Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.22K photos
711 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
❗️Ўқувчиларга дарс машғулотлари (синф хоналари)да қуйидагилар тақиқланади

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 28 июльдаги 246-сон буйруғи “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари” тўғрисидаги низом кўра ўқувчилар:

дарс вақтида ўринсиз гаплашиш, овқатланиш, сақич чайнаш;
қоғоз ва бошқа кераксиз нарсаларни қолдириб кетиш;
машғулотлар якунлангунга қадар таълим муассасаси ҳудудидан ўқитувчилар рухсатисиз ташқарига чиқиш;
ёзма ишлар ва оралиқ назоратларни бажариш вақтида четдан ёрдам сўраш;
бошқа ўқувчилар томонидан тайёрланган топшириқлар ёки ёзма ишларни ўз номидан топшириш;
телефондан (смартфон, планшет ва бошқа гаджет қурилмалар) фойдаланиш, уни парта устига қўйиш мумкин эмас.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
11-sinf Ona tili va adabiyot 2023 @ustoz.pdf
4.1 MB
#имтиҳон_жавоблари

11-синф Она тили ва адабиёт фанидан мустақил шуғулланиш учун имтиҳон жавоблари (2023)

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
11-sinf Geografiya imtihon javoblari 2023 @ustoz.pdf
14.8 MB
#имтиҳон_жавоблари

11-синф География фанидан мустақил шуғулланиш учун имтиҳон жавоблари (2023)

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
9-sinf Ona tili va adabiyot imtihon javoblari 2023 @ustoz.pdf
2.5 MB
#имтиҳон_жавоблари

9-синф Она тили ва адабиёт фанидан мустақил шуғулланиш учун имтиҳон жавоблари (2023)

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Эртага (Сешанба), мамлакатимиздаги барча мактабларда ўқув жараёнлари бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан Рамазон ҳайити муносабати билан берилаётган қўшимча дам олиш кунлари 21 апрелдан 24 апрелга қадар (шу куни ҳам) мамлакатимиздаги барча умумтаълим ва мактабгача таълим муассасаларида ўқув жараёнлари бўлмаслигини, ўқув жараёнлари жорий йилнинг 25 апрелидан бошланишини маълум қилинган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Директор жамғармаси устамаси баҳолаш мезонлари

Умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига директор жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️2022-2023-ўқув йилларда ўқувчиларни барча фанлардан давлат якуний аттестациясидан ўтказиш учун имтиҳон саволлари

Ушбу методик тавсиялар ва ўқув материаллари Республика таълим маркази томонидан ишлаб чиқилди.

Ўзингизга керакли бўлган синф ёки фан устига босинг👇

9-синфлар учун:

👉 Кимё
👉 Биология
👉 Физика
👉 География
👉 Информатика
👉 Математика
👉 Тарих
👉 Жисмоний тарбия
👉 Она тили ва адабиёт
👉 Инглиз тили
👉 Немис тили
👉 Рус тили
👉 Француз тили

11-синфлар учун:

👉 Кимё
👉 Биология
👉 Физика
👉 География
👉 Информатика
👉 Математика
👉 Жаҳон тарихи
👉 Ўзбекистон тарихи
👉 Она тили ва адабиёт
👉 Инглиз тили
👉 Немис тили
👉 Француз тили

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига 2023-2024 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш юзасидаги брифингда берилган саволларга жавоблар:

👉 00:18 Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларида қанақа йўналишлар ташкил этилади ва қайси синфларга неча нафар ўқувчилар қабул қилинади?

👉 00:48 Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига қачон ва қанақа ҳужжатлар топширилади?

👉 01:18 Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига ҳужжат топшириш учун ўқувчининг баҳоларига қанақа талаб қўйилади?

👉 01:33 Ўқувчи Республикадаги хоҳлаган Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига ҳужжат топшира оладими?

👉 02:12 Кириш имтиҳоналарининг натижалари қачон эълон қилинади? 

👉 02:37 Қандай ҳолатларда ҳужжатларни қабул қилиш рад этилади?

👉 03:10 Кириш имтиҳонлари такроран ўтказиладими?

Агентлик ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Синф раҳбар қандай хужжатлар юритиши керак?

— синф раҳбари дафтари (НАМУНА);

— мактабнинг ички рўйхатига киритилган тартиббузар, тарбияси оғир ва сурункали дарс қолдирувчи ўқувчилар билан амалга оширилга ишлар йиғма жилти.

Шунингдек:

— синф раҳбари ўқув йили чораклари ва якуни бўйича ҳисоботлар таёрлайди.

— синф раҳбарлари фаолият йўналишлари бўйича ҳисоботларни манавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарига топширади.

*Асос: Халқ таълими вазирининг 2021 йил 22 февралдаги 41-сонли буйруғи.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Май ойидан бошлаб пeдагог ходимлар қанча ойлик олади?

2023 йилнинг 1 май ойидан бошлаб буджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.

❗️Май ойидан оширилган ойликлар бўйича ҳисобланганда педагог ходимлар қуйидагича ойлик оладилар:

👉 Мутахассис — 2 755 655 сўм (+180 276 сўм)
👉 Олий тоифа — 3 798 940 сўм (+ 248 529 сўм)
👉 Биринчи тоифа — 3 437 739 сўм (+224 899) сўм)
👉 Иккинчи тоифа — 3 085 098 сўм (+ 201 829 сўм)
👉 Ўрта махсус маълумотли — 2 575 883 сўм (+168 516 сўм)

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва ходимлари учун белгиланган қўшимча устамалар

Халқаро олимпиада ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва директорларга базавий таъриф ставкаларига нисбатан:
— олтин медаль учун 200 фоиз;
— кумуш медаль учун 175 фоиз;
— бронза медали учун 150 фоиз.

👉 ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига лавозим маошига нисбатан — 150 фоиз;

👉 ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларига лавозим маошига нисбатан — 100 фоиз;

👉 тегишли халқаро ва миллий сертификатлар учун халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог-кадрларга таъриф ставкаларига нисбатан — 50 фоиз;

👉 халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог-кадрларга тариф ставкаларига кўра — 50 фоиз;

👉 касбий маҳоратини баҳолаш бўйича ўтказилган тест ва суҳбат натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган малакали педагог-кадрларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг — 5.5 баробари;

👉 физика-информатика, математика, кимё ва биология фанлари бўйича миллий сертификатлар синовидан максимал балл олган педагогларнинг иш ҳақи тўловларига — 50 фоиз;

👉 чет тили фанлари бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар иш ҳақига — 50 фоиз устамалар берилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги брифингида маълум қилинди

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
@ustoz_Ҳудудий_бошқармаларга_Жисмони_тарбия_фани.pdf
831.7 KB
#Биласизми

⚡️Бошланғич синф ўқитувчиси жисмоний тарбия фанидан дарс бериши мумкин

Ушбу файл бошланғич синф ўқитувчилари жисмоний тарбия фанидан дарс ўтиши мумкинлиги тўғрисида расмий кўрсатма

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Кутубхоначиларга ойлик устама белгилаш бўйича баҳолаш мезонлари

Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Қишлоқ мактабларидаги жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда аёл спорт мураббийларига базавий тариф ставкасига нисбатан 15% устама тўланади.

Хусусан:

👉 Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,4 фоизидан 52,8 фоизигача;
👉 Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 8,8 фоизидан — 17,6 фоизигача;
👉 Информатика кабинети мудирлиги учун — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 17,6 фоизи;
👉 Тошкент ислом университетини битирган педагог ходимларга —лавозим маошининг 20 фоизи;

❗️Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган педагоглар учун:

👉 Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган, олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчиларга — базавий тариф ставкаларига нисбатан 50 фоиз;

👉 Бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчиларга — базавий тариф ставкаларига нисбатан 100 фоиз;

👉 Олис ҳудудларда жойлашган мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга — иш стажидан келиб чиқиб базавий тариф ставкаларига 10 фоизидан 50 фоизигача;

👉 Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимларга — иш ҳақи суммасининг 10 фоизидан 60 фоизигача (бунда ходимнинг лавозим маоши меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,4 баравари миқдоридан ортиқ бўлса меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,4 бараварига нисбатан)

Аёл ўқитувчилар учун:
👉 Қишлоқ жойлардаги умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда спорт устози бўлиб ишлаётган аёл ўқитувчиларга — базавий тариф ставкасига нисбатан 15 фоиз;

☝️Шунингдек, жорий йилдан бошлаб Вазир жамғармаси маблағлари ҳисобидан тегишли танлов жаранёларидан ўтган ўқитувчиларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5.5 баравари миқдорида устама белгиланган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️«Kundalik» электрон синф журналида баҳоларни қўйиш ва ўзгартиришга чеклов киритиш 2023 йил 26 апрелдан кучга киради

«Kundalik» компанияси тизимда бўлаётган ўзгартириш ҳамда янгиликлар бўйича баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, «Kundalik» тизимининг «Журналлар» бўлимида бир қанча ўзгартиришлар амалга оширилган. Шунингдек, дарс ўтилган кундан бошлаб 72 соатдан кейин баҳоларни таҳрирлашни тақиқлаш 2023 йил 26 апрелдан кучга кириши ҳам маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 15 апрелдан бошлаб «Kundalik» электрон синф журналида баҳоларни қўйиш ва ўзгартиришга чеклов ўрнатилиши ҳақида вазирликнинг расмий кўрсатмаси берилган эди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Турк ижодкорлари томонидан олинган таъсирли видеоролик.

Бир ўқитувчининг биринчи ва охирги иш куни. Ўқитувчи синфдаги 30 та ўқувчидан 30 хил «асар» яратиши мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб баҳоси ўқишга киришда ҳисобга олинади. Бу тизим қандай ишлайди?

Шу йилги қабулдан бошлаб мактаб ва ўрта махсус муассасалар битирувчиларининг охирги 6 йиллик баҳолари кириш имтиҳонларида ҳисобга олина бошлайди. «5» га ўқиган ўқувчига кириш имтиҳонида тўплаган баллига 5 балл, «3»га ўқиган битирувчига эса 3 балл қўшилади. Лекин олдинги йилларда мактабни битириб кетганларга-чи? Уларга ҳам балл қўшиладими?

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
20 миллион сўм маош олаётган ўқитувчи

Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги 44-ихтисослаштирилган мактабнинг кимё ва биология фани ўқитувчиси Дилбар Ғуломова бугунги кунда 2000$ га яқин яни 20 млн сўмдан ошиқ маош олмоқда

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Kundalik.comда синф раҳбарлари учун давомат бўйича қўшимча белгилар жорий этилган

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Kundalik.com тизимига киритилган ўзгартиришларга кўра:

Узрли сабабли:

— Узрли сабабга кўра қатнашмаслик (р | dq)
— Касаллик сабабли йўқлиги (б | k)

Узрли сабабсиз:

— Узрли сабабсиз қатнашмаслик (н | s)
— Мунтазам ўтказиб юборади (c | m)
— Рухсатсиз хорижда (зг | ch)
— Ота-оналар ўқишига қаршилик қиладилар (рп | q)
— Ота-она назорати йўқ (бк | ns)
— Турмуш қурганлиги сабабли ўтказиб юборган (cн | tq)

Бошқа сабаблар:

— Дарсга кечикканлигини билдириш (о | kq)

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Расман: Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш 2024 йил 1 январдан бошланади.

Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари маълум қилди

Хабар беришларича, педагог кадрларга малака тоифаси олишнинг барча турлари, жумладан;

— Тўғридан-тўғри тоифа олиш;

— Навбатдан ташқари аттестацияда тоифа олиш;

— Навбатдаги мажбурий аттестацияда тоифа олиш;

2024 йил 1 январдан бошлаб давом эттирилиши режалаштирилмоқда.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Боласини мактабга жўнатмайдиган ота-оналарга қандай жавобгарлик мавжуд?

Таълим тўғрисидаги қонуннинг 9-моддасига биноан умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим ташкилотларида узлюксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилади.

Ушбу қонуннинг 51-моддасига кўра вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари боланинг ўқиши, тарбияланиши, жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун масъулдир.

☝️Юқоридаги икки модда ўқувчингизни 11 йиллик мажбурий таълим олиши кераклигини ва буни ота-она таъминлаши кераклигидан далолат беради.

Шунингдек, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари:

👉 болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши;

👉 болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга ошириш;

👉 ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;

👉 таълим ташкилотининг таълим-тарбия жараёнини тартибга солувчи ички тартиб-қоидаларига риоя этиши;

👉 таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.

❗️Ушбу қоидаларнинг мазмунига кўра ўқувчининг ота-онаси мактабга таълим олиш юбориши ва ўқувчининг сифатли таълим олишини таъминлашга мажбур.

‼️ Агар ота-она бу мажбуриятларни бажармаса, унда ота-онанинг ҳаракатларига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган. Яъни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy