Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.23K photos
712 videos
1.98K files
4.24K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
⚡️Ўқитувчилардан «комиссия учун» пул йиққан директор ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманидаги 21-сонли умумтаълим мактаби директори П.А. ўзи Тошкент шаҳрида бўла туриб, «комиссия учун» деган важ билан ўқитувчи ва техник ходимлардан 20 минг сўмдан пул йиғдиргани ҳақида хабар тарқалди.

Хўжайли тумани прокуратурасининг мазкур ҳолат юзасидан олиб борган ўрганишларида аниқланишича, ҳақиқатда жорий йилнинг 10 февраль куни 21-мактабнинг директори П.А. нинг топшириғига асосан, мактаб ўқитувчиси Д.Р. томонидан 16 нафар ўқитувчидан 320 минг сўм йиғиб олинган ва директорга берилган.

Директор П.А. нинг ўзи эса 18 нафар ўқитувчидан 360 минг сўм йиғиб олиб, жами 680 минг сўм пул йиғилган.

Мактаб директори П.А. ўз кўрсатмасида ушбу пуллар мактабдаги баннерларни янгисига алмаштириш учун йиғилганини, йиғилган пуллар амалда ҳеч қаерга ишлатилмасдан, ўқитувчиларга яна қайтариб берилганини баён қилиб ўтган.

Бир гуруҳ ўқитувчилар пулларни йиғилиш сабаблари ҳақида П.А. берган кўрсатмаларни тасдиқлашган, бир гуруҳи эса йиғилган пуллар келган комиссияни тушликда овқатлантириш баҳонасида йиғилганлигини баён қилишган. 2023 йил 24 феврал кунии П.А. ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган ва шунга асосан лавозимидан озод қилинган.

Ҳозирда терговга қадар текширув давом этмоқда.

Ойлик ҳисоблаш учун бот:
👉 @Oylik_hisoblashbot

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларини ўтказиш графиги

Маълумки, 2023 йил 19 февраль куни барча ҳудудларда математика ва биология фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари ўтказилди.

2023 йилнинг 1-ярмида кимё, физика, она тили ва адабиёт, тарих ҳамда география фанларидан миллий сертификат имтиҳонларини ўтказиш режалаштирилган.

Талабгорларнинг мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда 2023 йилнинг 1-ярми учун миллий сертификат имтиҳонларини ўтказиш графиги ишлаб чиқилди.

Унга кўра кимё ва физика фанларидан:
👉 рўйхатга олиш — 23 февралдан 8 мартгача;
👉 тест синовлари — 2 апрель куни;

она (ўзбек, рус, қорақалпоқ) тили ва адабиёт фанидан:
👉 рўйхатга олиш — 3 апрелдан 16 апрелгача;
👉 тест синовлари — 30 апрель куни;

тарих ва география фанларидан:
👉 рўйхатга олиш — 24 апрелдан 7 майгача;
👉 тест синовлари — 21 май куни ўтказилади.

❗️Талабгорларни рўйхатга олиш my.dtm.uz сайтининг «Миллий сертификат» бўлими орқали амалга оширилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Барча мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари бепул овқат билан таъминланади

Президентнинг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони имзоланди.

Унга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Видео қўлланма: my.gov.uz портали орқали ариза бериш бўйича

1-март санасидан бошлаб my.gov.uz портали орқали Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш жараёни бошланади!

❗️Эътибор беринг:
Экстернат тартибида имтиҳонларда фақат ўз вақтида турли сабабларга кўра умумий ўрта таълимни якунлай олмаган, аниқроқ айтганда, мактабни тўлиқ битирмаган 18 ёшдан ошган фуқаролар иштирок этади

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой мактабларидаги доскалар сизни ҳайратда қолдиради.

Бу каби инновациялар таълим сифатини оширувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.

@Oylik_hisoblashbotОйлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё тумани ҳокими ўқувчи қизларга нон ёпишни ўргатиш ташаббуси билан чиқди

Ҳокимнинг сўзларига кўра, одамлар нон ёпмаганидан далада ҳамма ғўзапоя қолиб кетяпти. "Ўша жойда мен тўртта аёлдан сўрадим, охирги марта қачон нон ёпдингиз десам, тўрт аёл ҳам 5-10 йил аввал нон ёпган экан... "Уже" нон ёпмайдиган бўлиб кетишибди. "Уже" нон пиширишни ўргатадиган авлод йўқолиб боряпти-да, камайиб боряпти. Далада ҳамма ғўзапоя қолиб кетди-ку бу йил, ҳамма нон сотиб олишга ўтди-да, нон пиширадиган одамлар камайиб кетиб, далаларда ғўзапоялар ҳам қолиб кетяпти", деди Мирзақулов.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Чет тили имтиҳони саналари эълон қилинди

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича март ойида бўлиб ўтадиган тест синови саналари эълон қилинди.

Унга кўра тест синовининг ёзма қисми 4-5 март кунлари, гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари эса 9-11- ва 13-17 март кунлари бўлиб ўтади.

Тест синовлари барча ҳудудларда, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилади.

Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини my.gov.uz сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида ярим соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома билан келишлари сўралади.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Энди мактаб ўқувчилари йўлни кесиб ўтишда сариқ жилет кийишга мажбур бўлади

Эндиликда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш дастури доирасида мамлакатимизда сариқ рангли акс эттирувчи жилетлардан фойдаланиш тартибини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Пиёда ўқувчиларга нур қайтаргичли камзулда бўлиш мажбурий эмас!

Бироз аввал келгусида куннинг қоронғу қисмида мактаб ўқувчилари, велойўлакда ҳаракатланувчи шахслар ва пиёдалар учун нур қайтаргичли жилетлардан фойдаланиш хақида хабар берган эдик.

Адлия вазирлиги томонидан аниқлик киритилишича, йўл ҳаракати қоидаларига кўра, йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар ҳамда йўлни таъмирлашга масъул ходимлар қоронғида нур қайтаргичли камзулда бўлиши кераклиги белгиланган.

❗️Мазкур талаб бошқа шахсларга, шу жумладан пиёдалар учун мажбурий эмас.

Шунингдек, қонунчиликда пиёдалар қоронғида ҳаракатланаётганда нур қайтарувчи устки кийимда бўлишини тарғиб қилиш назарда тутилган.

@Oylik_hisoblashbotОйлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Учинчи чорак бўйича таълим сифати мониторинги қуйидаги синфлардан олинади.

👉 3-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 30 талик: 1-блок (она тили ва ўқиш саводхонлиги, математика, хорижий тил), 2-блок (математика, Табиий фан, она тили ва ўқиш саводхонлиги) ҳар бир фан бўйича 10 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

👉 6-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: 1-блок (она тили ва адабиёти, математика, хорижий тил), 2-блок (Табиий фан, тарих, рус тили), 3-блок (она тили ва адабиёти, Табиий фан, информатика), 4-блок (тарих, Табиий фан, математика) ҳар бир фан бўйича 15 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

👉 7-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: 1-блок (она тили ва адабиёти, математика, хорижий тил), 2-блок (биология, кимё, рус тили), 3-блок (физика, география, она тили ), 4-блок (тарих, информатика, математика) ҳар бир фан бўйича 15 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

❗️7-синф ўқувчилари учун назорат материаллари тайёрлашда Миллий ўқув дастури асосида яратилган дарсликларнинг таъминланган бўлиши эҳтимоли ҳисобга олинади ҳамда шундай мактаблар учун алоҳида назорат материаллари тайёрланади.

Тест синови бажариш учун 3- синфларда мониторинг ўтказиладиган фанлардан ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан (умумий 60 дақиқа), 6- ва 7-синфларда фанлардан ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан (умумий 90 дақиқа) вақт берилади (Миллий ўқув дастури асосидаги дарсликлар бўйича ўтказиладиган мониторинг вақти спецификацияларда алоҳида кўрсатилади).

Барча блок фанларини қамраб олиш мақсадида синф ўқувчилари сонига қараб гуруҳлар шакллантирилади.

☝️Эслатма: Ушбу мониторинг тестлари март ойида ўтказилади.

Асос: Халқ таълими вазирининг 2022 йил 11-октабрдаги 313-сонли буйруғи.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ Энди тарих ва география фанларидан ҳам миллий сертификат имтиҳонлари ўтказилади!

Рўйхатга олиш: 24 апрелдан 7 майгача;
Тест синовлари куни: 21 май.

Тест натижаларига кўра энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган талабгорларга электрон шаклдаги сертификат тақдим этилади.

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларга киришда мутахассислик фани бўйича қуйидагича балл берилади:

👉 60 фоиздан 86 фоизгача — максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл;

👉 86 фоиз ва ундан юқори — максимал балл.

Шунингдек, миллий сертификатга эга абитуриентга тегишли мажбурий фан бўйича энг юқори балл берилади.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️ППХ ходимлари мактаблар атрофида патруллик қилишни бошлайди

Болаларнинг ўғирланиши ҳақидаги сохта хабарлар тарқалганидан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ хабар беришича, сўнгги 5 йил ичида бирорта ҳам бола ўғирлаш ҳолати кузатилмаган бўлса ҳам пойтахтда болалар хавфсизлиги бўйича чора-тадбирларни кучайтиришга қарор қилинди.

Эндиликда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳар куни эрталаб соат 07:00 дан бошлаб мактаблардаги вазиятни назорат қилиб боради, патруль пост хизмати ходимлари эса мактаблар атрофида, айниқса, қоронғу кўчаларда патруллик қилади.

Бундан ташқари, ота-оналар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан доимо алоқада бўлиши учун мактабдаги барча Telegram гуруҳларига мактабларда фаолият юритувчи психолог инспекторлар қўшилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Хушхабар: Педагог ходимларнинг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Хусусан, педагогларни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга ноқонуний жалб этиш ҳолатлари давом этаётганлиги, педагог ходимлар ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар ва масалаларни ҳал этиш учун тузилган кўплаб ишчи гуруҳлар таркибига асоссиз киритилаётганлиги, улардан турли ҳисобот ва маълумотлар талаб этиб келинаётганлиги қайд этилган.

Шу каби ҳолатларда жазо тариқасида 45 млн сўмдан 60 млн сўмгача жарима белгиланмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Биласизми
Дарсга кеч қолган ўқувчига Kundalik.com да дарсга кечикканлик белгисини ҳам, олган баҳосини ҳам қўйиш мумкин

Синф раҳбари томонидан «Бир кунлик журнал» да фанлар остидаги «PR» устунига кунлик белгилар қуйидаги тартибда қўйиб борилади:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
dq — сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
k — касаллик сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикиб керганлигини кўрсатиш учун;
m — сурункали дарс қолдираётганлигини кўрсатиш учун;
ch — республикадан ташқарига рухсатсиз чиқиб кетганлигини кўрсатиш учун;
q — таълим олишга ота-онаси қаршилик қилаётганлигини кўрсатиш учун;
ns — ота-она назоратсизлиги сабабли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун;
tq — турмушга чиққанлиги туфайли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун қўйиш белгиланади.

Фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг дарсдаги давоматлари дарс бошланишида онлайн тарзда қуйидаги тартибда қайд этилади:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикишни кўрсатиш учун.

Кечиккан ўқувчи баҳоланиши ҳам мумкин. Бунда kq (Масалан: kq5, kq4) белгисидан кейин олган баҳоси қўйилади.

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️СОАТБАЙ ИШЛОВЧИ ПЕДАГОГЛАРГА ОЙЛИК ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНИШИНИ БИЛАСИЗМИ?

Ўриндошлик асосида бошқа мактабдан келиб ишловчи педагоглар, ёки мактабнинг раҳбар ходимларига ўтилган дарс учун соатбай усулида иш ҳақи тўланади.

🔰2022 йил 1 июнь ҳолатига (соатбайлар учун) бир соат дарс учун белгиланган ойлик қуйидагича:

👉 Олий тоифа — 42 604 сўм;
👉 1-тоифа — 38 554 сўм;
👉 2-тоифа — 34 599 сўм;
👉 Мутахассис — 30 904 сўм;
👉 Ўрта махсус — 28 888 сўм.

Ойликни ҳисоблашда қуйидагиларга эътибор берилади. Педагог бир ой давомида неча соат дарс ўтганлиги ЎИБДЎ томонидан ҳисоблаб чиқилади ва иш вақтини ҳисоблаш табелига ёзилади. ХТБ даги бухгальтэр шу ёзилган соат бўйича иш ҳақи ҳисоблайди. Мисол учун 11 январдан ўқиш бошланди ва январь ойини охирги кунига қадар айтайлик 28 соат дарс ўтилди. Бунда педагогнинг тоифасига қараб ойлик тўланади. Агар олий тоифали ўқитувчи 28 соат дарс ўтган бўлса, уни қуйидагича ҳисоблаймиз. 28*42604=1192912

❗️Чиққан суммадан 13% даромад солиғи ва касаба уюшмаси учун ушлаб қолинади ва қолгани пластик картага тушади.

1192912-13%(155078)=1037834 Демак, қўлга тегиш суммаси 1 037 834 минг сўм.

Бундан ташқари, дафтар текшириш суммалари ва қўшимча белгиланган устамалари бўлса улар ҳам қўшилади.

☝️Эслатма:
соатбай ишловчи педагогларга фақат ўтилган дарс учун иш ҳақи тўланади. Таътил даври учун, байрам ва қўшимча дам олиш кунлари учун ойлик ёзилмайди.

@Oylik_hisoblashbotОйлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўзбекистонлик Бекзод Мираҳмедов IELTS 9.0 дан максимал балл олди

10 йил тажрибага эга Бекзод Мираҳмедов инглиз тилини билиш имтиҳонидан муваффақиятли ўтиб, 9 баллдан 9 балл олди. Қайд этиш жоизки, бу Ўзбекистонда биринчи марта кузатилмоқда.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Информатика фани ўқитувчилари учун "Google for education" сертификати учун устамалар тўлаш тўхтатилмаган - вазирлик изоҳ берди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги информатика фани ўқитувчиларига "Google for education" сертификати учун устамалар тўлаш тўхтатилмаганлигини маълум қилди.

Вазирликнинг айтишича, тегишли сертификатга эга бўлган информатика фани ўқитувчиларига устамалар мазкур сертификат олинган даврдан бошлаб белгиланган тартибда тўлаб берилади.

Шунингдек, ушбу сертификат учун тўловлар фақат информатика фани ўқитувчиларига татбиқ этилиб, фақатгина "Google for education" сертификати учун бошқа фанлардан дарс берадиган ўқитувчиларга устама тўланмаслиги бўйича қонуний кўрсатма берилган.

Демак, қуйи тизимдаги мутасаддилар вазирликнинг кўрсатмасини нотўғри талқин қилган. Ўзи доим шундай бўлади. Шу сабабли мана шунақа хатоларга йўл қўйиб, ўқитувчиларга моддий зарар етказаётган масъулларга вазирлик чора кўриши керак.

@Oylik_hisoblashbotОйлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Yangi Odob-axloq qoidalari.pdf
358.6 KB
❗️УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ИЧКИ ТАРТИБ ВА ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ

Ўзбекистон Республикaси Хaлқ тaълими вaзирининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сон буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари»

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
406_3_11_синфлар_ДТС_буйругига_илова.docx
204.5 KB
Барча фанлардан давлат таълим стандартлари

Ушбу ДТС талаблари ҳар бир ўқитувчида бўлиши ва танишиб чиқиши керак. Ушбу ДТС талаблари Халқ таълими вазирининг 2021 йил 17 декабрдаги 406-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Синф раҳбар қандай хужжатлар юритиши керак?

— синф раҳбари дафтари (НАМУНА);

— мактабнинг ички рўйхатига киритилган тартиббузар, тарбияси оғир ва сурункали дарс қолдирувчи ўқувчилар билан амалга оширилга ишлар йиғма жилти.

Шунингдек:

— синф раҳбари ўқув йили чораклари ва якуни бўйича ҳисоботлар таёрлайди.

— синф раҳбарлари фаолият йўналишлари бўйича ҳисоботларни манавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарига топширади.

*Асос: Халқ таълими вазирининг 2021 йил 22 февралдаги 41-сонли буйруғи.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида «Вазирга мурожаат»  портали ишга туширилди!

Ҳурматли ўқитувчилар, тарбиячилар, ота-оналар!

Энди сиз:

таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар,
— коррупция ҳолатлари юзасидан асосланган фактлар,
— ташаббуслар, лойиҳалар, фикр ва мулоҳазаларингизни vazir.uzedu.uz мурожаатлар порталига йўллашингиз мумкин.

⚡️Мазкур таклиф, ташаббус ва мулоҳазалар шахсан ўзимнинг назоратимда бўлиб, вазирлик мутахассислари томонидан ўрганилади. Улар асосида муаммолар ҳал этилиб, янги лойиҳалар жорий этилади.

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯГА БАРЧАМИЗ БИРДЕК МАСЪУЛМИЗ!

Ҳилола Умарова, мактабгача ва мактаб таълими вазири

@Oylik_hisoblashbotОйлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy