Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
153K subscribers
1.25K photos
718 videos
1.99K files
4.28K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
Асосий фан олимпиадасининг II (туман) босқичи ўтказиладиган саналар.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчи ўқувчини уруши мумкинми?

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ Иш жойи ўзгарган педагоглар малака тоифаларини йўқотмайди

Ҳукумат қарори
(572-сон, 17.09.2021 й.) билан мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Педагог кадрларнинг малака тоифалари (лавозимлари) бошқа таълим ташкилотларига, таълим ташкилотларининг бир туридан бошқасига ёхуд нодавлат таълим ташкилотидан давлат таълим ташкилотига ишга ўтганда сақлаб қолинади.

Бунда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг

🔹 иккинчи малака тоифаси ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг катта ўқитувчи лавозимига,

🔹 биринчи малака тоифасиетакчи ўқитувчи лавозимига,

🔹 олий малака тоифаси – бош ўқитувчи лавозимига
тенглаштирилади.

📌 Таъкидлаш лозим, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️МАКТАБ МАЪМУРИЯТИ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ РЕПИТИТОРГА БОРИШИ УЧУН ШАРОИТ ЯРАТИБ БЕРИШИ КЕРАКМИ?

📊 Маълумки, ҳозирги кунда мактаблар рейтинги битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичига қараб аниқланмоқда. Шу боис ҳам Халқ таълими вазирлиги мактаблардаги таълим сифатини баҳолаш учун муассасаларни “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича таснифлашни йўлга қўйди.

❗️Қизиғи шундаки, бизга етиб келаётган маълумотларга кўра, айрим мактаблар бу борада ҳийла ва турли “ўйин”лар қилишни ҳам бошлаб юборибди. Гап шундаки, 10-11 синф битирувчилари учун репититорга боришга шароит яратиб беролмаган мактаблардан ўқувчилар кетиб қолишмоқда.

☝️Яъни, айрим “мактаблар” ота-оналарга “Фарзандингиз мактабга умуман келмай, репититорда юрса ҳам майли. Бунинг учун биз барча шароитларни қилиб берамиз, давоматни эса яшириб турамиз. Фақат фарзандингиз олий таълимга кириб олса бўлди...” - деб ташвиқот юритиб, ҳудудидаги яхши ўқийдиган 10-11 синф битирувчиларини ўзларига чақириб олишаётган экан.

👨‍💼 Соддароқ мактаб директорлари эса бундай ҳийла ишлатолмаганлиги сабабли, 9-10 йил ўзи таҳсил берган яхши, билимли ўқувчиларидан айрилиб, ўқув йили сўнгида мактабининг рейтинги тушиб кетаётган экан. Ҳақиқатдан ҳам ҳолат жуда ачинарли.

🤔 Тасаввур қилинг, сиз биринчи синфдан бошлаб ўқувчини ўқитдингиз, таълим-тарбия бердингиз, ниҳоят ўқувчинигиз 11 синфга етиб, мактабни битириш арафасида турганда ўша ўқувчинигизни бошқа мактаб олиб кетиб қолса қай ҳолатга тушардингиз?

Бу ўта кетган адолатсизлик бўлса керак. Шу сабабли Халқ таълими вазирлигига бир таклиф билан мурожаат қилмоқчиман. Таклифим шундан иборатки, мактаблар рейтингини аниқлаш жараёнида, битирувчининг 11 синфни қайси мактабда тамомлаганига қараб эмас, аксинча, сўнги беш йил давомида айнан қайси мактабда таҳсил олганига эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблайман. Менимча шунда адолатдан бўлади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2022 йил 1 январдан бошлаб

📂 Аттестация комиссиялари тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинди

🌐 Ҳужжатлар Давлат хизматлари маркази, интерактив портал ёки инспекциянинг веб-сайти орқали амалга оширилади

Педагогик маҳорат ва психологик тайёргарликни баҳолаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синови орқали амалга оширилади

📃 Қоғоз шаклдаги сетификат бериш бекор қилиниб, QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатлар берилади

📚 Йил давомида икки маротаба ўтказилади

Педагог кадрлар хар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

⚠️ Педагог кадрлар мажбурий аттестацияга ўз муддатида жалб этилишида таълим ташкилотининг раҳбари жавобгар

🔰 Аттестацияга жалб этилмайди:

👉 фан номзоди, фалсафа доктори илмий даражали, доцент ва профессорлар
👉 пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар;
👉 15 йиллик узлуксиз иш стажга эга олий малака тоифали педагог кадрлар;

🔰 Ўз хоҳишига кўра жалб этилади:
👉 пенсия ёшидаги педагоглар;
👉 педагогик фаолиятига 3 йил тўлмаганлар;
👉 ҳомиладорлик даврида ва ишга чиққанда бир йил давомида;

❗️Малака тоифалари сақланади - Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрларнинг амалдаги малака тоифалари сақланиб қолади ҳамда уларга таълим ташкилотларида ишлаган даврида мазкур малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1-Sinf.docx
2.3 MB
1-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2-Sinf.docx
3 MB
2-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
3-Sinf.docx
1.6 MB
3-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
4-Sinf.docx
2.4 MB
4-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
5-Sinf.docx
1.5 MB
5-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
6-Sinf.docx
2.1 MB
6-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
7-Sinf.docx
1.8 MB
7-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-Sinf.docx
1.5 MB
8-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9-Sinf.docx
1.3 MB
9-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10-Sinf.docx
2.1 MB
10-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11-Sinf.docx
1.7 MB
11-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Sinf rahbar daftari toliq hajimda ishonchli(1).pdf
1 MB
📂 Синф раҳбари ҳужжатлар тўплами
🗓 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Metodbirlashma hujjati 2021-2022-yil.doc
282.5 KB
#Сўраган_эдингиз

Ижтимоий фанлар мeтод бирлашма ҳужжатлар тўплами

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Биласизми

Ҳар бир мактабдаги бир нафар жисмоний тарбия ўқитувчисининг лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама тўлаш орқали маҳаллаларга "спорт тарғиботчиси" сифатида бириктирилади

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бориб ишлаган малакали мутахассиссларга тўланадиган ёрдам пули.

❗️Бюджет ташкилотларига

Ҳудудларга бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (13 500 000 cўм) миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (540 000 сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади

❗️Тиббиёт ходимларига

Бирқанча шартлар бор
1.
Олий таълимни охирги 3 йилда битирган бўлиши лозим.
2. Бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда.
3. Камида 3 йил ишлаб бериши лозим. Ва мазкур шартларга жавоб берадиган тиббиёт ходимларига 30 млн.сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули тўланади. уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.

❗️Ўқитувчилар учун

Ўқитувчилар учун икки хил шакилда тўланади. Олис худудлар учун алоҳида, таълим сифати паст мактабларлар учун алоҳида:

1. Бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоизи миқдорда

бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан, вилоятдан, келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида махсус устамалар жорий қилинади.

2. 2021 йил 1 мартдан бошлаб таълим сифати паст мактабларларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларга базавий тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорида махсус устамалар жорий қилинади (бу ерда олис худудлар назарда тутилмаган)

❗️Энг асосийси, бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсациясини солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайди ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди бу дегани даромад солиғи тўламайсиз.

Олис худудлар рўйхати - бу ерда

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Фан_олимпиадаси

⚡️ ВИЛОЯТИМИЗДА УМУМТАЪЛИМ ФАНЛАРИ ОЛИМПИАДАСИНИНГ ТУМАН, ШАҲАР БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтидорли ёшлар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида» ги 2021 йил 9 сентябрдаги қарори ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 13 сентябрдаги буйруғига асосан, вилоятимизда умумтаълим фанлари олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичига старт берилди.

Фан олимпиадаларини адолатли, очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилишини таъминлаш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармасидан масъуллар бириктирилган ва ҳар бир аудиторияга видеокузатув мосламалари ўрнатилган. Олимпиадаларни ташкил этишда хавфсизлик ва карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ўқувчиларнинг олимпиада ўтказиладиган жойга келиб-кетиши қатъий назоратга олинган.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал