Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.22K photos
711 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
⚡️Объявлены предметы и даты школьных экзаменов. Школьники с сертификатом по предмету будут освобождены от итогового экзамена по этому предмету

Опубликованы предметы, по которым пройдут итоговые экзамены у учащихся 9 и 11 классов общеобразовательных школ. Занятия в школах будут продолжаться до 25 мая текущего года.

В этом году на выпускных экзаменах школьников будут использоваться задания, направленные на творческое и логическое мышление. Итоговые (выпускные) экзамены для 9 и 11 классов будут организованы с 26 мая по 15 июня текущего года.

Учащиеся, имеющие сертификат по общеобразовательному предмету, а также национальный или международно признанный сертификат уровня В1 или выше по иностранному языку будут освобождены от экзамена по соответствующему предмету.

Подписывайтесь на канал учителя👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Якуний назорат имтиҳонлари ўтказиладиган фанларнинг рўйхати ва саналари эълон қилинди.

Мактабларда дарслар жорий йилнинг 25-майига қадар давом этади.

Бу йил мактаб ўқувчиларининг якуний имтиҳонларида ижодий ва мантиқий фикрлашга қаратилган топшириқлардан фойдаланилади. 9 ва 11-синфлар учун якуний имтиҳонлар жорий йилнинг 26 майидан 15 июнига қадар ташкил этилади.

Умумтаълим фанидан сертификати шунингдек, чет тили бўйича миллий ёки халқаро миқёсда тан олинган B1 ёки ундан юқори даражадаги сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳондан озод қилинади.

@Oylik_hisoblashbot – Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Эртага 18 март ҳашар муносабати билан бир кунлик иш ҳақи ушлаб қолинадими?

❗️Билиб қўйинг: Ҳашар муносабати билан иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас, токи ходим ўзи рози бўлмас экан...

Шу йил 18 март куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши маълум қилинди. Одатда, ҳашар муносабати билан ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи ушлаб қолиниб, “Маҳалла” хайрия жамоат фондига ўтказиб берилишига одатланиб қолганмиз. Яъни ҳеч ким ходимлардан сўраб ҳам ўтирмайди, шунчаки бухгалтерлар ёппасига 1 кунлик иш ҳақини ўтказади, тамом.

Кўпчилик ходимлар эса буни сезмайди ҳам, ой охирига борганда сал камроқ ойлик чиқади, ўзи шунақа чиқибди-да ойлигим, деб ўйлашади.

Бироқ, бир нарсани унутмаслигимиз лозимки, ҳашар муносабати иш ҳақидан ушлаб қолиниши мутлақо ихтиёрийдир.

Чунки, Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра ходимнинг ёзма розилиги бўлмай туриб унинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас.

Шунингдек, мазкур моддада иш ҳақидан ходимнинг розилигисиз ҳам ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар санаб ўтилган бўлиб, улар орасида ҳашар назарда тутилмаган.

Розилик деганда ҳар бир ходимнинг ёзма розилиги назарда тутилади. Кўп ҳолатларда шунчаки ташкилот ходимлари жамоаси номидан битта протокол қилиниб, худдики ўша мажлисда ҳамма ходим қатнашгану, ҳашарга 1 кунлик иш ҳақини беришга рози бўлгани ҳақида ёзиб қўйилади. Лекин ходимлар буни билмайди ҳам. Аслида бу ҳам нотўғри, бунақа усул билан ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ноқонуний!

Аммо 1 кунлик иш ҳақингизни "Маҳалла" хайрия фондига ўтказиш ёки ўтказмасликни ўзингиз ҳал қилинг. Бу сизнинг мутлақ ихтиёрингиз. Чунки сиз у пулни ҳалол ишлаб топгансиз, ўзгалар сиздан сўрамасдан уни ишлатишга ҳаққи йўқ. Шуни билиб қўйсангиз, ёмон бўлмасди.

(c) Хушнудбек

@Oylik_hisoblashbotОйлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Электрон журнал (kundalik.com) га чораклик ва якуний баҳоларни чиқариш

@Oylik_hisoblashbot – Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
3-чорак якуни учун кўрсатма

@Oylik_hisoblashbot – Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракати учун синф раҳбари жавобгар бўлмайди

Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 22 февраль кунги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган, синф раҳбари тўғрисидаги низомга мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолалларда нафақат синф раҳбарига балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Педагогларни «Open Budget»га овоз йиғиш учун жалб қилиш қонунга ҳилоф!

Педагогларни ўз вазифасига кирмайдиган ишларга жалб қилиш, жумладан «Open Budget» учун овоз йиғишга мажбурлаш қонунга ҳилоф ва жавобгарликка сабаб бўлади.

Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сон буйруғида белгиланган ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбурият берилмаган. Иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас.

Меҳнат кодекси 177-моддасида иш берувчининг бурчлари белгиланган бўлиб, улар орасида иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмаслиги ҳам белгиланган.

Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифасидан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади.

❗️Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Шветсарияда ўқитувчилар ойига 6.240$ маош олишади. Бу ўзимизни пулда 70 млн сўм дегани!

Ўқитувчиларнинг маоши бевосита улар яшаётган мамлакатга боғлиқ. Баъзи мамлакатларда ўқитувчилар ойига бир неча минг АҚШ доллари, бошқаларида эса 200 АҚШ доллари олади.

2022 йилда ўқитувчиларнинг иш ҳақи бўйича мамлакатлар рейтинги қуйидагича:

Швейтсария — ойига 6,240 доллар (70 млн сўм)
Дания — 6,190 доллар (70 млн сўм)
Люксембург — 5,850 доллар (66 млн сўм)
Норвегия — 5,450 доллар (61 млн сўм)
Исландия — 5,430 доллар (61 млн сўм)
Германия — 4,390 доллар (49 млн сўм)
Япония — 3,990 доллар (45 млн сўм
Бельгия — 3,900 доллар (44 млн сўм)
АҚШ — 3,900 доллар (44 млн сўм)
Финляндия — 3,900 доллар (44 млн сўм)

👉 Люксембургда ўқитувчилар ойига 5,800 евро (70 млн сўм) олади. Бу мамлакатда энг юқори ҳақ тўланадиган касблардан биридир.

👉 Японияда ўқитувчининг ўртача маоши ойига 4000 доллар (45 млн сўм)ни ташкил қилади. Ўқитувчилик мамлакатдаги энг ҳурматли касблардан биридир. У нафақат ўқувчиларни тарбиялаш, балки уларнинг ахлоқий фазилатлари учун ҳам жавобгардир.

👉 Финляндиялик ўқитувчиларнинг ўртача иш ҳақи ойига 3900 евро (47 млн сўм)ни ташкил қилади. 1-6-синф ўқувчилари билан ишлайдиган ўқитувчидан магистратура даражаси талаб қилинади. Фин мактаблари тўлиқ автономияга эга. Мактаб директорлари ва ўқитувчилари ўқув дастурини ишлаб чиқишда мустақилликка эга.

👉 Францияда ўқитувчилар иш ҳақи ойига 3300 евро (39 млн сўм). Тахминий юк - ҳафтасига 19 соат. Ўқитувчилар йилига 4 ойгача дам олишади.

👉 Канадада ўқитувчиларнинг ўртача иш ҳақи ойига 3.151 доллар (35 млн сўм)ни ташкил қилади. Ўқитувчиларнинг ижтимоий мавқеи юқори, жамиятда ҳурмати баланд.

👉 Италиялик ўқитувчилар ойига 2700 евро (32 млн сўм) олади. Ўқитувчилар мамлакатдаги энг кам маош оладиган касблар қаторига киради . Иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви фонида ишдан бўшатишлар тез-тез содир бўлади. Оғир иш юкига қарамай, ўқитувчилар ўз иш жойини ушлаб туришга ҳаракат қилишади.

👉 Австрия таълим тизими ўқитувчилар меҳнатини юқори баҳолайди. Ўрта мактабда ишлайдиган ўқитувчилар ойига ўртача 2900 евро (35 млн сўм) маош олади. 8 йиллик мактабда ишлайдиган ўқитувчилар ойига 2500 эвро (30 млн сўм) олади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Наврўзи олам қутлуғ бўлсин!

Байрамона кайфият ҳамроҳингиз бўлсин. Соғлик, саломатлик, омад, бахт, оилавий тотувлик сизни ҳеч қачон тарк этмасин. Дастурхоннгиздан қут барака аримасин. Баҳорий айём - Наврўз муборак!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ҳозиргина ер силкиниши кузатилди

Ўзбекистон Республикаси ҳудуда сезилиш кучи:


Сурхандарё вилоятида 5-6 балл, 342 км.
Фарғона вилоятида 5 балл, 447 км.
Сирдарё вилоятида 5 балл, 493 км.
Жиззах вилоятида 5 балл, 496 км.
Андижон вилоятида 5 балл, 500 км.
Самарқанд вилоятида 5 балл, 504 км.
Наманган вилоятида 5 балл, 514 км.
Қашқадарё вилоятида 5 балл, 532 км.
Тошкент шаҳрида 5 балл, 561 км.
Навоий вилоятида 5 балл, 639 км.
Бухоро вилоятида 5 балл, 684 км.
Хоразм вилоятида 4-5 балл, 1060 км.
Қорақалпоғистон Республикасида 4 балл, 1184 км.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Эртага барча учун иш куни

Бугун Наврўз байрами муносабати билан берилган кетма-кет 4 ва 5 кунлик дам кунлари тугайди.

Маълумот учун, жорий ҳафтадаги шанба куни ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун иш ҳисобланади. Чунки улар айни шу кун ҳисобидан бугун (22 март) дам олишди.

👉 Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️⚡️Ўзбекистон ҳудудида 5 балли зилзила содир бўлди

Бугун Тошкент вақти билан 01:07 да Тожикистонда 6 баллик зилзила содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Сирдарё вилоятида 5 балл, 157 км.
Фарғона вилоятида 5 балл, 192 км.
Жиззах вилоятида 5 балл, 198 км.
Тошкент шаҳрида 5 балл, 217 км.
Наманган вилоятида 4-5 балл, 232 км.
Самарқанд вилоятида 4-5 балл, 256 км.
Андижон вилоятида 4-5 балл, 257 км.
Сурхандарё вилоятида 4 балл, 335 км.
Қашқадарё вилоятида 4 балл, 363 км.
Навоий вилоятида 4 балл, 398 км.
Бухоро вилоятида 4 балл, 474 км.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
1-sinf SINF SOATI ish reja IV-chorak.xlsx
10.7 KB
1-синф СИНФ СОАТИ (4-чорак)

Kundalik.com платформаси учун тайёрланган иш режа

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
2-sinf SINF SOATI ish reja IV-chorak.xlsx
10.7 KB
2-синф СИНФ СОАТИ (4-чорак)

Kundalik.com платформаси учун тайёрланган иш режа

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
4-sinf SINF SOATI ish reja IV-chorak.xlsx
10.7 KB
4-синф СИНФ СОАТИ (4-чорак)

Kundalik.com платформаси учун тайёрланган иш режа

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
3-sinf SINF SOATI ish reja IV-chorak.xlsx
10.7 KB
3-синф СИНФ СОАТИ (4-чорак)

Kundalik.com платформаси учун тайёрланган иш режа

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
8-sinf SINF SOATI ish reja IV-chorak.xlsx
10.8 KB
8-синф СИНФ СОАТИ (4-чорак)

Kundalik.com платформаси учун тайёрланган иш режа

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
5-sinf SINF SOATI ish reja IV-chorak.xlsx
10.8 KB
5-синф СИНФ СОАТИ (4-чорак)

Kundalik.com платформаси учун тайёрланган иш режа

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
7-sinf SINF SOATI ish reja IV-chorak.xlsx
10.8 KB
7-синф СИНФ СОАТИ (4-чорак)

Kundalik.com платформаси учун тайёрланган иш режа

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy