Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.23K photos
712 videos
1.98K files
4.24K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
❗️Хушхабар: Педагог ходимларнинг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Хусусан, педагогларни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга ноқонуний жалб этиш ҳолатлари давом этаётганлиги, педагог ходимлар ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар ва масалаларни ҳал этиш учун тузилган кўплаб ишчи гуруҳлар таркибига асоссиз киритилаётганлиги, улардан турли ҳисобот ва маълумотлар талаб этиб келинаётганлиги қайд этилган.

Шу каби ҳолатларда жазо тариқасида 45 млн сўмдан 60 млн сўмгача жарима белгиланмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Биласизми
Дарсга кеч қолган ўқувчига Kundalik.com да дарсга кечикканлик белгисини ҳам, олган баҳосини ҳам қўйиш мумкин

Синф раҳбари томонидан «Бир кунлик журнал» да фанлар остидаги «PR» устунига кунлик белгилар қуйидаги тартибда қўйиб борилади:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
dq — сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
k — касаллик сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикиб керганлигини кўрсатиш учун;
m — сурункали дарс қолдираётганлигини кўрсатиш учун;
ch — республикадан ташқарига рухсатсиз чиқиб кетганлигини кўрсатиш учун;
q — таълим олишга ота-онаси қаршилик қилаётганлигини кўрсатиш учун;
ns — ота-она назоратсизлиги сабабли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун;
tq — турмушга чиққанлиги туфайли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун қўйиш белгиланади.

Фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг дарсдаги давоматлари дарс бошланишида онлайн тарзда қуйидаги тартибда қайд этилади:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикишни кўрсатиш учун.

Кечиккан ўқувчи баҳоланиши ҳам мумкин. Бунда kq (Масалан: kq5, kq4) белгисидан кейин олган баҳоси қўйилади.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️СОАТБАЙ ИШЛОВЧИ ПЕДАГОГЛАРГА ОЙЛИК ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНИШИНИ БИЛАСИЗМИ?

Ўриндошлик асосида бошқа мактабдан келиб ишловчи педагоглар, ёки мактабнинг раҳбар ходимларига ўтилган дарс учун соатбай усулида иш ҳақи тўланади.

🔰2022 йил 1 июнь ҳолатига (соатбайлар учун) бир соат дарс учун белгиланган ойлик қуйидагича:

👉 Олий тоифа — 42 604 сўм;
👉 1-тоифа — 38 554 сўм;
👉 2-тоифа — 34 599 сўм;
👉 Мутахассис — 30 904 сўм;
👉 Ўрта махсус — 28 888 сўм.

Ойликни ҳисоблашда қуйидагиларга эътибор берилади. Педагог бир ой давомида неча соат дарс ўтганлиги ЎИБДЎ томонидан ҳисоблаб чиқилади ва иш вақтини ҳисоблаш табелига ёзилади. ХТБ даги бухгальтэр шу ёзилган соат бўйича иш ҳақи ҳисоблайди. Мисол учун 11 январдан ўқиш бошланди ва январь ойини охирги кунига қадар айтайлик 28 соат дарс ўтилди. Бунда педагогнинг тоифасига қараб ойлик тўланади. Агар олий тоифали ўқитувчи 28 соат дарс ўтган бўлса, уни қуйидагича ҳисоблаймиз. 28*42604=1192912

❗️Чиққан суммадан 13% даромад солиғи ва касаба уюшмаси учун ушлаб қолинади ва қолгани пластик картага тушади.

1192912-13%(155078)=1037834 Демак, қўлга тегиш суммаси 1 037 834 минг сўм.

Бундан ташқари, дафтар текшириш суммалари ва қўшимча белгиланган устамалари бўлса улар ҳам қўшилади.

☝️Эслатма:
соатбай ишловчи педагогларга фақат ўтилган дарс учун иш ҳақи тўланади. Таътил даври учун, байрам ва қўшимча дам олиш кунлари учун ойлик ёзилмайди.

@Oylik_hisoblashbotОйлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўзбекистонлик Бекзод Мираҳмедов IELTS 9.0 дан максимал балл олди

10 йил тажрибага эга Бекзод Мираҳмедов инглиз тилини билиш имтиҳонидан муваффақиятли ўтиб, 9 баллдан 9 балл олди. Қайд этиш жоизки, бу Ўзбекистонда биринчи марта кузатилмоқда.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Информатика фани ўқитувчилари учун "Google for education" сертификати учун устамалар тўлаш тўхтатилмаган - вазирлик изоҳ берди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги информатика фани ўқитувчиларига "Google for education" сертификати учун устамалар тўлаш тўхтатилмаганлигини маълум қилди.

Вазирликнинг айтишича, тегишли сертификатга эга бўлган информатика фани ўқитувчиларига устамалар мазкур сертификат олинган даврдан бошлаб белгиланган тартибда тўлаб берилади.

Шунингдек, ушбу сертификат учун тўловлар фақат информатика фани ўқитувчиларига татбиқ этилиб, фақатгина "Google for education" сертификати учун бошқа фанлардан дарс берадиган ўқитувчиларга устама тўланмаслиги бўйича қонуний кўрсатма берилган.

Демак, қуйи тизимдаги мутасаддилар вазирликнинг кўрсатмасини нотўғри талқин қилган. Ўзи доим шундай бўлади. Шу сабабли мана шунақа хатоларга йўл қўйиб, ўқитувчиларга моддий зарар етказаётган масъулларга вазирлик чора кўриши керак.

@Oylik_hisoblashbotОйлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Yangi Odob-axloq qoidalari.pdf
358.6 KB
❗️УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ИЧКИ ТАРТИБ ВА ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ

Ўзбекистон Республикaси Хaлқ тaълими вaзирининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сон буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари»

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
406_3_11_синфлар_ДТС_буйругига_илова.docx
204.5 KB
Барча фанлардан давлат таълим стандартлари

Ушбу ДТС талаблари ҳар бир ўқитувчида бўлиши ва танишиб чиқиши керак. Ушбу ДТС талаблари Халқ таълими вазирининг 2021 йил 17 декабрдаги 406-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Синф раҳбар қандай хужжатлар юритиши керак?

— синф раҳбари дафтари (НАМУНА);

— мактабнинг ички рўйхатига киритилган тартиббузар, тарбияси оғир ва сурункали дарс қолдирувчи ўқувчилар билан амалга оширилга ишлар йиғма жилти.

Шунингдек:

— синф раҳбари ўқув йили чораклари ва якуни бўйича ҳисоботлар таёрлайди.

— синф раҳбарлари фаолият йўналишлари бўйича ҳисоботларни манавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарига топширади.

*Асос: Халқ таълими вазирининг 2021 йил 22 февралдаги 41-сонли буйруғи.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида «Вазирга мурожаат»  портали ишга туширилди!

Ҳурматли ўқитувчилар, тарбиячилар, ота-оналар!

Энди сиз:

таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар,
— коррупция ҳолатлари юзасидан асосланган фактлар,
— ташаббуслар, лойиҳалар, фикр ва мулоҳазаларингизни vazir.uzedu.uz мурожаатлар порталига йўллашингиз мумкин.

⚡️Мазкур таклиф, ташаббус ва мулоҳазалар шахсан ўзимнинг назоратимда бўлиб, вазирлик мутахассислари томонидан ўрганилади. Улар асосида муаммолар ҳал этилиб, янги лойиҳалар жорий этилади.

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯГА БАРЧАМИЗ БИРДЕК МАСЪУЛМИЗ!

Ҳилола Умарова, мактабгача ва мактаб таълими вазири

@Oylik_hisoblashbotОйлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
@ustoz_худудларга_устама_бўйича_қоғозбозликни_тугатиш_ҳақида.pdf
2.3 MB
⚡️ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР УСТАМА ОЛИШЛАРИ УЧУН НИМА ИШЛАР ҚИЛИШИ КЕРАК ВА ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ?

Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 11 июндаги 02-02/3-1699 сонли хатига асосан устама олишга давогар педагог ходимлардан тақдим этиладиган (асословчи) ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ АНИҚ белгилаб қўйилди ва ортиқча қогъозбозликни олди олинди.

Юқорида баҳолаш мезонлари ва тақдим этиладиган (асословчи) ҳужжатлар рўйхати келтирилган. Ишчи гуруҳ томонидан ушбу ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни сўраш қатъиян ман қилинади.

❗️Ишчи гуруҳ чиқарган қарорга ҳудудий бошқарма, туман шаҳар бўлимларининг аралашувлари тақиқланади.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Изоҳсиз...

Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, Чаёнтепа маҳалласидаги 13-мактаб экани айтилмоқда.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Geografiya-milliy-sertifikat.pdf
1.2 MB
География фанидан миллий сертификат имтиҳонлари учун намунавий тест топшириқлари

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Tarix-milliy-sertifikat.pdf
1.6 MB
Тарих фанидан миллий сертификат имтиҳонлари учун намунавий тест топшириқлари

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Geografiya-spets.pdf
243 KB
География фанидан миллий тест тизими учун тест спецификацияси эълон қилинди

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Tarix-spets.pdf
220.2 KB
Тарих фанидан миллий тест тизими учун тест спецификацияси эълон қилинди

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Устама олиш учун миллий сертификатда энг камида 80% натижа қайд этиш лозим!

Умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларида сертификат олиш учун максимал баллнинг камида 60 фоизини тўплаш лозим.

Устама пул олиш учун эмас!

Лекин устама олиш учун минимал талаб тегишли вазирликлар томонидан белгиланади. 2022 йил 11 майда қабул қилинган Халқ таълимини ривожлантириш бўйича Миллий дастурда умумтаълим фанларидан миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга 20% (халқаро тан олинган сертификатларга 50%) миқдорида устама берилиши белгиланган.

Бунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили сертификалар (уларнинг комбинацияси) рўйхатини ва ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг энг кам даражасини тасдиқлайди ҳамда ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради. 2022 йилда устама олиш учун сертификатнинг энг кам даражаси миллий сертификат учун 80% этиб белгиланган.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Rus-tili.pdf
755 KB
Рус тили фанидан миллий тест тизими намунаси

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Ona tili va adabiyot.pdf
366.7 KB
Она тили ва адабиёт фанларидан миллий тест тизими намунаси

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Fizika-UZ.pdf
82.2 KB
Физика фанидан миллий тест тизими намунаси

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Matematika-UZ.pdf
92.8 KB
Математика фанидан миллий тест тизими намунаси

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Дарс соатлари қандай кўрсаткичларга кўра тақсимланади?

Дарс соатлари ўқитувчиларнинг кўрсаткичларига қараб тақсимланади:

👉 халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
👉 ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
👉 халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар;
👉 ТОП-1000 университетлардан бирини битирган ўқитувчилар;
👉 асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
👉 ўқитувчи бўлиб ишлаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
👉 республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
👉 олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
👉 биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
👉 асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
👉 иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
👉 педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
👉 ўз фанидан ўтказилган синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
👉 олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
👉 қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;
👉 ОТМнинг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
👉 педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
👉 ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
👉 умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

❗️ Дарс соатлари умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан қайта тақсимланиши мумкин.

@Oylik_hisoblashbotОйлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy