Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.22K photos
711 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
❗️Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (44–сон, 31.01.2023 й.) билан Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, битирувчиларга қуйидаги турдаги шаҳодатномалар берилади:

— таянч ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома (9-синф);
— таянч ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатнома (9-синф);
— умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф);
— умумий ўрта таълим тўғрисида (кумуш медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);
— умумий ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали (олтин медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);
— психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернат) тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат.

Шаҳодатнома ўзбек ва инглиз тилларида шакллантирилади.

Буюртма бериш ва шаҳодатномани шакллантириш «Электрон шаҳодатнома» ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Бунда ҳар йили 1 декабргача битирувчи ҳақида тегишли маълумотлар платформага киритилиб, буюртма шакллантирилади.

❗️Шаҳодатномалар битирувчиларга ҳар йили 20 июнга қадар берилади.

Битирувчилар шаҳодатномани электрон платформадан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали бепул юклаб олади.

Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йили якунидан «Электрон шаҳодатнома» ахборот тизимига битирувчилар ҳақидаги маълумотлар киритиб борилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мактаб директорларига эркинлик бериш керак» — Шавкат Мирзиёев

«Биз директорни қўлсиз, оёқсиз, кўзсиз қилиб қўйганмиз», деди мактаб директорининг ХТБ бошлиғига қарамлигига барҳам бериш кераклиги ҳақида гапирган президент. «Талаб кучли бўлиши, шу билан бирга ваколатлари ҳам юқори бўлиши керак», дея қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] 267-сонли буйруқ (перевод).pdf
1.4 MB
⚡️Ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматини жорий этиш тўғрисида

Халқ таълими вазирининг 267-сонли буйруғи 12.08.2022 йил

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
ИККИТА СИНФГА СИНФ РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ МУМКИНМИ?

Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 30 июлдаги 180-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги низомга мувофиқ бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
@ustoz_Ҳудудий_бошқармаларга_Жисмони_тарбия_фани.pdf
831.7 KB
#Биласизми

⚡️Бошланғич синф ўқитувчиси жисмоний тарбия фанидан дарс бериши мумкин

Ушбу файл бошланғич синф ўқитувчилари жисмоний тарбия фанидан дарс ўтиши мумкинлиги тўғрисида расмий кўрсатма

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
«Облоно» ва «Районо»ларни тугатишдан кўра уни сақлаб қолиш эҳтимоли юқори

Ҳудудий халқ таълими бошқарма ва бўлинмалари тугатилши ҳақида анча вақтдан буён гапириб келинади. Ҳусусан, президент 2022 йилнинг 29 декабрида таълим сифатини ошириш ва янги авлод дарсликларини жорий этишга бағишланган йиғилишдаги нутқида «Районо» ва «облоно»ларни йўқ қилишни истаётгани ҳақида гапирганди.

Аммо кўпчилик, ҳусусан таълим бўйича экспертлар ҳам "Районо" ва "Облоно"ларни тугатиш эмас балки, уларнинг функцияларини қайта кўриб чиқиш керак деган фикрда.

Катта эҳтимол билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳам ҳудудий халқ таълими бошқарма ва бўлинмаларини тугатиш ниятида эмас. Бунга сабаб қилиб эса иккита вазирликнинг бирлаштириб юборилганлиги ва бир вақтнинг ўзида мактаб ҳамда боғчаларни назорат қилиб туришда келиб чиқиши кутилаётган айрим муаммоларни кўрсатиш мумкин.

Фикримизча, «Облоно» ва «Районо» тузилмаси ҳамда штат бирликларида бир қанча ўзгаришлар бўлади. Лекин, буткул тугатиб юборилмайди. Бошқарув лавозимидаги ходимлар сони кескин қисқаради. ХТБ ларнинг таълим муассасаларини бошқаришдаги ваколатлари камайтирилади.

Яъни, улар мактабларни фақат назорат қилади ва муаммоларни бартараф қилиш юзасидан услубий кўмакчига айлантирилади. Шунингдек, айримларнинг берган маълумотларига кўра, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига қарашли таъмирлаш-эксплуатация бўлимлари маҳаллий ҳокимликлар бўйсинувига ўтказилиши мумкин.

© Xalq ta'limi Info

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқувчилар кўтарадиган сумкаларнинг вазни неча килограмм бўлиши керак?

7-8 ёшли болаларнинг оғир сумка кўтаришлари саломатлигига таъсир қилмайдими? Умуман, ўқувчилар кўтарадиган сумкаларнинг вазни неча килограмм бўлиши керак?

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
класс. часы 1-11 класс 2022-2023г.docx
86.4 KB
Планы «Классный час» для классных руководителей

Подписывайтесь на канал учителя👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Sinf soatlari 2022-2023.docx
72.3 KB
Cинф раҳбарлари учун «Синф соати» режалари

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Sinf rahbar metodbirlashma hujjatlari to'plami @ustoz.docx
1.2 MB
Синф раҳбар методбирлашма ҳужжатлар тўплами

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 5 декабрдаги 372-сонли буйруғига кўра тайёрланган.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️СОАТБАЙ ИШЛОВЧИ ПЕДАГОГЛАРГА ОЙЛИК ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНИШИНИ БИЛАСИЗМИ?

Ўриндошлик асосида бошқа мактабдан келиб ишловчи педагоглар, ёки мактабнинг раҳбар ходимларига ўтилган дарс учун соатбай усулида иш ҳақи тўланади.

🔰2022 йил 1 июнь ҳолатига (соатбайлар учун) бир соат дарс учун белгиланган ойлик қуйидагича:

👉 Олий тоифа — 42 604 сўм;
👉 1-тоифа — 38 554 сўм;
👉 2-тоифа — 34 599 сўм;
👉 Мутахассис — 30 904 сўм;
👉 Ўрта махсус — 28 888 сўм.

Ойликни ҳисоблашда қуйидагиларга эътибор берилади. Педагог бир ой давомида неча соат дарс ўтганлиги ЎИБДЎ томонидан ҳисоблаб чиқилади ва иш вақтини ҳисоблаш табелига ёзилади. ХТБ даги бухгальтэр шу ёзилган соат бўйича иш ҳақи ҳисоблайди. Мисол учун 11 январдан ўқиш бошланди ва январь ойини охирги кунига қадар айтайлик 28 соат дарс ўтилди. Бунда педагогнинг тоифасига қараб ойлик тўланади. Агар олий тоифали ўқитувчи 28 соат дарс ўтган бўлса, уни қуйидагича ҳисоблаймиз. 28*42604=1192912

❗️Чиққан суммадан 13% даромад солиғи ва касаба уюшмаси учун ушлаб қолинади ва қолгани пластик картага тушади.

1192912-13%(155078)=1037834 Демак, қўлга тегиш суммаси 1 037 834 минг сўм.

Бундан ташқари, дафтар текшириш суммалари ва қўшимча белгиланган устамалари бўлса улар ҳам қўшилади.

☝️Эслатма:
соатбай ишловчи педагогларга фақат ўтилган дарс учун иш ҳақи тўланади. Таътил даври учун, байрам ва қўшимча дам олиш кунлари учун ойлик ёзилмайди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ўқувчиларнинг шахсий йиғма жилд ҳужжатларида (яъни шахсий файлларида) ушбу суратдаги ҳужжатлар бўлиши керак

Ўқувчининг шахсий йиғма жилди ҳужжатлари синф раҳбари томонидан юритилиб, ҳар ўқув йили бошида хатловдан ўтказилади.

Ўқувчининг шахсий йиғма жилд ҳужжатлари ўқувчи мактабни тамомлаганидан сўнг 3 йил муддатда мактабда сақланади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Синф хоналарга ўқув жиҳозларини жойлаштиришда қуйидаги талабларга риоя этилиши кeрак

Умумтаълим мактабларида мактабларни сақланиши ва ўқувчиларни ўқитилишига қўйиладиган санитар эпидемиологик талаблар (СанПиН № 0341-16) га мувофиқ синф хоналаридаги парта стол-стуллар қуйидаги тартибда жойлаштирилиши керак

👉 2 ўринли столлар қаторидаги масофа 60 см дан кам бўлмаслиги керак;

👉 Парта қаторлари билан ташқи девор орасидаги масофа 50-70 см;

👉 Парта қаторлари билан ички девор, тўсиқ, шкаф орасидаги масофа 50 см;

👉 Охирги парта билан девор ораси 70 см;

👉 Доска билан биринчи парта ораси 240 см;

👉 Доска билан охирги парта орасидаги масофа 860 см;

👉 Доскани пастки томони билан пол орасидаги масофа 70-90 см бўлиши керак.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўқитувчиларнинг ойлиги 1000$ бўладими?

Шу савол билан Qalampir.uz сайти мухбири Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровага юзланди.

"Устозларнинг ойлиги ошиши ўзига боғлиқ. Бугунги кунда уларга кўплаб имкониятлар яратилган. Агар ўқитувчиларимиз ўз устида ишлашса, албатта, 1000 долларгача маош олади. Мен шахсан бир нечта устозларни биламан 1000 доллар маош олади. Албатта, улар яхши маош олишлари учун ўз устиларида ишлашлари учун шароит ҳам яратиб беришимиз, керак бўлса вақт ажратиб беришимиз лозим. Директор қандай бўлиши керак? Биринчи навбатда менежер бўлиши лозим деган мақсадда директорлар билан тренинглар ўтказамиз”, дейди Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова билан илк интервю

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Фарзандингизга шубҳали шахслардан қандай ҳимояланиш кераклигини ўргатинг.

Юқорида фарзандингизга уқтиришингиз зарур бўлган бугунги давр талаблари санаб ўтилган.

Огоҳлик эҳтиёткорликдан бошланади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ота-оналарнинг таълим муассасасидаги дарс жараёнига аралашишига йўл қўйилмайди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2020 йил 28 майдаги 131-сонли буйруғига мувофиқ ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) таълим муассасасидаги дарс жараёнига аралашиши мумкин эмас.

Томонлар ўртасида юзага келадиган ҳар қандай баҳсли вазиятлар фақатгина мактаб раҳбарияти (директор ва унинг ўринбосарлари) ҳамда мактаб психологи билан дарс жараёнига ҳалақит бермаган ҳолатда ҳал этилиши лозим.

Таълим муассасаси ҳудудида жамоа аъзоларининг ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан муносабатлари ўзаро ҳурмат ва ҳушмуомалалик тамойилларига асосланиши лозим, бирор бир тараф томонидан бошқасининг шахсиятига камситувчи ҳатти-ҳаракатларнинг содир этилишига йўл қўйилмайди.

Томонлар юқоридаги талабларга риоя этмаган ҳолатларда вазиятни барқарорлаштириш учун маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш ва ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат этишлари керак.

❗️Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-5-моддасига кўра таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш ҳолатлари учун:

👉 фуқароларга 1 млн 500 минг сўмдан 2 млн 100 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 2 млн 100 минг сўмдан 3 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши мумкин.

☝️Агар худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

👉 фуқароларга 2 млн 100 минг сўмдан 3 млн сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 3 млн сўмдан 4 млн 500 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Odob-axloq.pdf
1.9 MB
ЎҚУВЧИ МАКТАБДА ТЕЛЕФОН ИШЛАТИШИ МУМКИНМИ?

Таълим муассасаси ҳудудида ҳар бир ўқувчи ўз уяли алоқа воситаларини ўчириб қўйиши, педагог ва техник ходимлар ҳамда ташриф буюрувчи бошқа шахслар ўз уяли алоқа воситалари қурилмаларини чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши (овозсиз ҳолатга ўтказиши) шарт.

Таълим муассасаларида ўтказиладиган ўқув машғулотлари ва тадбирлар (сафланиш, тарбиявий соатлар, байрам, спорт тадбирлари) бошланишидан олдин ўқувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда телефонини сумкасига солиб қўйиши шарт.

Ўқитувчи томонидан огоҳлантирилишига қарамасдан дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этган ҳолатда синф раҳбари ва муассаса раҳбарияти ўқувчининг телефони (смартфон, планшет ва бошқа қурилмалар) ўрнатилган тарзда олиб қўйилади, ҳолат юзасидан ўқувчининг ота-онаси огоҳлантирилади.

Ҳолат бўйича инспектор-психолог томонидан ўқувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги Жамоат кенгаши ва кузатув кенгашлари доирасида муҳокама этилиб, тегишли тушунтиришлар олиб боргандан сўнг телефон (мобил алоқа воситалари) ўқувчининг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га қайтариб берилади.

❗️Шундай ҳолат ўқув йили давомида такрорланганда ўқувчи ички ишлар органларининг профильактик рўйхатига олинади.

Асос:
ХТВнинг 2022 йил 28 июлдаги 246-сонли буйруғи

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​Халқ таьлими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларига кўра директор қуйидагиларни билиши ва малака талабларига эга бўлиши керак.

Қуйидагиларни билиши лозим:

— Амалдаги умумий ўрта таълим соҳасидаги, болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;

— Мактаб фаолияти ва уни ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини, жамоани бошқаришнинг самарали усулларини;

— Ўқув ва тарбия сифати, давлат таълим стандартлари талабларини жорий қилиш натижалари билан боғлиқ ҳолда ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини;

— Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;

— таьлим муассасаси ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олишни, таълим
муассасаси фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни

— мактабни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, таълим муассасасини бошкаришнинг ташкилий таркибини тузиш, шартномалар тузишни;

— педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни;

— касбий одоб-ахлоқ қоидалари, санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза килиш, техника ва ёнгин хавфсизлиги қоидаларини.

Қуйидаги малака талаблари:

— камида бакалавр даражасидаги олий маълумот, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги тажрибали офицерлар (умумий ўрта таьлим мактаблари учун)

— хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;

— умумий ўрта (бошланғич) таълим мактаблари учун таълим соҳасида камида
5 йиллик педагогик стаж ва раҳбарлик лавозимида 2 йил иш стажи, 5 йил ҳарбий стаж:

— айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган мактаблар учун таьлим соҳасида камида 5 йил педагоглик ва 10 йил умумий иш стажи мавжудлиги;

— айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар учун - таьлим соҳасида камида 10 йил педагогик стаж ва рахбарлик лавозимида 5 йил иш стажи.

*Асос: Халқ таьлими вазирининг 2020-йил 7-декабрдаги 393-сонли буйруғи

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Мактабларнинг чет тилларини ўрганиш хонасида қуйидаги жиҳозлар бўлиши лозим

1-4 синф хоналари учун жиҳозлар:
👉 ўқитувчи учун компютер техникаси (ноутбук);
👉 овоз чиқаргич (динамик);
👉 оптик сичқонча;
👉 видеопроектор;
👉 проектор учун экран;
👉 компьютер учун ТВ-тюнер.

Шунингдек, қуйидаги қўшимча ускуналар:
👉 стационар DVD-магнитола;
👉 ўқув кўргазмали қуроллар (луғат, мевалар ва полиз экинлари муляжлари ҳамда ўзбек халқ эртаклари);
👉 электрон доска.

5-11 синф хоналари учун жиҳозлар:
👉 Синф доскаси (уч табақали)
👉 Ўқувчи столи ва стули (1 дона стол, 2 дона стул)
👉 Ўқитувчи столи
👉 Ярим юмшоқ стул
👉 Китоб жавони (кўргазмали қуроллар учун)

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ ЎҚИТУВЧИГА ОСОН ТУТМАНГ...

Россиялик олимнинг илмий ишида келтирилган статистик маълумотлар:

— Ўқитувчилар вақтларининг 79 фоизини тик оёқда ўтказадилар;
— Кунига ўртача 3,5-4 соат баланд овозда ёки жуда баланд овозда гапиришларига тўғри келади;
— Номинал равишда ўқитувчининг иш куни 6-7 соат давом этади, лекин унинг ҳақиқий давомийлиги 10-12 соат;
— Ўқитувчиларнинг 80 фоизи витаминларнинг қисман етишмаслигидан азият чекади, чунки иш ҳақи ва иш тартиби тўғри овқатланишга имкон бермайди;
— Ўқитувчиларнинг 2/3 қисми доимий стресс остида. Стресснинг энг юқори даражаси - директорлар ва уларнинг ўринбосарлари орасида, ўртачадан юқориси - аниқ фанлар, лингвистик фанлар ва бошланғич синф ўқитувчилари орасида;
— Ўқитувчилар таркибининг ўртача 85 фоизини хотин-қизлар ташкил этади, демак, уларнинг зиммасига таълим юкидан ташқари уй юмушлари, бола тарбияси юки ҳам тушади;
— Ўқитувчиларнинг 50 фоизи кунига саккиз соат ўрнига олти соатдан кам ухлайди;
— Ўқитувчиларнинг атиги 14 фоизи эрталабки машқларни бажаришга имкон топади;
— Ҳар бешинчи ўқитувчи кунига атиги икки марта овқатланади, ҳар иккинчиси - уч марта, ҳолбуки кунига тўрт ёки беш марта енгил овқатланиш тўғри деб ҳисобланади;
— Ўқитувчиларнинг 80 фоизи санаторий ёки денгиз бўйида ҳордиқ чиқара олмайди, аслида айнан шундай таътил соғлиқни тўлақонли тиклайди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy