир бу тартиб қайтадан кўриб чиқилмоқда. Қарорга ўзгартириш киритилиши ва баллар ҳисобга олиниши ҳақидаги тартиб бекор бўлиши ҳам мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy