Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
156K subscribers
1.22K photos
711 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
❗️Расман: Навоий вилояти мактабларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорольогия марказининг об-ҳаво маълумотларига таянилган ҳолда ва аҳоли талаб ва истакларидан келиб чиқиб ҳамда об-ҳавонинг стабиллашувини инобатга олиб, Навоий вилояти мактабларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Фарғона вилоятидаги боғчаларда қўшимча таътил кунлари узайтирилди.

Машғулотлар 23 январь, душанба кунидан бошланади.

Фарғонадаги мактабларда таътил узайтирилиши ҳақида ҳозирча расмий хабар йўқ.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Расман: Фарғона вилояти мактабларида қишки таътил 22 январга қадар узайтирилди

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатларига асосланиб, вилоят ҳудудида совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётганидан келиб чиқиб, Фарғона вилоятидаги 975 та умумтаълим мактабларида, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳамда барча мактабгача таълим муассасаларида қишки таътил 22 январга қадар қайта узайтирилди.

Ўқув машғулотлари 23 январь, душанба кунидан бошланади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Мактаб_бошлансин

Мактабга бораман деб йиғлаган болани эшитганмисиз? 😅

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️KUNDALIK.COM’ДА СИНФ РАҲБАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ҚУЙИДАГИЧА

1️⃣ ота-она (ўқувчининг қонуний вакили) учун Платформада rрoфил яратиб, вақтинчалик логин вa парольни тарқатиш;

2️⃣ ота-оналар ва ўқитувчилар учун унутилган Логин вa парольни тиклаш тартиби ҳамда ўқувчи вa ота-она (ўқувчининг қонуний вакили)нинг шахсий маълумотларини узатиш учун жавобгар бoълиш;

3️⃣ ота-она (ўқувчининг қонуний вакили)нинг Платформадаги фаоллигини доимий равишда кузатиб бориш, зарурат туғилганда уларга алоқага чиқиб профильактик суҳбат олиб бориш. профильактик суҳбат ўз ижобий натижасини бермаган тақдирда мактаб директорига мaълумот киритиш;

4️⃣ сабабли (касаллиги, оилавий шароитидан келиб чиққан ҳолда) дарс қолдирган ўқувчиларни синф журналида махсус белгилар (с, дқ, к, кқ, м, ч, қ, нс, тқ) билан белгилаб чиқиш;

5️⃣ ўқувчи сабабсиз 3 соат дарс қолдирса керакли ҳужжатлар тўпламини йиғиб, муассаса раҳбарига тақдим этиш;

6️⃣ умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизим билан ишлаш ва архивлаштириш тартиби ҳақидаги низомга мувофиқ белгиланган
вазифалар бажарилишини таъминлайди.

Асос: Халқ таълими вазирининг 2022 йил 24 июнь кунги 205-сонли буйруғи.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Сўраган_эдингиз

❗️Барча фанлардан kundalik.com платформасига юклаш учун иш режалар, уйга вазифалар ёзилган форматда.

Иш режалар 2022-2023 ўқув йили 3-чорак учун.

Ўзингизга керакли бўлган синф ёки фан устига босинг:

👉 1-синф барча фанлар
👉 2-синф барча фанлар
👉 3-синф барча фанлар
👉 4-синф барча фанлар



👉 География
👉 Иқтисодий билим асослари
👉 Инглиз тили
👉 Немис тили
👉 Француз тили
👉 Синф соатлари
👉 Адабиёт
👉 Она тили
👉 Математика
👉 Рус тили
👉 Тарих
👉 Биология
👉 Кимё
👉 Физика
👉 Тарбия
👉 Ҳуқуқ
👉 Информатика
👉 Жисмоний тарбия
👉 Технология
👉 Мусиқа
👉 Тасвирий санъат

❗️Эслатма: Ушбу иш режалар Республика таълим маркази томонидан ишлаб чиқилган иш режалар асосида тайёрланган.

Ушбу постни хамкасбларингизга юборинг!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракати учун синф раҳбари жавобгар бўлмайди

Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 22 февраль кунги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган, синф раҳбари тўғрисидаги низомга мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолалларда нафақат синф раҳбарига балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Душанбадан ўқишга: таътиллар энди узайтирилмайди. Болалар боғчалари, мактаблар ва олий ўқув юртларида ўқиш қайси кундан бошланади?

• Тошкент – 23 январ
• Тошкент вилояти – 23 январ
• Бухоро – 23 январ
• Фарғона – 23 январ
• Андижон – 23 январ
• Наманган – 23 январ
• Хоразм – 23 январ
• Қашқадарё – 23 январ
• Сурхондарё – 23 январ
• Сирдарё – 23 январ
• Жиззах – 23 январ
• Қорақалпоғистон – 23 январ
• Самарқанд – 18 январ
• Навоий – 23 январ

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Биласизми? Бу ўқув йилида 1-синфга 2016 йил 31 декабрга қадар тўғилган болалар қабул қилинади

Қонунчиликка кўра, мактабларнинг 1-синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

Шунга кўра, 2023/2024 ўқув йилида 1-синфга 2016 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади.

❗️Шунингдек, 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрланади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
ЎҚУВ ЙИЛИ ЎРТАСИДА ЎҚИТУВЧИНИ МУКОФОТЛАШ МУМКИНМИ?

❗️Йўқ эндиликда фақат 1-октабрдагина ходимга мукофот пули ёзилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 29-бандига Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори асосида киритилган ўзгаришга кўра, умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин.

Шунинг учун ҳозирда ходимларга мукофот пули бериб бўлмайди. (#)

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
@ustoz_халқаро_сертификат_бўйича_устама.pdf
8.3 MB
Устама тўланадиган миллий сертификат ва халқаро сертификатлар рўйхати

(Халқ таълими ва Молия вазирлигининг 29-июл 2022-йилдаги 34-ққ; 15-хх-сонли қўшма қарори билан:)

— таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотлар рўйхати;

— халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган сертификатлар (уларнинг комбинацияси) рўйхатини ҳамда ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг энг кам даражаси тасдиқланди.

❗️Эслатма: Ушбу устамалар 2022-йил 1-сентябрдан амалиётга жорий қилинади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Фойдали_маълумот

❗️Телефон кўп томоша қилган болалар умрбод кўз ойнак тақишга мубтало бўлишлари мумкин

Болалар кўз соққаси 20 ёшгача шаклланади. Кўз соққасининг диаметри ўртача 24 мм бўлиши керак. Телефон ва телевизорни яқиндан кўриш натижасида кўз соққаси зўриқади ва каттароқ бўлиб шаклланади ва кўз ойнак тақишга мажбур бўлади.

Маълумот учун, 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар кунига бир соатдан ортиқ фойдаланмасликлари керак, 5 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар одатда кунига икки соатдан ошмаслиги керак.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Эндиликда ходимларнинг давомати ва иш вақти ҳисоби табели электрон шаклда қайд этиб борилади

Давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини бошқариш учун электрон платформа ишга тушди.
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, эндиликда кадрларга оид иш юритув ҳужжатлари электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда фақат тизим орқали электрон шаклда қабул қилинади ва юритилади.
Платформа Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz ҳамда Ягона миллий меҳнат тизими — my.mehnat.uz электрон дастурлари билан интеграллашган. Ходимлар ва меҳнатга доир маълумотлар автоматик тарзда шаклланади.  
Электрон тизим 2023 йил 1 январдан барча давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан, маҳаллий ҳокимликларда жорий этилмоқда. Бунинг натижасида давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини ривожлантириш бўлинмалари бюрократия ва ортиқча қоғозбозликдан холи бўлган вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб, ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнларни тўлиқ электрон тарзда амалга ошириш каби  қулайликларга эга бўлади.
Шунингдек, таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотлар ягона электрон базага жамланган ҳолда ахборот тўпланади ва унга ишлов берилади.  
Ходимлар давомати ва иш вақти ҳисоби табели, шунингдек, хизмат сафари, меҳнат таътили, меҳнатга лаёқатсизлик даври электрон шаклда қайд этиб борилади. Ходимларнинг иш фаолияти самарадорлиги  автоматик баҳоланади. Кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архиви юритилади. 

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​Ушбу видеолавҳа Бош прокуратурага юборилган ва ҳолат ҳозирда ўрганилмоқда

Қуйидаги видеодаги
Ангрендаги мактабга борган ва Ангрен шаҳар прокурори дея таъкидланилаётган шахснинг ўқитувчиларга муносабати интернет тармоқларида кенг салбий муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан ММТВ РАСМИЙ МУНОСАБАТ билдирди:

Маълумки, педагог ходимларни хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланган. Ушбу видеолавҳа Бош прокуратурага юборилган ва ҳолат ҳозирда ўрганилмоқда.

Жамиятда ўқитувчининг обрўсини оширишни ҳар биримиз ўзимиздан бошлашимиз лозим. Бу борада катталар ёшларга ўрнак бўлиши ва ҳар доим барчамизга билим берган устозларга ҳурмат билан муомалада бўлишимиз шарт.

Ўрни келганда, Президентимиз томонидан ўқитувчиларнинг нуфузини ошириш борасида қатор топшириқлар берилганини ва “Ўқитувчини ҳурмат қилмаганни мен ҳам ҳурмат қилмайман” деганларини алоҳида таъкидлаш лозим.

Шунингдек, “Мажбурий меҳнат тўғрисида”ги Конвенциянинг (Женева, 28.06.1930) 6-моддасига асосан маъмурият амалдорлари, ҳатто уларнинг вазифаси уларга ишониб топширилган аҳолини қандайдир меҳнат шакли билан банд қилишга кўмаклашишдан иборат бўлса-да, ушбу аҳоли ёки алоҳида шахсларни хусусий шахслар, компаниялар ёки ташкилотлар учун ишлашга мажбур қилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 10 майдаги 349-сон қарорига мувофиқ Бош прокуратурага Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни кучайтириш, бу борадаги текширувлар самарадорлигини ошириш ва мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланганда эса айбдор шахсларга нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини қўллаш тавсия этилганлигини эслатиб ўтамиз.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Кенг муҳокамаларга сабаб бўлган вазият юзасидан Бош Прокуратура раҳбарияти билан гаплашдим - Ҳилола Умарова

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова "Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган вазият юзасидан Бош Прокуратура раҳбарияти билан гаплашдим, ҳолат айни дамда назоратга олинган ва ўрганилмоқда",- деб ёзмоқда ўзининг телеграм каналида:

Президентимизнинг тегишли Қарорларига асосан педагог ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш қатъиян тақиқланганини эслатиб ўтаман.

Ўқитувчи қадрланмаган юрт ҳеч қачон тараққий этмайди. Шу боис барчадан, жумладан мутасадди раҳбарларимиздан бугун давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ўқитувчиларни улуғлаш ва жамиятда энг обрўли инсон қилиш давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаб, бу борада энг аввало ўзимиз ўрнак кўрсатишимизни сўраб қоламан.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен прокурори узр сўраш билан қутулди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​Ўқитувчини мажбурий меҳнатга жалб қилишга уринганлар учун "ҳайфсан", педагог ходимга эса 15 млн сўм жарима

Айни пайтда Ангрен шаҳар прокурорининг ўқитувчиларга қилган муносабати тармоқларда роса муҳокама бўляпти. Прокурорнинг мактабда қорлар тозаланмагани учун ўқитувчиларни айблаб, уларни мажбурий меҳнатга жалб қилмоқчи бўлгангани шундоққина кўриниб турибди. Агар ҳолат ижтимоий тармоқда тарқалмаганда эди, бу иш аниқ бўларди.

Ўқитувчиларни қор тозалашга жалб қилмоқчи бўлган прокурорига жуда "оғир" жазо қўлланибди. Катта эҳтимол билан "ҳайфсан" жазоси берилган бўлса керак.

Ёдингизда бўлса, бундан 2 йил аввал директор ўринбосари мактабда ҳашар ўтказгани учун унга 15 млн жарима қўлланилганди. Ҳозирги ҳолатда эса мансабдорга шунчаки интизомий жазо бериляпти.

Педагог айб иш қилса, отни қалласидек жарима, мансабдор айб иш қилса оддийгина "ҳайфсан" берилар эканда. Узрни сўраб, ўқитувчиларни истаганингизча ишлатаверинг деганими бу?

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўзбекистонда мактаблар онлайн таълимга ўтиши мумкин

Ижтимоий тармоқларда мактаблар онлайн таълимга ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Аввалоқ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мактаб ўқувчиларини онлайн таълимга ўтказиш масаласи ўрганилаётгани ҳақида аввалроқ хабар берган эди.

❗️Бу масала бўйича якуний қарор тез орада расман эълон қилинади!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўзбекистондаги мактабларда касб-ҳунар устахоналари ташкил этилади

Туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касбларга ўргатилиши кўзда тутилмоқда. Шу боис ҳокимликларга ушбу танлаб олинган мактабларда касб-ҳунар устахоналари ташкил этиш, уларни жиҳозлаш ва зарур ашёлар билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Республикамиздаги барча умумтаълим муассасаларида ўқув жараёнлари 23 январдан анъанавий тарзда бошланади

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️11 йил мактабда ўқиган бола чет тилини мукаммал билмайди — Шавкат Мирзиёев

20 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Шу боис йиғилишда хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошириш ва ўқувчиларни касбга йўналтириш масалалари муҳокама қилинди.

Энди туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчилар мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касбларга ўргатилиши кўзда тутилмоқда.

«Мактабдан касб ва тилни билиб чиққан бола жамиятимизнинг катта ютуғи, билмагани муаммо» – деди Шавкат Мирзиёев.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy