Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
154K subscribers
1.25K photos
716 videos
1.99K files
4.27K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
3-Sinf.docx
1.6 MB
3-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
4-Sinf.docx
2.4 MB
4-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
5-Sinf.docx
1.5 MB
5-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
6-Sinf.docx
2.1 MB
6-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
7-Sinf.docx
1.8 MB
7-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-Sinf.docx
1.5 MB
8-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9-Sinf.docx
1.3 MB
9-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10-Sinf.docx
2.1 MB
10-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11-Sinf.docx
1.7 MB
11-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Sinf rahbar daftari toliq hajimda ishonchli(1).pdf
1 MB
📂 Синф раҳбари ҳужжатлар тўплами
🗓 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Metodbirlashma hujjati 2021-2022-yil.doc
282.5 KB
#Сўраган_эдингиз

Ижтимоий фанлар мeтод бирлашма ҳужжатлар тўплами

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Биласизми

Ҳар бир мактабдаги бир нафар жисмоний тарбия ўқитувчисининг лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама тўлаш орқали маҳаллаларга "спорт тарғиботчиси" сифатида бириктирилади

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бориб ишлаган малакали мутахассиссларга тўланадиган ёрдам пули.

❗️Бюджет ташкилотларига

Ҳудудларга бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (13 500 000 cўм) миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (540 000 сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади

❗️Тиббиёт ходимларига

Бирқанча шартлар бор
1.
Олий таълимни охирги 3 йилда битирган бўлиши лозим.
2. Бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда.
3. Камида 3 йил ишлаб бериши лозим. Ва мазкур шартларга жавоб берадиган тиббиёт ходимларига 30 млн.сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули тўланади. уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.

❗️Ўқитувчилар учун

Ўқитувчилар учун икки хил шакилда тўланади. Олис худудлар учун алоҳида, таълим сифати паст мактабларлар учун алоҳида:

1. Бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоизи миқдорда

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан, вилоятдан, келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида махсус устамалар жорий қилинади.

2. 2021 йил 1 мартдан бошлаб таълим сифати паст мактабларларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларга базавий тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорида махсус устамалар жорий қилинади (бу ерда олис худудлар назарда тутилмаган)

❗️Энг асосийси, бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайди ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди бу дегани даромад солиғи тўламайсиз.

Олис худудлар рўйхати - бу ерда

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Фан_олимпиадаси

⚡️ ВИЛОЯТИМИЗДА УМУМТАЪЛИМ ФАНЛАРИ ОЛИМПИАДАСИНИНГ ТУМАН, ШАҲАР БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтидорли ёшлар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида» ги 2021 йил 9 сентябрдаги қарори ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 13 сентябрдаги буйруғига асосан, вилоятимизда умумтаълим фанлари олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичига старт берилди.

Фан олимпиадаларини адолатли, очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилишини таъминлаш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармасидан масъуллар бириктирилган ва ҳар бир аудиторияга видеокузатув мосламалари ўрнатилган. Олимпиадаларни ташкил этишда хавфсизлик ва карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ўқувчиларнинг олимпиада ўтказиладиган жойга келиб-кетиши қатъий назоратга олинган.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ 2022 йилда бўлиб ўтадиган педагог кадрлар аттестациясига тайёргарлик ишлари бошланди‼️

📌 Тасарруфида таълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идораларга Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 8 октябрдаги 01-785-сон хати юборилди.

📌 Мазкур хатда,

📍бўйсунувидаги таълим ташкилотлари томонидан навбатдаги аттестациядан ўтадиган ҳамда навбатдан ташқари аттестациядан ўтиш хоҳишини билдирган педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги баҳоланишини ташкил этиш ҳамда баҳолаш натижалари юзасидан маълумотноманинг педагог кадрларга ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

📍аттестациядан ўтганига беш йил тўлган ва беш йил давомида амалдаги малака тоифасини (лавозимини) ҳимоя қилмаган педагог кадрларни навбатдаги аттестацияга ўз вақтида жалб этиш чораларини кўриш;

📌Шунингдек, “Таълим ташкилотлари раҳбарлари томонидан:

📍навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиш муддати тугашидан олти ой олдин педагог кадрларни аттестациядан ўтиш лозимлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинишини;

📍педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништириши ҳамда аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошлангунга қадар уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолашни ташкил этиши назоратга олиш сўралган.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
МАКТАБ ХУДУДИДА ТЕЛЕФОН ИШЛАТСАМ БЎЛАДИМИ?

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2012 йил 21 майда «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарор асосида Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғи ишлаб чиқилган.

Мазкур ҳужжатлар таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартибини белгилайди ҳамда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиш, давлат ва жамият манфаатлари йўлида ўқувчи ёшларнинг соғлиғини сақлашда хавф-хатарларни камайтириш, таълим олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган.

Эътибор беринг! Унга кўра, Таълим муассасасига кириб келишда ҳар бир ўқувчи, ўқитувчилар ва бошқа шахслар уяли алоқа воситасини тўлиқ ўчириб қўйиши шарт. (Ўқитувчиларга ҳам тегишли) Телефон фақат махсус ғилофларда, сумка ва портфелларда олиб юрилиши керак. Таълим олувчиларга телефон воситаларни бўйинга осиб юриш, шим ва юбка чўнтакларида олиб юриш, дарс вақтида эса улардан фойдаланиши қатъиян тақиқланади.

❗️Юқорида келтирилган асосларга кўра, сиз мактаб худудида телефонингизни фақат махсус ғилофларда, сумка ва портфелларда олиб юрилишингиз лозим.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
🔰 Умумий ўрта таълим мактабларида ФАН ОЙЛИКЛАРИ ўтказиш қуйидаги кетма-кетликда бўлади

👉 Сентябрь - Бошланғич таълим;
👉 Октябрь - Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили;
👉 Ноябрь - рус ва хорижий тиллар;
👉 Декабрь - Тарбия ва ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари);
👉 Январь - Табиий фанлар (физика, кимё, биология);
👉 Февраль - Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари);
👉 Март - География ва иқтисодиёт;
👉 Апрель - Амалий фанлар (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология);
👉 Май - Жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Муаллим, фарзандларим мактабда, шифокор шифохонасида, олим ўзининг аудиториясида ёки олийгоҳлар ўз иши билан шуғулланса бўлар экан-ку" – Шавкат Мирзиёев

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️МАКТАБ РАҲБАР ХОДИМЛАРИДАН ОЙЛИК ВА ҲАФТАЛИК ИШ РЕЖАЛАРНИ ТАЛАБ ҚИЛИШ ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ?

Мактаб раҳбар ходимлари иш фаолиятини юритишда йиллик иш режа асосида ташкил этиши лозим. Лекин, ойлик ва ҳафталик иш режа юритиш мажбурий эмас. Аниқроғи, бу ходимнинг ўз иш услубига боғлиқ жараён ҳисобланади.

Масалан, Халқ таълими вазирининг 2019 йил 7 декабрдаги 393-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари”да мактаб директори мактабнинг йиллик иш режасини тасдиқлаши ва ўқитувчилар томонидан ўқув режасининг бажарилишини назорат қилиши лозимлиги айтилган.

“Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари”да ҳам, Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1 июлдаги буйруғи билан тасдиқланган «Халқ таълими тизими ходимларининг лавозим мажбуриятлари»да ҳам раҳбар ходимлар томонидан ойлик ва ҳафталик иш режа юритиш лозимлиги қайд этилмаган.

Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг малака тавсифларида ҳам ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ойлик ёки ҳафталик иш режа юритиши лозимлиги ҳақида ҳеч қандай банд киритилмаган.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари фаолияти Халқ таълими вазирлигининг 180-сонли буйруғи билан тасдиқланган, “Умумий ўрта таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги низом асосида амалга оширилади.

Мазкур низомда директор ўринбосарлари томонидан йиллик иш режа ва ижроси юзасидан ҳужжатлар тўплами яъни, юқори ташкилотлар режаси, муҳим ташаббуслар ва таълим муассасаси умумий режасига мувофиқ ишлаб чиқилган (тасдиқланган) иш режаси, ундаги тадбирларнинг бажарилиши юзасидан тегишли ҳужжатларни юритилиши кераклиги қайд этилган.

Кўриниб турибдики, директор ва унинг ўринбосарлари томонидан ойлик ва ҳафталик иш режалар юритилши кераклиги юқоридаги меъёрий ҳужжатларда қайд этилмаган. Шу сабабли директор ва унинг ўринбосарлари бир йиллик иш режа асосида фаолият олиб боришининг ўзи етарли ҳисобланади.

Мактабга келган комиссия аъзоларининг бундай ортиқча ҳужжатларни талаб қилиши қоғозбозликдан бошқа нарса эмас. Умуман олиб қараганда, мактаб раҳбар ходимларидан ойлик ёки ҳафталик иш режа талаб қилиниши мантиққа ҳам тўғри келмайди. Негаки, йиллик иш режада амалга ошириладиган ишлар шундоқ ҳам саналар кўрсатилган ҳолда, ойма-ой аниқ қайд этилган бўлади.

Текшириш мобайнида директор ва унинг ўринбосарлари томонидан юритилган ҳужжатлар жойида бўлиб, фақатгина ойлик ва ҳафталик иш режалар мавжуд эмаслиги комиссия аъзолари томонидан камчилик деб баҳоланиши мутлақо нотўғри. Чунки, ходим ўз лавозим йўриқномасида белгилаб берилмаган вазифалар учун жавобгар бўлмайди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9 Matematika Savollar UZB.pdf
286.2 KB
Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти томонидан туман босқичи учун назорат материаллари шакллантирилди

9-синф Математика

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10 Matematika Savollar UZB.pdf
257.6 KB
Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти томонидан туман босқичи учун назорат материаллари шакллантирилди

10-синф Математика

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал