Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.22K photos
711 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
Меҳнат кодекси (янги таҳрир).pdf
7.3 MB
Бугундан янги Меҳнат кодекси кучга кирди

«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (28.10.2022 й. 798-сонли)

Ойлик ҳисоблаш учун бот


Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️“Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси маъқулланди

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, бир овоздан маъқулланди.

Ушбу қонун лойиҳасига кўра, қуйидаги ўзгаришлар назарда тутиляпти:

— педагоглар мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганида давлат божини тўлашдан озод этилади;

— педагог ходимни лавозим мажбурияти ва касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш тақиқланади;

— илк бор касбий фаолият бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига ўқитувчи-мураббийликни амалга оширувчи педагог ходим бириктирилади;

— давлат таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог ходимлар давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтади;

— педагог ходимнинг касбий фаолияти давомида юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмлаш давлат томонидан таъминланади.

Манба: uztdi

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Келгуси ўқув йилида 14 та йўналишга сиртқи таълим учун қабул бўлмайди, бошқа йўналишлар учун 5 йиллик педстаж талаб қилинади

Президентнинг 2022 йил 21 июндаги ПҚ-289-сонли қарорига асосан 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида14 та  таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди.

Ушбу рўйхатда кўрсатилмаган педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.

❗️Бунда, педагогика соҳасидаги таълим йўналишларида сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагида бўлган шахсларнинг таълим тизимида камида беш йиллик педагогик иш стажига эга эканлиги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда умумий ўрта таълим мактаблари 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб 11 йиллик таълимдан 12 йилликка узайтирилаётгани тўғрисидаги хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қиламиз.

Ҳар қандай расмий хабарларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий саҳифаларидан олишингиз мумкин.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Миллий сертификат имтиҳонларида иштирок этиш тўлови қанча?

👉 Ўзбек тили ва адабиёти БҲМ 1.5 (495 минг сўм)
👉 Рус тили ва адабиёти — БҲМ 1.5 (495 минг сўм)
👉 Қорақалпоқ тили ва адабиёти — БҲМ 1.5 (495 минг сўм)
👉 Математика — БҲМ 1.5 (495 минг сўм)
👉 Физика — БҲМ 1.5 (495 минг сўм)
👉 Кимё — БҲМ 1.5 (495 минг сўм)
👉 Биология — БҲМ 1.5 (495 минг сўм)
👉 Тарих — БҲМ 1.5 (495 минг сўм)
👉 География БҲМ 1.5 (495 минг сўм)
👉 Чет тиллари (инглиз, немис, француз, турк...) БҲМ 1.5, 10% чегирма (445 минг сўм)

❗️Маълумот учун, 2023-йил 1-майдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 300 минг сўмдан 330 минг сўмга оширилган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Мактаб ва боғчаларда пул йиғими қатъиян тақиқланади.

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали мактаблар ва боғчаларда турли хил тадбирлар ўтказиш учун ўқувчилардан пул маблағлари йиғилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Таълим муассасаларида таъмирлаш (ремонт) учун, турли тадбир (сўнгги қўнғироқ) ва байрамлар учун пул йиғиш қатъиян тақиқланади!

Сиз қайсидир мактаб ёки боғчаларда пул йиғиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида хабардор бўлсангиз, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг +998(71)202-09-09 рақамли «ишонч телефони»га мурожаат қилишингиз сўралади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️25 йиллик махсус стажга эга педагог ходимлар умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин.

2023 йил 1 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Йиғилишда шунингдек, «Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, маъқулланди.

«Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг 21-моддасига кўра (Педагог ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш), педагог ходимлар умумий белгиланган ёшдан 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга.

Қонун лойиҳасининг 28-моддасига кўра, педагог ходимлар, ҳарбий академик лицейлар, тарбия колониялари ўқитувчилари – махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Демак, агар Қонун қабул қилинса 25 йиллик махсус стажга эга педагог ходимлар: эркаклар — 55 ёшга тўлганда; аёллар — 50 ёшга тўлганда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин бўлади

(c) Mehnat huquqi

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Камида 5 йил иш стажига эга педагог ходимлар олий таълим муассасасининг педагогика йўналиши бўйича суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади

«Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг 24-моддасига кўра, олий маълумотга эга бўлмаган аммо таълим ташкилотларида камида 5 йил иш стажига эга педагог ходим кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида ва қабул параметрларидан ташқари олий таълим муассасасининг педагогика йўналиши бўйича сиртқи, кечки ва масофавий таълим шаклига суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади (#)

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактаблар 12 йиллик бўлади (ми)?

Куни кеча ижтимоий тармоқларда ўрта таълим босқичи 11 йилдан 12 йилга узайтирилмоқда мазмунида хабарлар тарқалди.

Батафсил видеода

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Сертификатга эга бўлган ўқувчилар якуний давлат назорат имтиҳонидан муайян фандан озод қилинади

Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фани бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар якуний давлат назорат имтиҳонидан муайян фандан озод қилинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Якуний имтиҳондан ўтолмаган ўқвчини синфда қолдириб юборилиши мумкин

Мактаб битирувчилари учун умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин якуний аттестациядан ўтиш мажбурийдир. Мактаб битирувчиларининг билими, малака ва кўникмаларига қўйилган талабларнинг бажарилиши бўйича якуний аттестация ёзма, оғзаки ёки тест усулида ҳар бир фаннинг амалдаги ўқув дастури асосида ўқув йилининг якуни бўйича ўтказилади.

Таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, ёки битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган битирувчилар мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестацияга қўйиладилар.

Халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида”ги низомнга кўра, бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, “қониқарсиз” баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилиши мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️2023/2024-ўқув йилидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМларнинг сиртқи таълим шаклига камида беш йил педагогик стажига эга ўқитувчилар қабул қилинади

2023/2024-ўқув йилидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга фақатгина таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган.

Бунда, педагогика соҳасидаги таълим йўналишларида сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагида бўлган шахсларнинг таълим тизимида камида беш йиллик педагогик иш стажига эга эканлиги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги умумтаълим муассасаси директорларидан олий таълим муассасаларига 2023/2024-ўқув йилига кириш тест имтиҳонларида иштирок этиш учун ҳужжат қабули бошлангунга қадар мактабда фаолият юритаётган олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчиларга тегишли маълумотларни вазирликнинг “Ягона электрон тизими- tizimi-erp.maktab.uz” дастурига киритишларини сўрайди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Жорий 2023/2024-ўқув йили қабули кириш тест синовларида абитуриентнинг билимини баҳолаш учун жавоблар варақаси (титул) намунаси тасдиқланди.

Ушбу жавоблар варақасини чоп этинг ва уни тўғри тўлдиришни ҳозирдан машқ қилишни бошланг!

Бўяганда доирадан ташқарига чиқманг;

Доира ичини тўлиқ бўялмаслиги ҳам хато;

Хато қилиб белгилаган доирани "тешиш" мумкин эмас;

Сканер тешилган жавобни барибир хато деб ҳисоблайди

Битта тестга жавоб сифатида бирданига икки ёки ундан ортиқ доирани бўяш мумкин эмас. Бу ҳам хато ва бунинг учун ҳеч қандай балл берилмайди.

Хато қилганингиз учун сизга янги титул берилмайди!

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​⚡️Тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлар сони ва баҳолаш мезонлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди (мезонлар ўтган йилги қабулдек қолдирилди).

Унга кўра:

Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:

👉 Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) х 10 та;
👉 Математика х 10 та;
👉 Ўзбекистон тарихи х 10 та;
30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

👉 1-фан: 30 та савол х 3.1 балл = 93.0 балл
👉 2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63.0 балл
60 та саволдан жами 156,0 балл.

Умумий 2023/2024-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

❗️Эслатма ўрнида, таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси 6 ой олдин тасдиқланган эди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
MMTVning 04-04I2-366-sonli xati 05.05.2023.pdf
318.5 KB
⚡️“Кундалик” электрон синф журналига ўз вақтида қўйилмаган жорий, чорак ва йиллик баҳолар устунидаги камчиликларни бартараф этиш, умумтаълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси доирасида “жисмоний тарбия” фанидан назорат имтиҳонлари ўтказиладиган кунда тўғри келиб ўтилмай қолган барча фан мавзуларини келгуси ҳафтадаги дарс давомида тиғизлаштириб ўтиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 04-04/2-366-сонли хати (2023 йил 5 май)

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактаб битирувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медаллар ОТМ га киришда имтиёз тақдим этмайди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 154-сонли қарори асосида тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида”ги низомда олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган ўқувчиларга имтиёзлар берилиши кўзда тутилмаган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, олтин ва кумуш медаллар аъло баҳоларда ўқиган ўқувчиларга берилишини инобатга олсак, кириш имтиҳонларида алоҳида имтиёзли баллар берилмасада, ўқувчилар ўз билимини кўрсата олиши лозим. Қолаверса, олий ўқув юртига кириш учун талабгор ёшларга тенг имкониятлар тақдим этилиши мақсадга мувофиқ.

Бундан кўзланган мақсад ўқувчиларни таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва иқтидорли ўқувчилар билимини рағбатлантиришдан иборат.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори мунтазам ошириб борилади Президент

Шавкат Мирзиёев: Янгиланган Конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари 3 баробар купайтирилмоқда.

Бу рақамни айтиш осон, лекин уни амалда таъминлаш жуда катта меҳнат талаб қилади. Бунга давлат бюджетидан ҳар йили қўшимча 30-40 триллион сўм ажратиш керак бўлади.

Бунинг ҳисобидан ҳар йили юзлаб янги боғчалар, мактаб ва шифохоналар қуриш лозимлиги таъкидланди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилади.

Давлатимиз раҳбари юртимизда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилишини эълон қилди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2023 йил 9 июль кунига тайинланди.

Указом Президента Республики Узбекистан досрочные выборы Президента Республики Узбекистан назначены на 9 июля 2023 года.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Matematika-Kimyo - Ona tili va adabiyot-Aprobatsiya (2).pdf
532.7 KB
⚡️2022-2023-ўқув йили Мактаблар рейтинги

Жорий йилнинг 10-20 май кунлари умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш жараёнида 9-синф ўқувчилари орасида Она тили ва адабиёт, математика ҳамда кимё фанларидан назорат ишлари ва ижтимоий сўровнома ўтказилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Reytingda qantashadigan maktablar ro‘yxati.pdf
579 KB
Умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш жараёнида назорат ишлари ва ижтимоий сўровномаларда қатнашадиган мактаблар рўйхати

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy