Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.22K photos
711 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
6-sinf Matematika monitoring test.docx
70.4 KB
6-синфлар учун Математика фанидан мониторинг тест

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️11 март (шанба) — барча ходимлар учун иш куни

Президент фармони билан 11 март шанба дам олиш куни 20 март душанба кунига кўчирилди.

Шу муносабат билан 11 март, шанба куни иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

@Oylik_hisoblashbotОйлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ҳозирда мактабимизда ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, дарсдан ташқари қўшимча тўгараклар фаолияти ташкил этилмоқда. Мен дарс соатимдан ташқари мазкур тўгаракларда ҳам ишласам, бунинг учун алоҳида иш ҳақи тўланадими?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги «Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг буджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ВМ-243-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, халқ таълими муассаса ва ташкилотлари ўзларининг буджетдан ташқари жамғармаларини ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича қўшимча таълим беришдан олинган даромадлар ҳисобига, яъни қўшимча тўгараклар очиш ва бошқалар орқали шакллантириши мумкинлиги белгиланган.

Қўшимча тўгаракда кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган пул маблағларининг маълум миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда педагог ходимларга ҳам қўшимча иш ҳаққи сифатида тўланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

@Oylik_hisoblashbotОйлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
46-буйруқ.pdf
300.3 KB
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2022-2023 ўқув йилини якунлаш тўғрисдаги буйруғи қабул қилинди.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️III чоракнинг сўнгги ўқиш куни 18 март (шанба) бўлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 21 март санасидан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, 2023 йил 20 март куни – қўшимча дам олиш кун сифатида белгиланганлиги муносабати билан мактабларда баҳорги таътил 20 март санасидан бошланади ҳамда 26 мартга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Odob-axloq.pdf
1.9 MB
ЎҚУВЧИ МАКТАБДА ТЕЛЕФОН ИШЛАТИШИ МУМКИНМИ?

Таълим муассасаси ҳудудида ҳар бир ўқувчи ўз уяли алоқа воситаларини ўчириб қўйиши, педагог ва техник ходимлар ҳамда ташриф буюрувчи бошқа шахслар ўз уяли алоқа воситалари қурилмаларини чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (овозсиз ҳолатга ўтказиши) шарт.

Таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари) бошланишидан олдин ўқувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда телефонини сумкасига солиб қўйиши шарт.

Ўқитувчи томонидан огоҳлантирилишига қарамасдан дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этган ҳолатда синф раҳбари ва муассаса раҳбарияти ўқувчининг телефони (смартфон, планшет ва бошқа қурилмалар) ўрнатилган тарзда олиб қўйилади, ҳолат юзасидан ўқувчининг ота-онаси огоҳлантирилади.

Ҳолат бўйича инспектор-психолог томонидан ўқувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги Жамоат кенгаши ва кузатув кенгашлари доирасида муҳокама этилиб, тегишли тушунтиришлар олиб боргандан сўнг телефон (мобил алоқа воситалари) ўқувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га қайтариб берилади.

❗️Шундай ҳолат ўқув йили давомида такрорланганда ўқувчи ички ишлар органларининг профильактик рўйхатига олинади.

Асос:
ХТВнинг 2022 йил 28 июлдаги 246-сонли буйруғи

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Якуний назорат имтиҳонлари ўтказиладиган фанларнинг рўйхати

9-синфлар учун
:
👉 Она тили ва адабиёт (ёзма, баён)
👉 Математика (ёзма)
👉 Ўзбек тили (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасалари учун)
👉 Рус тили (таълим рус тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасалари учун) (оғзаки)
👉 Тарих (оғзаки)
👉 Жисмоний тарбия (амалий)

11-синфлар учун:
👉 Она тили ва адабиёт (ёзма, иншо)
👉 Математика (ёзма)
👉 Ўзбек тили (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасалари учун) (Таълим муассасаси танлови) (ёзма ва оғзаки)
👉 Чет тили (ёзма ва оғзаки)
👉 Ўзбекистон тарихи (оғзаки)
👉 Ўқувчининг танлови бўйича (оғзаки)

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Мактабларда синф раҳбарлик учун қанча маош тўланади?

Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги низомнинг 4-бандига асосан
умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида амалга оширилади.

Демак, синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун тўловлар қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

👉 15 нафар ўқувчигача — Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26.4 фоизи, яъни 242 880 сўм миқдорида тўланади;

👉 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 31.6 фоизи, яъни 290 720 сўм миқдорида тўланади;

👉 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 36.9 фоизи, яъни 339 480 сўм миқдорида тўланади;

👉 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 42.1 фоизи, яъни 387 320 сўм миқдорида тўланади.

👉 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 52.8 фоизи, яъни 485 760 сўм миқдорда тўланади.

Асос: Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги низомнинг 4-банди.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Янги Конституцияга ўқитувчиларни ижтимоий ҳимоясини назарда тутувчи алоҳида янги модда киритилди

Конституциявий қонун лойиҳасида педагог ходимларга оид қоидалар қайта кўриб чиқилди ва ўқитувчи касбига нисбатан юксак ҳурматни ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоясини назарда тутувчи алоҳида янги модда киритилди.

Хусусан, “Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ва тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади” деган қоида ўрнатилмоқда.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ёмғир сабабли ҳашар бошқа кунга кўчирилди

11 март куни ўтказилиши белгиланган умумхалқ хайрия ҳашари ёмғир ёғиши сабабли 18 мартга кўчирилган.

Ўзгидромет хабарига кўра, эртадан Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво кириб кела бошлайди, кўп жойларда ёмғир ёғади.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Огоҳлантириш хати.docx
14.5 KB
#Синф_раҳбарларига

Боласини мактабга жўнатмайдиган ота-оналар учун

ОГОХЛАНТИРИШ ХАТИ

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Жорий йилда мактаб ўқувчиларининг якуний имтиҳонларида креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлардан фойдаланилади

Жорий йилнинг май ва июнь ойларида мактаб ўқувчиларининг якуний назорат имтиҳонлари бўлиб ўтади. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ таълим муассасаларида ўқув машғулотлари жорий йилнинг 25 майига қадар давом этади.

9-синф ўқувчилари учун Жисмоний тарбия фанидан имтиҳонлар жорий йилнинг 1-6 май кунлари ўтказилади. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлари ҳамда сколиоз билан касалланган болалар учун санаторий туридаги мактаб-интернатлари бундан мустасно.

Шунингдек, 9- ва 11-синфлар учун якуний (битирув) назорат имтиҳонлари жорий йилнинг 26 майидан 15 июнига қадар ташкил этилади.

Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фанлари бўйича камида Б1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳонларда муайян фандан озод этилади.

Имконияти чекланган мактаб-интернатларида таҳсил оладиган алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган ўқувчиларга ушбу умумтаълим муассасаларига қўйилган талаблар асосида ўтказилади.

Умумий ўрта таълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда имтиҳонлар ўтказиладиган фанлар бўйича битирувчи синф ўқувчилари учун намунавий имтиҳон материалларини ҳамда баҳолаш мезонларини тайёрлашни Республика таълим маркази амалга оширади.

Имтиҳон материалларини ишлаб чиқишда умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун креатив ва мантиқий фикрлашга йўналтирилган топшириқлар киритилиши инобатга олинади ҳамда топшириқ намуналари 2023 йилнинг 1 апрелга қадар вазирликнинг расмий саҳифаларида эълон қилинади.

Имтиҳонлар белгиланган муддатда шаффоф, адолатли ва холис ўтказилиши учун барча зарурий чоралар кўрилади.

Қуйидаги ҳавола орқали босқичли ва якуний назорат имтиҳонлари ўтказиладиган фанларнинг рўйхати ҳамда тартиби билан танишишингиз мумкин.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар РЎЙХАТИ

Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фанлари бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар имтиҳонларда муайян фандан озод этилади.

Изоҳ: Таълим тили Рус тили бўлмаган таълим муассасалари учун

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Математика ва биология фанларидан миллий сертификат натижалари эълон қилинди

2023 йил 19 февраль куни ўтказилган математика ва биология фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди.

Тест натижалари my.dtm.uz сайтида эълон қилинган бўлиб, талабгорлар «Миллий сертификат» бўлими орқали ўз натижалари билан танишишлари мумкин.

Тест натижаларига кўра энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган талабгорларга электрон шаклдаги сертификат тақдим этилади.

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларга киришда мутахассислик фани бўйича қуйидагича балл берилади:

👉 60 фоиздан 86 фоизгача — максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл;

👉 86 фоиз ва ундан юқори
— максимал балл.

Шунингдек, миллий сертификатга эга абитуриентга тегишли мажбурий фан бўйича энг юқори балл берилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#абитуриент_2023

2023/2024-ўқув йилида «Биология» фанидан тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлар рўйхати.

Қолган фанлар бўйича тавсия этилган адабиётлар рўйхати ҳам ушбу каналга жойланади. Бизни кузатишда давом этинг!

❗️Изоҳ: Тавсия этилган дарсликлар рўйхати 2023 йил июль-август ойларида ўтказиладиган 2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тааллуқли бўлиб, умумтаълим мактаблари ва академик лицейларнинг 2022-2023-ўқув йили битирувчилари ҳамда бошқа абитуриентлар тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия сифатида тақдим этилган.

Барча абитуриентларга тарқатинг!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#абитуриент_2023

2023/2024-ўқув йилида «Кимё» фанидан тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлар рўйхати.

Қолган фанлар бўйича тавсия этилган адабиётлар рўйхати ҳам ушбу каналга жойланади. Бизни кузатишда давом этинг!

❗️Изоҳ: Тавсия этилган дарсликлар рўйхати 2023 йил июль-август ойларида ўтказиладиган 2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тааллуқли бўлиб, умумтаълим мактаблари ва академик лицейларнинг 2022-2023-ўқув йили битирувчилари ҳамда бошқа абитуриентлар тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия сифатида тақдим этилган.

Барча абитуриентларга тарқатинг!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#абитуриент_2023

2023/2024-ўқув йилида «Инглиз тили» фанидан тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлар рўйхати.

Қолган фанлар бўйича тавсия этилган адабиётлар рўйхати ҳам ушбу каналга жойланади. Бизни кузатишда давом этинг!

❗️Изоҳ: Тавсия этилган дарсликлар рўйхати 2023 йил июль-август ойларида ўтказиладиган 2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тааллуқли бўлиб, умумтаълим мактаблари ва академик лицейларнинг 2022-2023-ўқув йили битирувчилари ҳамда бошқа абитуриентлар тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия сифатида тақдим этилган.

Барча абитуриентларга тарқатинг!

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Буйруқ якуний имтиҳон(01.03).pdf
503.2 KB
#Якуний_аттестация_2023

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2022-2023 ўқув йилини якунлаш тўғрисдаги буйруғи қабул қилинди.

46-сонои буйруқ ИЛОВАЛАРИ

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ўқитувчиларнинг ойлигини 1000 долларга етказиш ҳақида: Келамиз шу кунларга, лекин муаллимлар ҳам ўз устида кўпроқ ишлашлари керак

Президент о доведении зарплаты учителей до 1000 долларов: Этот момент наступит, но и учителя должны усерднее работать над собой

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy