Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
156K subscribers
1.22K photos
711 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
Odob-axloq.pdf
1.9 MB
ЎҚУВЧИ МАКТАБДА ТЕЛЕФОН ИШЛАТИШИ МУМКИНМИ?

Таълим муассасаси ҳудудида ҳар бир ўқувчи ўз уяли алоқа воситаларини ўчириб қўйиши, педагог ва техник ходимлар ҳамда ташриф буюрувчи бошқа шахслар ўз уяли алоқа воситалари қурилмаларини чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (овозсиз ҳолатга ўтказиши) шарт.

Таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари) бошланишидан олдин ўқувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда телефонини сумкасига солиб қўйиши шарт.

Ўқитувчи томонидан огоҳлантирилишига қарамасдан дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этган ҳолатда синф раҳбари ва муассаса раҳбарияти ўқувчининг телефони (смартфон, планшет ва бошқа қурилмалар) ўрнатилган тарзда олиб қўйилади, ҳолат юзасидан ўқувчининг ота-онаси огоҳлантирилади.

Ҳолат бўйича инспектор-психолог томонидан ўқувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги Жамоат кенгаши ва кузатув кенгашлари доирасида муҳокама этилиб, тегишли тушунтиришлар олиб боргандан сўнг телефон (мобил алоқа воситалари) ўқувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га қайтариб берилади.

❗️Шундай ҳолат ўқув йили давомида такрорланганда ўқувчи ички ишлар органларининг профильактик рўйхатига олинади.

Асос:
ХТВнинг 2022 йил 28 июлдаги 246-сонли буйруғи

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​Халқ таьлими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларига кўра директор қуйидагиларни билиши ва малака талабларига эга бўлиши керак.

Қуйидагиларни билиши лозим:

— Амалдаги умумий ўрта таълим соҳасидаги, болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;

— Мактаб фаолияти ва уни ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини, жамоани бошқаришнинг самарали усулларини;

— Ўқув ва тарбия сифати, давлат таълим стандартлари талабларини жорий қилиш натижалари билан боғлиқ ҳолда ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини;

— Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;

— таьлим муассасаси ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олишни, таълим
муассасаси фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни

— мактабни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, таълим муассасасини бошкаришнинг ташкилий таркибини тузиш, шартномалар тузишни;

— педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни;

— касбий одоб-ахлоқ қоидалари, санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза килиш, техника ва ёнгин хавфсизлиги қоидаларини.

Қуйидаги малака талаблари:

— камида бакалавр даражасидаги олий маълумот, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги тажрибали офицерлар (умумий ўрта таьлим мактаблари учун)

— хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;

— умумий ўрта (бошланғич) таълим мактаблари учун таълим соҳасида камида
5 йиллик педагогик стаж ва раҳбарлик лавозимида 2 йил иш стажи, 5 йил ҳарбий стаж:

— айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган мактаблар учун таьлим соҳасида камида 5 йил педагоглик ва 10 йил умумий иш стажи мавжудлиги;

— айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар учун - таьлим соҳасида камида 10 йил педагогик стаж ва рахбарлик лавозимида 5 йил иш стажи.

*Асос: Халқ таьлими вазирининг 2020-йил 7-декабрдаги 393-сонли буйруғи

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Мактабларнинг чет тилларини ўрганиш хонасида қуйидаги жиҳозлар бўлиши лозим

1-4 синф хоналари учун жиҳозлар:
👉 ўқитувчи учун компютер техникаси (ноутбук);
👉 овоз чиқаргич (динамик);
👉 оптик сичқонча;
👉 видеопроектор;
👉 проектор учун экран;
👉 компьютер учун ТВ-тюнер.

Шунингдек, қуйидаги қўшимча ускуналар:
👉 стационар DVD-магнитола;
👉 ўқув кўргазмали қуроллар (луғат, мевалар ва полиз экинлари муляжлари ҳамда ўзбек халқ эртаклари);
👉 электрон доска.

5-11 синф хоналари учун жиҳозлар:
👉 Синф доскаси (уч табақали)
👉 Ўқувчи столи ва стули (1 дона стол, 2 дона стул)
👉 Ўқитувчи столи
👉 Ярим юмшоқ стул
👉 Китоб жавони (кўргазмали қуроллар учун)

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ ЎҚИТУВЧИГА ОСОН ТУТМАНГ...

Россиялик олимнинг илмий ишида келтирилган статистик маълумотлар:

— Ўқитувчилар вақтларининг 79 фоизини тик оёқда ўтказадилар;
— Кунига ўртача 3,5-4 соат баланд овозда ёки жуда баланд овозда гапиришларига тўғри келади;
— Номинал равишда ўқитувчининг иш куни 6-7 соат давом этади, лекин унинг ҳақиқий давомийлиги 10-12 соат;
— Ўқитувчиларнинг 80 фоизи витаминларнинг қисман етишмаслигидан азият чекади, чунки иш ҳақи ва иш тартиби тўғри овқатланишга имкон бермайди;
— Ўқитувчиларнинг 2/3 қисми доимий стресс остида. Стресснинг энг юқори даражаси - директорлар ва уларнинг ўринбосарлари орасида, ўртачадан юқориси - аниқ фанлар, лингвистик фанлар ва бошланғич синф ўқитувчилари орасида;
— Ўқитувчилар таркибининг ўртача 85 фоизини хотин-қизлар ташкил этади, демак, уларнинг зиммасига таълим юкидан ташқари уй юмушлари, бола тарбияси юки ҳам тушади;
— Ўқитувчиларнинг 50 фоизи кунига саккиз соат ўрнига олти соатдан кам ухлайди;
— Ўқитувчиларнинг атиги 14 фоизи эрталабки машқларни бажаришга имкон топади;
— Ҳар бешинчи ўқитувчи кунига атиги икки марта овқатланади, ҳар иккинчиси - уч марта, ҳолбуки кунига тўрт ёки беш марта енгил овқатланиш тўғри деб ҳисобланади;
— Ўқитувчиларнинг 80 фоизи санаторий ёки денгиз бўйида ҳордиқ чиқара олмайди, аслида айнан шундай таътил соғлиқни тўлақонли тиклайди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️БУ ВИДЕОНИ ФАРЗАНДИНГИЗ АЛБАТТА КЎРСИН!

Болалар ёмон ниятли одамларни фарқлай олишмайди. Улар беғуборлиги, катталарга ишонувчанлиги сабаб ёвуз ниятлиларнинг қурбонига айланиб қолишлари мумкин.

Шу сабаб, болангизга:
Шубҳали шахслар билан гаплашмасликни,
уларнинг қўлидан совға олмасликни,
танимаган одамларнинг машинасига ўтирмасликни тайинлашингиз лозим.

Фарзандларимиз хавфсизлиги учун огоҳликни ошириш шарт ва зарурдир!

Мазкур видео-роликни фарзандингиз билан биргаликда томоша қилинг ва унга бегоналар билан қандай муомала қилишни ўргатинг.

Зеро, бу оддий қоидалар болангизни хавф ва хатардан асраб қолиши мумкин!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Мактабларда синф раҳбарлик учун қанча маош тўланади?

Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги низомнинг 4-бандига асосан
умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида амалга оширилади.

Демак, синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун тўловлар қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

👉 15 нафар ўқувчигача — Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26.4 фоизи, яъни 242 880 сўм миқдорида тўланади;

👉 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 31.6 фоизи, яъни 290 720 сўм миқдорида тўланади;

👉 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 36.9 фоизи, яъни 339 480 сўм миқдорида тўланади;

👉 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 42.1 фоизи, яъни 387 320 сўм миқдорида тўланади.

👉 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 52.8 фоизи, яъни 485 760 сўм миқдорда тўланади.

Асос: Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисидаги низомнинг 4-банди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
«Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари»да ота-онага қандай талаблар қўйилган?

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 28 июлида 246-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари»га кўра, ота-оналар учун қуйидаги талаблар белгиланган:

👉 таълим муассасаси ички тартиб қоидалари билан танишиш;
👉 ўқитувчи шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши, дарс жараёнларида аралашмасликлари, педагогларни ҳақорат қилмасликлари;
👉 фарзандини дарс жараёнида таълим муассасасининг ички тартиб ва одобахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини назорат қилиш;
👉 фарзандини дарсларга тўлиқ қатнашишини (давомат) ҳамда фанлар бўйича иш дафтарлари ва таълим олиши учун зарур бўлган бошқа барча жиҳозлар билан таъминлаш;
👉 фарзандини муассасага дарслик, ўқув қуроллари билан келишини таъминлаш;
👉 фарзандининг таълим олишига тўсқинлик қилмаслик, унинг таълим муассасасига ўз вақтида келиши, дарсдан кейин фарзандини бўш вақтини мазмунли ташкил этиш;
👉 синф раҳбари ва фан ўқитувчилари билан фарзандининг хулқи ва давомати юзасидан алоқада бўлиш;
👉 фарзанди дарсларга келмай қолиши мумкин бўлган пайтларда таълим муассасасига (синф раҳбарига) унинг сабабларини билдирган ҳолда маълум қилади;
👉 таълим муассасасининг таклифига асосан муассасада ўтказиладиган отаоналар йиғилиши, суҳбат ва турли маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш белгилаб қўйилган.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Tўгарак ҳужжатлари қай тартибда юритилиши керак?

Ҳозирги кунда мактабларда фан тўгаракларни ташкил этиш бўйича йўриқнома мавжуд эмас. Шунинг учун ҳозир биз берадиган жавоб фақатгина тавсиявий аҳамиятга эга эканлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Тўгаракларга 1-11 синф ўқувчилари қамраб олинади. Тўгаракларнинг ўқув йили учун мўжжалланган ўқув режасини ёзишдан олдин яъни тўгарак машғулотлари журналига 5-15 сентябргача ташкилий ишлар ёзилади. Ўқувчиларни тўгаракка қабул қилишда уларни ёшларини, қизиқишларини ҳисобга олинади. Ҳар бир тўгарак аъзоси ўқув йили мобойнида тўгаракдан чиқиб кетиши, бошқа тўгаракка аъзо бўлиши ва хоҳиши бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта тўгаракда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

🔰Тўгарак раҳбари қуйидаги ҳужжатларни юритиши мумкин:

👉Тўгаракнинг йиллик тақвим режаси (паст ўзлаштирувчи ва иқтидорли ўқувчилар учун)
👉Тўгарак машғулотлар журнали
👉Ўқувчилар ота-онасининг аризаси

🔰Ихтиёрий равишда:
👉Машғулотлар ишланмаси
👉Тўгарак тадбирларидан лавҳалар
👉Кўргазмали қуроллар.

❗️Мактабда тўгараклар ва спорт секцияларининг фаолият юритишини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари таъминлайди. Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари доимий равишда тўгарак журнални тўғри олиб борилишини назорат қилиб туради.

Журналдаги ёзувлар аниқ, тартибли ва мунтазам олиб борилиши керак. Журнал ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарида сақланади. Журналга тўгарак раҳбари ўзи олиб борадиган тўгарак номини, муасаса раҳбари томонидан тасдиқланган машғулот жадвалини, тўгарак раҳбарининг исми ва фамилиясини, отасини исми, тўгарак сардорини тўлиқ исми фамилиясини ёзиб қўяди.

Жадвалдаги ўзгаришлар ўқув ишлари бўйича жавобгар шахс билан келишилган холда журналнинг иккинчи бетида қайд қилинади. Тўгарак ишини ҳисобга олиш учун журналда бетлар ажратилган бўлиб, унда тўгарак аъзолари таркиби исми фамилияси тўлиқ, машғулотлар мавзуси, тўгарак ишининг бажарилган соати ва муддати жадвалга мувофиқ кўрсатилади.

Тўгарак раҳбари аъзоларнинг давоматини журналда машғулотларга ажратилган кунлар ва соатлар устида мунтазам белгилаб боради ва сабабсиз келмаганларга “-” белгиси, сабабли қатнашмаганларга “+” белгиси қўйилади. Тўгарак раҳбари тўгарак ташкил топган кундан 10 кун муддатда тўгарак аъзоларини рўйхатини тузади ва тегишли устунларни тўлдиради.

Тўгарак машғулотлар жадвали мактабнинг ўқувчи ва уларнинг ота-оналарига кўриниб турадиган жойига илиб қўйилади. Фан ўқитувчилари томонидан тўгарак ҳужжатлари тўғри юритилиши мунтазам равишда назорат қилиб борилади.
©Xalq ta’limi info

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
@ustoz_ЎРВМнинг_44_сонли_қарори_31_01_2023.pdf
1.1 MB
Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатноманинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 44-сонли қарори

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Синф раҳбари бу...

Йил-ўн икки ой ўқувчилар ҳақидаги маълумотларни ҳали у шаклда, ҳали бу шаклда шакллантириб, бу рўйхатнинг қаёққа кетаётганини ўзи ҳам билмайдиган қоғозбоз.

Ўзи бир кунда бир марта кирадиган синф хонасининг озодалигига жавоб берувчи фаррош.

Ўқувчилари жанжаллашса, адолатли қози.

Ота-оналар исталган устознинг устидан шикоят қилиши мумкин бўлган, лекин қўлидан ҳеч нарса келмайдиган шахс.

Ўзининг ваколатидан кўпроқ нарсани бўйнига оладиган мард.

Ўқувчилари 11-синфни битириб кетганидан кейин бир йил ўтиб ҳам уларни ё ишга, ё ўқишга жойлаб, ё узатиб ФҲДЁ қоғозининг нусхасини топшириб қутуладиган буюк матонат эгаси.

Ўқувчиларини ёзда ҳам сувга чўкмаслигини, ўтда ёнмаслигини, уйидан қочмаслигини, кечаси санғимаслигини, ҳеч ким билан жанжаллашмаслигини назорат қилувчи инспектор.

Ота-онаси жўнатолмаган мактабга амаллаб олиб келадиган, имтиҳонларда ухлаб қолмаслиги учун қўнғироқ қилиб уйғотадиган, кеч қолса ўрнига гап эшитадиган, аммо шу меҳнатлари эвазига битириб кетгач, битта йўқлаб қўйишга ҳам арзимайдиган ўқувчиларини ортидан “болам”, деб гапирадиган ҳокисор...

Аслида, бу заҳматларнинг ортида болажонларнинг бир оғиз “Устоз!” деб чақирган лутфи олдида ювилиб кетадиган қувонч ҳам бор...

(c) Феруза Салходжаева

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
22.02.2021й ХТВ-41(Синф раҳбарлик) .pdf
6.6 MB
Синф раҳбарларини фаолиятини ташкил қилиш бўйича низом

Ҳар бир синф раҳбари танишиб чиқиши керак

Халқ таълими вазирининг 2021-йил 22-февралдаги 41-сонли буйруғи

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Малака ошириш жараёнида педагогларнинг олган сертификати сохта эканлиги аниқланса, у бекор қилинади

Маълумки, кўп ўқитувчилар онлайн шаклда малака ошириш қулай эканлигини айтишади. Аммо, уларнинг орасида малака оширганлик тўғрисидаги сертификатни турли-хил қинғир йўллар билан олишга ҳаракат қиладиганлари ҳам топилади.

Яъни, кимнингдир ўрнига маълум маблағ эвасига сертификат олиб берадиган «уддабуронлар» ҳам топилиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабли, бундай йўллар билан сертификат олиш ниятида бўлган ўқитувчиларни олдиндан огоҳлантириб қўймоқчимиз.

Амалдаги тартибга кўра, А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти педагог ходимлар олган сертификатларни қинғир йўллар билан олганлик ҳолатини мониторинг қилиши ҳам мумкин. Агар мана шу мониторинг жараёнида ўқитувчи сертификатни ўзи ўқимасдан олганлиги аниқланса, сертификат бекор қилинади ва педагог ходим ҳудудий малака ошириш марказига қайта ўқишга юборилади.

(c) Xalq ta'limi Info

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Эндиликда мактаб ўқувчилари бепул овқат билан таъминланади

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади - Давлат дастури лойиҳаси

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️2023 йил 1 апрелдан айрим ўқитувчиларнинг ойлиги оширилади

Президентнинг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ва Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

2023 йил 1 апрелдан бошлаб 27 та профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларининг ойлик маошлари 20 фоизга оширилиб, ўртача 3 млн сўмга тенг бўлади

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Профессионал таълим муассасаси педагогларининг ойлик маоши ошиши мумкин — Фармон лойиҳаси

2023 йил 1 апрелдан бошлаб:

профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкалари мос равишда умумий ўрта таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкаларига;

профессионал таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифасига эга бўлган, малака тоифасига эга бўлмаган олий маълумотли ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкалари тегишинча умумий ўрта таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифали ўқитувчиси, олий маълумотли ўқитувчиси ҳамда ўрта махсус маълумотли ўқитувчисининг базавий тариф ставкаларига тенглаштирилсин;

Натижада, 27 нафар профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларининг ойлик маошлари 20 фоизга оширилиб, ўртача 3 млн сўмга тенг бўлади.

Ушбу мақсадларга жорий йилда 139 млрд сўм йўналтирилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар бир туман (шаҳар)нинг биттадан умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти босқичма-босқич йўлга қўйилади.

Натижада, 76 та мактабда француз тили, 76 тасида немис, 37 тасида инглиз, 10 тасида корейс, 6 тасида хитой ва 3 тасида япон тиллари иккинчи хорижий тил сифатида ўқитилади.

Шунингдек, ўқувчилар 10-синфдан бошлаб 64 та ишчи касблар, 21 та соҳада тадбиркорликка, 10 та IT ва “креатив индустрия” йўналишидаги касбларга ўргатилади.

Ушбу жараёнга ёшлар етакчилари ва ҳудуддаги таниқли тадбиркорлар жалб қилинади — фармон лойиҳаси

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Мактабларда бир синфдаги ўқувчилар сони 20-24 кишигача қисқартирилмайди. Ушбу хабар фақатгина хусусий мактабларга тегишли

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мактабларида синфдаги ўқувчилар сонига чеклов белгиланлиги, унга кўра бир синфда ўқувчилар сони 1-4-синфларда 20 нафардан, 5-9-синфларда 24 нафардан, 10-11-синфларда эса 20 нафардан ошмаслиги белгиланлиги ҳақида ЁЛҒОН хабарлар тарқалди.

Бу хабарлар "2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Президент фармонининг юқоридаги расмдаги хусусий мактабларга тегишли қисмидан ажратиб олинган ва тарқатилмоқда.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Вилоят таълим бошқармалари ва туман таълим бўлимлари штатларида 3 баробар қисқариш бўлиши кутилмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли буйруғи билан Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими ва мактабгача таълим бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари, Президент таълим муассасалари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари тугатилиб, уларнинг негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ташкил этиляпти.

Бундан кўриниб турибдики, ҳозирги кунгача фаолият юритиб келган 3 та бўлинма ягона, 1 та бўлинмага жамланмоқда. Таҳминимизча, бу бўлинмалардаги штатларда 3 баробар қисқариш бўлади дегани. Чунки, штатлар сони ҳам унчалик кўп белгиланмаган.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, барча бўлинмалар бирлаштирилиши ҳисобига штатлар сонида анчагина қисқаришлар бўлади. Қайта ташкил этилган бўлинмаларда қайси лавозимлар мавжуд эканлиги ҳақида навбатдаги постларимизда маълум қиламиз.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
406_3_11_синфлар_ДТС_буйругига_илова.docx
204.5 KB
Барча фанлардан давлат таълим стандартлари

Ушбу ДТС талаблари ҳар бир ўқитувчида бўлиши ва танишиб чиқиши керак. Ушбу ДТС талаблари Халқ таълими вазирининг 2021 йил 17 декабрдаги 406-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Мактаб ўқувчиси муддатидан аввал 18 та олийгоҳ талабасига айланди ва 1 млн 317 минг 600 АҚШ миқдорида грант ютди.

Намангандаги 1-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Ҳикматилла Худайбердиев бир вақтнинг ўзида АҚШ, Швейцария ва Ўзбекистоннинг 18 та олийгоҳ талабалигига қабул қилиниб, 1 млн 317 минг 600 АҚШ доллари миқдоридаги грант соҳиби бўлди.

Шунингдек, у математика ва инглиз тили фанлари бўйича 1310 балл тўплаб халқаро SAT сертификатини ҳам қўлга киритди ва халқаро олий таълим муассасаларига имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
🗓 Бугун – 9 февраль куни буюк бобокалонимиз шоир, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун

Навоийнинг ҳақиқатда буюк шоирлигига шубҳа билан қараганлар унинг ижодига тегишли мазкур мисраларни чапдан ўнгга, хоҳласа тепадан пастга қарата ўқиб кўрсин...

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy