Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.22K photos
711 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
⚡️Профессионал таълим муассасаси педагогларининг ойлик маоши ошиши мумкин — Фармон лойиҳаси

2023 йил 1 апрелдан бошлаб:

профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкалари мос равишда умумий ўрта таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкаларига;

профессионал таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифасига эга бўлган, малака тоифасига эга бўлмаган олий маълумотли ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкалари тегишинча умумий ўрта таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифали ўқитувчиси, олий маълумотли ўқитувчиси ҳамда ўрта махсус маълумотли ўқитувчисининг базавий тариф ставкаларига тенглаштирилсин;

Натижада, 27 нафар профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларининг ойлик маошлари 20 фоизга оширилиб, ўртача 3 млн сўмга тенг бўлади.

Ушбу мақсадларга жорий йилда 139 млрд сўм йўналтирилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар бир туман (шаҳар)нинг биттадан умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти босқичма-босқич йўлга қўйилади.

Натижада, 76 та мактабда француз тили, 76 тасида немис, 37 тасида инглиз, 10 тасида корейс, 6 тасида хитой ва 3 тасида япон тиллари иккинчи хорижий тил сифатида ўқитилади.

Шунингдек, ўқувчилар 10-синфдан бошлаб 64 та ишчи касблар, 21 та соҳада тадбиркорликка, 10 та IT ва “креатив индустрия” йўналишидаги касбларга ўргатилади.

Ушбу жараёнга ёшлар етакчилари ва ҳудуддаги таниқли тадбиркорлар жалб қилинади — фармон лойиҳаси

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Мактабларда бир синфдаги ўқувчилар сони 20-24 кишигача қисқартирилмайди. Ушбу хабар фақатгина хусусий мактабларга тегишли

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мактабларида синфдаги ўқувчилар сонига чеклов белгиланлиги, унга кўра бир синфда ўқувчилар сони 1-4-синфларда 20 нафардан, 5-9-синфларда 24 нафардан, 10-11-синфларда эса 20 нафардан ошмаслиги белгиланлиги ҳақида ЁЛҒОН хабарлар тарқалди.

Бу хабарлар "2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Президент фармонининг юқоридаги расмдаги хусусий мактабларга тегишли қисмидан ажратиб олинган ва тарқатилмоқда.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Вилоят таълим бошқармалари ва туман таълим бўлимлари штатларида 3 баробар қисқариш бўлиши кутилмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли буйруғи билан Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими ва мактабгача таълим бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари, Президент таълим муассасалари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари тугатилиб, уларнинг негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ташкил этиляпти.

Бундан кўриниб турибдики, ҳозирги кунгача фаолият юритиб келган 3 та бўлинма ягона, 1 та бўлинмага жамланмоқда. Таҳминимизча, бу бўлинмалардаги штатларда 3 баробар қисқариш бўлади дегани. Чунки, штатлар сони ҳам унчалик кўп белгиланмаган.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, барча бўлинмалар бирлаштирилиши ҳисобига штатлар сонида анчагина қисқаришлар бўлади. Қайта ташкил этилган бўлинмаларда қайси лавозимлар мавжуд эканлиги ҳақида навбатдаги постларимизда маълум қиламиз.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
406_3_11_синфлар_ДТС_буйругига_илова.docx
204.5 KB
Барча фанлардан давлат таълим стандартлари

Ушбу ДТС талаблари ҳар бир ўқитувчида бўлиши ва танишиб чиқиши керак. Ушбу ДТС талаблари Халқ таълими вазирининг 2021 йил 17 декабрдаги 406-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Мактаб ўқувчиси муддатидан аввал 18 та олийгоҳ талабасига айланди ва 1 млн 317 минг 600 АҚШ миқдорида грант ютди.

Намангандаги 1-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Ҳикматилла Худайбердиев бир вақтнинг ўзида АҚШ, Швейцария ва Ўзбекистоннинг 18 та олийгоҳ талабалигига қабул қилиниб, 1 млн 317 минг 600 АҚШ доллари миқдоридаги грант соҳиби бўлди.

Шунингдек, у математика ва инглиз тили фанлари бўйича 1310 балл тўплаб халқаро SAT сертификатини ҳам қўлга киритди ва халқаро олий таълим муассасаларига имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
🗓 Бугун – 9 февраль куни буюк бобокалонимиз шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун

Навоийнинг ҳақиқатда буюк шоирлигига шубҳа билан қараганлар унинг ижодига тегишли мазкур мисраларни чапдан ўнгга, хоҳласа тепадан пастга қарата ўқиб кўрсин...

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ID карта (паспорт) олган битирувчиларнинг паспорт маълумотларини erp.maktab.uz га киритиш бўйича йўриқнома.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
KUNDALIK.COM БЎЙИЧА ЭСЛАТМА

Ўқувчилар ўз вақтида (9.00-21.00 гача 1 сменали мактаблар учун, жорий кундан эртаси куни 13.00 гача 2 сменали мактаблар учун) баҳоланмаслиги, белгининг қўйилмаслиги ўқитувчини дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун ҳақ тўланмайди.

Синф раҳбари «бир кунлик журнал» да фанлар остидаги «PR» устунига ҳар кунлик давомат белгиларини қуйидаги тартибда қўйиб боради:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
dq — сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
k — касаллик сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикиб керганлигини кўрсатиш учун;
m — сурункали дарс қолдираётганлигини кўрсатиш учун;
ch — республикадан ташқарига рухсатсиз чиқиб кетганлигини кўрсатиш учун;
q — таълим олишга ота-онаси қаршилик қилаётганлигини кўрсатиш учун;
ns — ота-она назоратсизлиги сабабли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун;
tq — турмушга чиққанлиги туфайли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун қўйиш белгиланади.

Фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг дарсдаги давоматлари дарс бошланишида онлайн тарзда қуйидаги тартибда қайд этилади:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикишни кўрсатиш учун.(бахолаш мумкин).

❗️Синф журналларида ўқувчиларнинг фамилияси ва исми мактаб таълим тилига қараб кирилл ёки лотин алифбосига асосланган ёзувларда киритилиши синф раҳбарига юклатилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Дадам ўқитувчи, ойим тикувчи» — президент мактабида ўқиётган оддий оила фарзандлари

Бегойим ва унинг укаси Беҳзод Тошкент шаҳридаги президент мактабида ўқийди. Улар аввалига оддий мактабда ўқишган, саралаш жиддий бўладиган президент мактабига киришда иккиси ҳам инглиз тилидан қийналишган, лекин математика ва мантиқий фикрлашдан юқори баҳо олишган.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​⚡️Эндиликда экстернат тартибида имтиҳон топширишда ариза бериш учун мактабга боришнинг ҳожати йўқ

Аризалар 2023 йилнинг 1 мартидан 1 майига қадар (шу куни ҳам) ўз уйидан чиқмаган ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн топширилади, натижа 2 кунда фуқарога маълум қилинади. Энг муҳими, давлат хизмати бепул амалга оширилади.

Шунингдек:

— фуқаро фақат баҳолар табели ва маълумотномани электрон шаклда топширади (аввал ҳужжатлар сони 5 та бўлган);

— аризалар 2 кунда кўриб чиқилиб, натижаси фуқарога онлайн юборилади.

Якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган фуқароларга давлат намунасидаги шаҳодатнома берилади.

❗️Эслатиб ўтамиз: ушбу давлат хизмати жорий йилнинг 1 мартидан ишга туширилади ва 1 майга қадар давом этади.

Жорий ўқув йилида экстернат тартибида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган мактаблар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Маълумот учун: ҳозирда мактаб таълимига оид қуйидаги давлат хизматлари мавжуд:

🔹 дубликат шаҳодатнома олиш;

🔹чет элда умумий ўрта таълим таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш (нострификация) учун ариза бериш;

🔹 чет эл ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фарзандларини мактабга жойлаштириш учун ариза бериш.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️KUNDALIK.COM’ДА СИНФ РАҲБАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ҚУЙИДАГИЧА

1️⃣ ота-она (ўқувчининг қонуний вакили) учун Платформада rрoфил яратиб, вақтинчалик логин вa парольни тарқатиш;

2️⃣ ота-оналар ва ўқитувчилар учун унутилган Логин вa парольни тиклаш тартиби ҳамда ўқувчи вa ота-она (ўқувчининг қонуний вакили)нинг шахсий маълумотларини узатиш учун жавобгар бoълиш;

3️⃣ ота-она (ўқувчининг қонуний вакили)нинг Платформадаги фаоллигини доимий равишда кузатиб бориш, зарурат туғилганда уларга алоқага чиқиб профильактик суҳбат олиб бориш. профильактик суҳбат ўз ижобий натижасини бермаган тақдирда мактаб директорига мaълумот киритиш;

4️⃣ сабабли (касаллиги, оилавий шароитидан келиб чиққан ҳолда) дарс қолдирган ўқувчиларни синф журналида махсус белгилар (с, дқ, к, кқ, м, ч, қ, нс, тқ) билан белгилаб чиқиш;

5️⃣ ўқувчи сабабсиз 3 соат дарс қолдирса керакли ҳужжатлар тўпламини йиғиб, муассаса раҳбарига тақдим этиш;

6️⃣ умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизим билан ишлаш ва архивлаштириш тартиби ҳақидаги низомга мувофиқ белгиланган
вазифалар бажарилишини таъминлайди.

Асос: Халқ таълими вазирининг 2022 йил 24 июнь кунги 205-сонли буйруғи.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️«Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш яна таклиф этилмоқда

Давлат дастури лойиҳасида Таълим вазирликлари томонидан 2023 йил апрелга қадар “Педагог ходимининг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳасида шу жумладан қуйидагиларни назарда тутиш таклиф этилмоқда:

— педагогларни ўз касбий фаолиятига кирмайдиган ишларга жалб қилишни тақиқлаш ҳамда уларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш;

— педагог ходим фаолиятининг кафолатлари ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини мустаҳкамлаш, шу жумладан уларни юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмлаш ва тиббий кўрикдан ўтказиш, ўқув қўлланмалар билан таъминлаш;

— педагоглардан ҳисоботлар ва бошқа маълумотларни талаб қилиш, уларнинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, турли тадбирларда қатнашишга мажбурлашга йўл қўймаслик.

Адлия вазирлиги 2020 йил ноябр ойида “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] №206 01.07.2021.pdf
14.9 MB
Умумий ўрта таълим мактаби ходимларининг намунавий лавозим мажбуриятлари

Мазкур ҳужжат Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

Ушбу ҳужжатда мактаб директори ва унинг ўринбосарлари, ўқитувчи, психолог, ижодий-маданий маслалар бўйича тарғиботчи, тарбиячи, кутубхона ходимлари, кадрлар бўйича менежер, лаборант ва бошқа ходимларнинг лавозим мажбуриятлари белгилаб берилган.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️1-синф ўқувчиларига бериладиган таътил муддатлари ва берилиш тартиби ўзгармаган.

Ўзбекистон Респубилкаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори 4-боби ҳамда Халқ таълими вазирининг 2021 йил 24 декабрдаги 414-сонли буйруғи якунловчи қоидаларида февраль ойи давомида қўшимча таътил берилиши назарда тутилган буйруққа асосан таълим муассасаларида таълим олаётган 1-синфларга февраль ойининг 3-ҳафтаси 13 февралдан 17 февралгача қўшимча таътил сифатида белгиланган.

Синф рахбарлар ҳамда ота-оналар гуруҳларига етказинг.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️​10-11 синф ўқувчиларига фанларни танлаб ўқиш имконияти яратилади

Жорий йилги Давлат дастури лойиҳасига кўра, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув дастурлари амалиётга киритилади.

Бунда:

— умумий ўрта таълим муассасаларининг 1–4 синфларида ўқувчиларни илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган дарсликлар бўйича ўқитиш;

5–9-синфларда ўқувчиларга умумтаълим фанларидан таянч билимлар бериш;

10–11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида билим бериш амалиёти жорий қилинади.

Қайд этилишича, бунинг натижасида, бошланғич синф ўқувчиларини жамоа бўлиб ишлаш, мулоқот қилиш, креатив ва танқидий фикрлаш кўникмалари асосида ўқувчини мантиқий фикрлашга, ўз фикрини ифода эта олишига ва дарсларда эркин муҳитни шакллантиришга эътибор берилади.

10–11-синфларда 14 та мажбурий фанлардан ҳафталик юкламаси 31 соатни ташкил этади. Такомиллаштирилган ўқув режа асосида 8 та мажбурий фан ва 2 та танлов фан (кимё-биология, математика физика, тарих-ҳуқуқ, она тили ва адабиёт-чет тили) танлаш имконияти яратилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️ПЕДАГОГЛАРГА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ.

Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йил кунги 823-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 33-бандига асосан, умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки умумтаълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси билан:

— Фавқулодда ҳолларда, яъни яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда,

— Ходим ва унинг яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) оғир жароҳат олганда,

— Ходим ва унинг яқин қариндоши оғир касалликка чалинганда,

— Ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️TЎГАРАК ҲУЖЖАТЛАРИ ҚУЙИДАГИ ТАРТИБДА ЮРИТИЛИШИ КЕРАК

Тўгаракларга 1-11 синф ўқувчилари қамраб олинади. Тўгаракларнинг ўқув йили учун мўжжалланган ўқув режасини ёзишдан олдин яъни тўгарак машғулотлари журналига 5-15 сентябргача ташкилий ишлар ёзилади. Ўқувчиларни тўгаракка қабул қилишда уларни ёшларини, қизиқишларини ҳисобга олинади. Ҳар бир тўгарак аъзоси ўқув йили мобойнида тўгаракдан чиқиб кетиши, бошқа тўгаракка аъзо бўлиши ва хоҳиши бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта тўгаракда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Тўгарак раҳбари қуйидаги ҳужжатларни юритиши мумкин:

— Тўгаракнинг йиллик тақвим режаси (паст ўзлаштирувчи ва иқтидорли ўқувчилар учун)
— Тўгарак машғулотлар журнали
— Ўқувчилар ота-онасининг аризаси

Ихтиёрий равишда:
— Машғулотлар ишланмаси
— Тўгарак тадбирларидан лавҳалар
— Кўргазмали қуроллар.

❗️Мактабда тўгараклар ва спорт секцияларининг фаолият юритишини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари таъминлайди. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари доимий равишда тўгарак журнални тўғри олиб борилишини назорат қилиб туради.

Журналдаги ёзувлар аниқ, тартибли ва мунтазам олиб борилиши керак. Журнал ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарида сақланади. Журналга тўгарак раҳбари ўзи олиб борадиган тўгарак номини, муасаса раҳбари томонидан тасдиқланган машғулот жадвалини, тўгарак раҳбарининг исми ва фамилиясини, отасини исми, тўгарак сардорини тўлиқ исми фамилиясини ёзиб қўяди.

Жадвалдаги ўзгаришлар ўқув ишлари бўйича жавобгар шахс билан келишилган холда журналнинг иккинчи бетида қайд қилинади. Тўгарак ишини ҳисобга олиш учун журналда бетлар ажратилган бўлиб, унда тўгарак аъзолари таркиби исми фамилияси тўлиқ, машғулотлар мавзуси, тўгарак ишининг бажарилган соати ва муддати жадвалга мувофиқ кўрсатилади.

Тўгарак раҳбари аъзоларнинг давоматини журналда машғулотларга ажратилган кунлар ва соатлар устида мунтазам белгилаб боради ва сабабсиз келмаганларга “-” белгиси, сабабли қатнашмаганларга “+” белгиси қўйилади. Тўгарак раҳбари тўгарак ташкил топган кундан 10 кун муддатда тўгарак аъзоларини рўйхатини тузади ва тегишли устунларни тўлдиради.

Тўгарак машғулотлар жадвали мактабнинг ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига кўриниб турадиган жойига илиб қўйилади. Фан ўқитувчилари томонидан тўгарак ҳужжатлари тўғри юритилиши мунтазам равишда назорат қилиб борилади. (c)Xalq ta’limi info

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ariza to'garak ota-ona nomidan @ustoz.docx
14.4 KB
Ўқувчиларнинг фанлардан тўгарак машғулотларига рухсат беришилиши тўғрисидаги

АРИЗА НАМУНАСИ

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
МАКТАБ ЎҚИТУВЧИЛАРИГА ДАФТАР ТЕКШИРГАНЛИК УЧУН ҚАНЧА ҲАҚ ТЎЛАНАДИ?

Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (920 минг сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади:

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (242 880 сўм);
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (290 720 сўм);
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (339 480 сўм);
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (387 320 сўм)
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (485 760 сўм);

Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (80 960 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (161 920 сўм).

Информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (161 920 сўм).

(c) Yurist Xizmati


Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Бугун, 14 февраль буюк Темурийлар сулоласи давомчиси, Бобурийлар сулоласи асосчиси, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy