Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
156K subscribers
1.22K photos
712 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
❗️ПЕДАГОГЛАРГА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ.

Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йил кунги 823-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 33-бандига асосан, умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки умумтаълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси билан:

— Фавқулодда ҳолларда, яъни яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда,

— Ходим ва унинг яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) оғир жароҳат олганда,

— Ходим ва унинг яқин қариндоши оғир касалликка чалинганда,

— Ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Яна 3 та йўналиш бўйича малака ошириш курсларига старт берилди

28 мартдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтининг «Узлуксиз касбий таълим» платформасида 2023 йил учун навбатдаги 3 та фан бўйича малака ошириш курслари бошланди:

— Тасвирий санъат ва чизмачилик
— Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари
— Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари

Қолган фанлар бўйича малака ошириш курслари ҳам қисқа фурсатда босқичма-босқич асосда фаоллаштирилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️«Кундалик» платформада баҳоларни ҳисобга олиш ўзгармади. Kundalik.com расмий баёноти

Kundalik.com ташкилотининг расмий хабарига кўра, “Кундалик” платформасида баҳоларни ҳисобга олиш ўзгармади. Тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Тармоқда “Кундалик”да баҳоларни таҳрирлашнинг иложи йўқлиги ҳақида маълумот тарқалди. Бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг “Умумтаълим мактабларида ўқувчилар билимини баҳолаш жараёнини рақамлаштириш ва таълим жараёнида шаффофликни таъминлаш тўғрисида”да 2022 йил 24 июндаги 205-сон буйруғи асосида ўтган йили ҳам “Кундалик” тизимида баҳоларни таҳрирлаш чекловлари қайд этилган эди. 

❗️Техник томондан, “Кундалик” платформасида баҳоларни ҳисобга олиш ўзгармади

Мониторинг тизими, агар дарсдан сўнг “Журналлар” бўлимида ўқитувчи белгиланган муддатларда дарсда қатнашган ўқувчилар умумий сонининг 30 фоизини баҳоласа, ва дарс саҳифасига “Дарс ўтказилди” белгисини қўйган бўлса, дарс ўтказилган деб ҳисобланади. 

Дарс ўтилган кундан бошлаб 72 соатдан кейин баҳоларни таҳрирлашни тақиқлаш ММТВ сўровига биноан ишлаб чиқилмоқда. Фойдаланувчилар янгилик ҳақида қўшимча равишда хабардор қилинади. 

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бюджетчилар учун ойлик ва пенсиялар оширилмоқда

Президент фармонига кўра, 1 апрелдан пенсия ва нафақалар, 1 майдан эса бюджет ташкилотлари ходимлари ойлиги оширилади.

Пенсиялар 7 фоизга оширилади:

▪️пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори — 347 минг сўм:
▪️ёшга доир энг кам пенсия миқдори — 677 минг сўм;
▪️ногиронлик ва иш стажи кам бўлган пенсиялар миқдори — 747 минг сўм.

Бюджетдан ойлик оладиганлар маоши 7 фоизга оширилади:

▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 980 минг сўм;
▪️базавий ҳисоблаш миқдори — 330 минг сўм.

Бунда тиббиёт, таълим ва мактабгача таълим ходимларининг ойликлари ошади. Бошқа соҳаларда ўзгармайди.

Барча учун ойлик иш ҳақи охирги марта 2022 йил 1 июндан 12 фоизга кўтарилганди.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
МАЙ ОЙИДАН БОШЛАБ ПEДАГОГ ХОДИМЛАР ҚАНЧА ОЙЛИК ОЛАДИ?

2023 йилнинг 1 май ойидан бошлаб буджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади оширилади.

❗️Май ойидан оширилган ойликлар бўйича ҳисобланганда педагог ходимлар қуйидагича ойлик оладилар:

👉 Мутахассис — 2 755 655 сўм (+180 276 сўм)
👉 Олий тоифа — 3 798 940 сўм (+ 248 529 сўм)
👉 Биринчи тоифа — 3 437 739 сўм (+224 899) сўм)
👉 Иккинчи тоифа — 3 085 098 сўм (+ 201 829 сўм)
👉 Ўрта махсус маълумотли — 2 575 883 сўм (+168 516 сўм)

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Май ойидан бошлаб педагог ходимларга ойлик иш ҳақи оширилган миқдорда тўланади

2023 йилнинг 1 май ойидан бошлаб буджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилмоқда

❗️Май ойидан оширилган ойликлар бўйича ҳисобланганда педагог ходимлар қуйидагича ойлик оладилар:

МАКТАБ ДИРЕКТОРИ:
👉 3 млн 816 минг 990 сўм (400 ўқувчигача)
👉 4 млн 75 минг 624 сўм (401-880 ўқувчигача)
👉 4 млн 321 минг 741 сўм (881-1600 ўқувчигача)
👉 4 млн 571 минг 633 сўм (1600 дан ортиқ)

ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИ: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)
👉 3 млн 564 минг 956 сўм (400 ўқувчигача)
👉 3 млн 816 минг 990 сўм (401-880 ўқувчигача)
👉 4 млн 75 минг 624 сўм (881-1600 ўқувчигача)
👉 4 млн 321 минг 741 сўм (1600 дан ортиқ)

ДИРЕКТОРНИНГ ҲЎЖАЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА ЎРИНБОСАРИ:
👉 1 млн 512 минг 2211 сўм (400 ўқувчигача)
👉 1 млн 649 минг 960 сўм (401-880 ўқувчигача)
👉 1 млн 793 минг 565 сўм (881-1600 ўқувчигача)
👉 1 млн 942 минг 607 сўм (1600 дан ортиқ)

👉 ЧҚБТ РАҲБАРИ: 2 млн 755 минг 648 сўм

👉 Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи (0.5 ст) – 1 млн 377 минг 824 сўм

ПСИХОЛОГЛАР:
👉 Олий маълумотли психолог
– 2 млн 480 минг 84 сўм
👉 Иккинчи тоифали психолог – 2 млн 655 минг 870 сўм
👉 Биринчи тоифали психолог – 2 млн 836 минг 137 сўм
👉 Олий тоифали психолог – 3 млн 8 минг 761 сўм

ЎҚИТУВЧИЛАР:
👉 Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи
– 2 млн 575 минг 883 сўм
👉 Олий маълумотли ўқитувчи – 2 млн 755 минг 648 сўм
👉 Иккинчи тоифали ўқитувчи – 3 млн 85 минг 99 сўм
👉 Биринчи тоифали ўқитувчи – 3 млн 437 минг 740 сўм
👉 Олий тоифали ўқитувчи – 3 млн 798 минг 940 сўм

👉МАКТАБ ЛАБОРАНТИ (1 ст)– 1 млн 363 минг 337 сўм

КУТУБХОНА МУДИРИ:
👉 Ўрта махсус маълумотли
– 1 млн 814 минг 665 сўм
👉 Олий маълумотли – 1 млн 979 минг 952 сўм

КУТУБХОНАЧИ:
👉 Ўрта махсус маълумотли – 1 млн 573 минг 584 сўм
👉 Олий маълумотли – 1 млн 656 минг 406 сўм

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Информатика фани ўқитувчиларига Google for education сертификати учун устама тўлаш таъминланиши кутилмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Унга кўра, кун тартибининг 3-масаласи айнан информатика ўқитувчиларига тегишли бўлиб, Google for education сертификати учун устама тўлашни таъминлаш кўзда тутилган.

👉 Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
5_млн_сўмлик_устама_олувчилар_рўйхати.pdf
2.6 MB
5 млн сўмлик вазир устамасини олиши мумкин бўлган педагоглар рўйхати тасдиқланди

Айни дамда вазир жамғармаси 2-босқичидан муваффақиятли ўтган педагоглар сони 1697 нафарни ташкил этган. Энди, ана шу рўйхатдаги педагог ходимлар 9 ой мобайнида 5 млн сўмдан ортиқ бўлган қўшимча маблағни ҳар ой оладилар.

👉 Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️5 млн сўмлик вазир устамасини олиш учун нима қилиш керак?

Ҳукумат қарорига (№425, 02.08.2022) кўра вазир жамғармаси учун номзодларга квоталар мактабнинг битирувчи-ўқувчилари томонидан тегишли ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида қайд этган натижаларига мувофиқ тақсимланган.

Давлат тест маркази ва Президент таълим муассасалари агентлиги тақдим этган кириш имтиҳони натижалари тўғрисидаги маълумотларга асосан вазирлик 2023 йилда Вазир жамғармасидан ойлик устама оладиган педагогларнинг сони 2000 нафар этиб белгиланган ва бу квота «Бошланғич таълим», «Аниқ ва табиий фанлар», «Хорижий тиллар», «Ижтимоий фанлар» ва «Амалий фанлар» йўналишлари бўйича туман (шаҳар)лар бўйича тақсимланган.

Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича ҳудудий кенгашлар ушбу квотага асосан номзодларни вазирликка тақдим этган.

Қарорга кўра, ҳар битта йўналиш бўйича тегишли туман (шаҳар) учун белгиланган ҳар битта квота ўрнига кўпи билан учта номзодни тақдим этилиши мумкин.

Номзодлар орасидан устама тўланадиган педагогларни танлаб олиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

👉 1-босқичда
— зарур ҳолларда, номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари ўтказилади;

👉 2-босқичда — умумтаълим фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича ўтказилган тест синовларида максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади. Суҳбат ўтказиш тартиби ва мезонлари вазирнинг буйруғи билан тасдиқланади.

❗️Ушбу устамага номзод бўлиш учун ўқувчиларингиз ОТМ ва Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида юқори балл олиши лозим.

(с) Таълим назорати (#)

👉 Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️2023 йилда педагогларнинг малака тоифалари аттестацияси ўтказилмайди

2023 йилда мажбурий аттестацияга жалб қилиниши керак бўлган педагогларнинг амалдаги малака тоифалари 2024 йилга қадар амал қилади.

Жорий йилда ўқитувчилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди, маошлар мавжуд сертификатлар асосида тўлаб берилади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, 2023 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси фаолияти тугатилиб, унинг тегишли вазифа ва функциялари Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигига ўтказилди.

Шу муносабат билан вазирлик томонидан таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш бўйича янги шаффоф ва адолатли тизим ишлаб чиқилиб, 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади.

Юқоридагиларни инобатга олиб, янги тартиб жорий этилгунга қадар 2023 йилда навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб қилиниши керак бўлган педагогларнинг амалдаги малака тоифалари тўғрисидаги сертификатларининг амал қилиш муддати навбатдаги аттестация ташкил қилингунга қадар узайтирилади.

(с) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
KUNDALIK.COM БЎЙИЧА ЭСЛАТМА

Ўқувчилар ўз вақтида (9.00-21.00 гача 1 сменали мактаблар учун, жорий кундан эртаси куни 13.00 гача 2 сменали мактаблар учун) баҳоланмаслиги, белгининг қўйилмаслиги ўқитувчини дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун ҳақ тўланмайди.

Синф раҳбари «бир кунлик журнал» да фанлар остидаги «PR» устунига ҳар кунлик давомат белгиларини қуйидаги тартибда қўйиб боради:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
dq — сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
k — касаллик сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикиб керганлигини кўрсатиш учун;
m — сурункали дарс қолдираётганлигини кўрсатиш учун;
ch — республикадан ташқарига рухсатсиз чиқиб кетганлигини кўрсатиш учун;
q — таълим олишга ота-онаси қаршилик қилаётганлигини кўрсатиш учун;
ns — ота-она назоратсизлиги сабабли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун;
tq — турмушга чиққанлиги туфайли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун қўйиш белгиланади.

Фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг дарсдаги давоматлари дарс бошланишида онлайн тарзда қуйидаги тартибда қайд этилади:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикишни кўрсатиш учун.(бахолаш мумкин).

❗️Синф журналларида ўқувчиларнинг фамилияси ва исми мактаб таълим тилига қараб кирилл ёки лотин алифбосига асосланган ёзувларда киритилиши синф раҳбарига юклатилади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz]BIOLOGIYA 9-SINF 2023.pdf
596.2 KB
#2022_2023_имтиҳон_саволлари

9- синф биология фанидан намунавий назорат материаллари

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] FIZIKA 9-SINF 2023.pdf
386.2 KB
#2022_2023_имтиҳон_саволлари

9- синф Физика фанидан намунавий назорат материаллари

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz]GEOGRAFIYA 9-SINF 2023.pdf
203.8 KB
#2022_2023_имтиҳон_саволлари

9- синф География фанидан намунавий назорат материаллари

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] IFORMATIKA 9-SINF 2023.pdf
262.6 KB
#2022_2023_имтиҳон_саволлари

9- синф Информатика фанидан намунавий назорат материаллари

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] INGLIZ TILI 9-SINF 2023.pdf
414.6 KB
#2022_2023_имтиҳон_саволлари

9- синф Инглиз тили фанидан намунавий назорат материаллари

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] JIS TARBIYA 9-SINF 2023.pdf
239.5 KB
#2022_2023_имтиҳон_саволлари

9- синф Жисмоний тарбия фанидан намунавий назорат материаллари

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] KIMYO 9 SINF 2023.pdf
203 KB
#2022_2023_имтиҳон_саволлари

9- синф Кимё фанидан намунавий назорат материаллари

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] MATEMATIKA 9-SINF 2023.pdf
367 KB
#2022_2023_имтиҳон_саволлари

9- синф Математика фанидан намунавий назорат материаллари

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] NEMIS NILI 9-SINF 2023.pdf
397 KB
#2022_2023_имтиҳон_саволлари

9- синф Немиз тили фанидан намунавий назорат материаллари

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] ONA TILI VA ADABIYOT 9-SINF 2023.pdf
187 KB
#2022_2023_имтиҳон_саволлари

9- синф Она тили ва адабиёт фанидан намунавий назорат материаллари

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy