Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
154K subscribers
1.24K photos
716 videos
1.99K files
4.27K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
ЎҚУВЧИНИ БИР МАКТАБДАН БОШҚАСИГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун улар фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда ўқувчи таълим олаётган мактаб директори номига ариза билан мурожаат қилади.

Ариза мактаб директори томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилади ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга тақдим этиш учун мактабдан кетиш талони берилади.

Шундан сўнг ота-оналар фарзанди ўқишни давом эттириши учун танланган мактаб директорига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади. Аризага мактабдан кетиш талони илова қилинади.

Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори эса ариза ва мактабдан кетиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш учун ушбу мактабга келиш талонини беради.

Ўқувчи таълим олаётган мактаб директори мактабга келиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади. Мактаб директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга ўқувчининг мактаб ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели ва ўқувчининг тиббий картасини тақдим этади ҳамда ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади.

Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати, келиш талони ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директорининг ўқувчининг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма ўқувчининг мактабда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори бошқа мактабдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.

Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори белгиланган ҳужжатларни қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради. Мактаб директори мазкур буйруқдан кўчирмани бир иш куни ичида ўқувчи илгари таълим олган мактабга маълумот учун юборади.

Ўқувчини ўқувчилар сафидан чиқариш тўғрисида ёки мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун муддатда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.

Ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга ўтказилган ўқувчи ўн кун ичида сабабсиз ёки мактаб раҳбарияти ва синф раҳбарини хабардор қилмасдан дарс машғулотларига келмаса, мактаб директори бу ҳақда ота-оналарни, ўқувчининг яшаш жойидаги туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияни ҳамда ўқувчи илгари таълим олган мактаб директорини ёзма равишда огоҳлантиради ва бир вақтнинг ўзида ўқувчининг дарсларга келмаганлиги сабабларини аниқлаш ва уни дарс машғулотларига жалб этиш чораларини кўради.

(c) Xalq ta'limi info

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ЎҚУВЧИСИ ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА ҒОЛИБИ БЎЛГАН ЎҚИТУВЧИ ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ОЛИЙ МАЛАКА ТОИФАСИГА ЭГА БЎЛДИ

🔸 Ғиждувон туманидаги 5-ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Ҳошим Рахимов тажрибали ва салоҳиятли Устоз сифатида вилоятда ўз ўрнига эга. Қатор йиллардан буён ўқувчилари фан олимпиадаларининг вилоят, республика босқичларида муваффақиятли иштирок этиб келишмоқда.

🔸 Айниқса, иқтидорли шогирдларидан бири – Диёрбек Толибовнинг Халқаро фан олимпиадаларида мамлакатимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилиб келаётганлиги алоҳида эътирофга лойиқ.

🔸 Жорий йилнинг 14-24 июль кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган 62-Халқаро математика (ИМО) олимпидасида кумуш медални қўлга киритди.

🔸 Ўқувчисининг муваффаққиятида алоҳида хизматлари сингган устоз Ўзбекистон республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, тўғридан-тўғри олий малака тоифасига эга бўлди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Асосий фан олимпиадасининг II (туман) босқичи ўтказиладиган саналар.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчи ўқувчини уруши мумкинми?

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ Иш жойи ўзгарган педагоглар малака тоифаларини йўқотмайди

Ҳукумат қарори
(572-сон, 17.09.2021 й.) билан мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Педагог кадрларнинг малака тоифалари (лавозимлари) бошқа таълим ташкилотларига, таълим ташкилотларининг бир туридан бошқасига ёхуд нодавлат таълим ташкилотидан давлат таълим ташкилотига ишга ўтганда сақлаб қолинади.

Бунда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг

🔹 иккинчи малака тоифаси ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг катта ўқитувчи лавозимига,

🔹 биринчи малака тоифасиетакчи ўқитувчи лавозимига,

🔹 олий малака тоифаси – бош ўқитувчи лавозимига
тенглаштирилади.

📌 Таъкидлаш лозим, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️МАКТАБ МАЪМУРИЯТИ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ РЕПИТИТОРГА БОРИШИ УЧУН ШАРОИТ ЯРАТИБ БЕРИШИ КЕРАКМИ?

📊 Маълумки, ҳозирги кунда мактаблар рейтинги битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичига қараб аниқланмоқда. Шу боис ҳам Халқ таълими вазирлиги мактаблардаги таълим сифатини баҳолаш учун муассасаларни “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича таснифлашни йўлга қўйди.

❗️Қизиғи шундаки, бизга етиб келаётган маълумотларга кўра, айрим мактаблар бу борада ҳийла ва турли “ўйин”лар қилишни ҳам бошлаб юборибди. Гап шундаки, 10-11 синф битирувчилари учун репититорга боришга шароит яратиб беролмаган мактаблардан ўқувчилар кетиб қолишмоқда.

☝️Яъни, айрим “мактаблар” ота-оналарга “Фарзандингиз мактабга умуман келмай, репититорда юрса ҳам майли. Бунинг учун биз барча шароитларни қилиб берамиз, давоматни эса яшириб турамиз. Фақат фарзандингиз олий таълимга кириб олса бўлди...” - деб ташвиқот юритиб, ҳудудидаги яхши ўқийдиган 10-11 синф битирувчиларини ўзларига чақириб олишаётган экан.

👨‍💼 Соддароқ мактаб директорлари эса бундай ҳийла ишлатолмаганлиги сабабли, 9-10 йил ўзи таҳсил берган яхши, билимли ўқувчиларидан айрилиб, ўқув йили сўнгида мактабининг рейтинги тушиб кетаётган экан. Ҳақиқатдан ҳам ҳолат жуда ачинарли.

🤔 Тасаввур қилинг, сиз биринчи синфдан бошлаб ўқувчини ўқитдингиз, таълим-тарбия бердингиз, ниҳоят ўқувчинигиз 11 синфга етиб, мактабни битириш арафасида турганда ўша ўқувчинигизни бошқа мактаб олиб кетиб қолса қай ҳолатга тушардингиз?

Бу ўта кетган адолатсизлик бўлса керак. Шу сабабли Халқ таълими вазирлигига бир таклиф билан мурожаат қилмоқчиман. Таклифим шундан иборатки, мактаблар рейтингини аниқлаш жараёнида, битирувчининг 11 синфни қайси мактабда тамомлаганига қараб эмас, аксинча, сўнги беш йил давомида айнан қайси мактабда таҳсил олганига эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблайман. Менимча шунда адолатдан бўлади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2022 йил 1 январдан бошлаб

📂 Аттестация комиссиялари тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинди

🌐 Ҳужжатлар Давлат хизматлари маркази, интерактив портал ёки инспекциянинг веб-сайти орқали амалга оширилади

Педагогик маҳорат ва психологик тайёргарликни баҳолаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синови орқали амалга оширилади

📃 Қоғоз шаклдаги сетификат бериш бекор қилиниб, QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатлар берилади

📚 Йил давомида икки маротаба ўтказилади

Педагог кадрлар хар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

⚠️ Педагог кадрлар мажбурий аттестацияга ўз муддатида жалб этилишида таълим ташкилотининг раҳбари жавобгар

🔰 Аттестацияга жалб этилмайди:

👉 фан номзоди, фалсафа доктори илмий даражали, доцент ва профессорлар
👉 пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар;
👉 15 йиллик узлуксиз иш стажга эга олий малака тоифали педагог кадрлар;

🔰 Ўз хоҳишига кўра жалб этилади:
👉 пенсия ёшидаги педагоглар;
👉 педагогик фаолиятига 3 йил тўлмаганлар;
👉 ҳомиладорлик даврида ва ишга чиққанда бир йил давомида;

❗️Малака тоифалари сақланади - Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрларнинг амалдаги малака тоифалари сақланиб қолади ҳамда уларга таълим ташкилотларида ишлаган даврида мазкур малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1-Sinf.docx
2.3 MB
1-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2-Sinf.docx
3 MB
2-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
3-Sinf.docx
1.6 MB
3-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
4-Sinf.docx
2.4 MB
4-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
5-Sinf.docx
1.5 MB
5-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
6-Sinf.docx
2.1 MB
6-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
7-Sinf.docx
1.8 MB
7-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
8-Sinf.docx
1.5 MB
8-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9-Sinf.docx
1.3 MB
9-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10-Sinf.docx
2.1 MB
10-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11-Sinf.docx
1.7 MB
11-синф СИНФ СОАТИ (Тарбиявий соат) 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Sinf rahbar daftari toliq hajimda ishonchli(1).pdf
1 MB
📂 Синф раҳбари ҳужжатлар тўплами
🗓 2021-2022-ўқув йили учун

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Metodbirlashma hujjati 2021-2022-yil.doc
282.5 KB
#Сўраган_эдингиз

Ижтимоий фанлар мeтод бирлашма ҳужжатлар тўплами

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Биласизми

Ҳар бир мактабдаги бир нафар жисмоний тарбия ўқитувчисининг лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама тўлаш орқали маҳаллаларга "спорт тарғиботчиси" сифатида бириктирилади

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал