Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.22K photos
711 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
⚡️III чоракнинг сўнгги ўқиш куни 18 март (шанба) бўлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 21 март санасидан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, 2023 йил 20 март куни – қўшимча дам олиш кун сифатида белгиланганлиги муносабати билан мактабларда баҳорги таътил 20 март санасидан бошланади ҳамда 26 мартга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Odob-axloq.pdf
1.9 MB
ЎҚУВЧИ МАКТАБДА ТЕЛЕФОН ИШЛАТИШИ МУМКИНМИ?

Таълим муассасаси ҳудудида ҳар бир ўқувчи ўз уяли алоқа воситаларини ўчириб қўйиши, педагог ва техник ходимлар ҳамда ташриф буюрувчи бошқа шахслар ўз уяли алоқа воситалари қурилмаларини чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (овозсиз ҳолатга ўтказиши) шарт.

Таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари) бошланишидан олдин ўқувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда телефонини сумкасига солиб қўйиши шарт.

Ўқитувчи томонидан огоҳлантирилишига қарамасдан дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этган ҳолатда синф раҳбари ва муассаса раҳбарияти ўқувчининг телефони (смартфон, планшет ва бошқа қурилмалар) ўрнатилган тарзда олиб қўйилади, ҳолат юзасидан ўқувчининг ота-онаси огоҳлантирилади.

Ҳолат бўйича инспектор-психолог томонидан ўқувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги Жамоат кенгаши ва кузатув кенгашлари доирасида муҳокама этилиб, тегишли тушунтиришлар олиб боргандан сўнг телефон (мобил алоқа воситалари) ўқувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га қайтариб берилади.

❗️Шундай ҳолат ўқув йили давомида такрорланганда ўқувчи ички ишлар органларининг профильактик рўйхатига олинади.

Асос:
ХТВнинг 2022 йил 28 июлдаги 246-сонли буйруғи

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Якуний назорат имтиҳонлари ўтказиладиган фанларнинг рўйхати

9-синфлар учун
:
👉 Она тили ва адабиёт (ёзма, баён)
👉 Математика (ёзма)
👉 Ўзбек тили (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасалари учун)
👉 Рус тили (таълим рус тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасалари учун) (оғзаки)
👉 Тарих (оғзаки)
👉 Жисмоний тарбия (амалий)

11-синфлар учун:
👉 Она тили ва адабиёт (ёзма, иншо)
👉 Математика (ёзма)
👉 Ўзбек тили (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасалари учун) (Таълим муассасаси танлови) (ёзма ва оғзаки)
👉 Чет тили (ёзма ва оғзаки)
👉 Ўзбекистон тарихи (оғзаки)
👉 Ўқувчининг танлови бўйича (оғзаки)

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Мактабларда синф раҳбарлик учун қанча маош тўланади?

Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги низомнинг 4-бандига асосан
умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида амалга оширилади.

Демак, синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун тўловлар қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

👉 15 нафар ўқувчигача — Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26.4 фоизи, яъни 242 880 сўм миқдорида тўланади;

👉 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 31.6 фоизи, яъни 290 720 сўм миқдорида тўланади;

👉 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 36.9 фоизи, яъни 339 480 сўм миқдорида тўланади;

👉 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 42.1 фоизи, яъни 387 320 сўм миқдорида тўланади.

👉 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 52.8 фоизи, яъни 485 760 сўм миқдорда тўланади.

Асос: Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги низомнинг 4-банди.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Янги Конституцияга ўқитувчиларни ижтимоий ҳимоясини назарда тутувчи алоҳида янги модда киритилди

Конституциявий қонун лойиҳасида педагог ходимларга оид қоидалар қайта кўриб чиқилди ва ўқитувчи касбига нисбатан юксак ҳурматни ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоясини назарда тутувчи алоҳида янги модда киритилди.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ва тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади” деган қоида ўрнатилмоқда.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ёмғир сабабли ҳашар бошқа кунга кўчирилди

11 март куни ўтказилиши белгиланган умумхалқ хайрия ҳашари ёмғир ёғиши сабабли 18 мартга кўчирилган.

Ўзгидромет хабарига кўра, эртадан Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво кириб кела бошлайди, кўп жойларда ёмғир ёғади.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Огоҳлантириш хати.docx
14.5 KB
#Синф_раҳбарларига

Боласини мактабга жўнатмайдиган ота-оналар учун

ОГОХЛАНТИРИШ ХАТИ

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Жорий йилда мактаб ўқувчиларининг якуний имтиҳонларида креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлардан фойдаланилади

Жорий йилнинг май ва июнь ойларида мактаб ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари бўлиб ўтади. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ таълим муассасаларида ўқув машғулотлари жорий йилнинг 25 майига қадар давом этади.

9-синф ўқувчилари учун Жисмоний тарбия фанидан имтиҳонлар жорий йилнинг 1-6 май кунлари ўтказилади. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлари ҳамда сколиоз билан касалланган болалар учун санаторий туридаги мактаб-интернатлари бундан мустасно.

Шунингдек, 9- ва 11-синфлар учун якуний (битирув) назорат имтиҳонлари жорий йилнинг 26 майидан 15 июнига қадар ташкил этилади.

Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фанлари бўйича камида Б1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳонларда муайян фандан озод этилади.

Имконияти чекланган мактаб-интернатларида таҳсил оладиган алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган ўқувчиларга ушбу умумтаълим муассасаларига қўйилган талаблар асосида ўтказилади.

Умумий ўрта таълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда имтиҳонлар ўтказиладиган фанлар бўйича битирувчи синф ўқувчилари учун намунавий имтиҳон материалларини ҳамда баҳолаш мезонларини тайёрлашни Республика таълим маркази амалга оширади.

Имтиҳон материалларини ишлаб чиқишда умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлар киритилиши инобатга олинади ҳамда топшириқ намуналари 2023 йилнинг 1 апрелга қадар вазирликнинг расмий саҳифаларида эълон қилинади.

Имтиҳонлар белгиланган муддатда шаффоф, адолатли ва холис ўтказилиши учун барча зарурий чоралар кўрилади.

Қуйидаги ҳавола орқали босқичли ва якуний назорат имтиҳонлари ўтказиладиган фанларнинг рўйхати ҳамда тартиби билан танишишингиз мумкин.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар РЎЙХАТИ

Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фанлари бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳонларда муайян фандан озод этилади.

Изоҳ: Таълим тили Рус тили бўлмаган таълим муассасалари учун

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Математика ва биология фанларидан миллий сертификат натижалари эълон қилинди

2023 йил 19 февраль куни ўтказилган математика ва биология фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди.

Тест натижалари my.dtm.uz сайтида эълон қилинган бўлиб, талабгорлар «Миллий сертификат» бўлими орқали ўз натижалари билан танишишлари мумкин.

Тест натижаларига кўра энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган талабгорларга электрон шаклдаги сертификат тақдим этилади.

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларга киришда мутахассислик фани бўйича қуйидагича балл берилади:

👉 60 фоиздан 86 фоизгача — максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл;

👉 86 фоиз ва ундан юқори
— максимал балл.

Шунингдек, миллий сертификатга эга абитуриентга тегишли мажбурий фан бўйича энг юқори балл берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#абитуриент_2023

2023/2024-ўқув йилида «Биология» фанидан тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлар рўйхати.

Қолган фанлар бўйича тавсия этилган адабиётлар рўйхати ҳам ушбу каналга жойланади. Бизни кузатишда давом этинг!

❗️Изоҳ: Тавсия этилган дарсликлар рўйхати 2023 йил июль-август ойларида ўтказиладиган 2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тааллуқли бўлиб, умумтаълим мактаблари ва академик лицейларнинг 2022-2023-ўқув йили битирувчилари ҳамда бошқа абитуриентлар тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия сифатида тақдим этилган.

Барча абитуриентларга тарқатинг!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#абитуриент_2023

2023/2024-ўқув йилида «Кимё» фанидан тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлар рўйхати.

Қолган фанлар бўйича тавсия этилган адабиётлар рўйхати ҳам ушбу каналга жойланади. Бизни кузатишда давом этинг!

❗️Изоҳ: Тавсия этилган дарсликлар рўйхати 2023 йил июль-август ойларида ўтказиладиган 2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тааллуқли бўлиб, умумтаълим мактаблари ва академик лицейларнинг 2022-2023-ўқув йили битирувчилари ҳамда бошқа абитуриентлар тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия сифатида тақдим этилган.

Барча абитуриентларга тарқатинг!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#абитуриент_2023

2023/2024-ўқув йилида «Инглиз тили» фанидан тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлар рўйхати.

Қолган фанлар бўйича тавсия этилган адабиётлар рўйхати ҳам ушбу каналга жойланади. Бизни кузатишда давом этинг!

❗️Изоҳ: Тавсия этилган дарсликлар рўйхати 2023 йил июль-август ойларида ўтказиладиган 2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тааллуқли бўлиб, умумтаълим мактаблари ва академик лицейларнинг 2022-2023-ўқув йили битирувчилари ҳамда бошқа абитуриентлар тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия сифатида тақдим этилган.

Барча абитуриентларга тарқатинг!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Буйруқ якуний имтиҳон(01.03).pdf
503.2 KB
#Якуний_аттестация_2023

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2022-2023 ўқув йилини якунлаш тўғрисдаги буйруғи қабул қилинди.

46-сонои буйруқ ИЛОВАЛАРИ

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ўқитувчиларнинг ойлигини 1000 долларга етказиш ҳақида: Келамиз шу кунларга, лекин муаллимлар ҳам ўз устида кўпроқ ишлашлари керак

Президент о доведении зарплаты учителей до 1000 долларов: Этот момент наступит, но и учителя должны усерднее работать над собой

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Халқ таълими эътиборидан четдаги муаммо.

Оғир сумкалар, рюзаклар ёш бола қад қоматини ва ривожланишига жиддий таъсир кўрсатади. Скалиоз, умуртқа поғонасини қийшайиши, оёқларнинг қийшиқ ривожланиши оғир сумкаларга тўғридан тўғри боғлиқдир.

Мен ечимни нимада кўраман?

👉 Технология замони барча дарсликлар ўрнига арзон планшет ёки ноутбукларни мактабда жорий қилиш. Ноутбуклар ўртача 2 кг, планшетлар 1кгга яқин. Сумкалар одатда 10-20 кггача боради.

👉 Дарсликларни икки нусхада бериш. Бири мактабда туради иккинчиси уйда. Бола уйда дарс қилиб сумкага фақат дафтарлар, ўқув қуроллари, сув ва овқатини олиб кетади. Оддий ечим.

👉 Дарс қилиш учун қўшимча соатлар ажратиш. Бола вазифаларни барчасини мактабда амалга оширади. Уйда дарс қилиши шарт бўлмайди.

👉 Мактабда буфетлар жуда арзон ёки текин амалга оширилиши керак. Масалан кўчада перашки 3 минг сўм бўлса мактабда 500 сўм бўлиши керак. Давлат бунга хомийлик қилиши керак. Барча ўқув хоналарида сув филтрлари ўрнатилиши керак.

(c) Доктор Акрамов

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​❗️Энди ўқитувчилар текин хизматкорга айлантирилмайди

Янги таҳрирдаги конституцияда ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш, бойитишнинг асоси сифатида эътироф этиляпти. Конституцияга ўқитувчилар билан боғлиқ модда киритилаётганини жамиятда ушбу касб эгаларига нисбатан йиллар давомида шаклланган муносабатни ижобий томонга ўзгартириш йўлида ташланган қадам, дея баҳолаш мумкин. Чунки таълим сифатининг орқага кетиши ўқитувчининг меҳнати қадрсиз бўлгани билан бевосита боғлиқ.

Яқин йилларгача ижтимоий соҳа вакиллари, хусусан ўқитувчиларнинг обрўси ва мавқейи сезиларли даражада паст эди. Ойлик маошлари, иш шароитлари ҳаминқадар бўлганининг устига улар турли қўшимча юмушларга жалб этиларди. Ўқитувчининг бундай шароитда ишлаши унинг сифатли таълим беришига таъсир қиларди.

Вазиятни ўнглаш учун сўнгги йилларда қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Биринчи навбатда ўқитувчилар мажбурий меҳнатдан, хусусан, пахта терими ва ободонлаштириш ишларидан халос қилинди.Таълим даргоҳларидаги ортиқча қоғозбозликка ҳам чек қўйилди. Мактабларда синф раҳбарлар ва фан ўқитувчилари 18 та жадвал ҳисобот ҳамдаҳужжатларни тўлдирарди. Бунинг оқибатида уларнинг ўқувчиларга таълим беришга вақт етмасди. Эндиликда қонунчиликда белгиланган 6та иш ҳужжатидан бошқа ҳисобот ва тақвимлар юритилиши қатъиян ман қилинди.Қоғозбозликдан озод қилиш, ҳисоботларниқўлда ёзиш, ҳар бир дарс бўйича ҳар йили қайта-қайта кўчириладиган дарс режаларини қайта ёзишга чек қўйиш учун “Kundalik” электрон таълим платформаси жорий қилинди.

Энг асосийси, ўқитувчиларнинг ойлик маошлари муттасил ошириб борилмоқда. Умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ой қўшимча 20 фоиздан 50 фоизгача устама тўланади. Ўқитувчиларга имтиёзли истеъмол кредитларини бериш, олис ҳудудларга бориб ишлаётган юқори малакали педагоглар учун устамалар белгилаш жорий этилди.

Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва болалар кутубхоналари ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилди.

Мазкур норма давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг педагогларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, уларнинг меҳнатга мажбурланишига, таълим-тарбия жараёнига тўсқинлик қилишнинг ҳар қандай шаклларига, ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслик бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўришга хизмат қилади. Республикада фаолият юритаётган 685 минг нафардан ортиқ ўқитувчининг давлат томонидан профессионал ўсиши ҳамда ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватланишини уларнинг жамиятдаги ижтимоий мақоми ва обрўсини янада оширишга олиб келади.

Ўқитувчиларнинг аксарияти бюджетдан маош оладиган инсонлар. Уларни маҳаллий амалдорлар яна текин хизматкорга айлантириб қўймаслиги учун ҳам ушбу норма жуда муҳим. Конституция орқали уларнинг мақоми оширилиши ўқитувчиларга бўлган эҳтиромни ва ушбу касбнинг қанчалик қадрли эканини кўрсатади.

Ғайрат Абдиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

@Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Конститтуцияси лойиҳаси.pdf
359.5 KB
«Ўзбекистон Конституцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси матни эълон қилинди

Конституциявий Қонун референдум якунлари Марказий сайлов комиссияси томонидан расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@Oylik_hisoblashbot – Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
5,2 миллион ўқувчига мўлжалланган мактабларда 6,3 миллион ўқувчи таҳсил олмоқда

Бугунги кунда ўқувчилар сони мактабларнинг мавжуд сиғимидан сезиларли даражада ортиқ. Бу эса қўшимча бинолар қуриш эҳтиёжини юзага келтирмоқда.

Мамлакатимиздаги 10 минг 104 та умумий ўрта таълим мактаби 5,2 миллион ўқувчига мўлжалланган бўлсада, уларда жами 6,3 миллион ўқувчи таҳсил олмоқда. 673 та мактабнинг навбатлилик коэффисиенти эса белгиланган нормалардан юқорилигича қолмоқда. Масалан, Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги 147 та мактабнинг 19 тасида ўқувчилар уч навбатлилик (смена)да ўқитилмоқда.

2022 йилда «Ташаббусли буджет» лойиҳаси доирасида 942 та мактабга давлат буджетидан 1 триллион сўмга яқин маблағ ажратилган. Аммо айрим ҳудудлардаги мактабларнинг моддий-техник таъминотини ва инфратузилмасини ушбу маблағ доирасида яхшилаш борасидаги ишлар шу кунга қадар бошланмаган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги мажлисида соҳадаги ўрганишлар якунларидан келиб чиқиб, мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровага «Мактабларнинг ўқувчи ўринларини ошириш, уларнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш ҳамда оптик толали интернет тармоғига улаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масала юзасидан Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинди.

М.Комилова, ЎзА

@Oylik_hisoblashbot – Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy