Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.22K photos
711 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
​​Ушбу видеолавҳа Бош прокуратурага юборилган ва ҳолат ҳозирда ўрганилмоқда

Қуйидаги видеодаги
Ангрендаги мактабга борган ва Ангрен шаҳар прокурори дея таъкидланилаётган шахснинг ўқитувчиларга муносабати интернет тармоқларида кенг салбий муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан ММТВ РАСМИЙ МУНОСАБАТ билдирди:

Маълумки, педагог ходимларни хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланган. Ушбу видеолавҳа Бош прокуратурага юборилган ва ҳолат ҳозирда ўрганилмоқда.

Жамиятда ўқитувчининг обрўсини оширишни ҳар биримиз ўзимиздан бошлашимиз лозим. Бу борада катталар ёшларга ўрнак бўлиши ва ҳар доим барчамизга билим берган устозларга ҳурмат билан муомалада бўлишимиз шарт.

Ўрни келганда, Президентимиз томонидан ўқитувчиларнинг нуфузини ошириш борасида қатор топшириқлар берилганини ва “Ўқитувчини ҳурмат қилмаганни мен ҳам ҳурмат қилмайман” деганларини алоҳида таъкидлаш лозим.

Шунингдек, “Мажбурий меҳнат тўғрисида”ги Конвенциянинг (Женева, 28.06.1930) 6-моддасига асосан маъмурият амалдорлари, ҳатто уларнинг вазифаси уларга ишониб топширилган аҳолини қандайдир меҳнат шакли билан банд қилишга кўмаклашишдан иборат бўлса-да, ушбу аҳоли ёки алоҳида шахсларни хусусий шахслар, компаниялар ёки ташкилотлар учун ишлашга мажбур қилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 10 майдаги 349-сон қарорига мувофиқ Бош прокуратурага Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни кучайтириш, бу борадаги текширувлар самарадорлигини ошириш ва мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланганда эса айбдор шахсларга нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини қўллаш тавсия этилганлигини эслатиб ўтамиз.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Кенг муҳокамаларга сабаб бўлган вазият юзасидан Бош Прокуратура раҳбарияти билан гаплашдим - Ҳилола Умарова

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова "Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган вазият юзасидан Бош Прокуратура раҳбарияти билан гаплашдим, ҳолат айни дамда назоратга олинган ва ўрганилмоқда",- деб ёзмоқда ўзининг телеграм каналида:

Президентимизнинг тегишли Қарорларига асосан педагог ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш қатъиян тақиқланганини эслатиб ўтаман.

Ўқитувчи қадрланмаган юрт ҳеч қачон тараққий этмайди. Шу боис барчадан, жумладан мутасадди раҳбарларимиздан бугун давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ўқитувчиларни улуғлаш ва жамиятда энг обрўли инсон қилиш давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаб, бу борада энг аввало ўзимиз ўрнак кўрсатишимизни сўраб қоламан.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен прокурори узр сўраш билан қутулди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​Ўқитувчини мажбурий меҳнатга жалб қилишга уринганлар учун "ҳайфсан", педагог ходимга эса 15 млн сўм жарима

Айни пайтда Ангрен шаҳар прокурорининг ўқитувчиларга қилган муносабати тармоқларда роса муҳокама бўляпти. Прокурорнинг мактабда қорлар тозаланмагани учун ўқитувчиларни айблаб, уларни мажбурий меҳнатга жалб қилмоқчи бўлгангани шундоққина кўриниб турибди. Агар ҳолат ижтимоий тармоқда тарқалмаганда эди, бу иш аниқ бўларди.

Ўқитувчиларни қор тозалашга жалб қилмоқчи бўлган прокурорига жуда "оғир" жазо қўлланибди. Катта эҳтимол билан "ҳайфсан" жазоси берилган бўлса керак.

Ёдингизда бўлса, бундан 2 йил аввал директор ўринбосари мактабда ҳашар ўтказгани учун унга 15 млн жарима қўлланилганди. Ҳозирги ҳолатда эса мансабдорга шунчаки интизомий жазо бериляпти.

Педагог айб иш қилса, отни қалласидек жарима, мансабдор айб иш қилса оддийгина "ҳайфсан" берилар эканда. Узрни сўраб, ўқитувчиларни истаганингизча ишлатаверинг деганими бу?

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўзбекистонда мактаблар онлайн таълимга ўтиши мумкин

Ижтимоий тармоқларда мактаблар онлайн таълимга ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Аввалоқ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мактаб ўқувчиларини онлайн таълимга ўтказиш масаласи ўрганилаётгани ҳақида аввалроқ хабар берган эди.

❗️Бу масала бўйича якуний қарор тез орада расман эълон қилинади!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўзбекистондаги мактабларда касб-ҳунар устахоналари ташкил этилади

Туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касбларга ўргатилиши кўзда тутилмоқда. Шу боис ҳокимликларга ушбу танлаб олинган мактабларда касб-ҳунар устахоналари ташкил этиш, уларни жиҳозлаш ва зарур ашёлар билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Республикамиздаги барча умумтаълим муассасаларида ўқув жараёнлари 23 январдан анъанавий тарзда бошланади

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️11 йил мактабда ўқиган бола чет тилини мукаммал билмайди — Шавкат Мирзиёев

20 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Шу боис йиғилишда хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш ва ўқувчиларни касбга йўналтириш масалалари муҳокама қилинди.

Энди туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касбларга ўргатилиши кўзда тутилмоқда.

«Мактабдан касб ва тилни билиб чиққан бола жамиятимизнинг катта ютуғи, билмагани муаммо» – деди Шавкат Мирзиёев.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Мактабларда таълим сифатининг пастлигига 2 сменалик мактабларнинг ҳали ҳам мавжуд эканлиги сабаб бўлмоқдами?

«Маърифат» газетаси бош муҳаррири Ҳусан Карвонли мактабларда таълим сифати паст эканлигига асосий сабаблардан бири сифатида 2 сменалик мактабларнинг кўплигида деб билишини айтибди.

«Мактабларда таълим сифати нега паст деб куйинаётганлар, бунда ўқитувчиларни асосий айбдор сифатида кўраётганлар, Финландия ва бошқа давлатлар тажрибасини тиқиштираётганлар.

Ўзбекистонда жами 10104 мактабнинг 2905 тасигина 1 сменали. 7199 мактабда 2 ва ундан кўп сменада таълим берилади. Яъни 71,14 фоизида.» - дея пост қолдирган Ҳусан Карвонли

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Педагогларнинг илғор иш-тажрибаларини оммалаштиришга хизмат қиладиган Ommalashtirish.uz платформасидан фойдаланиш йўриқномаси

Видео муаллифи: Исроил Тиллабоев

Ушбу видеокўрсатмани хамкасбларингизга юборишни унутманг!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Маълумотнома.docx
17.8 KB
⚡️Тоифа бўйича мактаб томонидан бериладиган 20 баллик маълумотноманинг шакли ўзгарган

ВМнинг 2022 йил 19-октябрдаги 612-сонли қарорига асосан педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан бериладиган маълумотноманинг шаклига қуйидагича ўзгартириш ва қўшимчалар қўшилган.

Жумладан:
— педагог кадр қачон аттестациядан ўтказилганлиги ва унга берилган тоифа сертификатининг серияси ва рақами, амалдаги тоифаси;

— Педагог кадрга берилаётган маълумотнома қачонги аттестация учун ўтиши (кузги ёки бахорги), педагог кадрнинг ушбу аттестациядаги қатнашиш тури (навбатдаги ёки навбатдан ташқари);

— Педагог кадр қачон навбатдаги (мажбурий) аттестацияда қатнашганлиги санаси каби маълумотлар қўшилган.

❗️Аввалги маълумотномада ушбу маълумотлар йўқ эди. Юқорида янги маълумотноманинг бланкаси мавжуд.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Физика.pdf
88.2 KB
Образец национальной тестовой системы по физике

Подписывайтесь на канал учителя👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Математика.pdf
99.4 KB
Образец национальной тестовой системы по математике

Подписывайтесь на канал учителя👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Биология.pdf
488.3 KB
Образец национальной тестовой системы по биологии

Подписывайтесь на канал учителя👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Химия.pdf
220.4 KB
Образец национальной тестовой системы по химии

Подписывайтесь на канал учителя👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Qoraqalpoq.pdf
502.5 KB
Қорақалпоқ тили миллий тест тизими намунаси

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Rus-tili.pdf
755 KB
Рус тили фанидан миллий тест тизими намунаси

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Ona tili va adabiyot.pdf
366.7 KB
Она тили ва адабиёт фанларидан миллий тест тизими намунаси

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Biologiya-UZ.pdf
483.7 KB
Биология фанидан миллий тест тизими намунаси

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Fizika-UZ.pdf
82.2 KB
Физика фанидан миллий тест тизими намунаси

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] Kimyo-UZ.pdf
210.7 KB
Кимё фанидан миллий тест тизими намунаси

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy