Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.22K photos
711 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
9-sinf Fizika imtihon javoblari 2023.pdf
12.9 MB
⚡️2022-2023-ўқув йилларда ўқувчиларни барча фанлардан давлат якуний аттестациясидан ўтказиш учун имтиҳон жавоблари (9-синф)

👉 Тарих
👉 Информатика
👉 Инглиз тили
👉 География
👉 Биология
👉 Математика
👉 Физика

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
11-sinf-matematika-imtihon-javoblari-2023.pdf
5.5 MB
⚡️2022-2023-ўқув йилларда ўқувчиларни барча фанлардан давлат якуний аттестациясидан ўтказиш учун имтиҳон жавоблари (11-синф)

👉 Ўзбекистон тарихи
👉 Жаҳон тарихи
👉 Инглиз тили
👉 Математика
👉 Биология

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар дам олиш кунлари:
▫️22-апрел —шанба;
▫️23-апрел — якшанба;
▫️24-апрел — душанба (кўчирилган дам олиш).

Яъни, 5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрел — шанба эса иш куни бўлади.

Агар 22 апрел — шанба Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асосида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-куни сифатида белгиланса, 21 апрел — жума куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] ingliz tili savollar eng yaxshi maktab.pdf
1.9 MB
#Энг_яхши_мактаб

Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танлови туман босқичида олдинги йил тушган саволлар

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
1 майдан синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун қанча тўланади?

Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (980 минг сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади:

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

👉 15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (258 720 сўм);
👉 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (309 680 сўм);
👉 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (361 620 сўм);
👉 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (412 580 сўм);
👉 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (517 440 сўм);

Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (86 627 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (173 254 сўм).

Информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (173 254 сўм).

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда 2023 йил 14 апрель куни мактаб ўқитувчилари оммавий дўппосланганлиги ҳақида видео тарқалди.

Видеоёзувининг қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар Бош прокуратура томонидан ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижалари ҳар томонлама қонун доирасида кўриб чиқилиши таъминланади. — Бош прокуратура

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Сурхондарё вилояти Узун туманидаги мактабда ўқитувчилар дўппослангани ҳолати Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова томонидан назоратга олинди

Аниқланишича, 2023 йил 14 апрель куни соат 12:00 ларда Узун туманидаги 31-сонли ўрта таълим мактабининг директор хонасида ўтказилаётган йиғилишда 34 ёшли эркак (ўқитувчи) икки нафар аёл ўқитувчилар билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 18 апрель куни Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
11-sinf Informatika imtihon javoblari 2023.pdf
10.6 MB
#имтиҳон_жавоблари

11-синф Информатика фанидан мустақил шуғулланиш учун имтиҳон жавоблари (2023)

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Тўртинчи чорак бўйича таълим сифати мониторинги қуйидаги синфлардан олинади.

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 11-октабрдаги 313-сонли буйруғи кўра, ўқув йилининг якуни бўйича таълим сифати мониторинг жараёнига 2-7-синф ўқувчилари амалий фанлардан (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) жалб қилинади.

Бунда:

👉 2-4-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 20 талик (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) фанларидан ҳар бир фан бўйича 5 тадан топшириқлар шаклида ўтказилади.

👉 5-7-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 40 талик (мусиқа, тасвирий санъат, технология, жисмоний тарбия) фанларидан ҳар бир фан бўйича 10 тадан топшириқлар шаклида ўтказилади.

Таълим сифати мониторингини ўтказиш тартиби апробация жараёнларига, тажриба-синов ўтказиладиган умумтаълим мактабларига нисбатан татбиқ этилмайди.

☝️Эслатма: Ушбу мониторинг тестлари май ойида ўтказилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Якуний назорат имтиҳон олувчи ва ассистент ўқитувчиларнинг вазифалари нималардан иборат?

Имтиҳон олувчи ўқитувчи вазифалари:
👉 Имтиҳон бошланишидан камида 30 дақиқа олдин келади, имтиҳон билетлари ва мактаб тамғаси (штампи) қўйилган қоғозларни жойлаштиради, ёзма имтиҳонда топшириқни тахтага ёзади;
👉 Ўқувчилар давоматини текширади, келмаганлар бўлса навбатчи ўқитувчи (ёки синф раҳбар) орқали сабабини аниқлайди;
👉 Ўқувчилар жавобларини тинглашда ва имтиҳон баҳоларини қўйишда қатнашади;
👉 Синф журналига имтиҳон ва якуний баҳолари эшиттирилган куни ёзади;
👉Имтиҳоннинг барча материалларига имзо қўяди.

Ассистент ўқитувчи вазифалари:
👉 Имтиҳон бошланишидан камида 30 дақиқа олдин келади, имтиҳон билетлари ва мактаб тамғаси (штампи) қўйилган қоғозларни жойлаштиради, ёзма имтиҳонда топшириқни тахтага ёзади;
👉 Имтиҳон баённомасини (далолатномасини) тўлдиради;
👉 Имтиҳон давомида тартиб интизомни сақлайди;
👉 Ўқувчилар жавобларини тинглашда ва имтиҳон баҳоларини қўйишда қатнашади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
Ижтимоий тармоқларда 2023 йил 14 апрель куни мактаб ўқитувчилари оммавий дўппосланганлиги ҳақида видео тарқалди. Видеоёзувининг қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар Бош прокуратура томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда эркак ҳамкасби томонидан калтакланган аёл воқеа сабабини айтиб берди

Маълум қилинишича, воқеадан бир кун аввал шу мактабда ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтган. Унда ота-оналарнинг бири томонидан ўқитувчиларнинг маънавий бузуқлиги ҳақида сўз борган. Исбот тариқасида ўзида видео борлигини ҳам айтган. Шундан сўнг аёл ўқитувчилар йиғилиб директорга айтиш мақсадида мажлис қилган. Ота-оналар томонидан айтилган видеони ўзига тегишли деб тушунган эркак ўқитувчи келиб мажлисга аралашган ва шу орада жанжал содир бўлган.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Rus tili 9-sinf savollar 2023.doc
68.5 KB
#имтиҳон_материаллари

9-синф Рус тили фанидан 2022-2023 ўқув йили учун имтиҳон билетлари (Word)

Саволларни қирқиб конвертга жойлаш учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy