Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
153K subscribers
1.24K photos
718 videos
1.99K files
4.28K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
топшириқ хат.pdf
2.6 MB
Ижара дарсликлари тўлови масаласида Халқ таълими вазирлиги яхши тушунтириш берибди

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Forwarded from Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал via @printfbot
КОНСПЕКТ ЁЗМАНГ ШУНЧАКИ ДАРСНИ МИНИ ПРОЕКТОР ОРҚАЛИ ЎТИНГ

Илгари ўқитувчилар конспект ёзиб дарсга тайёрланишган бўлса, энди ўқувчиларни бу усул билан жалб этиш анча қийин. Буни энди ҳамма тушуниши керак. Ҳа, замон ўзгарди.

Эндиликда мактабларда мини проекторлар ишлатилмоқда. Бугунги тавсиямиз ҳам айнан мини проекторлар билан боғлиқ.

Проектор USB "флешка"ларни ўқийди, компьютерга улаш шарт эмас;

Катта проекторлардан фарқи у енгил ва кичик ўлчами бўлиб, кўтариб юриш учун жуда қулай;

Интернетдан электрон дастур, расм ёки видеодарсларни юклаб олиб мини проекторга улайсиз, дарсга тайёргарлик кўриш анча енгиллашади.

💰Эски нарх: 776.100, ҳозирда чегирма нархда 597.000 сўмга харид қилишингиз мумкин.

👉 Батафсил маълумот 👈

❗️Асосийси маҳсулотни олгач, кейин пулини тўлайсиз. Тўлиқ маълумотларни буюртма берганингиздан сўнг сизга операторнинг ўзи тушунтиради.

👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈

🚚 ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ!
ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ МЕТОДИК КУНЛАРИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Методик кунлар фан ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш, ижодий ишлашлари ва ўз билимини мунтазам бойитиб боришлари, ахборот информацион технологиялардан унумли фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилади.

Фан ўқитувчилари методик кунларда ўз фани бўйича қўшимча маълумотлар тўплайди, фанига доир турли семинарларда иштирок этади, бошқа фан ўқитувчиларининг дарсларини кузатади.

🔰Умумий ўрта таълим мактабларида фан ўқитувчиларнинг методик кунлари қуйидаги тартибда белгиланди:

👉Душанба - Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) ўқитувчилари;
👉Сешанба - Филология фанлари (Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили/рус тили) ўқитувчилари;
👉Чоршанба - Табиий фанлар (физика, кимё, биология, география ва иқтисодиёт) ўқитувчилари;
👉Пайшанба - Ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия) ўқитувчилари;
👉Жума - Хорижий тиллар ўқитувчилари;
👉Шанба - Амалий фанлар ва бошланғич таълим (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик) ўқитувчилари.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️Халқ таълими вазирининг 2021 йил 22 февралдаги 44-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги низомга мувофиқ синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади:

▪️ камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;

▪️ мактабда тўлиқ ставкада асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;

▪️ одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;

▪️ руҳий жиҳатдан барқарор бўлган; - ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган

🔰 Шунингдек:
👉 Бошланғич синфда асосий (ўқиш, она тили, математика) фанлардан дарс берадиган ўқитувчи синф раҳбари ҳисобланади.

👉 Ўрта ва юқори синфларда синф раҳбарининг ўзи таълим берадиган фани доирасида ҳам ўқувчилари билан яқиндан ишлашини инобатга олган ҳолда ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб ўқитишни талаб этадиган фан ўқитувчилари ҳамда ўриндошлик асосида фаолият олиб бораётган педагог ходимларга синф раҳбарлигини бириктириш мақсадга мувофиқ эмас.

Бундан ташқари, бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади. Директор ўринбосарлари, психологлар, ёшлар етакчиси синф раҳбари бўлиши мумкин эмас.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#ЭСЛАТМА

Журнални тўлдириш бўйича ўқитувчилар учун эслатма

❗️Журналдаги белгилар интерфейс созламаларида танланган тилда қўйилади. Тилни ўзгартирганда, белгилар автоматик равишда ўтказилади.

1️⃣ Давомат

Клавиатурадан киритиш учун пастдаги регистрнинг фақат қуйидаги рамзларидан фойдаланилади:

н / с / с – узрли сабабли дарсда қатнашмаслик;
п / дқ / dq – узрсиз сабабли дарсда қатнашмаслик;
б / к / k – бетоблиги сабабли дарсда қатнашмаслик;
о / кқ / kq – дарсга кечикиш;

2️⃣ Ўзлаштириш

Клавиатурадан киритиш учун пастдаги регистрнинг фақат қуйидаги рамзларидан фойдаланилади:

🔢 рақамлар – 1 дан “н” гача, баҳоларнинг балл тизими бўйича (бу ерда “н” = 5,10,12,100);

🔠 ҳарфлар – “катта” лотин ҳарфлар ёки баҳолашнинг америкача тизими бўйича уларга мос келадиган рақамлар;

➡️ Ў, Ў/ТМ (Ў, Ў/ТМ) – ҳам “катта”, ҳам “кичик” баҳоларни баҳолашнинг исталган тизимида қўйиш мумкин;

➡️ ОЗ (ОЗ) – Аттестациядан озод бўлганлигини англатувчи ҳам “катта”, ҳам “кичик” белгилар. Баҳолашнинг исталган тизимида қўйиш мумкин;

➡️ Б/О (Б/О) – Аттестациядан ўта олмаганлигини англатувчи ҳам “катта”, ҳам “кичик” ҳарфлар ҳамда нишабли чизиқ. Баҳолашнинг исталган тизимида қўйиш мумкин;

❗️ Дарснинг барча турдаги ишларида, иш саҳифасида қўшимча созламасиз, нишабли чизиқ билан ажратилган касрли баҳони қўйиш мумкин. Мисол учун: 5/4

❗️ Бир катакда бир вақтнинг ўзида ҳам баҳони, ҳам мавжудлик белгисини қўйиш мумкин. Маълумотлар бўш жой қолдирмасдан киритилади. Мисол учун: кқ5, н3, к4

❗️ “Имтиҳон” устунидан ташқари - “Мавзу” устунида ҳамда “Жами” устунида тематик баҳо сифатида иккита баҳо қўйиш мумкин эмас.

❗️ Журналда бир қатордан иккинчи қаторга “Enter” клавиатураси ҳамда “юқорига” ва “пастга” кўрсаткичлари ёрдамида ўтилади. Бир катакдан иккинчи катакка “чапга” ва “ўнгга” кўрсаткичлари ёрдамида ўтилади.

☝️ Бизнинг ижтимоий тармоқларимзни кузатиб боринг. Кейинги мақоламизни “Ўртача балл”га бағишлаймиз.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман – Шавкат Мирзиёев

"Устознинг нуфузини ошириш учун ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Ҳаммангиз биласиз, ёшлигимизда ўқитувчи кўчадан ўтса, беш метр четроққа ўтиб салом берардик. Мен муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман", деди президентликка номзод.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
“Фарғонада етакчи хорижий университетлар билан бирга 4 та янги олийгоҳ ташкил этилади.

Талабаларни учун қўшимча 10 минг ўринли янги ётоқхоналар қуриб битказилади.

Олтиариқ туманининг узумчилик, боғдорчилик ва мева-сабзавотчиликдаги тажрибасини инобатга олиб, Аграр университетнинг “Боғдорчилик ва узумчилик” факультети ташкил этилади” — Шавкат Мирзиёев.

Олтиариқ халқи боғдорчилик, айниқса узумчиликда ўзи азалдан ўз мактаби тугул университетини яратса арзийдиган халқ. Мана энди илмий томондан қўллаб қувватлаб махсус факултет ташкил қилинмоқда.

Ишонамизки, унда битирган ёшлар азалий тажрибалар билан бирга илмий ёндашиб Олтиариқ узумчилигини бунданам машхур қилади!

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
COVID-19га қарши 12 ёшдан катта болалар ҳам ихтиёрий эмланади

Эндиликда мамлакатимизда 12 ёшдан катта болалар COVID-19га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмлашнишга рухсат берилди.

Коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг 12-15 ёшдаги болаларда ўтказилган клиник синовларининг натижалари мазкур вакцинанинг юқори даражада самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 12 ёшдан юқори болаларни ва ўсмирларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш тавсия этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан,
юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш имконияти мавжуд.

Юртимизда ҳам 12 ёшдан катта болалар шифокор кўригидан ўтгач, коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 13 сентябрь куни мамлакатимизга 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинган.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 19 969 345 доза вакцинадан фойдаланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 283 645 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
Муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман – Шавкат Мирзиёев "Устознинг нуфузини ошириш учун ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Ҳаммангиз биласиз, ёшлигимизда ўқитувчи кўчадан ўтса, беш метр четроққа ўтиб салом берардик. Мен муаллимнинг маошини…
⚡️МУАЛЛИМНИНГ МАОШИНИ 1000 ДОЛЛАРГА ЕТКАЗМАГУНЧА ТЎХТАМАЙМАН - ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ

Ўзбекистонда таълим бўйича миллий дастур қабул қилинади.
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Фарғонада сайловчилар билан учрашувида айтиб ўтди.

“Агар мени сайласангиз, ваъда бериб айтаман, таълим бўйича алоҳида миллий дастур қабул қиламиз. Бошқа иложимиз йўқ. Чунки таълим биз учун ниҳоятда муҳим. Президентликка киришган пайтим мендан мактабнинг 10-11 синфларини тиклаб беришни сўрашди. Амалга оширдик.

Устознинг нуфузини ошириш учун ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Ҳаммангиз биласиз, ёшлигимизда ўқитувчи кўчадан ўтса, биз 5 метр четроққа ўтиб салом берардик.
Мен муаллимнинг маошини 1 минг долларга етказмагунча тўхтамайман.

Афсуски, сўнгги пайтларда ёшларнинг “тарбиячиси” қўлларидаги телефон бўлиб қолди. Бу ҳам замона зайли албатта, лекин ёшларимиз тарбияси мени жиддий ўйлантиради”, – дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Демак, бугун, 30 сентябрь куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

© xushnudbek

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#Сўраган_эдингиз

Фанлар олимпиадаси II (туман) босқичи қандай ўтказилади?

🔰 Фанлар олимпиадаси II (туман) босқичида фақат тест топшириқлари берилади. Янги Низомга кўра фанлар олимпиадаси II (туман) босқичида:

👉 биринчи гуруҳ фанлар (математика, физика, кимё, биология, информатика) дан очиқ ва ёпиқ тестлар берилади.

👉 Иккинчи гуруҳ фанлар (она тили ва адабиёт, ўзбек тили, қорақалпоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, инглиз тили, француз тили, немис тили, тожик тили, қозоқ тили, тарих, география) дан очиқ тестлар берилади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️1 сентябрдан бошлаб педагог ходимлар қанча ойлик олади?

2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 1,1 баробарга оширилади. Бу ҳақида Президент фармони эълон қилинди.

❗️Сентябрь ойидан оширилган ойликлар бўйича ҳисобланганда педагог ходимлар қуйидагича ойлик оладилар:

▫️Мактаб директори:
▪️
3 млн 185 минг 070 сўм (400 ўқувчигача)
▪️ 3 млн 400 минг 886 сўм (401-880 ўқувчигача)
▪️ 3 млн 606 минг 259 сўм (881-1600 ўқувчигача)
▪️ 3 млн 814 минг 781 сўм (1600дан ортиқ)

▫️Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)
▪️
2 млн 974 минг 763 сўм (400 ўқувчигача)
▪️ 3 млн 185 минг 070 сўм (401-880 ўқувчигача)
▪️ 3 млн 400 минг 886 сўм (881-1600 ўқувчигача)
3 млн 606 минг 259 сўм (1600дан ортиқ)

▫️Директорнинг ҳўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
▪️
1 млн 376 минг 802 сўм (401-880 ўқувчигача)
▪️ 1 млн 496 минг 631 сўм (881-1600 ўқувчигача)
1 млн 621 минг 000 сўм (1600дан ортиқ)

▫️ЧҚБТ раҳбари:
▪️
2 млн 299 минг 438 сўм

▪️ Ёшлар етакчиси – 2 млн 299 минг 438 сўм (Агар етакчилик штати тугатилмаса)

▪️ Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи (0.5 ст) – 1 млн 149 минг 719 сўм

▪️ Психолог – 2 млн 69 минг 494 сўм

▪️ Ўқитувчилар – 2 млн 299 минг 438 сўм

▪️ Олий тоифали ўқитувчи – 3 млн 170 минг 010 сўм

▪️ Биринчи тоифали ўқитувчи – 2 млн 868 минг 608 сўм

▪️ Иккинчи тоифали ўқитувчи – 2 млн 574 минг 348 сўм

▪️ Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 2 млн 149 минг 436 сўм

▪️Мактаб лаборанти (1 ст)– 1 млн 137 минг 632 сўм

▪️Кутубхоначи (ўрта махсус) – 1 млн 94 минг 227 сўм
▪️ Кутубхона мудири (ўрта махсус) – 1 млн 261 минг 866 сўм
▪️ Кутубхоначи (олий маълумотли) – 1 млн 151 минг 816 сўм
▪️ Кутубхона мудири (олий маълумотли) – 1 млн 376 минг 802 сўм

❗️Барча педагог ходимларга хабарни жўнатинг, оширилган ойликлари ҳақида билиб олишсин.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Ўқитувчиларга устама белгилашда қайси танлов ва мусобақалар натижалари инобатга олиниши белгиланган

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни! 🎉

Ушбу кун муносабати билан юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларни чин дилдан самимий муборакбод этамиз!

Aзиз Устозлар, илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин! Сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

Касб байрамингиз муборак бўлсин ҳурматли устозлар!
устама.pdf
1.1 MB
Маълумки, "Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4306 сонли Қарорга кўра Халқаро ва Республика фан олимпиадалари ғолиблари ўз ғолиб бўлган фанидар мактабларда дарс берса уларга ҳар ойлик устамалар тўланиши белгиланган.

Юқорида биз келтираётган хатда ғолиб ўқитувчиларга устама тўланиши, тўланмаётган бўлса шу кунгача бўлгани қайта ҳисоб китоб қилиб тўлаб берилиши келтириб ўтилган.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
⚡️ ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРГА МАЛАКА ТОИФАСИ БЕРИШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ҚИЛИНДИ

Ўқитувчиларга малака тоифасини бериш тўғрисида янги тартибдаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланди.

🔰 2022 йил 1 январдан бошлаб ўқитувчиларга малака тоифасини беришда қўйидаги янги тартиб жорий қилинади:

👉 Педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш бўйича вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳамда таълим муассасалари миқёсидаги аттестация комиссиялари тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинади;

👉 Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаси (лавозим) бериш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш педагог кадрлар томонидан давлат хизматлари марказларига борган ҳолда ёки мустақил равишда Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд Таълим инспекцияси расмий веб-сайтидаги махсус портал орқали амалга оширилади;

👉 Педагог кадрларга қоғоз шаклидаги аттесгациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилади;

👉 Педагог кадрларга ушбу қарор қабул қилингунга қадар берилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлар ўз кучида қолади ҳамда амалдаги малака тоифасини (лавозимини) тасдиқлашда ва амал қилиш муддати тугагунга қадар сертификатда кўрсатилган малака тоифаси (лавозими) бўйича базавий тариф сгавкалари асосида ҳақ тўлашда ҳисобга олинади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
ДУНЁДА ЎҚИТУВЧИЛАР ОЙЛИГИ ҚАНЧА?

Ушбу кўрсаткич 2021 йилга тегишли энг янги маълумотлардир.

🔰 Дунёдаги айрим давлатларда ўқитувчиларга қуйидагича миқдорда ойлик иш ҳақи тўланар экан:

🇱🇺 Люксембург 10,750 АҚШ доллари
🇨🇭 Швейцария 5,808 АҚШ доллари
🇩🇪 Германия 5,118 АҚШ доллари
🇳🇴 Норвегия 3,942АҚШ доллари
🇩🇰 Дания 3,898 АҚШ доллари
🇺🇸 АҚШ 3,629 АҚШ доллари
🇲🇽 Мексика 3,568 АҚШ доллари
🇪🇸 Испания 3,490 АҚШ доллари
🇦🇺 Австралия 3,396 АҚШ доллари
🇱🇺 Нидерландия 3,258 АҚШ доллари
🇨🇦 Канада 3,256 АҚШ доллари
🇫🇮 Финляндия 3,144 АҚШ доллари
🇦🇹 Австрия 3,093 АҚШ доллари
🇸🇪 Швеция 3,067 АҚШ доллари
🇰🇿 Қозоғистон 486 АҚШ доллари
🇲🇳 Монголия 434 доллари
🇰🇬 Қирғизистон 216
🇺🇿 Ўзбекистон 210 АҚШ доллари
🇹🇯 Тожикистон 160 АҚШ доллари.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
1.5 Ставкада ишлашнинг қонундаги тартиби

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низоми 5-бандига кўра ўриндошлик асосида ишлашга, агар ушбу Низомда ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, асосий иш жойида (ички ўриндошлик) ёхуд бошқа ташкилотда (ташқи ўриндошлик) ишлашга йўл қўйилади.

☝️Ўриндошлик асосида ишлаш учун иш берувчининг, асосий иш жойидан касаба уюшмаси қўмитасининг (ходимларнинг бошқа вакиллик органининг) ёки бошқа органнинг розилиги талаб қилинмайди.


🙅‍♂️ Қоиданинг мазмунига кўра сиз асосий иш жойингиздаги раҳбарларнинг розилигини олишингиз шарт эмас.

Лекин эсдан чиқармаслик керакки, ушбу низомнинг 7-бандига кўра, ўриндошлик асосида ишлашда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (соғлиқни сақлаш тизими врач ходимлари бундан мустасно). Ходим асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод бўлган кунларда у ўриндошлик асосида тўлиқ иш кунида ишлаши мумкин.

Агар ташкилотда ўриндошлар учун иш вақти давомийлигининг ҳар кунги ярим нормасига риоя этилиши мумкин бўлмаган тақдирда иш вақтини жамланган ҳолда ҳисоблаб юритишга йўл қўйилади. Иш вақти жамланган ҳолда ҳисоблаб юритилганда ўриндошлик асосида иш вақтининг умумий давомийлиги ҳисобга олинадиган давр учун ўриндошлик асосидаги лавозим бўйича иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлмаслиги керак. Бунда ҳисобга олинадиган давр бир ойдан ортиқ бўлмаслиги, кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги эса — ўн икки соатдан ортиқ бўлмаслиги керак.

🔗 Ички ўриндошлик асосида ишлашда иш вақтини ҳисобга олиш асосий иш бўйича ва ўриндошлик асосидаги иш бўйича алоҳида-алоҳида юритилади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
#kundalik_com

Ўртача кўрсаткич — бу ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи бўлиб, у автоматик тарзда ҳисоблаб чиқилади ва ҳар бир иш тури учун баҳолар берилганлигини инобатга олади.

🤔 Қандай ҳисобланади? Баҳоларнинг умумий йиғиндиси / баҳоларнинг қиймати

Мисол:

Назорат иши учун «5» ва «4» баҳо қўйилган;
Дарсдаги жавоблар учун «3» баҳо қўйилган.
Ишнинг қиймати: назорат иши = 10 балл, дарсдаги жавоб = 1 балл.
Ўртача балл = (5х10 + 3х10 + 4х10) / (10 + 1 + 10) = 4.43.

❗️Аммо назорат ишин муҳимроқ бўлганлиги сабабли, ўртача балл ўқувчининг материални тўлиқ 4 га эмас, балки 4,43 га ўзлаштирганлигини кўрсатади ва чоракда «5» баҳо олиш имкониятини оширади.

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
МАКТАБ ҲУДУДИДА БАЙРАМОНА ЗИЁФАТЛАР УЮШТИРИШ ТАҚИҚЛАНАДИ

Мактаб ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирлар яъни, туғлган кун, юбилей, ифторлик ва бошқа тадбирлар билан боғлиқ байрамона дастурхонларни ташкил этиш мукин эмас.

❗️Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 28 майдаги 131-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари»га мувофиқ таълим муассасаси ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, мактаб ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирлар яъни, туғлган кун, юбилей, ифторлик ва бошқа тадбирлар билан боғлиқ байрамона дастурхонларни ташкил этиш тақиқланади.

👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
одоб_ахлоқ_қоидалари_@ustoz.pdf
8.6 MB
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИНИНГ ИЧКИ ТАРТИБ ВА ОДОБ-АХЛОҚ ҚОИДАЛАРИ

Ўзбекистон Республикaси Хaлқ тaълими вaзирининг 2020 йил 28 майдаги 131-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари»

#улашинг

👉
@ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал