Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
144K subscribers
953 photos
604 videos
1.72K files
3.41K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
❗️Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

Абитуриентларнинг олий таълим муассасаларига кириш учун тегишли ҳужжатларни онлайн топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини АБИТУР электрон дастурига киритиш талаб этилади. Шунинг учун 16 ёшга тўлган ҳар бир битирувчи ўз вақтида паспорт (ID карта) олишлари шарт.

ММТВ маълумотига кўра, айни пайтда 16 ёшга тўлган 129 мингдан ортиқ битирувчилар ID карта олмаган.

❗️Шу боис, 16 ёшга тўлган фарзандларингизни ўз вақтида паспорт (ID карта) олишини таъминлашингизни, мактаб маъмуриятидан эса битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини мазкур манзилга киритиб, уларни келгусида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишида зарур кўмак беришингизни  сўраб қоламиз

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов ёзмоқда:

Бошланғич синф ўқувчилари учун сифатли дарсликлар, сифатли таълим шу йил сентябрь ойидан бошланади. Тайёргарликка 4 йил вақт кетди. Катта синфлар учун ҳам ҳаракат бошланган. Албатта, бу осон иш эмас. Дуо қилиб турасиз. Бизга ҳозир қўллов керак!

P. S.: Биз ҳар доим дуодамиз:)

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таълимдаги ишларимиз нега самарасиз бўлмоқда? — экспертлар билан интервью

Kun.uz мухбири халқ таълими, унда ўқувчилар, ота-оналар ва ҳатто ўқитувчиларнинг ўзи ҳам қониқмайдиган сифатсизлик, шу сифатсизликни қандай қилиб сифатлига айлантириш мумкинлиги ҳамда янги вазир энди нима қилиши керак, деган саволлар атрофида таълим экспертлари: Баҳодир Ғаниев, Абдураҳим Носиров ҳамда Тошкентдаги “Лидер” хусусий мактаби директори Феруза Ваҳобова билан интервью ўтказди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
2023-ҚЎШИМЧА ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️АТТЕСТАЦИЯДАН ЧЕТЛАШТИРИШ АСОСЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ.

Вазирлар маҳкамасининг "Нодавлат секторда профессионал таълимни ривожлантириш шарт-шароитлар яратилиши ва педагогик кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириши муносабати билан Ўзбекистон республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2-сонли қарорига кўра,

Вазирлар маҳкамасининг 572-сонли қарорига 43¹⁰-банди қўшилди.

Педагог кадр қуйидаги ҳолларда ўқув фани бўйича малака синовларидан четлаштирилади:

👉 синов ўтказилаётган аудиторияда ҳар қандай адабиёт, шпаргалка ёки телекоммуникация ва техника воситаларини олиб кирса;

👉 синов ўтказилаётган вақтда бошқа иштирокчилар билан мулоқот қилса;

👉 саволларни кўчириб олишга ҳамда синов материалларини аудиториядан олиб чиқишга ҳаракат қилса;

👉 синов материалларини бошқа талабгорларга берса, синовни ўтказиш жараёнига ҳалақит қилса;

👉 синов жараёнига бошқа талабгорнинг ўрнига кирганлиги аниқланса;

👉 синовлар учун ажратилган вақт тугагандан сўнг синов материалларини топширишфан бош торца;

👉 синовлар жараёнида видеокузатувлар орқали талабгорнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
БОЛАСИНИ МАКТАБГА ЖЎНАТМАГАН ОТА-ОНАГА ЖАВОБГАРЛИК БОРМИ?

Таълим тўғрисидаги қонуннинг 9-моддасига биноан умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим ташкилотларида узлюксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилади.

Ушбу қонуннинг 51-моддасига кўра вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари боланинг ўқиши, тарбияланиши, жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун масъулдир.

☝️Юқоридаги икки модда ўқувчингизни 11 йиллик мажбурий таълим олиши кераклигини ва буни ота-она таъминлаши кераклигидан далолат беради.

Шунингдек, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари:

болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши;

— болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга ошириш;

— ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;

— таълим ташкилотининг таълим-тарбия жараёнини тартибга солувчи ички тартиб-қоидаларига риоя этиши;

— таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.

❗️Ушбу қоидаларнинг мазмунига кўра ўқувчингизнинг онаси уни мактабга таълим олиш юбориши ва ўқувчингизнинг сифатли таълим олишини таъминлашга мажбур.

‼️ Агар она бу мажбуриятларни бажармаса, унда онанинг ҳаракатларига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган. Яъни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Қайси фанлардан дафтар текширишга пул тўланади?

Ўқитувчилар бажарадиган асосий функциялари қаторида синфдаги ҳар бир ўқувчининг дафтарини текшириш деган муҳим вазифа ҳам бор.

Бироқ ўқувчиларнинг ишларини ёзма тарзда баҳолаш ҳамма фанлар учун ҳам хос эмас.

Ушбу меҳнат эвазига ҳақ тўлаш тартиби эса «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабридаги қарори асосида амалга оширилади.

Дафтар ва ёзма ишларни текширганлик учун -меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,6 фоизи ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса — 8,8 фоиз.

Қайси фанлардан дафтар текшириш талаб этилади?

Бошланғич синфларда:
Алифбе, она тили, ўзбек тили, рус тили, математика, 2-4 синфларда чет тили (инглиз, немис, француз тиллари ва ҳ.к)

Юқори синфларда: Она тили, адабиёт, ўзбек тили, рус тили ва адабиёти, чет тили (инглиз, немис, француз тиллари ва ҳ.к), математика, алгебра, геометрия.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Тоифага хужжат топшириш номалум муддатга тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-269-сон фармонининг 3-иловасига мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг вазифа ва функциялари тегишлилиги бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланган ҳолда тугатилаётганлиги муносабати билан 2023 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун январь-февраль ойларида белгиланган мурожаат қабул қилиш жараёнлари номаълум муддатларга қолдирилганлигини маълум қилинди

Янги ташкил қилинган вазирликлар томонидан педагог кадрларни аттестациядан ўтказишга оид вазифа ва функциялар ижросига киришилганидан сўнг ҳужжатлар қабул қилиш муддатлари ҳақида Таълим назорати каналлари орқали хабар берилишини маълум қилинади

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Боғча ходимларини ойлиги оширилиб мактаб ўқитувчилари ойликларига тенглаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти буйруғи билан, 2023 йил Мактабгача таълим ҳодимларининг ойлик маоши оширилиши ва унинг миқдори мактаб ўқитувчиларининг маош миқдорича бўлиши белгиланган.

Қарор тез фурсатларда расман тасдиқланиши кутилмоқда.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Мактабнинг ички тартиб қоидаларига кўра ота-оналар қуйидаги талабларга риоя қилишлари керак

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сон буйруғига кўра ота-оналарга қуйидаги талаблар белгиланган.

— таълим муассасаси ички тартиб қоидалари билан танишиш;

— ўқитувчи шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши, дарс жараёнларида аралашмасликлари, педагогларни ҳақорат қилмасликлари;

— фарзандини дарс жараёнида таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини назорат қилиш;

— фарзандини дарсларга тўлиқ қатнашишини (давомат) ҳамда фанлар бўйича иш дафтарлари ва таълим олиши учун зарур бўлган бошқа барча жиҳозлар билан таъминлаш;

— фарзандини муассасага дарслик, ўқув қуроллари билан келишини таъминлаш;

— фарзандининг таълим олишига тўсқинлик қилмаслик, унинг таълим муассасасига ўз вақтида келиши, дарсдан кейин фарзандини бўш вақтини мазмунли ташкил этиш;

— синф раҳбари ва фан ўқитувчилари билан фарзандининг хулқи ва давомати юзасидан алоқада бўлиш;

— фарзанди дарсларга келмай қолиши мумкин бўлган пайтларда таълим муассасасига (синф раҳбарига) унинг сабабларини билдирган ҳолда маълум қилади;

— таълим муассасасининг таклифига асосан муассасада ўтказиладиган ота-оналар йиғилиши, суҳбат ва турли маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
❗️Боғча ходимларини ойлиги оширилиб мактаб ўқитувчилари ойликларига тенглаштирилади Ўзбекистон Республикаси Президенти буйруғи билан, 2023 йил Мактабгача таълим ҳодимларининг ойлик маоши оширилиши ва унинг миқдори мактаб ўқитувчиларининг маош миқдорича бўлиши…
Мактаб ўқитувчиларининг ойлиги қачон ошади?

Тарихга назар соладиган бўлсак, 2017 йил сентябр ойида мутахассис тоифали ўқитувчи 1 ставка иш учун ўртача 900 минг сўм ойлик олар эди. У пулнинг ўша вақтдаги ҳарид қобилиятини чамалайдиган бўлсак 33-34 килограмм мол гўшти (27 мингдан) сотиб олиш мумкин бўлган.

2023 йилга келиб мутахассис тоифали ўқитувчи 2 млн 575 минг сўм ойлик олади. Ҳозирги кунда мол гўштини ўртача 75-80 минг сўм деб олсак, 32 килограмм гўшт берар экан. Агар бошқа маҳсулотлар нархлари билан таққосласак ҳам шунга яқин натижа келиб чиқади. Тўғри ойликлар анча оширилди, даромад солиғи бир мунча туширилди. Кўпроқ дарс соати, олий тоифа, директор фонди ва бошқа қўшимча устамалар, чекка ҳудудлар, синф раҳбарликлар қўшиб ҳисобланганда бундан анча кўп ойлик олиш устозларнинг ўзини қўлида. Лекин ҳар кимда ҳам чекка ҳудудда ишлаш имконияти йўқ, директор фонди устамаси ҳам ҳар ерда ҳар хил ўлчов билан берилади. Синф раҳбарлик ҳам ҳаммага берилавермайди. Умумий олиб қарайдиган бўлсак, ўқитувчилар ойлиги ошириляпти лекин инфляциядан ўтиб кета олмаяпти. Шунинг учун инфляцияга нисбатан кўпроқ оширилиши керак ва ҳеч қандай шартлар, имтиҳонлар, танловларни назарда тутмасдан ошириш керак. Озод Шарофутдинов айтганидек, меҳнатга яраша ҳақ тўланмаса, ҳаққа яраша меҳнат қилинади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ommalashtirish.uz электрон платформасидан фойдаланиш бўйича йўриқнома

1️⃣ Истаган веб-браузерга тизим манзили Ommalashtirish.uz’ни киритинг ҳамда оммалаштириш таълим платформасининг асосий ойнасидаги кўк рангли «рўйхатдан ўтиш» тугмасини босиб рўйхатдан ўтинг.

2️⃣ Рўйхатдан ўтиш учун пасспортингиздаги 14 та рақамдан иборат ЖШШИР (ПИНФЛ) ва телефон рақамингизни киритинг. Сизнинг рақамингизга 5 та рақамдан иборат смс код юборилади. Шу код орқали тизимга киршингиз мумкин.

3️⃣ Методик маҳсулотингизни платформага жойлаштириш учун «муаллиф», «Мобил телефон», «Фан», «Синф», «Мавзу», "Тури" (методик маҳсулот тури), «Файлни юклаш», «Педагогик кенгаш қарори», «Изоҳ», «Мен розиман» бўлимларини тўлдиринг.

4️⃣ Методик маҳсулотни жўнатишнинг барча босқичлари якунлангач, баҳолаш жараёни бошланади. Сиз ўз фанингиз доирасидаги ишларни кўриш ва уларни 1 балдан 10 балгача баҳолаш имконига эга бўласиз. Баҳолаш жараёни 1 ой давом этади. Ҳар бир фандан энг юқори бал тўплаган 100 та энг яхши иш экспертларга жўнатилади. Улар ушбу 100 та ишни баҳолаб республика, вилоят, туман миқёсида оммалашган ишларга саралайди. Шундан кейин якуний натижалар оммалаштириш.уз платформасида кўринади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият_учун #Архив

Пушкин қабрида тик турган бўлса керак 😅

Устоз омон бўлсинлар, келажакда шогирдлари орасидан депутатлар чиқишидан умид қиламиз

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
@ustoz_02_023_1305_устамага_учун_тадбирлар_рўйхати_1.pdf
1.5 MB
2022-2023 ўқув йили учун устама белгилашда хисобга олинадиган фан олимпиадалари, тадбирлар ва синфдан ташқари ишлар рўйхати.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Педагоглар фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланган

Педагогларнинг фаолиятига
таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

— фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1,5 млн сўмдан 2,1 млн сўмгача);

— мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Педагоглар, уларнинг фаолиятига ва хизмат вазифаларига аралашилганлик учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмаганда ҳам, ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ommalashtirish.uz электрон платформасидан фойдаланиш бўйича видео йўриқнома

00:00 Платформа ҳақида
00:45 Рўйхатдан ўтиш
01:34 Шахсий кабинетга кириш
02:18 Шахсий профилни таҳрирлаш
02:32 Методик қўлланма ва шунга ўхшаш бошқа файлларни платформага юклаш
06:14 «Плагиат» тугмаси ҳақида

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#кўргазма

Мактабнинг ички тартиб қоидаларига кўра ота-оналар қуйидаги талабларга риоя қилишлари керак

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#кўргазма

Ўқувчиларга дарс машғулотлари (синф хоналари)да қуйидагилар тақиқланади

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом Каримов 85 ёшни қарши олган бўлар эди...

Бугун, 30 январь Ўзбекистон республикасининг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислом Каримов хотирасига бағишланган видеоролик

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Математика ва биология фанларидан миллий сертификат учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди

2023 йил 30 январь куни математика ва биология фанларини билиш даражасини баҳолаш тест синовлари учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди.

Рўйхатга олиш my.dtm.uz сайтининг “Миллий сертификат” бўлими орқали амалга оширилмоқда ва 8 февраль (тўлов қилиш 9 февраль) га қадар давом этади.

Тест синови эса 2023 йил 19 февраль (якшанба) куни бўлиб ўтади ва ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида ўтказилади.

Бунда талабгорлар рўйхатдан ўтиш вақтида тест топшириш тили сифатида ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларидан бирини танлайди.

Шунингдек, талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаб, мазкур ҳудудда тест синовида иштирок этишлари мумкин.

Тест синови барча ҳудудларда ташкил этилади ва талабгорлар тест синови ўтказиладиган жойлар сиғимидан келиб чиққан ҳолда рўйхатга олинади.

Бунда бирор ҳудуд тўлган тақдирда тест топшириш ҳудудини ўзгартириб, бошқа ҳудудда тест синовида иштирок этиш мумкин бўлади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy