Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
153K subscribers
1.24K photos
718 videos
1.99K files
4.28K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
Муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман – Шавкат Мирзиёев

"Устознинг нуфузини ошириш учун ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Ҳаммангиз биласиз, ёшлигимизда ўқитувчи кўчадан ўтса, беш метр четроққа ўтиб салом берардик. Мен муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман", деди президентликка номзод.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
“Фарғонада етакчи хорижий университетлар билан бирга 4 та янги олийгоҳ ташкил этилади.

Талабаларни учун қўшимча 10 минг ўринли янги ётоқхоналар қуриб битказилади.

Олтиариқ туманининг узумчилик, боғдорчилик ва мева-сабзавотчиликдаги тажрибасини инобатга олиб, Аграр университетнинг “Боғдорчилик ва узумчилик” факультети ташкил этилади” — Шавкат Мирзиёев.

Олтиариқ халқи боғдорчилик, айниқса узумчиликда ўзи азалдан ўз мактаби тугул университетини яратса арзийдиган халқ. Мана энди илмий томондан қўллаб қувватлаб махсус факултет ташкил қилинмоқда.

Ишонамизки, унда битирган ёшлар азалий тажрибалар билан бирга илмий ёндашиб Олтиариқ узумчилигини бунданам машхур қилади!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
COVID-19га қарши 12 ёшдан катта болалар ҳам ихтиёрий эмланади

Эндиликда мамлакатимизда 12 ёшдан катта болалар COVID-19га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмлашнишга рухсат берилди.

Коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг 12-15 ёшдаги болаларда ўтказилган клиник синовларининг натижалари мазкур вакцинанинг юқори даражада самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 12 ёшдан юқори болаларни ва ўсмирларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш тавсия этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан,
юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш имконияти мавжуд.

Юртимизда ҳам 12 ёшдан катта болалар шифокор кўригидан ўтгач, коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 13 сентябрь куни мамлакатимизга 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинган.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 19 969 345 доза вакцинадан фойдаланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 283 645 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
Муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман – Шавкат Мирзиёев "Устознинг нуфузини ошириш учун ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Ҳаммангиз биласиз, ёшлигимизда ўқитувчи кўчадан ўтса, беш метр четроққа ўтиб салом берардик. Мен муаллимнинг маошини…
⚡️МУАЛЛИМНИНГ МАОШИНИ 1000 ДОЛЛАРГА ЕТКАЗМАГУНЧА ТЎХТАМАЙМАН - ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ

Ўзбекистонда таълим бўйича миллий дастур қабул қилинади.
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Фарғонада сайловчилар билан учрашувида айтиб ўтди.

“Агар мени сайласангиз, ваъда бериб айтаман, таълим бўйича алоҳида миллий дастур қабул қиламиз. Бошқа иложимиз йўқ. Чунки таълим биз учун ниҳоятда муҳим. Президентликка киришган пайтим мендан мактабнинг 10-11 синфларини тиклаб беришни сўрашди. Амалга оширдик.

Устознинг нуфузини ошириш учун ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Ҳаммангиз биласиз, ёшлигимизда ўқитувчи кўчадан ўтса, биз 5 метр четроққа ўтиб салом берардик.
Мен муаллимнинг маошини 1 минг долларга етказмагунча тўхтамайман.

Афсуски, сўнгги пайтларда ёшларнинг “тарбиячиси” қўлларидаги телефон бўлиб қолди. Бу ҳам замона зайли албатта, лекин ёшларимиз тарбияси мени жиддий ўйлантиради”, – дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Демак, бугун, 30 сентябрь куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

© xushnudbek

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Сўраган_эдингиз

Фанлар олимпиадаси II (туман) босқичи қандай ўтказилади?

🔰 Фанлар олимпиадаси II (туман) босқичида фақат тест топшириқлари берилади. Янги Низомга кўра фанлар олимпиадаси II (туман) босқичида:

👉 биринчи гуруҳ фанлар (математика, физика, кимё, биология, информатика) дан очиқ ва ёпиқ тестлар берилади.

👉 Иккинчи гуруҳ фанлар (она тили ва адабиёт, ўзбек тили, қорақалпоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, инглиз тили, француз тили, немис тили, тожик тили, қозоқ тили, тарих, география) дан очиқ тестлар берилади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️1 сентябрдан бошлаб педагог ходимлар қанча ойлик олади?

2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади. Бу ҳақида Президент фармони эълон қилинди.

❗️Сентябрь ойидан оширилган ойликлар бўйича ҳисобланганда педагог ходимлар қуйидагича ойлик оладилар:

▫️Мактаб директори:
▪️
3 млн 185 минг 070 сўм (400 ўқувчигача)
▪️ 3 млн 400 минг 886 сўм (401-880 ўқувчигача)
▪️ 3 млн 606 минг 259 сўм (881-1600 ўқувчигача)
▪️ 3 млн 814 минг 781 сўм (1600дан ортиқ)

▫️Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)
▪️
2 млн 974 минг 763 сўм (400 ўқувчигача)
▪️ 3 млн 185 минг 070 сўм (401-880 ўқувчигача)
▪️ 3 млн 400 минг 886 сўм (881-1600 ўқувчигача)
3 млн 606 минг 259 сўм (1600дан ортиқ)

▫️Директорнинг ҳўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
▪️
1 млн 376 минг 802 сўм (401-880 ўқувчигача)
▪️ 1 млн 496 минг 631 сўм (881-1600 ўқувчигача)
1 млн 621 минг 000 сўм (1600дан ортиқ)

▫️ЧҚБТ раҳбари:
▪️
2 млн 299 минг 438 сўм

▪️ Ёшлар етакчиси – 2 млн 299 минг 438 сўм (Агар етакчилик штати тугатилмаса)

▪️ Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи (0.5 ст) – 1 млн 149 минг 719 сўм

▪️ Психолог – 2 млн 69 минг 494 сўм

▪️ Ўқитувчилар – 2 млн 299 минг 438 сўм

▪️ Олий тоифали ўқитувчи – 3 млн 170 минг 010 сўм

▪️ Биринчи тоифали ўқитувчи – 2 млн 868 минг 608 сўм

▪️ Иккинчи тоифали ўқитувчи – 2 млн 574 минг 348 сўм

▪️ Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 2 млн 149 минг 436 сўм

▪️Мактаб лаборанти (1 ст)– 1 млн 137 минг 632 сўм

▪️Кутубхоначи (ўрта махсус) – 1 млн 94 минг 227 сўм
▪️ Кутубхона мудири (ўрта махсус) – 1 млн 261 минг 866 сўм
▪️ Кутубхоначи (олий маълумотли) – 1 млн 151 минг 816 сўм
▪️ Кутубхона мудири (олий маълумотли) – 1 млн 376 минг 802 сўм

❗️Барча педагог ходимларга хабарни жўнатинг, оширилган ойликлари ҳақида билиб олишсин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқитувчиларга устама белгилашда қайси танлов ва мусобақалар натижалари инобатга олиниши белгиланган

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни! 🎉

Ушбу кун муносабати билан юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларни чин дилдан самимий муборакбод этамиз!

Aзиз Устозлар, илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин! Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Касб байрамингиз муборак бўлсин ҳурматли устозлар!
устама.pdf
1.1 MB
Маълумки, "Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4306 сонли Қарорга кўра Халқаро ва Республика фан олимпиадалари ғолиблари ўз ғолиб бўлган фанидар мактабларда дарс берса уларга ҳар ойлик устамалар тўланиши белгиланган.

Юқорида биз келтираётган хатда ғолиб ўқитувчиларга устама тўланиши, тўланмаётган бўлса шу кунгача бўлгани қайта ҳисоб китоб қилиб тўлаб берилиши келтириб ўтилган.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРГА МАЛАКА ТОИФАСИ БЕРИШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ҚИЛИНДИ

Ўқитувчиларга малака тоифасини бериш тўғрисида янги тартибдаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланди.

🔰 2022 йил 1 январдан бошлаб ўқитувчиларга малака тоифасини беришда қўйидаги янги тартиб жорий қилинади:

👉 Педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш бўйича вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳамда таълим муассасалари миқёсидаги аттестация комиссиялари тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинади;

👉 Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаси (лавозим) бериш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш педагог кадрлар томонидан давлат хизматлари марказларига борган ҳолда ёки мустақил равишда Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд Таълим инспекцияси расмий веб-сайтидаги махсус портал орқали амалга оширилади;

👉 Педагог кадрларга қоғоз шаклидаги аттесгациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилади;

👉 Педагог кадрларга ушбу қарор қабул қилингунга қадар берилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлар ўз кучида қолади ҳамда амалдаги малака тоифасини (лавозимини) тасдиқлашда ва амал қилиш муддати тугагунга қадар сертификатда кўрсатилган малака тоифаси (лавозими) бўйича базавий тариф сгавкалари асосида ҳақ тўлашда ҳисобга олинади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ДУНЁДА ЎҚИТУВЧИЛАР ОЙЛИГИ ҚАНЧА?

Ушбу кўрсаткич 2021 йилга тегишли энг янги маълумотлардир.

🔰 Дунёдаги айрим давлатларда ўқитувчиларга қуйидагича миқдорда ойлик иш ҳақи тўланар экан:

🇱🇺 Люксембург 10,750 АҚШ доллари
🇨🇭 Швейцария 5,808 АҚШ доллари
🇩🇪 Германия 5,118 АҚШ доллари
🇳🇴 Норвегия 3,942АҚШ доллари
🇩🇰 Дания 3,898 АҚШ доллари
🇺🇸 АҚШ 3,629 АҚШ доллари
🇲🇽 Мексика 3,568 АҚШ доллари
🇪🇸 Испания 3,490 АҚШ доллари
🇦🇺 Австралия 3,396 АҚШ доллари
🇱🇺 Нидерландия 3,258 АҚШ доллари
🇨🇦 Канада 3,256 АҚШ доллари
🇫🇮 Финляндия 3,144 АҚШ доллари
🇦🇹 Австрия 3,093 АҚШ доллари
🇸🇪 Швеция 3,067 АҚШ доллари
🇰🇿 Қозоғистон 486 АҚШ доллари
🇲🇳 Монголия 434 доллари
🇰🇬 Қирғизистон 216
🇺🇿 Ўзбекистон 210 АҚШ доллари
🇹🇯 Тожикистон 160 АҚШ доллари.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1.5 Ставкада ишлашнинг қонундаги тартиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низоми 5-бандига кўра ўриндошлик асосида ишлашга, агар ушбу Низомда ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, асосий иш жойида (ички ўриндошлик) ёхуд бошқа ташкилотда (ташқи ўриндошлик) ишлашга йўл қўйилади.

☝️Ўриндошлик асосида ишлаш учун иш берувчининг, асосий иш жойидан касаба уюшмаси қўмитасининг (ходимларнинг бошқа вакиллик органининг) ёки бошқа органнинг розилиги талаб қилинмайди.


🙅‍♂️ Қоиданинг мазмунига кўра сиз асосий иш жойингиздаги раҳбарларнинг розилигини олишингиз шарт эмас.

Лекин эсдан чиқармаслик керакки, ушбу низомнинг 7-бандига кўра, ўриндошлик асосида ишлашда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (соғлиқни сақлаш тизими врач ходимлари бундан мустасно). Ходим асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод бўлган кунларда у ўриндошлик асосида тўлиқ иш кунида ишлаши мумкин.

Агар ташкилотда ўриндошлар учун иш вақти давомийлигининг ҳар кунги ярим нормасига риоя этилиши мумкин бўлмаган тақдирда иш вақтини жамланган ҳолда ҳисоблаб юритишга йўл қўйилади. Иш вақти жамланган ҳолда ҳисоблаб юритилганда ўриндошлик асосида иш вақтининг умумий давомийлиги ҳисобга олинадиган давр учун ўриндошлик асосидаги лавозим бўйича иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлмаслиги керак. Бунда ҳисобга олинадиган давр бир ойдан ортиқ бўлмаслиги, кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги эса — ўн икки соатдан ортиқ бўлмаслиги керак.

🔗 Ички ўриндошлик асосида ишлашда иш вақтини ҳисобга олиш асосий иш бўйича ва ўриндошлик асосидаги иш бўйича алоҳида-алоҳида юритилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#kundalik_com

Ўртача кўрсаткич — бу ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи бўлиб, у автоматик тарзда ҳисоблаб чиқилади ва ҳар бир иш тури учун баҳолар берилганлигини инобатга олади.

🤔 Қандай ҳисобланади? Баҳоларнинг умумий йиғиндиси / баҳоларнинг қиймати

Мисол:

Назорат иши учун «5» ва «4» баҳо қўйилган;
Дарсдаги жавоблар учун «3» баҳо қўйилган.
Ишнинг қиймати: назорат иши = 10 балл, дарсдаги жавоб = 1 балл.
Ўртача балл = (5х10 + 3х10 + 4х10) / (10 + 1 + 10) = 4.43.

❗️Аммо назорат ишин муҳимроқ бўлганлиги сабабли, ўртача балл ўқувчининг материални тўлиқ 4 га эмас, балки 4,43 га ўзлаштирганлигини кўрсатади ва чоракда «5» баҳо олиш имкониятини оширади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
МАКТАБ ҲУДУДИДА БАЙРАМОНА ЗИЁФАТЛАР УЮШТИРИШ ТАҚИҚЛАНАДИ

Мактаб ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирлар яъни, туғлган кун, юбилей, ифторлик ва бошқа тадбирлар билан боғлиқ байрамона дастурхонларни ташкил этиш мукин эмас.

❗️Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги 131-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари»га мувофиқ таълим муассасаси ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, мактаб ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирлар яъни, туғлган кун, юбилей, ифторлик ва бошқа тадбирлар билан боғлиқ байрамона дастурхонларни ташкил этиш тақиқланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
одоб_ахлоқ_қоидалари_@ustoz.pdf
8.6 MB
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ИЧКИ ТАРТИБ ВА ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ

Ўзбекистон Республикaси Хaлқ тaълими вaзирининг 2020 йил 28 майдаги 131-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари»

#улашинг

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📲 Ўқув машғулотлари жараёнида телефондан фойдаланиш мумкинми?

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
​​Агар ўқувчи дарсга йигирма минут кечикиб келса ўқитувчисининг муносабати, унга нисбатан реакцияси қандай бўлишини бир эслаб кўринглар.

— Нега кечикдинг? Бор йўқол, синф хонасидан чиқиб кет!. Ота-онангсиз дарсга келма. Синф рахбарингни чақириб кел. Жойингга ўтир, сен билан дарсдан кейин гаплашамиз. Кундалигингни бер ва шунга ўхшаш навбатчи гаплар...(деярли барчамиз, хусусан ўзимиз хам 😁)

Буюк ўқитувчилар эса бошқача услубларни қўллайдилар. Масалан грузин педогоги Шалва Александрович Амонашвили дарсга кечикиб келган ўқувчиларига қараб- " Болажоним келдингми, дарсга кир, тўғрисини айтсам сенсиз дарсни бошлашим қийин бўлиб турганди. Келганинг яхши бўлибди. " деркан.
Ўқувчи неча бор кечикса хам улуғ грузин мураббийи болани урушмас, унга психологик йўл билангина таъсир қиларкан. Ўқувчилар хам унинг дарсларига кечикмасликка харакат қиларканлар. Шалва Александрович Амонашвили педагогикада инсон шахсиятини гуманизм услубияти билан тарбиялаш концепсияни яратган эди.
Энг қизиғи Шалва Александровичнинг ўзи мактаб даврида 7-синфгача ғирт иккичи ўқувчи бўлган экан. 7-синфда уларга грузин тили ва адабиёт фанидан бир аёл ўқитувчи келади. Шу ўқитувчи илми, муомаласи, янгича педагогик қарашлари билан ёш ўқувчини бутун хаётини ўзгартириб юбора олганди. Мактабни аъло баҳоларга тугатган Амонашвили педагогика институтини хам қизил дипломга тамомлаганди. Уни педагогика фанида олим бўлиб етишишини хеч ким тасаввур хам қилмаган экан. Амонашвилини кейинчалик катта-катта олий ўқув даргохларига ишга чақирсаларда у оддий ўрта мактабда оддий ўқитувчи бўлиб ишлашга қарор қилганди.

(c) Ихтиёр Эсонов
Манба:
@domlajon

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ИШ ЖОЙНИ БОШҚА МАКТАБГА ЎТКАЗГАНДА ОЛИНАДИГАН УСТАМА ҲАМ САҚЛАНИБ ҚОЛАДИМИ?

❗️Савол: Ассаламу алайкум. Мен сизга Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри 22- мактабдан ёзаяпман. Ўзим инглиз тили фанидан дарс бераман. Иш жойимни Тошкент шаҳридаги мактабга ўтказсам бу ерда оладиган 25% устамам ўша ердаги мактабга ҳам ўтадими? Жавоб учун раҳмат

Жавоб
: Ҳурматли фуқаро сиз бошқа мактабга ўтганингизда, сизга берилган устама сақланиб қолмайди.

Чунки устама ҳар бир мактабнинг директорлар жамғармаси томонидан тайинланади. Ушбу жамғармадан тайинланган устама фақат шу мактабда ишлайдиган ходимларга тайинланади.

💁‍♂️ Қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низомда ўқитувчи бошқа мактабга ўтганда унга бир мактабдан тайинланган устама сақланиб қолиши ҳақида қоида белгиланмаган.

Шунинг учун бошқа мактабда аввалги мактабингизда тайинланган устамани олмайсиз.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
2021-2022 ўқув йилида умумтаълим фанлар бўйича асосий олимпиаданинг II (туман, шаҳар) босқичини фанлар бўйича ташкил этиш муддатлари

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
️Фан олимпиадасидаги асосий ўзгаришлар:

🔸 Туман босқичи фақат тестлардан иборат бўлади.

🔸 30 та тест
10 та 0.9 бал
10 та 1.5 бал
10 та 2.6 балл
билан баҳоланади, баллар тенг келиб қолиш эҳтимоли деярли бўлмайди.

🔸 Баллари тенг болиб қолган иштирокчиларнинг учинчи мураккаб блокдан юқори балл тўплагани устуворликка эга бўлади, у ҳам тенг булса орта қийинликдаги иккинчи блок қаралади. Унда ҳам баллар тенг бўлса, номзодларга ҳакамлар ҳайъати томонидан 3 та жавоби ёзиладиган тест берилиб аниқланади

🔸 Тестлар ХТВазирлигининг олимпиадалар билан ишлаш Департаменти томонидан тузилади.

🔸 Жавоблар варақаси баҳолангач ўқувчига ҳам бериб кўрсатилади

🔸 Иштирокчилар тест саволларига жавоб бериб бўлганидан сўнг уларнинг ҳар бирининг жавоблар варақаси расмга олиниб туман фан ўқитувчилар гуруҳига ёки ўқувчиларнинг ўзларига жўнатилади

🔸 Топшириқ ва жавоблар варақаси махсус бланкада чиқарилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал