Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.22K photos
711 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
⚡️ҚЎШИМЧА ТАЪТИЛ ҲИСОБИГА ДАРСЛАР ҚАНДАЙ ТИҒИЗЛАШТИРИЛАДИ?

Амалдаги тартибга кўра дарс жараёнлари 11 январдан бошланиши керак эди. Лекин аномал совуқ бошланиши муносабати билан дарс жараёнлари 18 январдан бошланиши маълум қилинди. Шунга кўра 6 кунлик дарсларни синф журналига тиғизлаштриш бўйича кўрсатма берилди. (Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2022 йил 6 январь кунги 1-сонли буйруғида)

Ушбу буйруқда 6 кунлик дарсларни ўқув йили давомида тиғизлаштириш назарда тутилган. Шу сабабли дарс мавзуларини қийинлик даражасини ҳисобга олган ҳолда тиғизлаштириш керак бўлади.

Соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, иккита осонроқ мавзуни битта қилиб ўтилса ва қайси мавзуларни тиғизлатишда ўқувчиларнинг қизиқишлари, уларнинг билим даражасини ҳисобга олган ҳолда тиғизлаштирилса мақсадга мувофиқ бўлади. Шуни ҳам унутмаслик керакки, ушбу тиғизлаштиришни фақатгина 3-чоракда эмас балки, 4-чоракда ҳам амалга ошириш мумкин.

❗️Эслатма ўрнида айтиб ўтиш керакки, кундалик cомда мавзуларни тиғизлаштиришда иккита мавзу битта мавзу ўрнига ёзилади ва уларнинг ўртасига “/” дроп белгиси қўйилади.

©️ Фахриддин Турсунов, Мактаб канали

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️МАКТАБ ЎҚИТУВЧИЛАРИГА ДАФТАР ТЕКШИРГАНЛИК УЧУН ҚАНЧА ҲАҚ ТЎЛАНАДИ?

Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (920 минг сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади:

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

👉 15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (242 880сўм);
👉 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (290 720сўм);
👉 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (339 480сўм);
👉 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (387 320 сўм)
👉 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (485 760 сўм);

Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (80 960сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (161 920).

Информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (161 920сўм).

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Давлат ташкилотларини тўлиқ онлайн иш режимга ўтказиш муҳокама қилинмоқда

Аномал совуқ об-ҳаво келиши муносабати билан барча ходимларни вақтинча масофадан ишлашга ўтказиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Бугунги кунда давлат ташкилотларини тўлиқ онлайн иш режимига ўтказиш тўғрисида якуний қарор қабул қилиниши мумкин ва бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Барча таълим бўғинларида ўқиш 18 январдан

Ижтимоий тармоқларда мактаб директори узайтирилган таътил бекор бўлгани ва 11 январдан одатдагидек дарслар давом этиши ҳақидаги фейк хабарлар тарқалмоқда.

Фуқаролардан бундай асоссиз ёлғон хабарларга ишонмаслигини ва хабарларни фақатгина расмий ва ишончли тармоқлардан олишлари сўраймиз.

❗️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилган.

Ўқиш жараёнлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
1-сон буйруқ.pdf
5.6 MB
⚡️Таълим ташкилотларида қишки таътилни узайтириш бўйича вазирлик буйруғи

❗️Мана бу асос. Ҳар қандай фейк хабарларга ишонманг

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Эртадан мактаб бошланадими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалишича «ўқиш 11 январдан бошланиши ҳақида» асоссиз хабарлар тарқалмоқда

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Эртага, 11 январдан барча таълим муассасалрида ўқиш бошланиши ҳақида хабар беришмоқда

Ҳозирда бутун республика бўйича мактаб директорларига мактаблар иситиш тизимини ишга тушуриш бўйича топшириқ берилибди. Масъуллар тинмай мактабларни ўрганишаётган экан. Ҳатто эртадан ўқувчиларни мактабга чақириш бўйича кўрсатма ҳам берилибди.

Қайси хабарга ишонайлик? Таътил қачон тугайди ўзи?

Гап шундаки, кеча Президент Администрацияси томонидан йиғилиш ўтказилган экан. Унга кўра эртадан, яъни 11 январдан барча таълим муассасаларида ўқиш бошланиши ҳақида топшириқ берилган.

Инсайдерларнинг берган хабарига кўра, тез орада Президент Администрациясининг таълим муассасаларида ўқиш бошлаш ҳақидаги кўрсатмаси эълон қилиниши мумкин экан.

Расмийлардан изоҳ кутиб қоламиз. Очиғи, аниқ бир гап айтгани биз ҳам иккиланяпмиз. Чунки, бугун берилган топшириқ эртага бекор бўлиб қоляпти.

P.S: Эслатиб ўтмоқчимиз, юқоридаги хабарлар расман тасдиқланмаган.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Эртадан Андижонда ўқишлар бошланиши мумкин!

«Юртимизда жорий йил январь ойининг иккинчи ўн кунлигида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши муносабати билан Андижон вилоятдаги олий таълим, профессионал таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактабларида белгиланган тартибда иш ташкил этилиб, қишки тайёргарлик ишлари амалга оширилди.

Жумладан, мавжуд бинолар ва талабалар турар жойлари ўқув жараёнларини бошлаш учун шай ҳолатга келтирилди.

Мазкур таълим муассасаларида ўқув жараёнларини бошланиши об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб ташкил этилади.

Қўшимча маълумот сифатида расмий хабар берилади.» — деб хабар бермоқда Андижон вилояти ҳокимлиги

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактабларда 11 январдан ўқиш бошланадими? Аниқлик киритилди

Ижтимоий тармоқларда эртадан мактабларда ўқиш бошланиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълум қилинишича, 11 январдан ўқиш бошланиши ҳақида расмий маълумот йўқ.

❗️Мактабларда ўқиш қачон бошланиши эса вилоятлардаги маҳаллий ҳокимликлар томонидан об-ҳавога қараб белгиланади

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Расман! Хоразм вилояти барча мактабларида 11 январдан ўқиш бошланади

11-18 январ кунлари республикамизга аномал совуқ ҳаво кириб келишига қарамасдан Хоразмда 2023 йилнинг 11 январ санасидан барча умумий ўрта таълим мактабларида ўқиш жараёни бошланишини ҳокимлик томонидан маълум қилинди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Расман! Андижон вилоятидаги таълим муассасаларида 11 январдан расман ўқув жараёнлари бошланади

Ҳокимлик берган расмий маълумотга кўра, таълим муассасаларининг келгуси фаолияти об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Қизиқ: Бош вазир қабул қилган қарорни ҳокимлар бекор қилишмоқда

Бугун айрим ҳудудий ҳокимликлар эртадан бошлаб ўз ҳудудларидаги мактабларга ўқиш бошланиши ҳақида қарор қабул қилишмоқда. Қизиқ тарафи шундаки, Бош вазир қабул қилган қарорни ҳокимлар бекор қилишмоқда.

Ҳозирда расмий-норасмий хабарлар бир-бирига аралашиб кетди ва ким қайси хабарга ишонишини ҳам билмай қолди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Расмий хабар: 11 январдан университетлар, техникум, коллеж ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни билан ОТМ, техникум, коллеж, касб ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқув жараёнини маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ташкил этиш тавсия этилди.

Таълим муассасалари раҳбарлари ва тегишли маҳаллий ҳокимликлар талаба-ўқувчиларни хабардор қилиш, уларни ОТМ жойлашган ҳудудга етиб келишини таъминлаш ҳамда мазкур жараёнларни шахсан назоратга олади.

Ўқув жараёнини ташкил этишда зарурият туғилганда ўқув графигига ўзгартириш киритиш рухсат берилади. 20 январга қадар якуний назорат ишлари ташкил этилмайди.

❗️Об-ҳаво шароитлари туфайли ўқишга келолмаган талабаларга тегишли масофавий дастурлар таклиф қилинади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда таълимга оид қарорлар тахминан мана шу видеодагидек тартибда қабул қилинади: «Миша, чучвара отмен» 🤦🏻‍♂

П.С. ММТВ вазирининг 1-буйруғи “бир тийин” бўлдими?

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Депутат таълим жараёнларини 11 январдан бошлаш нотўғри экани сабабларини кўрсатди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис депутати Бобур Бекмуродов мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида ўқиш жараёнларини кейинги ҳафтадан бошлаш масаласини кўриб чиқишга чақирди.

"Аввало, аномал совуқ ва ёғингарчилик шароитида ўқувчиларнинг таълим муассасига етиб келиши кескин қийинлашади. Айрим қишлоқларда болалар бир неча километр пиёда юриб мактабга қатнашини инобатга олиш зарур.

Қолаверса, мурожаатларга кўра, қатор ҳудудларда мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида иситиш тизимлари тўлақонли йўлга қўйилмаган.

Ўқишни бошлашнинг аниқ муддатини белгилаш қарори нафақат таълим муассасалари маъмурияти, балки ота-оналар ва педагогик таркиб билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилиниши лозим", деб ёзган у.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️РАСМАН: Фарғонадаги мактабларда ўқиш 16 январдан бошланади

Эртадан, 11 январдан Фарғона вилоятидаги 12 та олий ўқув юртлари, 76 та техникумлар, коллежлар, касб-ҳунар мактабларида ўқишлар бошланиши белгиланди.

Вилоятдаги 975 та умумтаълим ўрта мактабларида, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда эса ўқиш 16 январь, душанба кунидан бошланишига қарор қилинди.

Вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотлари ҳам 16 январдан одатий фаолиятига қайтади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ижтимоий тармоқларда мактаблар бўйича тарқалган вазирнинг хати эски ва у 6-январ куни имзоланган

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўзбекистонда ҳудудлар кесимида мактаб қачондан бошланади?

• Тошкент – ​​18-январ;
• Самарқанд – 11-январ;
• Бухоро – 11-январ;
• Фарғона – 16-январ;
• Андижон – 11-январ;

• Навоий – 18-январ;
• Наманган – 18-январ;
• Хоразм – 11-январ;
• Қашқадарё – 11-январ;
Сурхондарё – 11-январ;
• Сирдарё – 18-январ;
• Жиззах – 18-январ;
• Қорақалпоғистон – 12-январ.

❗️Янгилик бўлса, албатта хабар берамиз. Кузатиб боринг!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️РАСМАН: Қорақалпоғистон Республикасидаги таълим муассасаларида 12-январдан расман ўқув жараёнлари бошланади

«Ўзгидрометрольогия ҳисоботига кўра, 11-18 январь кунлари республикамизда кундузи об-ҳаво кескин пасаймаслигини ҳисобга олиб, 2023 йил 12 январдан бошлаб барча умумтаълим мактабларида ўқув жараёнини бошлашга қарор қилинган.

Шу муносабат билан шуни маълум қиламизки, 2023 йил 12 январдан бошлаб умумтаълим мактабларида ўқув жараёни анъанавий (офлайн) режимда йўлга қўйилади» — деб хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати‌‌

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Қишки таътил даврини узайтириш ваколати ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга берилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига асосан ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилганлигини маълум қилинди.

©Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ РАСМАН: Самарқанд вилоятидаги  барча умумтаълим мактабларида 11 январь кунидан анъанавий шаклда дарслар бошланади

Олис ҳудудлардаги мактабларда муаммолар юзага келганда, маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда бартараф этилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy