Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.22K photos
711 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
"Дуч келган одам мактабларни текширавермасин" - собиқ Халқ таълими вазири

Собиқ Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов икки йил аввал мактабларда асоссиз равишда текширувчилар кўпайиб кетганлигини танқид остига олганди. Ҳозирги кунда ҳам бу актуал масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

“Президентимизнинг алоҳида топшириғига кўра, 2019 йил 25 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш ишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 352-сонли қарори қабул қилиниб, мактабларни текшириш анча тартибга солинди.

Лекин, секин-секин кўриб турибманки, баъзи бир ҳудудларда турли хил текширувчилар кўпайиб кетти. Ҳурматли педагоглар, мактаб раҳбарлари, дуч келган одам мактабни текширавермасин. Биринчи навбатда Вазирлар Маҳкамасининг текшкирувларни тартибга солиш тўғрисидаги қарорини ўқиб чиқинглар.

Агар кимдир, ноқонуний текширув қилиб, сизларни қўрқитиб, нимадир талаб қилиб, тамагирлик қиладиган бўлса, бизга айтинглар, бизлар ёрдам берайлик. Баъзи бир директорларда ҳам нотўғри тушунча бор. Исталган текширувчи келдими, дарров пул йиғиб, ўша текширувчига чой қилади, ош қилади. Нима кераги бор ундай қилиб тизим ходимларини қийнашни?

Биргалашиб, ортиқча ноинсоф текширувчилар бўладиган бўлса, уларга қарши курашайлик. Улар ҳам битта коррупциянинг элементи. Бу коррупцияга қарши бизлар ҳам биргаликда ҳаракат қилайлик. Йўқ қилайлик. Шунда ўқитувчини ҳам тинч қўясизлар, ўқитувчиларнинг ойлигидан ортиқча йиғди-йиғдилар ҳам камаяди.” – дея мурожаат қилганди собиқ вазир Шерматов.

Ўйлаймизки, амалдаги вазир Ҳилола Умарова ҳам Навоий вилояти ҳокимлгининг мактабларни асоссиз равишда текширгани юзасидан таъсирчан чоралар кўради.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Эндиликда иш тажрибасига эга бўлган аёллар олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилинади

Ўзбекистонда камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган аёллар олий таълим муассасаларига имтиҳонсиз киришлари мумкин бўлади. Таълим олгандан кейин улар танлаган йўналиш бўйича яна 5 йил ишлаши керак бўлади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот:
👉 @Oylik_hisoblashbot

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Ҳуқуқингизни_билинг

58 ёшга тўлган ва иш стажи камида 25 йил бўлган эркаклар ҳамда 53 ёшга тўлган ва иш стажи камида 20 йил бўлган аёллар меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилганда ёшга доир пенсияни муддатидан олдин олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ойлик ҳисоблаш учун бот:
👉 @Oylik_hisoblashbot

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ёзишларича, Энди Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари олдиндан битирув имтиҳонларини топширишлари ва мактаб дарсларига бормасликлари мумкин.

Ўрта мактаб ўқувчилари муддатидан олдин имтиҳон топширишлари ва сертификат олишлари мумкин. Хоҳлаганлар 1 мартдан 1 майгача ЕПИГУ орқали ташқи имтиҳонларга ариза топширишлари мумкин

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Расман: мактаб ўқувчилари март ойида барча имтиҳонларни топширишлари ва дарсларга қатнашмасликлари мумкин.

1 мартдан 1 майгача лицей ўқувчилари муддатидан олдин имтиҳон топширишлари ва сертификат олишлари мумкин.

📌 Нима қилиш керак?

1️⃣ My.gov орқали ариза топшириш;
2️⃣ Ҳисобот картаси ва 9-синфни тамомлаганлиги тўғрисидаги гувоҳномани илова қилинг;
3️⃣ Абитуриент 9-синфдан кейин коллеж ёки лицейда ўқимаганлиги ҳақида маълумотнома тақдим этиш.

Қўшимча имтиҳонлари ўтказиладиган мактаблар рўйхатини суратда кўришингиз мумкин.

Ойлик ҳисоблаш учун бот:
👉 @Oylik_hisoblashbot

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️РАСМИЙ МУНОСАБАТ

ЭКСТEРНАТ ТАРТИБИДАГИ ИМТИҲОНЛАР МАКТАБДА ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАН ЎҚУВЧИЛАРГА ТАДБИҚ
ЭТИЛМАЙДИ

Ижтимоий тармоқларда «Энди мактаб ўқувчилари олдиндан битирув имтиҳонларини топширишлари ва мактаб дарсларига бормасликлари мумкин» деган мазмунда хабарлар тарқалмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу хабарлар мутлақо ҳеч қандай асосга эга бўлмаган ёлғон хабарлигини маълум қилади.

Бу хабарлар мактабни ўз вақтида тугата олмаган, яъни мактаб ёшидан ўтган фуқароларнинг экстернат тартибида имтихон топшириш учун аризалар бериш билан боғлиқ хабарнинг нотўғри талқин қилинганлиги натижасида тарқатилмоқда,

«Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, фуқароларнинг умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида экстернат тартибида имтиҳонларда фақат ўз вақтида турли сабабларга кўра умумий ўрта таълимни якунлай олмаган, аниқроқ айтганда, мактабни тўлиқ битирмаган 18 ёшдан ошган фуқаролар иштирок этади.

Экстернат тартибидаги имтиҳонларнинг мактабда таълим олаётган ўқувчиларга алоқаси йўқ ва уларга тадбиқ этилмайди!

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️5 йиллик иш стажига эга хотин-қизлар ҳам барча қатори имтиҳон топширади, фақат қўшимча имтиёздан фойдаланиши мумкин

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда 5 йил иш тажрибасига эга бўлган аёллар олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилиниши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу нотўғри талқин қилинаётган хабарлар юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Камида 5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизларни олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилиш бўйича тартиб мавжуд эмас.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сон қарорига мувофиқ мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тасдиқланган.

Мазкур тартиб 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб амалиётга жорий этилган бўлиб, ушбу тоифадаги хотин-қизларга жами алоҳида 500 та базавий тўлов-контракт асосидаги қўшимча қабул параметрлари олий таълим муассасалари кесимида ажратилди.

Ушбу тоифадаги хотин-қизлар ажратилган қабул параметрларига танловларда иштирок этишлари учун дастлаб Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тегишли тавсияномасига эга бўлишлари лозим.

Сўнг тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилади.

Имтиҳонда энг юқори баллнинг камида 30 фоизини тўплаб, аммо талабаликка тавсия этилмаган хотин-қизлар 500 та базавий тўлов-контракт асосидаги қўшимча алоҳида қабул параметрлари доирасида, баллар кетма-кетлиги бўйича танловда қатнашади.

2023/2024-ўқув йилида ҳам камида 5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар мазкур тартибга мувофиқ кириш имтиҳонлари натижаларига кўра танлов асосида ўқишга қабул қилинади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот:
👉 @Oylik_hisoblashbot

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қашқадарёда пахса деворлардан бўлган мактаблар, партасиз, доскасиз синфларимиз жуда кўп эди» — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи давомида вилоятда мактаб қуриш учун 500 миллиард маблағ ажратилишини маълум қилди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ўқитувчиларни коридорларда тартибни сақлаш учун навбатчиликка қўйиш мумкин эмас

Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1-июлдаги 206-сон буйруғида белгиланган ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари келтирилган ва ушбу буйруғ ичида бундай мажбурият мавжуд эмас.

❗️Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас.

Меҳнат кодекси 177-моддасида иш берувчининг бурчлари белгиланган. Улар орасида иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмаслиги ҳам белгиланган.

Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади.

Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари(бир ярим миллин сўм)дан ўн баравари(уч миллион сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

(c) Юрист Хизмати

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳Хитой мактаби: Ҳақиқий генийлар ишлаб чиқарувчи «фабрика»

Болаларга дарс жараёнида «Телефонга боғланиб қолиш оқибати» ҳақида жуда ибратли ролик қўйиб беришди.

Сиз ҳам фарзандларингизга буни юборинг ва кўрсатинг

Ойлик ҳисоблаш учун бот:
👉 @Oylik_hisoblashbot

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​УҚИТУВЧИЛАРГА ҚУЙИДАГИЛАР ТАҚИҚЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси
Халқ талими вазирининг 2022-йил 28-июлдаги 246-сон буйруғига
1-илова Умумий ўрта таълим муассасаларининг
ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига кўра ўқитувчиларга қуйидагилар тақиқланади:

— жамоа азолари ва бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қимматини камситиш, руҳий ва жисмоний зоравонлик корсатиш;

— Ўқувчиларни дарс машғулотларидан асоссиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик;

— “Чиқиш қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни синфхонада ушлаб ўтириш;

— таълим муассасасига ва дарс машғулотларига спиртли ичимликлар истеъмол қилган, соч-соқолни тартибга келтирмаган ва кийиниш одобига риоя қилмаган ҳолда келиш;

— таълим муассасаси ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;

— муассаса ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирлар (туғилган кун, юбилей, ифторлик ва бошқа тадбирлар билан боғлиқ байрамона дастурхонлар)ни ташкил этиш;

— таълим муассасасида ўтказиладиган барча тадбирлар ва уларга тайёргарлик ишлари дарс машғулотлари вақтида ўтказилиши тақиқланади.

Ойлик ҳисоблаш учун бот:
👉 @Oylik_hisoblashbot

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ота-она фарзандини мактабга юборишни истамаса, қандай чора кўриш мумкин?

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 47-модда. Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик.

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

☝️Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ойлик ҳисоблаш учун бот:
👉 @Oylik_hisoblashbot

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўқитувчи президентга ойлиги ҳақида гапириб берди

«Оилада обрўйим ошиб кетган» – дейди Касби туманида инглиз тилидан дарс берувчи Хусния Қодирова.

Видео: Ўзбекистон 24, президентнинг Қашқадарёга ташрифидан

@Oylik_hisoblashbotОйлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Ҳуқуқингизни_билинг
❗️Мактабни текширишга келганлар хизмат гувоҳномаси ва текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларни кўрсатиши лозим

Ҳукумат қарорига асосан (352-сон, 25.04.2019-й) умумтаълим муассасалари текшириш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

👉 фаолияти режали текширилиши тўғрисидаги маълумотга эга бўлиш;

👉 текширишга ваколатли органларнинг масъул шахсларидан уларнинг хизмат гувоҳномаси ва текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларни талаб қилиш;

👉 текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларга эга бўлмаган шахсларнинг текшириш ўтказишига йўл қўймаслик;

👉 текширишга ваколатли органлар масъул шахсларининг ваколатига кирмайдиган масалаларга оид талабларини бажармаслик ва текшириш предметига тааллуқли бўлмаган материалларни тақдим этмаслик;

👉 текшириш тугаган куни текширишга ваколатли органларнинг масъул шахсларидан текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) нусхасини беришни талаб қилиш;

👉 текширишга асос бўладиган ҳужжатларни тақдим этмаганлик, текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома мазмуни ва текширувчилар томонидан текширишга алоқадор бўлмаган ҳар қандай қўшимча кўрсатмалар бериш юзасидан юқори турувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судга шикоят қилиш.

Ойлик ҳисоблаш учун бот:
👉 @Oylik_hisoblashbot

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Устама олиш учун миллий сертификатда энг камида 80% натижа қайд этиш зарур

Умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларида сертификат олиш учун максимал баллнинг камида 60 фоизини тўплаш лозим. Лекин устама олиш учун минимал талаб тегишли вазирликлар томонидан белгиланади. 2022 йил 11 майда қабул қилинган Халқ таълимини ривожлантириш бўйича Миллий дастурда умумтаълим фанларидан миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга 20% (халқаро тан олинган сертификатларга 50%) миқдорида устама берилиши белгиланган.

Бунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили сертификалар (уларнинг комбинацияси) рўйхатини ва ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг энг кам даражасини тасдиқлайди ҳамда ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради. 2022 йилда устама олиш учун сертификатнинг энг кам даражаси миллий сертификат учун 80% этиб белгиланган.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Информатика фани ўқитувчилари учун "Google for education" сертификати учун устамалар тўлаш тўхтатиб қўйилган

Улуғбек Пўлатовнинг маълум қилишича, айрим ҳудудларда мазкур устамаларни тўлаш тўхтатилган. Бунга сабаб эса "Google for education" сертификати ҳаққонийлиги бўйича шубҳалар пайдо бўлган.

Тўғри, жуда кўп жойларда сертификатлар пулга сотиб олинаётгани ҳақида маълумотлар бор. Лекин, бунинг учун оммавий равишда устамалар тўлашни тўхтатиб қўйиш ярамайдида. Ўз билими билан сертификат олган ўқитувчилар тақдири нима бўлади энди?

Айтилдими, ҳужжат билан устама тўлаш жорий қилиндими демак энди ортга қайтмаслик керак. Ёки бу каби устамаларни жорий қилишдан аввал ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш керак эди. Бошида барча ҳудудларда шу сертификатни қандай қилиб бўлсада олиш бўйича роса топшириқлар берилди. Энди эса мана бу ҳолат.

Ҳозирги вазиятда энг тўғри йўл устамаларни тўхтатмаслик ва шу билан паралел равишда сертификатларнинг ҳақиқийлигини ўрганиш, айбдорларга эса таъсирчан чоралар кўриш. Аммо, бу қолган ўқитувчилар манфаатига зарар етказмаслиги керак.

Ҳозирча бу масала юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий баёнот берганини кўрмадик. Масала жиддий, кўпчилик норози. Айбдорларни қидириш учун кетадиган вақт оралиғида бошқа ўқитувчиларнинг ҳуқуқларини бузилётгани ҳусусида вазирлик изоҳ бериши керак.

Ойлик ҳисоблаш учун бот:
👉 @Oylik_hisoblashbot

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўқитувчилардан «комиссия учун» пул йиққан директор ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманидаги 21-сонли умумтаълим мактаби директори П.А. ўзи Тошкент шаҳрида бўла туриб, «комиссия учун» деган важ билан ўқитувчи ва техник ходимлардан 20 минг сўмдан пул йиғдиргани ҳақида хабар тарқалди.

Хўжайли тумани прокуратурасининг мазкур ҳолат юзасидан олиб борган ўрганишларида аниқланишича, ҳақиқатда жорий йилнинг 10 февраль куни 21-мактабнинг директори П.А. нинг топшириғига асосан, мактаб ўқитувчиси Д.Р. томонидан 16 нафар ўқитувчидан 320 минг сўм йиғиб олинган ва директорга берилган.

Директор П.А. нинг ўзи эса 18 нафар ўқитувчидан 360 минг сўм йиғиб олиб, жами 680 минг сўм пул йиғилган.

Мактаб директори П.А. ўз кўрсатмасида ушбу пуллар мактабдаги баннерларни янгисига алмаштириш учун йиғилганини, йиғилган пуллар амалда ҳеч қаерга ишлатилмасдан, ўқитувчиларга яна қайтариб берилганини баён қилиб ўтган.

Бир гуруҳ ўқитувчилар пулларни йиғилиш сабаблари ҳақида П.А. берган кўрсатмаларни тасдиқлашган, бир гуруҳи эса йиғилган пуллар келган комиссияни тушликда овқатлантириш баҳонасида йиғилганлигини баён қилишган. 2023 йил 24 феврал кунии П.А. ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган ва шунга асосан лавозимидан озод қилинган.

Ҳозирда терговга қадар текширув давом этмоқда.

Ойлик ҳисоблаш учун бот:
👉 @Oylik_hisoblashbot

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларини ўтказиш графиги

Маълумки, 2023 йил 19 февраль куни барча ҳудудларда математика ва биология фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари ўтказилди.

2023 йилнинг 1-ярмида кимё, физика, она тили ва адабиёт, тарих ҳамда география фанларидан миллий сертификат имтиҳонларини ўтказиш режалаштирилган.

Талабгорларнинг мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда 2023 йилнинг 1-ярми учун миллий сертификат имтиҳонларини ўтказиш графиги ишлаб чиқилди.

Унга кўра кимё ва физика фанларидан:
👉 рўйхатга олиш — 23 февралдан 8 мартгача;
👉 тест синовлари — 2 апрель куни;

она (ўзбек, рус, қорақалпоқ) тили ва адабиёт фанидан:
👉 рўйхатга олиш — 3 апрелдан 16 апрелгача;
👉 тест синовлари — 30 апрель куни;

тарих ва география фанларидан:
👉 рўйхатга олиш — 24 апрелдан 7 майгача;
👉 тест синовлари — 21 май куни ўтказилади.

❗️Талабгорларни рўйхатга олиш my.dtm.uz сайтининг «Миллий сертификат» бўлими орқали амалга оширилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Барча мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари бепул овқат билан таъминланади

Президентнинг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони имзоланди.

Унга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Видео қўлланма: my.gov.uz портали орқали ариза бериш бўйича

1-март санасидан бошлаб my.gov.uz портали орқали Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш жараёни бошланади!

❗️Эътибор беринг:
Экстернат тартибида имтиҳонларда фақат ўз вақтида турли сабабларга кўра умумий ўрта таълимни якунлай олмаган, аниқроқ айтганда, мактабни тўлиқ битирмаган 18 ёшдан ошган фуқаролар иштирок этади

@Oylik_hisoblashbot — Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой мактабларидаги доскалар сизни ҳайратда қолдиради.

Бу каби инновациялар таълим сифатини оширувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.

@Oylik_hisoblashbotОйлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy