Ommalashtirish.uz электрон платформасидан фойдаланиш бўйича йўриқнома
1️⃣ Истаган веб-браузерга тизим манзили Ommalashtirish.uz’ни киритинг ҳамда оммалаштириш таълим платформасининг асосий ойнасидаги кўк рангли «рўйхатдан ўтиш» тугмасини босиб рўйхатдан ўтинг.
2️⃣ Рўйхатдан ўтиш учун пасспортингиздаги 14 та рақамдан иборат ЖШШИР (ПИНФЛ) ва телефон рақамингизни киритинг. Сизнинг рақамингизга 5 та рақамдан иборат смс код юборилади. Шу код орқали тизимга киршингиз мумкин.
3️⃣ Методик маҳсулотингизни платформага жойлаштириш учун «муаллиф», «Мобил телефон», «Фан», «Синф», «Мавзу», "Тури" (методик маҳсулот тури), «Файлни юклаш», «Педагогик кенгаш қарори», «Изоҳ», «Мен розиман» бўлимларини тўлдиринг.
4️⃣ Методик маҳсулотни жўнатишнинг барча босқичлари якунлангач, баҳолаш жараёни бошланади. Сиз ўз фанингиз доирасидаги ишларни кўриш ва уларни 1 балдан 10 балгача баҳолаш имконига эга бўласиз. Баҳолаш жараёни 1 ой давом этади. Ҳар бир фандан энг юқори бал тўплаган 100 та энг яхши иш экспертларга жўнатилади. Улар ушбу 100 та ишни баҳолаб республика, вилоят, туман миқёсида оммалашган ишларга саралайди. Шундан кейин якуний натижалар оммалаштириш.уз платформасида кўринади.
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият_учун #Архив
Пушкин қабрида тик турган бўлса керак 😅
Устоз омон бўлсинлар, келажакда шогирдлари орасидан депутатлар чиқишидан умид қиламиз

@ustoz_02_023_1305_устамага_учун_тадбирлар_рўйхати_1.pdf
1.5 MB
2022-2023 ўқув йили учун устама белгилашда хисобга олинадиган фан олимпиадалари, тадбирлар ва синфдан ташқари ишлар рўйхати.
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Педагоглар фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланган
Педагогларнинг фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:
— фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1,5 млн сўмдан 2,1 млн сўмгача);
— мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Педагоглар, уларнинг фаолиятига ва хизмат вазифаларига аралашилганлик учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмаганда ҳам, ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ommalashtirish.uz электрон платформасидан фойдаланиш бўйича видео йўриқнома
00:00 Платформа ҳақида
00:45 Рўйхатдан ўтиш
01:34 Шахсий кабинетга кириш
02:18 Шахсий профилни таҳрирлаш
02:32 Методик қўлланма ва шунга ўхшаш бошқа файлларни платформага юклаш
06:14 «Плагиат» тугмаси ҳақида
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
00:00 Платформа ҳақида
00:45 Рўйхатдан ўтиш
01:34 Шахсий кабинетга кириш
02:18 Шахсий профилни таҳрирлаш
02:32 Методик қўлланма ва шунга ўхшаш бошқа файлларни платформага юклаш
06:14 «Плагиат» тугмаси ҳақида
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#кўргазма
Мактабнинг ички тартиб қоидаларига кўра ота-оналар қуйидаги талабларга риоя қилишлари керак

Ўқувчиларга дарс машғулотлари (синф хоналари)да қуйидагилар тақиқланади
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўқувчиларга дарс машғулотлари (синф хоналари)да қуйидагилар тақиқланади
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом Каримов 85 ёшни қарши олган бўлар эди...
Бугун, 30 январь Ўзбекистон республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни.
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Бугун, 30 январь Ўзбекистон республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни.
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислом Каримов хотирасига бағишланган видеоролик
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Математика ва биология фанларидан миллий сертификат учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди
2023 йил 30 январь куни математика ва биология фанларини билиш даражасини баҳолаш тест синовлари учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди.
Рўйхатга олиш my.dtm.uz сайтининг “Миллий сертификат” бўлими орқали амалга оширилмоқда ва 8 февраль (тўлов қилиш 9 февраль) га қадар давом этади.
Тест синови эса 2023 йил 19 февраль (якшанба) куни бўлиб ўтади ва ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида ўтказилади.
Бунда талабгорлар рўйхатдан ўтиш вақтида тест топшириш тили сифатида ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларидан бирини танлайди.
Шунингдек, талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаб, мазкур ҳудудда тест синовида иштирок этишлари мумкин.
❕ Тест синови барча ҳудудларда ташкил этилади ва талабгорлар тест синови ўтказиладиган жойлар сиғимидан келиб чиққан ҳолда рўйхатга олинади.
Бунда бирор ҳудуд тўлган тақдирда тест топшириш ҳудудини ўзгартириб, бошқа ҳудудда тест синовида иштирок этиш мумкин бўлади.

❗️Расман: Боғча ходимларини ойлиги оширилиб мактаб ўқитувчилари ойликларига тенглаштирилди
Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими агентлиги масъул ходими Мавлуда Асқархўжаева АОКАдаги брифингда маълум қилди.
Унинг айтишича, бу йил мактабгача таълим ходимларининг маошлари қуйидагича оширилади:
— педагог ходимлар лавозим маошлари умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозим маошига тенглаштирилади;
— директор лавозим маоши умумтаълим мактаби директори (3- ва 4-гуруҳ) лавозим маошига тенглаштирилади;
— тарбиячи ёрдамчиси лавозим маоши 70 фоиз оширилади;
— ошхона ва бухгалтерия ходимлари лавозим маошига 100 фоиз устама белгиланади.

#Биласизми
Ўзбекистонда энг кам маошни шифокор ва ўқитувчилар олади
Бугунги кунда шифокор ва ўқитувчиларнинг ойлик маоши 2 миллион 700 минг сўмни ташкил этади.
2022-йилда энг юқори маошлар банк, молия ва суғурта соҳаларида — 9,15 млн сўм. Ундан кейинги ўринда 6,69 млн сўм билан ахборот ва алоқа соҳаси эгаллади.

Андижондаги мактабда 119 нафар 2-синф ўқувчиси 1-синфни қайта ўқийди. Нега бундай бўлган?
Андижон шаҳридаги мактабда 2-синфда ўқиётган 119 нафар бола 1-синфни қайта ўқишга мажбурланмоқда. Ҳолат ўтган ўқув йилида 1-синфга 6 ёшли болалар ўқишга қабул қилингани билан боғлиқ.
Мактаб раҳбариятининг бу ҳаракати болаларнинг руҳиятига салбий таъсир қилиш баробарида, миллионлаб бюджет маблағларининг ортиқча сарфланишига ҳам сабаб бўлган.
2021-2022 ўқув йилида Андижон шаҳридаги 2-умумтаълим мактабига 2015 йилда туғилган, яъни 2021 йил 31 декабрга қадар 7 ёшга тўлмайдиган болалар ўқишга қабул қилинган. Улар 1-синфни тўлиқ ўқишган. Жорий ўқув йилининг учинчи чораги бошланган бир пайтда 2-синфда таҳсил олаётган бу ўқувчилар 1-синфга тушириб юборилмоқда. Айрим ота-оналар бу ҳолатдан норози бўлишяпти.
Kun.uz фарзанди синфидан қолдирилган баъзи ота-оналар билан суҳбатлашди. Уларнинг айтишича, муаммо болаларнинг маълумотлари ERP базасига киритилмагани туфайли келиб чиққан.

KUNDALIK.COM БЎЙИЧА ЭСЛАТМА
Ўқувчилар ўз вақтида (9.00-21.00 гача 1 сменали мактаблар учун, жорий кундан эртаси куни 13.00 гача 2 сменали мактаблар учун) баҳоланмаслиги, белгининг қўйилмаслиги ўқитувчини дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун ҳақ тўланмайди.
✅ Синф раҳбари «бир кунлик журнал» да фанлар остидаги «PR» устунига ҳар кунлик давомат белгиларини қуйидаги тартибда қўйиб боради:
s — ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
dq — сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
k — касаллик сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикиб керганлигини кўрсатиш учун;
m — сурункали дарс қолдираётганлигини кўрсатиш учун;
ch — республикадан ташқарига рухсатсиз чиқиб кетганлигини кўрсатиш учун;
q — таълим олишга ота-онаси қаршилик қилаётганлигини кўрсатиш учун;
ns — ота-она назоратсизлиги сабабли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун;
tq — турмушга чиққанлиги туфайли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун қўйиш белгиланади.
✅ Фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг дарсдаги давоматлари дарс бошланишида онлайн тарзда қуйидаги тартибда қайд этилади:
s — ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикишни кўрсатиш учун.(бахолаш мумкин).
❗️Синф журналларида ўқувчиларнинг фамилияси ва исми мактаб таълим тилига қараб кирилл ёки лотин алифбосига асосланган ёзувларда киритилиши синф раҳбарига юклатилади.

⚡️Янги ўқув йилидан бошлаб мактабларда қуйидаги фанлар ўтилмаслиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ижтимоий тармоқларда янги ўқув йилидан бошлаб мактабларда 6та фан — жисмоний тарбия, чақириққа қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик, мусиқа маданияти, тасвирий санъат ва чизмачилик, технология, тарбия фанларилар ўтилмаслиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан маълум қилишларича, ушбу маълумотлар мутлақо асоссиз.
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ижтимоий тармоқларда янги ўқув йилидан бошлаб мактабларда 6та фан — жисмоний тарбия, чақириққа қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик, мусиқа маданияти, тасвирий санъат ва чизмачилик, технология, тарбия фанларилар ўтилмаслиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан маълум қилишларича, ушбу маълумотлар мутлақо асоссиз.
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосарлари тайинланди
Президент қарори билан:
— Усман Шарифходжаев мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
— Темуржон Комилов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;
— Дилшод Кенжаев мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;
— Узокбой Бегимкулов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;
— Алишер Уббиев мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди.
👉 Баходиржон Онорбоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
👉 Нодир Муслитдинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан;
👉 Иброхим Джураев бошқа ишга ўтиши муносабати билан халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан;
👉 Вохобжон Ражапов бошқа ишга ўтиши муносабати билан халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

⚡️Шу йилдан мактабдаги баҳолар ОТМ'га киришда ҳисобга олинади
Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Унга кўра:
2022-2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (диплом иловаси)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи киритилади ва ушбу кўрсаткич 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олинади.
Низомга мувофиқ, мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги баллга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг “АБИТУР” дастурига юборилади.
Баҳоларнинг ўртача кўрсаткичи 6–11-синфлардаги ёки 6–9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.
Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:
👉 86-100% учун – 5 баҳо;
👉 71-85% – 4 баҳо;
👉 56-70% – 3 баҳо ва 56% гача – 2 баҳо.
❗️Эслатиб ўтамиз, мазкур қарор лойиҳаси Давлат тест маркази Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар ишлаб чиқилган эди.

[@ustoz] Ustama beriladigan sertifikatlar ro'yxati.pdf
6.9 MB
❗️Устама тўланадиган миллий ва халқаро сертификатлар рўйхати
2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сонли Президент Фармонига кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга қуйидаги тартибда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади:
— халқаро тан олинган ва унга тенглаштирилган миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга - уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;
— халқаро талабларга жавоб бермайдиган миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга - уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида.
Педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади.
Агар ўқитувчи умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлса, юқорироқ фоизли устама берувчи сертификат бўйича устама тўланади.

⚡️Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи доирасида Андижон туманидаги 55-мактабда ўқувчиларни таълим ҳамда касбга ҳамоҳанг ўқитиш бўйича йўлга қўйилган тажриба намойиш этилди.
Ҳозирда мактабнинг бўш турган ертўласи тадбиркорларга ажратиб берилиб, 14 та хонада 6 та йўналишда (тикувчилик, сават тўқиш, кўрпа-тўшак ишлаб чиқариш, мебелчилик, пойабзал ва қандолатчилик) ишлаб чиқариш ва касбга ўргатиш ташкил этилган.
Шунингдек, мактаб ҳудудида нонвойхона, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, пайвандлаш, электортехника, типография, компьютер хизмати ва салонлар ташкил этилган.
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ҳозирда мактабнинг бўш турган ертўласи тадбиркорларга ажратиб берилиб, 14 та хонада 6 та йўналишда (тикувчилик, сават тўқиш, кўрпа-тўшак ишлаб чиқариш, мебелчилик, пойабзал ва қандолатчилик) ишлаб чиқариш ва касбга ўргатиш ташкил этилган.
Шунингдек, мактаб ҳудудида нонвойхона, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, пайвандлаш, электортехника, типография, компьютер хизмати ва салонлар ташкил этилган.
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️2022-2023-ўқув йилидан мактаб битирувчиларининг шаҳодатномалари электрон шаклда берилади
Мактаб таълими соҳасида амалга оширилаётган жараёнларни рақамлаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни олдини олиш, шунингдек, ўқувчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб мактаб битирувчиларига электрон шаҳодатнома бериш тартиби жорий этилмоқда.
Ҳукуматнинг тегишли қарори асосида мазкур электрон шаҳодатноманинг давлат намунаси ҳамда шаҳодатномаларни бериш тартиби тасдиқланди.
Айни вақтда электрон шаҳодатнома платформаси (e-shahodatnoma.uz) ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идораларнинг электрон базасига интеграция қилинмоқда.
Ушбу янгилик ўқувчиларга қандай қулайликлар яратади?
Мактаб битирувчилари энди ўз шаҳодатномасини ёнида олиб юриши талаб этилмайди. Олий ўқув юртига ҳужжат топшириш учун Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг (собиқ ДТМ) «АБИТУР» дастурига интеграция қилинган ҳолда ҳужжатларни онлайн топшириш имконияти яратилади.
Шу билан бирга битирувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг шаффофлиги ва ҳаққонийлигини таъминлаш учун Адлия вазирлигининг Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш бўлимлари ҳамда Персоналлаштириш агентлигига интеграция қилинади.
❗️Маълумот учун: электрон шаҳодатномага QR-код тасвири туширилиб, уни исталган вақтда электрон платформа орқали текшириб олиш ёки шаҳодатнома йўқотиб қўйилган тақдирда дубликат олиш учун овора бўлмасдан шу захотиёқ электрон базадан қайта юклаб олиш мумкин бўлади.

❗️Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (44–сон, 31.01.2023 й.) билан Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, битирувчиларга қуйидаги турдаги шаҳодатномалар берилади:
— таянч ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома (9-синф);
— таянч ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатнома (9-синф);
— умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф);
— умумий ўрта таълим тўғрисида (кумуш медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);
— умумий ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали (олтин медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);
— психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернат) тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат.
Шаҳодатнома ўзбек ва инглиз тилларида шакллантирилади.
Буюртма бериш ва шаҳодатномани шакллантириш «Электрон шаҳодатнома» ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Бунда ҳар йили 1 декабргача битирувчи ҳақида тегишли маълумотлар платформага киритилиб, буюртма шакллантирилади.
❗️Шаҳодатномалар битирувчиларга ҳар йили 20 июнга қадар берилади.
Битирувчилар шаҳодатномани электрон платформадан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали бепул юклаб олади.
Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йили якунидан «Электрон шаҳодатнома» ахборот тизимига битирувчилар ҳақидаги маълумотлар киритиб борилади.