Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
153K subscribers
1.25K photos
718 videos
1.99K files
4.28K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
11-sinf Geografiya olimpida.docx
69.4 KB
География фанидан 11-синф олимпиада тести

❗️Ушбу тест фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9-sinf Biologiya olimpida (1).docx
517.4 KB
Биология фанидан 9-синф олимпиада тести

❗️Ушбу тест фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9-sinf Biologiya olimpida.doc
85 KB
Биология фанидан 9-синф олимпиада тести

❗️Ушбу тест фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10-sinf Biologiya olimpida.doc
557 KB
Биология фанидан 10-синф олимпиада тести

❗️Ушбу тест фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11-sinf Biologiya olimpida.doc
556.5 KB
Биология фанидан 11-синф олимпиада тести

❗️Ушбу тест фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
​​⚡️ Олимпиада натижаларни баҳолаш

1️⃣ Олимпиада барча фанлардан тест синовлари шаклида ташкил қилинади.

2️⃣ Тест синовларида ҳар бир фандан 30 та тест саволлари такдим килинади.

3️⃣ Биринчи гурух фанлари топширикларини бажариш учун 90 дақиқа, иккинчи гуруҳ фанлари топширикларини бажариш учун 60 дақиқа вакт ажратилади.

4️⃣ Биринчи гуруҳ фанларидаги тест топширикларининг дастлабки 10 таси содда даражасидаги ёпиқ (А, В, С, D жавоб вариантларидан танланади) тест бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб 0,9 балл билан баҳоланади; кейинги 10 таси ўрта қийинлик
даражасидаги ёпиқ (А, В, С, D жавоб вариантларидан танланади) тест бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб 1,5 балл билан баҳоланади; қолган 10 таси очиқ (жавоби ёзиладиган) тест бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб 2,6 балл билан баҳоланади, жами 50 балл (100,9+ 101,5+102,6=50).

5️⃣ Иккинчи гуруҳ
фанларидаги тест топширикларининг барчаси А, В, С, D жавоб вариантларидан танланадиган тест топшириқларидан иборат бўлиб, бунда дастлабки 10 таси содда даражасидаги тест бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб 0,9 балл билан баҳоланади; кейинги 10 таси ўрта қийинлик даражасидаги тест бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб 1,5 балл билан баҳоланади ҳамда қолган 10 таси қийин даражадаги тест бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб 2,6 балл билан баҳоланади, жами 50 балл (100,9+101,5+102,6=50).

6️⃣ Тест натижаларига кўра, хар бир фан ва синф кесимида иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафар ғолиб (1-, 2-, 3-ўринлар) аникланади ва ҳакамлар ҳайъати қарори асосида ташкилий қўмита томонидан учинчи босқичда иштирок этиш учун тавсия этилади.

7️⃣ Тест натижаларига кўра, ғолиб ўринлар учун бир нечта
иштирокчиларнинг баллари тенг бўлган тақдирда, берилган тест
топшириқларининг юқори балл бериладиган қисми бўйича кўп балл тўплаган ўкувчи устунликка эга бўлади (яъни, учинчи 10 ликдан (21-30 саволлар) юқори балл тўплаган номзод устунликка эга бўлади. Агар у ҳам тенг
бўлса, иккинчи ўнлик (11-20 саволлар) тахлил қилинади).

8️⃣ Xap бир қисм бўйича ҳам баллар тенг бўлган такдирда ўқувчиларга хакамлар хайъати томонидан кўшимча 3 та очиқ тест (жавоби ёзиладиган) берилади ва ғолиб аниқланади.

9️⃣ Барча фанлардан тест топшириқлари Халқ таълими вазирлиги томонидан
тузилади ва махфийлиги таъминланган ҳолда жойларга етказилади.

🔟 Жойларга етказилган тест топширикларининг махфийлигини таъминлаш, жараёнларнинг шаффоф, адолатли ва барча хавфсизлик чораларини кўрган холда ташкил этиш, олимпиада жараёнларини (топшириқларни қоғозга чиқариш вақтида, иштирокчилар тест топшираётган вақтида, ҳакамлар хайъати ишларни
текшираётган вақтда)
ижтимоий тармоқларда (Facebook, Instagram) жонли тарзда намойиш қилинишига туман (шахар) халқ таълими бўлими мудирлари шахсан масъул хисобланади.

❗️Канал манбасини кўрсатишни унутманг!

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ёшларимизни ўқитиб олсак, бизга тенг келадиган бўлмайди» - Шавкат Мирзиёев Сирдарёдаги учрашув вақтида халқаро майдондаги рақобатга дош бериш учун биринчи навбатда таълимга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида гапирди

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Узлуксиз касбий таълим" электрон платформасида рўйхатдан ўтиш

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10-sinf Informatika test va yozma ish.docx
59.8 KB
Информатика фанидан 10-синф олимпиада тести

❗️Ушбу тест фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11-sinf Informatika test va yozma ish.doc
87 KB
Информатика фанидан 11-синф олимпиада тести

❗️Ушбу тест фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11-sinf Informatika test va yozma ish.docx
56.9 KB
Информатика фанидан 11-синф олимпиада тести

❗️Ушбу тест фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9-10-11 matematika test.docx
188.5 KB
Математика фанидан 9-10-11-синф олимпиада тести

❗️Ушбу тест фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9-sinf matematika olimpiada test.docx
65.5 KB
Математика фанидан 9-синф олимпиада тести

❗️Ушбу тест фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9-sinf matematika olimpiada yozma ish.docx
49.2 KB
Математика фанидан 9-синф олимпиада ёзма иши

❗️Ушбу ёшма иш фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9-sinf matematika olimpiada test.doc
80.5 KB
Математика фанидан 9-синф олимпиада тести

❗️Ушбу тест фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10-sinf matematika olimpiada.doc
43.5 KB
Математика фанидан 10-синф олимпиада тести

❗️Ушбу тест фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10-sinf matematika olimpiada (1).doc
164.5 KB
Математика фанидан 10-синф олимпиада тести

❗️Ушбу тест фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11-sinf matematika.docx
57.7 KB
Математика фанидан 11-синф олимпиада тести

❗️Ушбу тест фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқитувчиларимиз жуда саҳий!

Мана Андижон Давлат Тиббиёт Институтида ўқитувчилар ўз хохишлари билан ойлигидан 300 минг сўм шанбаликка бераяпти!

Эҳ… Одам бўлмаймиз…

©Тролл.уз

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ЎҚУВЧИНИ БИР МАКТАБДАН БОШҚАСИГА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун улар фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатган ҳолда ўқувчи таълим олаётган мактаб директори номига ариза билан мурожаат қилади.

Ариза мактаб директори томонидан бир иш куни ичида кўриб чиқилади ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга тақдим этиш учун мактабдан кетиш талони берилади.

Шундан сўнг ота-оналар фарзанди ўқишни давом эттириши учун танланган мактаб директорига ўқишга қабул қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади. Аризага мактабдан кетиш талони илова қилинади.

Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори эса ариза ва мактабдан кетиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш учун ушбу мактабга келиш талонини беради.

Ўқувчи таълим олаётган мактаб директори мактабга келиш талонини қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади. Мактаб директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга ўқувчининг мактаб ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели ва ўқувчининг тиббий картасини тақдим этади ҳамда ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади.

Ота-оналарнинг ҳужжатларни олганлиги ҳақидаги тилхати, келиш талони ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директорининг ўқувчининг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғидан кўчирма ўқувчининг мактабда сақланадиган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади. Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори бошқа мактабдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.

Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори белгиланган ҳужжатларни қабул қилиб олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради. Мактаб директори мазкур буйруқдан кўчирмани бир иш куни ичида ўқувчи илгари таълим олган мактабга маълумот учун юборади.

Ўқувчини ўқувчилар сафидан чиқариш тўғрисида ёки мактаб ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилгач, уч кун муддатда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.

Ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга ўтказилган ўқувчи ўн кун ичида сабабсиз ёки мактаб раҳбарияти ва синф раҳбарини хабардор қилмасдан дарс машғулотларига келмаса, мактаб директори бу ҳақда ота-оналарни, ўқувчининг яшаш жойидаги туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияни ҳамда ўқувчи илгари таълим олган мактаб директорини ёзма равишда огоҳлантиради ва бир вақтнинг ўзида ўқувчининг дарсларга келмаганлиги сабабларини аниқлаш ва уни дарс машғулотларига жалб этиш чораларини кўради.

(c) Xalq ta'limi info

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ЎҚУВЧИСИ ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА ҒОЛИБИ БЎЛГАН ЎҚИТУВЧИ ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ОЛИЙ МАЛАКА ТОИФАСИГА ЭГА БЎЛДИ

🔸 Ғиждувон туманидаги 5-ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Ҳошим Рахимов тажрибали ва салоҳиятли Устоз сифатида вилоятда ўз ўрнига эга. Қатор йиллардан буён ўқувчилари фан олимпиадаларининг вилоят, республика босқичларида муваффақиятли иштирок этиб келишмоқда.

🔸 Айниқса, иқтидорли шогирдларидан бири – Диёрбек Толибовнинг Халқаро фан олимпиадаларида мамлакатимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилиб келаётганлиги алоҳида эътирофга лойиқ.

🔸 Жорий йилнинг 14-24 июль кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган 62-Халқаро математика (ИМО) олимпидасида кумуш медални қўлга киритди.

🔸 Ўқувчисининг муваффаққиятида алоҳида хизматлари сингган устоз Ўзбекистон республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, тўғридан-тўғри олий малака тоифасига эга бўлди.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал