Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
153K subscribers
1.24K photos
718 videos
1.99K files
4.28K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
ДУНЁДА ЎҚИТУВЧИЛАР ОЙЛИГИ ҚАНЧА?

Ушбу кўрсаткич 2021 йилга тегишли энг янги маълумотлардир.

🔰 Дунёдаги айрим давлатларда ўқитувчиларга қуйидагича миқдорда ойлик иш ҳақи тўланар экан:

🇱🇺 Люксембург 10,750 АҚШ доллари
🇨🇭 Швейцария 5,808 АҚШ доллари
🇩🇪 Германия 5,118 АҚШ доллари
🇳🇴 Норвегия 3,942АҚШ доллари
🇩🇰 Дания 3,898 АҚШ доллари
🇺🇸 АҚШ 3,629 АҚШ доллари
🇲🇽 Мексика 3,568 АҚШ доллари
🇪🇸 Испания 3,490 АҚШ доллари
🇦🇺 Австралия 3,396 АҚШ доллари
🇱🇺 Нидерландия 3,258 АҚШ доллари
🇨🇦 Канада 3,256 АҚШ доллари
🇫🇮 Финляндия 3,144 АҚШ доллари
🇦🇹 Австрия 3,093 АҚШ доллари
🇸🇪 Швеция 3,067 АҚШ доллари
🇰🇿 Қозоғистон 486 АҚШ доллари
🇲🇳 Монголия 434 доллари
🇰🇬 Қирғизистон 216
🇺🇿 Ўзбекистон 210 АҚШ доллари
🇹🇯 Тожикистон 160 АҚШ доллари.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1.5 Ставкада ишлашнинг қонундаги тартиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низоми 5-бандига кўра ўриндошлик асосида ишлашга, агар ушбу Низомда ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, асосий иш жойида (ички ўриндошлик) ёхуд бошқа ташкилотда (ташқи ўриндошлик) ишлашга йўл қўйилади.

☝️Ўриндошлик асосида ишлаш учун иш берувчининг, асосий иш жойидан касаба уюшмаси қўмитасининг (ходимларнинг бошқа вакиллик органининг) ёки бошқа органнинг розилиги талаб қилинмайди.


🙅‍♂️ Қоиданинг мазмунига кўра сиз асосий иш жойингиздаги раҳбарларнинг розилигини олишингиз шарт эмас.

Лекин эсдан чиқармаслик керакки, ушбу низомнинг 7-бандига кўра, ўриндошлик асосида ишлашда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (соғлиқни сақлаш тизими врач ходимлари бундан мустасно). Ходим асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод бўлган кунларда у ўриндошлик асосида тўлиқ иш кунида ишлаши мумкин.

Агар ташкилотда ўриндошлар учун иш вақти давомийлигининг ҳар кунги ярим нормасига риоя этилиши мумкин бўлмаган тақдирда иш вақтини жамланган ҳолда ҳисоблаб юритишга йўл қўйилади. Иш вақти жамланган ҳолда ҳисоблаб юритилганда ўриндошлик асосида иш вақтининг умумий давомийлиги ҳисобга олинадиган давр учун ўриндошлик асосидаги лавозим бўйича иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлмаслиги керак. Бунда ҳисобга олинадиган давр бир ойдан ортиқ бўлмаслиги, кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги эса — ўн икки соатдан ортиқ бўлмаслиги керак.

🔗 Ички ўриндошлик асосида ишлашда иш вақтини ҳисобга олиш асосий иш бўйича ва ўриндошлик асосидаги иш бўйича алоҳида-алоҳида юритилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#kundalik_com

Ўртача кўрсаткич — бу ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи бўлиб, у автоматик тарзда ҳисоблаб чиқилади ва ҳар бир иш тури учун баҳолар берилганлигини инобатга олади.

🤔 Қандай ҳисобланади? Баҳоларнинг умумий йиғиндиси / баҳоларнинг қиймати

Мисол:

Назорат иши учун «5» ва «4» баҳо қўйилган;
Дарсдаги жавоблар учун «3» баҳо қўйилган.
Ишнинг қиймати: назорат иши = 10 балл, дарсдаги жавоб = 1 балл.
Ўртача балл = (5х10 + 3х10 + 4х10) / (10 + 1 + 10) = 4.43.

❗️Аммо назорат ишин муҳимроқ бўлганлиги сабабли, ўртача балл ўқувчининг материални тўлиқ 4 га эмас, балки 4,43 га ўзлаштирганлигини кўрсатади ва чоракда «5» баҳо олиш имкониятини оширади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
МАКТАБ ҲУДУДИДА БАЙРАМОНА ЗИЁФАТЛАР УЮШТИРИШ ТАҚИҚЛАНАДИ

Мактаб ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирлар яъни, туғлган кун, юбилей, ифторлик ва бошқа тадбирлар билан боғлиқ байрамона дастурхонларни ташкил этиш мукин эмас.

❗️Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги 131-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари»га мувофиқ таълим муассасаси ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, мактаб ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирлар яъни, туғлган кун, юбилей, ифторлик ва бошқа тадбирлар билан боғлиқ байрамона дастурхонларни ташкил этиш тақиқланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
одоб_ахлоқ_қоидалари_@ustoz.pdf
8.6 MB
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ИЧКИ ТАРТИБ ВА ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ

Ўзбекистон Республикaси Хaлқ тaълими вaзирининг 2020 йил 28 майдаги 131-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари»

#улашинг

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📲 Ўқув машғулотлари жараёнида телефондан фойдаланиш мумкинми?

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
​​Агар ўқувчи дарсга йигирма минут кечикиб келса ўқитувчисининг муносабати, унга нисбатан реакцияси қандай бўлишини бир эслаб кўринглар.

— Нега кечикдинг? Бор йўқол, синф хонасидан чиқиб кет!. Ота-онангсиз дарсга келма. Синф рахбарингни чақириб кел. Жойингга ўтир, сен билан дарсдан кейин гаплашамиз. Кундалигингни бер ва шунга ўхшаш навбатчи гаплар...(деярли барчамиз, хусусан ўзимиз хам 😁)

Буюк ўқитувчилар эса бошқача услубларни қўллайдилар. Масалан грузин педогоги Шалва Александрович Амонашвили дарсга кечикиб келган ўқувчиларига қараб- " Болажоним келдингми, дарсга кир, тўғрисини айтсам сенсиз дарсни бошлашим қийин бўлиб турганди. Келганинг яхши бўлибди. " деркан.
Ўқувчи неча бор кечикса хам улуғ грузин мураббийи болани урушмас, унга психологик йўл билангина таъсир қиларкан. Ўқувчилар хам унинг дарсларига кечикмасликка харакат қиларканлар. Шалва Александрович Амонашвили педагогикада инсон шахсиятини гуманизм услубияти билан тарбиялаш концепсияни яратган эди.
Энг қизиғи Шалва Александровичнинг ўзи мактаб даврида 7-синфгача ғирт иккичи ўқувчи бўлган экан. 7-синфда уларга грузин тили ва адабиёт фанидан бир аёл ўқитувчи келади. Шу ўқитувчи илми, муомаласи, янгича педагогик қарашлари билан ёш ўқувчини бутун хаётини ўзгартириб юбора олганди. Мактабни аъло баҳоларга тугатган Амонашвили педагогика институтини хам қизил дипломга тамомлаганди. Уни педагогика фанида олим бўлиб етишишини хеч ким тасаввур хам қилмаган экан. Амонашвилини кейинчалик катта-катта олий ўқув даргохларига ишга чақирсаларда у оддий ўрта мактабда оддий ўқитувчи бўлиб ишлашга қарор қилганди.

(c) Ихтиёр Эсонов
Манба:
@domlajon

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ИШ ЖОЙНИ БОШҚА МАКТАБГА ЎТКАЗГАНДА ОЛИНАДИГАН УСТАМА ҲАМ САҚЛАНИБ ҚОЛАДИМИ?

❗️Савол: Ассаламу алайкум. Мен сизга Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри 22- мактабдан ёзаяпман. Ўзим инглиз тили фанидан дарс бераман. Иш жойимни Тошкент шаҳридаги мактабга ўтказсам бу ерда оладиган 25% устамам ўша ердаги мактабга ҳам ўтадими? Жавоб учун раҳмат

Жавоб
: Ҳурматли фуқаро сиз бошқа мактабга ўтганингизда, сизга берилган устама сақланиб қолмайди.

Чунки устама ҳар бир мактабнинг директорлар жамғармаси томонидан тайинланади. Ушбу жамғармадан тайинланган устама фақат шу мактабда ишлайдиган ходимларга тайинланади.

💁‍♂️ Қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низомда ўқитувчи бошқа мактабга ўтганда унга бир мактабдан тайинланган устама сақланиб қолиши ҳақида қоида белгиланмаган.

Шунинг учун бошқа мактабда аввалги мактабингизда тайинланган устамани олмайсиз.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2021-2022 ўқув йилида умумтаълим фанлар бўйича асосий олимпиаданинг II (туман, шаҳар) босқичини фанлар бўйича ташкил этиш муддатлари

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
️Фан олимпиадасидаги асосий ўзгаришлар:

🔸 Туман босқичи фақат тестлардан иборат бўлади.

🔸 30 та тест
10 та 0.9 бал
10 та 1.5 бал
10 та 2.6 балл
билан баҳоланади, баллар тенг келиб қолиш эҳтимоли деярли бўлмайди.

🔸 Баллари тенг болиб қолган иштирокчиларнинг учинчи мураккаб блокдан юқори балл тўплагани устуворликка эга бўлади, у ҳам тенг булса орта қийинликдаги иккинчи блок қаралади. Унда ҳам баллар тенг бўлса, номзодларга ҳакамлар ҳайъати томонидан 3 та жавоби ёзиладиган тест берилиб аниқланади

🔸 Тестлар ХТВазирлигининг олимпиадалар билан ишлаш Департаменти томонидан тузилади.

🔸 Жавоблар варақаси баҳолангач ўқувчига ҳам бериб кўрсатилади

🔸 Иштирокчилар тест саволларига жавоб бериб бўлганидан сўнг уларнинг ҳар бирининг жавоблар варақаси расмга олиниб туман фан ўқитувчилар гуруҳига ёки ўқувчиларнинг ўзларига жўнатилади

🔸 Топшириқ ва жавоблар варақаси махсус бланкада чиқарилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
📲 Ўқув машғулотлари жараёнида телефондан фойдаланиш мумкинми? 👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ЎҚУВЧИЛАРДАН МОБИЛ ТЕЛЕФОННИ ОЛИБ ҚЎЙИШ МУМКИНМИ?

Ўқувчининг мобил телефонини олиб қўйиш мумкинми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сонли қарори билан тасдиқланган “таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими ўқувчилардан телефонни олиб қўйиш, ушбу ҳолат тўғрисида билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш, ушбу Низом талаблари бузилганлиги ҳолатлари тўғрисида огоҳлантириш бериш ҳуқуқига эга.

Мактабда мобил телефондан фойдаланиш талабларини бузган ўқувчи икки мартагача директор, директор ўринбосарлари ва педагоглар томонидан тегишли тартибда огоҳлантирилади. Талаблар учинчи марта ёки иккинчи марта ўта қўпол тарзда бузилган ҳолатда педагоглар ташаббуси билан 2 нафар педагог (бири синф раҳбари бўлиши мақсадга мувофиқ) ва 2 нафар ўқувчи гувоҳлигида мобил телефон ўқувчидан олиб қўйилади, ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки яқинлари иштирокида муҳокама қилиниб, чора кўрилгандан сўнг қайтариб берилади.

🔰 Шунингдек қуйидагилар қатъиян тақиқланади:

👉 телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;

👉 телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;

👉 телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;

👉 телефонни стол устига қўйиш, мусиқа, шу жумладан наушниклар орқали тинглаш;

👉 сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш (ўйинлар билан шуғулланиш), тасвир (матн, расм, видеоёзув ва фотосуратлар) кўриш, диктофон, калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;

👉 суратга олиш ва видео тасвирга тушириш, телефон (GPRS, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар) орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.

Қандай ҳолларда ўқувчиларга мобил телефон ишлатишга рухсат берилади?

Ўқувчилар мактабга киришдан олдин, катта танаффус ва танаффусларда ота-оналари, васийлари ёки яқинлари билан таълим муассасасига етиб келганлиги, ўзининг хавфсизлиги ва саломатлиги тўғрисида, охирги дарсдан кейин (ёки маълум сабабларга кўра аввалроқ) таълим муассасасидан кетаётганлиги тўғрисида хабар бериш учунгина мобил телефондан фойдаланиши мумкин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
❗️Савол: Педагогларни педагогик маҳорати учун аттестацияга бериладиган максимал 20 бални ким томонидан қандай берилади?

Жавоб: Низомнинг 34-банди Биринчи босқичда педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги таълим ташкилотининг педагогик (кузатув) кенгашлари томонидан ўрганилади ҳамда мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ баҳолаш мезонлари асосида 20 баллик тизимда баҳоланади.

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ баҳолаш мезонлари асосида ўрганиш ва баҳолаш учун ўзининг тизимидаги муассасаларни ёки мазкур фаолиятни амалга оширишга ихтисослашган бошқа ташкилотларни, шунингдек маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилишлари мумкин.

Педагог кадрларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги маълумотномага киритилиб, таълим ташкилоти раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳолда Таълим инспекциясига топшириш учун педагог кадрларга тақдим этилади.

Педагогик маҳорат ва психологик тайёргарликни баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошланган санага қадар кўпи билан тўрт ой муддат ичида берилган бўлиши лозим.

❗️Шуни айтиш жоиски, педагогик (кузатув) кенгашлари томонидан ўрганилиб баҳоланади ҳамда натижалари маълумотномага киритилиб, таълим ташкилоти раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳолда ўқитувчига берилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
[@ustoz] Туман олимпиадаси.pdf
290.9 KB
Туман олимпиадаси ўтказиш йўриқномаси ва баҳолаш меъзонлари. Ушбу хатга кўра, туман босқичи олимпиадаларини 11-18-октабрда ўтказиш белгиланган

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
​​КИМЛАР МАКТАБ КУТУБХОНА ЖАМҒАРМАСИ ТОМОНИДАН ДАРСЛИКЛАР ТЎПЛАМИ БИЛАН БЕПУЛ ТАЪМИНЛАНАДИ

🔰 Қуйидагилар умумтаълим мактаби кутубхона жамғармаси томонидан дарсликлар тўплами билан бепул таъминланади.

🔸 Биринчи синф ўқувчилари;
🔸 «Меҳрибонлик» уйлари, махсус мактаб ва мактаб-интернатларнинг тарбияланувчилари бўлган ўқувчилар;
🔸 Ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчилар.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9-sinf Geografiya olimpida.doc
114 KB
География фанидан 9-синф олимпиада тести

❗️Ушбу тест фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10-sinf Geografiya olimpida.docx
90.8 KB
География фанидан 10-синф олимпиада тести

❗️Ушбу тест фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11-sinf Geografiya olimpida.docx
69.4 KB
География фанидан 11-синф олимпиада тести

❗️Ушбу тест фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9-sinf Biologiya olimpida (1).docx
517.4 KB
Биология фанидан 9-синф олимпиада тести

❗️Ушбу тест фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
9-sinf Biologiya olimpida.doc
85 KB
Биология фанидан 9-синф олимпиада тести

❗️Ушбу тест фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
10-sinf Biologiya olimpida.doc
557 KB
Биология фанидан 10-синф олимпиада тести

❗️Ушбу тест фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
11-sinf Biologiya olimpida.doc
556.5 KB
Биология фанидан 11-синф олимпиада тести

❗️Ушбу тест фақат тайёрланиш учун. Олимпиада жараёнида айнан шу тестлар тушади деган фикр хато!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал