Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.23K photos
712 videos
1.98K files
4.24K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
❗️Пиёда ўқувчиларга нур қайтаргичли камзулда бўлиш мажбурий эмас!

Бироз аввал келгусида куннинг қоронғу қисмида мактаб ўқувчилари, велойўлакда ҳаракатланувчи шахслар ва пиёдалар учун нур қайтаргичли жилетлардан фойдаланиш хақида хабар берган эдик.

Адлия вазирлиги томонидан аниқлик киритилишича, йўл ҳаракати қоидаларига кўра, йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар ҳамда йўлни таъмирлашга масъул ходимлар қоронғида нур қайтаргичли камзулда бўлиши кераклиги белгиланган.

❗️Мазкур талаб бошқа шахсларга, шу жумладан пиёдалар учун мажбурий эмас.

Шунингдек, қонунчиликда пиёдалар қоронғида ҳаракатланаётганда нур қайтарувчи устки кийимда бўлишини тарғиб қилиш назарда тутилган.

@Oylik_hisoblashbotОйлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Учинчи чорак бўйича таълим сифати мониторинги қуйидаги синфлардан олинади.

👉 3-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 30 талик: 1-блок (она тили ва ўқиш саводхонлиги, математика, хорижий тил), 2-блок (математика, Табиий фан, она тили ва ўқиш саводхонлиги) ҳар бир фан бўйича 10 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

👉 6-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: 1-блок (она тили ва адабиёти, математика, хорижий тил), 2-блок (Табиий фан, тарих, рус тили), 3-блок (она тили ва адабиёти, Табиий фан, информатика), 4-блок (тарих, Табиий фан, математика) ҳар бир фан бўйича 15 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

👉 7-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: 1-блок (она тили ва адабиёти, математика, хорижий тил), 2-блок (биология, кимё, рус тили), 3-блок (физика, география, она тили ), 4-блок (тарих, информатика, математика) ҳар бир фан бўйича 15 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

❗️7-синф ўқувчилари учун назорат материаллари тайёрлашда Миллий ўқув дастури асосида яратилган дарсликларнинг таъминланган бўлиши эҳтимоли ҳисобга олинади ҳамда шундай мактаблар учун алоҳида назорат материаллари тайёрланади.

Тест синови бажариш учун 3- синфларда мониторинг ўтказиладиган фанлардан ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан (умумий 60 дақиқа), 6- ва 7-синфларда фанлардан ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан (умумий 90 дақиқа) вақт берилади (Миллий ўқув дастури асосидаги дарсликлар бўйича ўтказиладиган мониторинг вақти спецификацияларда алоҳида кўрсатилади).

Барча блок фанларини қамраб олиш мақсадида синф ўқувчилари сонига қараб гуруҳлар шакллантирилади.

☝️Эслатма: Ушбу мониторинг тестлари март ойида ўтказилади.

Асос: Халқ таълими вазирининг 2022 йил 11-октабрдаги 313-сонли буйруғи.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ Энди тарих ва география фанларидан ҳам миллий сертификат имтиҳонлари ўтказилади!

Рўйхатга олиш: 24 апрелдан 7 майгача;
Тест синовлари куни: 21 май.

Тест натижаларига кўра энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган талабгорларга электрон шаклдаги сертификат тақдим этилади.

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларга киришда мутахассислик фани бўйича қуйидагича балл берилади:

👉 60 фоиздан 86 фоизгача — максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл;

👉 86 фоиз ва ундан юқори — максимал балл.

Шунингдек, миллий сертификатга эга абитуриентга тегишли мажбурий фан бўйича энг юқори балл берилади.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️ППХ ходимлари мактаблар атрофида патруллик қилишни бошлайди

Болаларнинг ўғирланиши ҳақидаги сохта хабарлар тарқалганидан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ хабар беришича, сўнгги 5 йил ичида бирорта ҳам бола ўғирлаш ҳолати кузатилмаган бўлса ҳам пойтахтда болалар хавфсизлиги бўйича чора-тадбирларни кучайтиришга қарор қилинди.

Эндиликда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳар куни эрталаб соат 07:00 дан бошлаб мактаблардаги вазиятни назорат қилиб боради, патруль пост хизмати ходимлари эса мактаблар атрофида, айниқса, қоронғу кўчаларда патруллик қилади.

Бундан ташқари, ота-оналар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан доимо алоқада бўлиши учун мактабдаги барча Telegram гуруҳларига мактабларда фаолият юритувчи психолог инспекторлар қўшилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Хушхабар: Педагог ходимларнинг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Хусусан, педагогларни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга ноқонуний жалб этиш ҳолатлари давом этаётганлиги, педагог ходимлар ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар ва масалаларни ҳал этиш учун тузилган кўплаб ишчи гуруҳлар таркибига асоссиз киритилаётганлиги, улардан турли ҳисобот ва маълумотлар талаб этиб келинаётганлиги қайд этилган.

Шу каби ҳолатларда жазо тариқасида 45 млн сўмдан 60 млн сўмгача жарима белгиланмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Биласизми
Дарсга кеч қолган ўқувчига Kundalik.com да дарсга кечикканлик белгисини ҳам, олган баҳосини ҳам қўйиш мумкин

Синф раҳбари томонидан «Бир кунлик журнал» да фанлар остидаги «PR» устунига кунлик белгилар қуйидаги тартибда қўйиб борилади:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
dq — сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
k — касаллик сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикиб керганлигини кўрсатиш учун;
m — сурункали дарс қолдираётганлигини кўрсатиш учун;
ch — республикадан ташқарига рухсатсиз чиқиб кетганлигини кўрсатиш учун;
q — таълим олишга ота-онаси қаршилик қилаётганлигини кўрсатиш учун;
ns — ота-она назоратсизлиги сабабли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун;
tq — турмушга чиққанлиги туфайли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун қўйиш белгиланади.

Фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг дарсдаги давоматлари дарс бошланишида онлайн тарзда қуйидаги тартибда қайд этилади:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикишни кўрсатиш учун.

Кечиккан ўқувчи баҳоланиши ҳам мумкин. Бунда kq (Масалан: kq5, kq4) белгисидан кейин олган баҳоси қўйилади.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️СОАТБАЙ ИШЛОВЧИ ПЕДАГОГЛАРГА ОЙЛИК ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНИШИНИ БИЛАСИЗМИ?

Ўриндошлик асосида бошқа мактабдан келиб ишловчи педагоглар, ёки мактабнинг раҳбар ходимларига ўтилган дарс учун соатбай усулида иш ҳақи тўланади.

🔰2022 йил 1 июнь ҳолатига (соатбайлар учун) бир соат дарс учун белгиланган ойлик қуйидагича:

👉 Олий тоифа — 42 604 сўм;
👉 1-тоифа — 38 554 сўм;
👉 2-тоифа — 34 599 сўм;
👉 Мутахассис — 30 904 сўм;
👉 Ўрта махсус — 28 888 сўм.

Ойликни ҳисоблашда қуйидагиларга эътибор берилади. Педагог бир ой давомида неча соат дарс ўтганлиги ЎИБДЎ томонидан ҳисоблаб чиқилади ва иш вақтини ҳисоблаш табелига ёзилади. ХТБ даги бухгальтэр шу ёзилган соат бўйича иш ҳақи ҳисоблайди. Мисол учун 11 январдан ўқиш бошланди ва январь ойини охирги кунига қадар айтайлик 28 соат дарс ўтилди. Бунда педагогнинг тоифасига қараб ойлик тўланади. Агар олий тоифали ўқитувчи 28 соат дарс ўтган бўлса, уни қуйидагича ҳисоблаймиз. 28*42604=1192912

❗️Чиққан суммадан 13% даромад солиғи ва касаба уюшмаси учун ушлаб қолинади ва қолгани пластик картага тушади.

1192912-13%(155078)=1037834 Демак, қўлга тегиш суммаси 1 037 834 минг сўм.

Бундан ташқари, дафтар текшириш суммалари ва қўшимча белгиланган устамалари бўлса улар ҳам қўшилади.

☝️Эслатма:
соатбай ишловчи педагогларга фақат ўтилган дарс учун иш ҳақи тўланади. Таътил даври учун, байрам ва қўшимча дам олиш кунлари учун ойлик ёзилмайди.

@Oylik_hisoblashbotОйлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўзбекистонлик Бекзод Мираҳмедов IELTS 9.0 дан максимал балл олди

10 йил тажрибага эга Бекзод Мираҳмедов инглиз тилини билиш имтиҳонидан муваффақиятли ўтиб, 9 баллдан 9 балл олди. Қайд этиш жоизки, бу Ўзбекистонда биринчи марта кузатилмоқда.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Информатика фани ўқитувчилари учун "Google for education" сертификати учун устамалар тўлаш тўхтатилмаган - вазирлик изоҳ берди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги информатика фани ўқитувчиларига "Google for education" сертификати учун устамалар тўлаш тўхтатилмаганлигини маълум қилди.

Вазирликнинг айтишича, тегишли сертификатга эга бўлган информатика фани ўқитувчиларига устамалар мазкур сертификат олинган даврдан бошлаб белгиланган тартибда тўлаб берилади.

Шунингдек, ушбу сертификат учун тўловлар фақат информатика фани ўқитувчиларига татбиқ этилиб, фақатгина "Google for education" сертификати учун бошқа фанлардан дарс берадиган ўқитувчиларга устама тўланмаслиги бўйича қонуний кўрсатма берилган.

Демак, қуйи тизимдаги мутасаддилар вазирликнинг кўрсатмасини нотўғри талқин қилган. Ўзи доим шундай бўлади. Шу сабабли мана шунақа хатоларга йўл қўйиб, ўқитувчиларга моддий зарар етказаётган масъулларга вазирлик чора кўриши керак.

@Oylik_hisoblashbotОйлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Yangi Odob-axloq qoidalari.pdf
358.6 KB
❗️УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ИЧКИ ТАРТИБ ВА ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ

Ўзбекистон Республикaси Хaлқ тaълими вaзирининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сон буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари»

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
406_3_11_синфлар_ДТС_буйругига_илова.docx
204.5 KB
Барча фанлардан давлат таълим стандартлари

Ушбу ДТС талаблари ҳар бир ўқитувчида бўлиши ва танишиб чиқиши керак. Ушбу ДТС талаблари Халқ таълими вазирининг 2021 йил 17 декабрдаги 406-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Синф раҳбар қандай хужжатлар юритиши керак?

— синф раҳбари дафтари (НАМУНА);

— мактабнинг ички рўйхатига киритилган тартиббузар, тарбияси оғир ва сурункали дарс қолдирувчи ўқувчилар билан амалга оширилга ишлар йиғма жилти.

Шунингдек:

— синф раҳбари ўқув йили чораклари ва якуни бўйича ҳисоботлар таёрлайди.

— синф раҳбарлари фаолият йўналишлари бўйича ҳисоботларни манавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарига топширади.

*Асос: Халқ таълими вазирининг 2021 йил 22 февралдаги 41-сонли буйруғи.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида «Вазирга мурожаат»  портали ишга туширилди!

Ҳурматли ўқитувчилар, тарбиячилар, ота-оналар!

Энди сиз:

таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар,
— коррупция ҳолатлари юзасидан асосланган фактлар,
— ташаббуслар, лойиҳалар, фикр ва мулоҳазаларингизни vazir.uzedu.uz мурожаатлар порталига йўллашингиз мумкин.

⚡️Мазкур таклиф, ташаббус ва мулоҳазалар шахсан ўзимнинг назоратимда бўлиб, вазирлик мутахассислари томонидан ўрганилади. Улар асосида муаммолар ҳал этилиб, янги лойиҳалар жорий этилади.

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯГА БАРЧАМИЗ БИРДЕК МАСЪУЛМИЗ!

Ҳилола Умарова, мактабгача ва мактаб таълими вазири

@Oylik_hisoblashbotОйлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
@ustoz_худудларга_устама_бўйича_қоғозбозликни_тугатиш_ҳақида.pdf
2.3 MB
⚡️ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР УСТАМА ОЛИШЛАРИ УЧУН НИМА ИШЛАР ҚИЛИШИ КЕРАК ВА ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ?

Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 11 июндаги 02-02/3-1699 сонли хатига асосан устама олишга давогар педагог ходимлардан тақдим этиладиган (асословчи) ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ АНИҚ белгилаб қўйилди ва ортиқча қогъозбозликни олди олинди.

Юқорида баҳолаш мезонлари ва тақдим этиладиган (асословчи) ҳужжатлар рўйхати келтирилган. Ишчи гуруҳ томонидан ушбу ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни сўраш қатъиян ман қилинади.

❗️Ишчи гуруҳ чиқарган қарорга ҳудудий бошқарма, туман шаҳар бўлимларининг аралашувлари тақиқланади.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Изоҳсиз...

Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, Чаёнтепа маҳалласидаги 13-мактаб экани айтилмоқда.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Geografiya-milliy-sertifikat.pdf
1.2 MB
География фанидан миллий сертификат имтиҳонлари учун намунавий тест топшириқлари

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Tarix-milliy-sertifikat.pdf
1.6 MB
Тарих фанидан миллий сертификат имтиҳонлари учун намунавий тест топшириқлари

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Geografiya-spets.pdf
243 KB
География фанидан миллий тест тизими учун тест спецификацияси эълон қилинди

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Tarix-spets.pdf
220.2 KB
Тарих фанидан миллий тест тизими учун тест спецификацияси эълон қилинди

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Устама олиш учун миллий сертификатда энг камида 80% натижа қайд этиш лозим!

Умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларида сертификат олиш учун максимал баллнинг камида 60 фоизини тўплаш лозим.

Устама пул олиш учун эмас!

Лекин устама олиш учун минимал талаб тегишли вазирликлар томонидан белгиланади. 2022 йил 11 майда қабул қилинган Халқ таълимини ривожлантириш бўйича Миллий дастурда умумтаълим фанларидан миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга 20% (халқаро тан олинган сертификатларга 50%) миқдорида устама берилиши белгиланган.

Бунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили сертификалар (уларнинг комбинацияси) рўйхатини ва ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг энг кам даражасини тасдиқлайди ҳамда ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради. 2022 йилда устама олиш учун сертификатнинг энг кам даражаси миллий сертификат учун 80% этиб белгиланган.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Rus-tili.pdf
755 KB
Рус тили фанидан миллий тест тизими намунаси

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy