Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.22K photos
711 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
⚡️Ўзбекистонда аёлларнинг иш вақтини қисқартириш таклиф қилинди

Ўзекистон қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров Ишлайдиган, оилали аёллар учун эрталаб ишга бир соат кечроқ келиш ва иш вақтидан бир соат вақтлироқ кетиш таклифи билан чиқди.

Депутат айтишича, бу орқали Аёл ходимнинг иш самарадорлиги сезиларли ошади, оилада муҳит ўзгаради. Қолаверса, натижа кўп ишлаш эмас, самарали ишлашнинг ҳосили эканини ҳамма тан олмаса ҳам, жуда яхши билади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
[@ustoz] 01-07-1-2045, 1-сон баён.pdf
1.6 MB
Ўриндошлик асосида дарс бераётган педагог ходимларга қўшимча таътил даврида ойлик маоши тўланадими?

Ха албатта тўланади
. Қишки таътил муддатининг ортга сурилиши ўқитувчининг айби билан бўлмади. Меҳнат кодексининг 159-моддасига кўра ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланиши керак.

Бунда ўриндошлик асосида ишлаётган ўқитувчиларга 28 декабрдан 10 январга қадар ойлик ёзилмаслиги мумкин. Аммо таътил муддати узайтирилганлиги учун уларга 11 январдан то 17 январга қадар бўлган оралиқда албатта иш ҳақи тўланиши лозим.

❗️Ушуб юқоридаги Вазирлар маҳкамасининг 1-сонли баёномаси 3-бандида «Меҳнатига соатбай ҳақ тўланадиган ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўланади» – деб келтириб ўтилганлигини ҳам асос қилиб олсак бўлади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Узайтирилган қишки таътил кунлари мактабларда ўқувчилар иштирокида тўгараклар ташкил этилмайди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қишки таътил даврида умумтаълим мактабларида ўқувчилар учун тўгараклар ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилмаганлигини маълум қилади.

Вазирлик тасарруфидаги республика ташкилотлари — Болалар кутубхонаси, "Баркамол авлод" болалар мактаби томонидан барча лойиҳалар онлайн тарзда ташкил этилмоқда.

Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, қишқи таътил давомида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида китоб мутолаасини оширишга қаратилган онлайн интелектуал викториналар, радио эшиттиришлар ҳамда телекўрсатувлар намойиш этилиши кўзда тутилган.

Шу ўринда вазирлик ҳудудий бўлинмалари ҳамда вазирлик таркибидаги барча таълим муассасалари раҳбарларидан қишги таътил кунлари ўқувчилар иштирокида турли тўгараклар ташкил этилмаслигини шахсий назоратга олишлари сўралади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Самарқанд шаҳридаги мактабларда ҳам 7 январдан навбатдан ташқари таътил эълон қилинди

Самарқандда ўтган ШҲТ саммити муносабати билан Самарқанд шаҳридаги, шунингдек, шаҳарга туташ ҳудудлардаги баъзи мактабларга 5-19 сентябр кунлари навбатдан ташқари таътил берилган, шу сабаб бу мактаб ўқувчилари қишки таътилни эрта якунлаб, 5 январдан ўқишга чиққанди.

👉 Батафсил маълумот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​❗️Узайтирилган таътил кунларида боғча болалари учун тўлов қилинмайди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги «Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом талаблари асосида мазкур таътил кунлари учун боғча тўлови тўланмаслигини маълум қилинди

Таътил эълон қилингунга қадар боғча тўлови амалга оширилган бўлса, кейинги тўловларни амалга ошириш жараёнида таътил кунлари учун тўланган бадал суммаси ҳисобга олинади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнига асосан, таътил кунлари давомида мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритадиган ходимларга амалдаги тартиб сақланган ҳолда иш ҳақи тўланади.

Мактабгача таълим агентлиги

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️1 январдан ўқитувчилар ва тарбиячиларнинг иш ҳақи 25 фоизга оширилди

2023 йил 1 январдан бошлаб боғча тарбиячилари, мактаб ва коллеж ўқитувчиларининг иш ҳақи 25 фоизга ошди, дея хабар бермоқда Kazinform.
Қозоғистон президенти топшириғига кўра, 2020 йил январь ойидан бошлаб ўқитувчиларнинг иш ҳақи ҳар йили 25 фоизга оширилмоқда.
Ҳозиргача ўқитувчиларнинг маоши икки баравар ошди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Узайтирилган таътил вақтида ёш боласи бор педагог аёл ходимларга қонунчиликда қандай имтиёз ва кафолатлар мавжуд?

Маълумки, Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан боғчаларда 2023 йилнинг 10-17 январ кунлари навбатдан ташқари таътил эълон қилинди. Мазкур шароитда, ишловчи ота-оналарга қонунчиликда қандай имтиёз ва кафолатлар мавжуд деган савол жуда кўпчиликни қизиқтиради.

Амалдаги Меҳнат кодексининг 228-1-моддасига мувофиқ, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга иш вақтининг ҳафтасига ўттиз беш соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланиши лозим.

Иш вақтининг қисқартирилган муддати чоғида аёллар меҳнатига ҳақ тўлаш камайтирилмайди.

Амалдаги Меҳнат кодексининг 229-моддасига мувофиқ, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боласи) бор аёлнинг, шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг илтимосига кўра, иш берувчи тиббий хулосага мувофиқ уларга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбурдир.

Ушбу Кодекснинг 231-моддасига кўра ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ва ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра ёз вақтида ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилади.

Бундан ташқари, фарзандлари таътилда бўлган вақтда ота-оналар учун уларнинг иш берувчиларга:

👉 йиллик меҳнат таътилини ушбу вақтда бериши;

👉 келишувга кўра иш ҳақи сақланмаган таътил бериши;

👉 мослашувчан иш вақти режимида ёки масофадан туриб ишлаш режимида ишлашга рухсат бериш ва расмийлаштириш тавсия этилади.

Манба: mehnat.uz

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг ўқув юкламалари камайтирилди

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон мактабларида таълим шароитлари ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблари (0341-16-сон СанҚваН)га мувофиқ киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчада ҳафталик ўқув юкламасининг максимал даражасига бўлган гигиеник талаблар қуйидагича белгиланди:

👉1-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 2 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади). 1-синфлар учун дарс соатлари 1 ҳафтасига 22 соатдан ошмаслиги керак.

👉2 — 4-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 4 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади);

👉5 — 9-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;

👉10 — 11-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;

Бир йил давомида ўқув ҳафталиги 1-синфлар учун — 33 ҳафта, 2 — 11-синфлар учун 34 ҳафтадан ошмаслиги лозим.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
01-07-1-2045, 1-сон баён.pdf
1.6 MB
Ҳаво хароратининг кескин совуши натижасида таълим ташкилотлари
тарбияланувчилари, ўқувчи ва талабалари таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш туғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг
2023 йил 5 январдаги 01-07/1-2045, 1-сон йиғилиш баёни

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
22.02.2021й ХТВ-41(Синф раҳбарлик) .pdf
6.6 MB
Синф раҳбарларини фаолиятини ташкил қилиш бўйича низом

Ҳар бир синф раҳбари танишиб чиқиши керак

Халқ таълими вазирининг 2021-йил 22-февралдаги 41-сонли буйруғи

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ҚЎШИМЧА ТАЪТИЛ ҲИСОБИГА ДАРСЛАР ҚАНДАЙ ТИҒИЗЛАШТИРИЛАДИ?

Амалдаги тартибга кўра дарс жараёнлари 11 январдан бошланиши керак эди. Лекин аномал совуқ бошланиши муносабати билан дарс жараёнлари 18 январдан бошланиши маълум қилинди. Шунга кўра 6 кунлик дарсларни синф журналига тиғизлаштриш бўйича кўрсатма берилди. (Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2022 йил 6 январь кунги 1-сонли буйруғида)

Ушбу буйруқда 6 кунлик дарсларни ўқув йили давомида тиғизлаштириш назарда тутилган. Шу сабабли дарс мавзуларини қийинлик даражасини ҳисобга олган ҳолда тиғизлаштириш керак бўлади.

Соддароқ қилиб айтадиган бўлсак, иккита осонроқ мавзуни битта қилиб ўтилса ва қайси мавзуларни тиғизлатишда ўқувчиларнинг қизиқишлари, уларнинг билим даражасини ҳисобга олган ҳолда тиғизлаштирилса мақсадга мувофиқ бўлади. Шуни ҳам унутмаслик керакки, ушбу тиғизлаштиришни фақатгина 3-чоракда эмас балки, 4-чоракда ҳам амалга ошириш мумкин.

❗️Эслатма ўрнида айтиб ўтиш керакки, кундалик cомда мавзуларни тиғизлаштиришда иккита мавзу битта мавзу ўрнига ёзилади ва уларнинг ўртасига “/” дроп белгиси қўйилади.

©️ Фахриддин Турсунов, Мактаб канали

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️МАКТАБ ЎҚИТУВЧИЛАРИГА ДАФТАР ТЕКШИРГАНЛИК УЧУН ҚАНЧА ҲАҚ ТЎЛАНАДИ?

Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (920 минг сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади:

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

👉 15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (242 880сўм);
👉 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (290 720сўм);
👉 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (339 480сўм);
👉 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (387 320 сўм)
👉 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (485 760 сўм);

Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (80 960сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (161 920).

Информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (161 920сўм).

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Давлат ташкилотларини тўлиқ онлайн иш режимга ўтказиш муҳокама қилинмоқда

Аномал совуқ об-ҳаво келиши муносабати билан барча ходимларни вақтинча масофадан ишлашга ўтказиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Бугунги кунда давлат ташкилотларини тўлиқ онлайн иш режимига ўтказиш тўғрисида якуний қарор қабул қилиниши мумкин ва бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Барча таълим бўғинларида ўқиш 18 январдан

Ижтимоий тармоқларда мактаб директори узайтирилган таътил бекор бўлгани ва 11 январдан одатдагидек дарслар давом этиши ҳақидаги фейк хабарлар тарқалмоқда.

Фуқаролардан бундай асоссиз ёлғон хабарларга ишонмаслигини ва хабарларни фақатгина расмий ва ишончли тармоқлардан олишлари сўраймиз.

❗️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилган.

Ўқиш жараёнлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
1-сон буйруқ.pdf
5.6 MB
⚡️Таълим ташкилотларида қишки таътилни узайтириш бўйича вазирлик буйруғи

❗️Мана бу асос. Ҳар қандай фейк хабарларга ишонманг

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Эртадан мактаб бошланадими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалишича «ўқиш 11 январдан бошланиши ҳақида» асоссиз хабарлар тарқалмоқда

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Эртага, 11 январдан барча таълим муассасалрида ўқиш бошланиши ҳақида хабар беришмоқда

Ҳозирда бутун республика бўйича мактаб директорларига мактаблар иситиш тизимини ишга тушуриш бўйича топшириқ берилибди. Масъуллар тинмай мактабларни ўрганишаётган экан. Ҳатто эртадан ўқувчиларни мактабга чақириш бўйича кўрсатма ҳам берилибди.

Қайси хабарга ишонайлик? Таътил қачон тугайди ўзи?

Гап шундаки, кеча Президент Администрацияси томонидан йиғилиш ўтказилган экан. Унга кўра эртадан, яъни 11 январдан барча таълим муассасаларида ўқиш бошланиши ҳақида топшириқ берилган.

Инсайдерларнинг берган хабарига кўра, тез орада Президент Администрациясининг таълим муассасаларида ўқиш бошлаш ҳақидаги кўрсатмаси эълон қилиниши мумкин экан.

Расмийлардан изоҳ кутиб қоламиз. Очиғи, аниқ бир гап айтгани биз ҳам иккиланяпмиз. Чунки, бугун берилган топшириқ эртага бекор бўлиб қоляпти.

P.S: Эслатиб ўтмоқчимиз, юқоридаги хабарлар расман тасдиқланмаган.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Эртадан Андижонда ўқишлар бошланиши мумкин!

«Юртимизда жорий йил январь ойининг иккинчи ўн кунлигида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши муносабати билан Андижон вилоятдаги олий таълим, профессионал таълим муассасалари ва умумий ўрта таълим мактабларида белгиланган тартибда иш ташкил этилиб, қишки тайёргарлик ишлари амалга оширилди.

Жумладан, мавжуд бинолар ва талабалар турар жойлари ўқув жараёнларини бошлаш учун шай ҳолатга келтирилди.

Мазкур таълим муассасаларида ўқув жараёнларини бошланиши об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб ташкил этилади.

Қўшимча маълумот сифатида расмий хабар берилади.» — деб хабар бермоқда Андижон вилояти ҳокимлиги

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактабларда 11 январдан ўқиш бошланадими? Аниқлик киритилди

Ижтимоий тармоқларда эртадан мактабларда ўқиш бошланиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълум қилинишича, 11 январдан ўқиш бошланиши ҳақида расмий маълумот йўқ.

❗️Мактабларда ўқиш қачон бошланиши эса вилоятлардаги маҳаллий ҳокимликлар томонидан об-ҳавога қараб белгиланади

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Расман! Хоразм вилояти барча мактабларида 11 январдан ўқиш бошланади

11-18 январ кунлари республикамизга аномал совуқ ҳаво кириб келишига қарамасдан Хоразмда 2023 йилнинг 11 январ санасидан барча умумий ўрта таълим мактабларида ўқиш жараёни бошланишини ҳокимлик томонидан маълум қилинди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Расман! Андижон вилоятидаги таълим муассасаларида 11 январдан расман ўқув жараёнлари бошланади

Ҳокимлик берган расмий маълумотга кўра, таълим муассасаларининг келгуси фаолияти об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy