Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.22K photos
711 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
⚡️Бугундан бошлаб, onlinedu.uz да бир қанча фанлардан онлайн малака ошириш курслари бошланди

Ҳурматли устозлар!

Бугундан бошлаб, Onlinedu.uz платформасида 2023 йил учун малака ошириш курслари бошланди. Кимё, биология, математика, информатика ва ахборот технологиялари ва физика фанларидан онлайн малака ошириш курслари фаоллаштирилди.

Эслатма: онлайн малака ошириш шаклида педагоглар ўзига қулай вақтда йил давомида ўқишлари мумкин. Шунингдек, малака оширишнинг ҳар қандай шакли якунида сертификатлар LMS платформаси орқали электрон тарзда берилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​❗️Яқин орада мактаблар тўлиқ мустақиллигидан айрилиши мумкин

Хабарингиз бўлса, мактабгача ва мактаб таълими бўлимларини маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказиш бўйича президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Яқин кунларда бу ҳужжат тасдиқланиши мумкин.

Мактабларнинг тобора вазирликка эмас, маҳаллий ҳокимликларга тобе бўлиб бориши жуда ёмон сигнал. Ўзи шундоқ ҳам ҳозирга келиб, таълим муассасалари ҳар томонлама маҳаллий ҳокимликларга боғлаб ташланганди. Директорни депутатлар сайлайди, ўринбосарни маънавият маркази, тарғиботчини маънавият маркази. Барчасининг илдизи эса ҳудудий ҳокимликларга бориб тақалади.

Мактаблар ҳар тарафдан ҳокимликларга тобе бўлиб қолиши ортидан мактаб маъмурияти яна илгаригидек ҳокимларнинг чизган чизиғидан чиқолмай қолади. Тунги вақтдаги натижа бермайдиган тўгараклар, мактабда уюшмаган ёшлар учун ташкил қилинаётган «Гулҳан атрофида» тадбирлари, мажбурий обуна, пуллик тeaтр ва концерт томошаларалига ўқитувчиларни мажбурий жалб қилиш каби топшириқлар кимлар томонидан берилаётганлиги барчага маълум.

Хуллас халқ таълимидаги бундай бошқарув тизими бизга ҳали кўп панд беради. Бунинг оқибати яхшиликка олиб келмайди деб ўйлайман. Чунки бунга бир нечта сабаблар бор.

Биринчидан, кадрларни танлаб жой-жойига қўйишда муаммолар юзага келади. Жойларда қанча-қанча тажрибали, салоҳияти етарли бўлган кадрлар бор. Лекин, улар ҳокимга ёқмайди. Шунинг учун ҳам лавозимга ўтиб ишлашга имкони йўқ. Айрим кадрлар эса, мактаблар ҳудудий ҳокимликлар кўрсатмалари билан ишлашини билгани сабаб у лавозимда ишлашни хоҳлашмайди.

Иккинчидан, иш ҳажмининг ҳаддан зиёд кўпайиб кетиши. Мактаб маъмуриятининг асосий бошқарувдаги кадрларини ҳокимлик қўл остидаги ташкилот раҳбарлари тавсия қилганлиги сабабли, улар энди мактабларга қўшимча топшириқлар беришни бошлайди.

Тан олиб айтиш керак, ҳозирги кунда педагог ходимлар ўз вазифаларига кирмайдиган жуда кўп ишлардан озод қилинди. Аммо, бир томондан мактаблар маҳаллий ҳокимликларга боғлаб қўйиш таълимнинг зарари учун хизмат қилади.

Шу сабабли мактабларнинг тўлиқ мустақиллигини таъминлаш жуда ҳам долзарб масала деб ўйлайман. Бу масалани Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги назоратга олиши керак.

©Xalq ta'limi Info

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудий бўлинмалари маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказилаётгани бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ҳокимликлар масъулиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони лойиҳасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларини маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказиш қайд этилган ва ушбу ҳужжат лойиҳасини тегишли вазирлик ва давлат идоралар билан келишиш учун Aдлия вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими project.gov.uz’га жойлаштирилган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу норматив-ҳужжат ҳозирда лойиҳа бўлиб, расмий кучга эга эмас. Aйни дамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Фармон лойиҳасидаги тегишли бандлар бўйича эътироз билдирилиб, Aдлия вазирлиги билан музокаралар ўтказилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларини маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказилаётгани бўйича соҳа ходимлари ва кенг жамоатчилик вакилларининг хавотирига ўрин йўқлигини маълум қиламиз.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Yangi Odob-axloq qoidalari.pdf
358.6 KB
❗️УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ИЧКИ ТАРТИБ ВА ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ

Ўзбекистон Республикaси Хaлқ тaълими вaзирининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сон буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари»

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
БОЛАСИНИ МАКТАБГА ЖЎНАТМАЙДИГАН ОТА-ОНАЛАРГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК МАВЖУД?

Таълим тўғрисидаги қонуннинг 9-моддасига биноан умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим ташкилотларида узлюксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилади.

Ушбу қонуннинг 51-моддасига кўра вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари боланинг ўқиши, тарбияланиши, жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун масъулдир.

☝️Юқоридаги икки модда ўқувчингизни 11 йиллик мажбурий таълим олиши кераклигини ва буни ота-она таъминлаши кераклигидан далолат беради.

Шунингдек, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари:

болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши;

— болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга ошириш;

— ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;

— таълим ташкилотининг таълим-тарбия жараёнини тартибга солувчи ички тартиб-қоидаларига риоя этиши;

— таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.

❗️Ушбу қоидаларнинг мазмунига кўра ўқувчининг ота-онаси мактабга таълим олиш юбориши ва ўқувчининг сифатли таълим олишини таъминлашга мажбур.

‼️ Агар ота-она бу мажбуриятларни бажармаса, унда ота-онанинг ҳаракатларига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган. Яъни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Синф раҳбар қандай хужжатлар юритиши керак?

— синф раҳбари дафтари (НАМУНА);

— мактабнинг ички рўйхатига киритилган тартиббузар, тарбияси оғир ва сурункали дарс қолдирувчи ўқувчилар билан амалга оширилга ишлар йиғма жилти.

Шунингдек:

— синф раҳбари ўқув йили чораклари ва якуни бўйича ҳисоботлар таёрлайди.

— синф раҳбарлари фаолият йўналишлари бўйича ҳисоботларни манавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарига топширади.

*Асос: Халқ таълими вазирининг 2021 йил 22 февралдаги 41-сонли буйруғи.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун ягона давлат имтиҳони 2024 йилдан жорий этилиши мумкин

Низомга мувофиқ, мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги баллга қўшилиши керак эди.

Аммо ҳалигача аниқ гап йўқ. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори Мажид Каримовга кўра балки бу жараён 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб амалга оширилиши ҳам мумкин. Шу йилги 11-синф ўқувчиларининг мактабни битиришига эса 3 ойдан бироз кўпроқ вақт қолмоқда.

Батафсил видеода👆

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Янги ўқув йилдан бошлаб мактабларда тўгараклар фаолияти ривожлантирилиб, хоналар учун алоҳида дизайн ишлаб чиқилиши кўзда тутилган

Хабарингиз бўлса, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таълим муассасаларида тўгараклар фаолиятини ривожлантириш мақсадида қарор қабул қилинганлиги ҳақида маълум қилган эди.

Бунда, мактабда IT, математика, физика, кимё, биология ва чет тиллари йўналишида тўгараклар бўйича ўқитувчиларни “Баркамол авлод” болалар мактаблари ва тажрибали ўқитувчилар ўртасида “Устоз-шогирд” анъаналарига асосан ўқитиш ва малакаси ошириш йўлга қўйилади.

Тўгарак хоналари учун алоҳида дизайн ишлаб чиқилади ва шу асосида жиҳозлаш бўйича ҳисоб-китоблар тайёрланади. Мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари томонидан маҳаллий молия органлари билан келишган ҳолда ҳисоб-китобга асосан мактаб сметасига маблағлар белгиланади.

Шунингдек, тўгарак раҳбарлари ўртасида “Фан тўгараклари” кўрик-танлови ўтказилади ва ғолиблар моддий рағбатлантирилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ФАРЗАНДИНИНГ ТАЪЛИМ ОЛИШИГА БEФАРҚ БЎЛГАН ОТА-ОНАЛАРГА НИСБАТАН ҚАНДАЙ ЧОРА КЎРИШ МУМКИН?

Ота-оналар дарс вақтида фарзандининг бошқа ишлар билан машғул бўлишига йўл қўймаслиги, аниқроғи фарзандининг таълим олишида ўз масъулиятини ошириши лозим. Шу сабабли ота-оналар фарзандининг мунтазам равишда мактабга келишини таъминлаши шарт.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонунининг 3-моддасига мувофиқ умумий ўрта таълим мажбурийлиги ҳамда 30-моддасига кўра вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари боланинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишлари зарур ҳамда уларнинг тарбияси, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишлари учун жавобгарлиги белгиланган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши ва бундан ҳолатларнинг содир этилиши ота-онага нисбатан қонунчиликда белгиланган миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

Педагог ходимлар ўзига белгиланган иш юкламасини, жумладан, ўқув-тарбия жараёни, ўқув- тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнларга оид ишларни ўз вақтида бажариши лозим.

Ўқитувчиларнинг асосий лавозим мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

— дарс машғулотларини умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тасдиқланган дарс жадвали ҳамда тақвим-мавзу режа асосида олиб бориш;

— марказлашган ҳолда, жумладан Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим ёки тавсия этиладиган таълим порталларида электрон шаклдаги тарқатма ва кўргазмали материаллар бўлмаса, таълим сифатини ошириш мақсадида ўз фани бўйича тарқатма ва кўргазмали материалларни тайёрлайди ва улардан дарс жараёнида самарали фойдаланади;

— ўз фани бўйича жорий, оралиқ ва якуний назорат ишларини ўтказади, ўқувчиларнинг ёзма ишлари ва дафтарларини текширади;

— умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўқув дастурларига мувофиқ ўз фани бўйича тақвим-мавзу режаларни тузади;

— ўз эҳтиёжига кўра фан ўқитувчилари томонидан ўтиладиган дарсларни кузатади, дарс таҳлили натижасида ўзаро тажриба алмашади;

— ўз фани бўйича тақвим-мавзу режа асосида ўтилган мавзуларни, ўқувчиларнинг ўтилган мавзуларни ўзлаштириш баҳосини ва давоматини дарс ўтилган куннинг ўзида синф ёки электрон журналларига қайд этади;

— ўқувчиларнинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда, фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш мақсадида ўз фани бўйича тўгарак машғулотларини ташкил этади;

— ўқувчиларни ўз фани бўйича фан олимпиадалари, турли танловлар ва мусобақаларга тайёрлайди;

— ўзига бириктирилган синф хоналари, лаборатория хоналаридаги қурилмалар, техник воситалар, бошқа моддий бойликларнинг сақланишини ва улардан ўқув-методик мақсадларда самарали фойдаланишни таъминлайди;

— таълим муассасаси обрўси ва шаънига путур етказиши мумкин бўлган маълумотларни тарқатмаслик ҳамда давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Узлуксиз касбий таълим» электрон платформасида икки ва ундан ортиқ малака ошириш йўналишларини танлаш имконияти яратилди

Эндиликда сиз бир неча фанлардан педагогик фаолият юритсангиз ҳам платформада ҳар бир фанингиз учун алоҳида телефон рақамидан рўйҳатдан ўтишингизга ҳожат йўқ.

Платформада битта аккаунт орқали икки ва ундан ортиқ йўналишларни танлаган ҳолда мустақил малака ошириш имконияти яратилди. Бунинг учун сиз профилингизга кирган ҳолда қўшимча лавозим ва фанингизни киритишингиз лозим бўлади.

Шунингдек, сиз киритган йўналишлар доирасида платформа томонидан қайси фан бўйича ўқишни бошлашингиз ҳақида таклиф берилади. Эндиликда бунинг учун админларга фанингизни ўзгартиришни сўраб, мурожаат йўллашингиз шарт эмас. Фанлар бўйича малака ошириш курслари кетма-кет амалга оширилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактаб ўқитувчилари учун устамалар

Ўқитувчилар учун қандай турдаги устамалар бор? Уларнинг миқдори қанча? Қандай ҳолатларда устама тўланади? Қуидаги ҳавола орқали мактаб ўқитувчилари учун устама турларини кўриб чиқишингиз мумкин.

👉 БАТАФСИЛ

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Таълим муассасаларининг иситиш тизимлари кўмирга ўтказилади

Ўзбекистонда газни тежаш мақсадида 2229 та боғча, 2432 та халқ таълими ва 746 та тиббиёт муассасаси газдан кўмирга ўтказилади. Бундан ташқари, 1147 та иссиқхона ҳамда цемент, ғишт ва оҳак ишлаб чиқарувчи 250 та завод ҳам кўмирда ишлашга мослаштирилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
2023-ҚЎШИМЧА ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Энди ўқитувчилар бир йўналишда ўқиб, иккита фандан дарс бериши мумкин

Президентнинг «2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони кўра, 2022/2023-ўқув йилидан ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган 4 та бакалавриат таълим йўналиши:

— Математика
ва информатика (қўшимча информатика фани ўқитувчиси),
— Педагогика (қўшимча тарбия фани ўқитувчиси),
— Биология (қўшимча табиий фанлар ўқитувчиси),
Махсус педагогика: сурдопедагогика (қўшимча сурдотаржимон)
бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тартиби жорий қилинган.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️KUNDALIK.COM'ДА СИНФ РАҲБАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ҚУЙИДАГИЧА

— ота-она (ўқувчининг қонуний вакили) учун платформада профил яратиб,
вақтинчалик логин ва паролни тарқатиш;

— ота-оналар ва ўқитувчилар учун унутилган логин ва паролни тиклаш тартиби ҳамда ўқувчи ва ота-она (ўқувчининг қонуний вакили)нинг шахсий маълумотларини узатиш учун жавобгар бўлиш;

— ота-она (ўқувчининг қонуний вакили)нинг платформадаги фаоллигини доимий равишда кузатиб бориш, зарурат туғилганда уларга алоқага чиқиб профилактик суҳбат олиб бориш. Профилактик суҳбат ўз ижобий натижасини бермаган тақдирда мактаб директорига маълумот киритиш;

сабабли (касаллиги, оилавий шароитидан келиб чиққан ҳолда) дарс қолдирган ўқувчиларни синф журналида махсус белгилар (s, dq, k, kq, m, ch, q, ns, tq) билан белгилаб чиқиш;

— ўқувчи сабабсиз 3 соат дарс қолдирса керакли ҳужжатлар тўпламини йиғиб, муассаса раҳбарига тақдим этиш;

— умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизим билан ишлаш ва архивлаштириш тартиби ҳақидаги низомга мувофиқ белгиланган
вазифалар бажарилишини таъминлайди.

*Асос: Халқ таълими вазирининг 2022 йил 24 июнь кунги 205-сонли буйруғи.

Ойлик ҳисоблаш учун бот:
👉
@Oylik_hisoblashbot

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда ўқитувчилар ўқувчиларнинг телефонини олиб қўйишга ҳақлими?

Ойлик ҳисоблаш учун бот:
👉
@Oylik_hisoblashbot

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактабларда 100 мингта тўгарак ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармонида мактаб ўқувчиларини касбга йўналтириш, таълим муассасаларида бепул тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур топшириқлар белгиланган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларда касб-ҳунар кўникмаларини шакллантириш мақсадида умумтаълим муассасаларида 100 мингта тўгарак ташкил этиш бўйича зарур ишлар бошланган.

Ушбу мақсадлар учун давлат буджетидан 79,5 млрд. сўм ажратилган бўлиб, тўгараклар йўналишини аниқлаш бўйича ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилмоқда.

Бунда ўқувчиларга ахборот-коммуникация технологиялари, IT инжиниринг, таржимонлик каби йўналишлар бўйича тўгараклар ташкил этишга устуворлик берилмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ойлик ҳисоблаш учун бот:
👉 @Oylik_hisoblashbot

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
КИМЛАР СИНФ РАҲБАРЛИГИГА ТАЙИНЛАНАДИ?

Халқ таълими вазирининг 2021 йил 22 февралдаги 41-сонли буйруғига кўра синф раҳбарлари ўқитувчилар орасидан таълим муассасаси директори томонидан тайинланади ва озод этилади.

Синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади:

— камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
— мактабда тўлиқ ставкада асосий ишчи сифатидла фаолият олиб бораётган;
— одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;
— руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;
— ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.

Бошланғич синфда асосий (ўқиш, она тили, математика) фанлардан дарс берадиган ўқитувчи синф раҳбари ҳисобланади. Бошланғич синфга тайинланган синф раҳбари 1-синфдан бошлаб 4- синфгача ўқувчиларга ягона раҳбар ҳисобланади.

❗️Худди шундай тартиб 5- синфдан 11-синфга қадар ҳам қўлланилади.

Бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади. Директор ўринбосарлари, психологлар ва бошқа синф раҳбари бўлиши мумкин эмас.

Синф раҳбарлари фаолиятини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари назорат қилади ва мувофиқлаштиради.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Мазкур мақолани ўқиб чиқишингизни тавсия қиламиз. Алданиб қолманг.

Пуч сертификатлар, сотиладиган эсдалик нишони ва педагогларнинг ҳавога совурилаётган пуллари. Муаммонинг илдизи қаерда?

Педагогларни аттестациядан ўтказишда уларнинг ўқув семинарларидаги иштироки эътиборга олинади. Бу нодавлат илмий марказлар томонидан ўйлаб топилаётган “сертификат бизнеси”нинг илдизига сув қуймоқда: аттестация ва устама учун деб алдайдиган устомонлар кўпайди. Ўқитувчиларнинг бир қисми бунга меҳнатларининг рағбати сифатида қараяпти.

👉 МАҚОЛАНИ ЎҚИШ

Ойлик ҳисоблаш учун бот:
👉 @Oylik_hisoblashbot

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️«Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари»да ота-онага қандай талаблар қўйилган?

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 28 июлида 246-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари»га кўра, ота-оналар учун қуйидаги талаблар белгиланган:

👉 таълим муассасаси ички тартиб қоидалари билан танишиш;
👉 ўқитувчи шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши, дарс жараёнларида аралашмасликлари, педагогларни ҳақорат қилмасликлари;
👉 фарзандини дарс жараёнида таълим муассасасининг ички тартиб ва одобахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини назорат қилиш;
👉 фарзандини дарсларга тўлиқ қатнашишини (давомат) ҳамда фанлар бўйича иш дафтарлари ва таълим олиши учун зарур бўлган бошқа барча жиҳозлар билан таъминлаш;
👉 фарзандини муассасага дарслик, ўқув қуроллари билан келишини таъминлаш;
👉 фарзандининг таълим олишига тўсқинлик қилмаслик, унинг таълим муассасасига ўз вақтида келиши, дарсдан кейин фарзандини бўш вақтини мазмунли ташкил этиш;
👉 синф раҳбари ва фан ўқитувчилари билан фарзандининг хулқи ва давомати юзасидан алоқада бўлиш;
👉 фарзанди дарсларга келмай қолиши мумкин бўлган пайтларда таълим муассасасига (синф раҳбарига) унинг сабабларини билдирган ҳолда маълум қилади;
👉 таълим муассасасининг таклифига асосан муассасада ўтказиладиган отаоналар йиғилиши, суҳбат ва турли маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш белгилаб қўйилган.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy