❓Савол: Ассалому алайкум. Ман 2019 йил июнь ойида олий малака тоифасини олганман. Мактабда 2004 йилдан буён ишлаяпман. Лекин, 2014 йилга қадар бошқа мактабда, 2014 йилдан кейин эса ҳозирги мактабимда ишлаб келяпман. Энди 2024 йилда мажбурий аттестациядан ўтишим керак. 15 йил узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог мажбурий аттестациядан озод қилинади дейилган. Ман шу шарт бўйича озод қилинаманми ёки қатнашаманми?
❓Савол: Ассалому алайкум. Педагог сифатида 16 йилдан буён фаолият юритаман. Аммо иш жойим ўзгарган, яъни, аввал 12 йил касб -ҳунар коллежида ишладим кейин мактабга ўтдим. Олий тоифадаман. Мен узлуксиз иш стажига эга ҳисобланаманми? Мажбурий аттестацияга жалб қилинишим мумкинми?
❗️Жавоб: Низомнинг 6-бандида навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагоглар рўйхати берилган. Мазкур рўйхатда «таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар» ҳам навбатдаги мажбурий аттестацияларга жалб этилмаслиги белгилаб қўйилган.
Яъни низомда 15 йил айнан бир таълим ташкилотида фаолият олиб бориши шартлиги кўзда тутилмаган. Бир нечта таълим ташкилотларида бўлса ҳам, педагог сифатида узлуксиз 15 йил фаолият олиб борилган бўлса, Олий малака тоифасини тасдиқлаш учун мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.
👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал

Бунча такрор-такрор маълумот сўраладиган тизимлар кимга керак экана?
Ҳозирги вақтда Халқ таълими иштирок этадиган қуйидаги электрон тизимлар (қолиб кетганлари ҳам бўлиши мумкин) ишлаб чиқилган:
👉 erp.maktab.uz
👉 xt.uzedu.uz
👉 attestat.uzedu.uz
👉 salary.mdm.uz
👉 kundalik.com
👉 my.mehnat.uz
👉 oo.uzedu.uz
👉 pka.tdi.uz
👉 metodist.coding-style.uz
Бу тизимларнинг барчасига маълумотларни ЎИБДЎлари киритиши ёки маълумотлар билан таъминлаши керак. Бу тизимларнинг ҳеч қайсиниси бир-бирига интеграция қилинмаган, яъни ҳар бирига маълумотлар алоҳида киритилади ва ҳар доим янгиланиб турилади.

Мактабларда ЎИБДЎларининг куни шу базаларни тузатиш ва РайОНОлардан такрор сўраладиган жадваллардаги маълумотларни тўлдириш билан ўтмоқда.
ЎИБДЎларининг асосий иши: таълим сифатини ошириш билан шуғулланишга вақти йўқ. Шунинг учун мактабларда таълим сифати энасиникига кетиб қолган бўлса керак.

ЎҚИТУВЧИЛАРНИ САЙЛОВ ТАДБИРЛАРИГА ЖАЛБ ҚИЛИНИШИ МАЖБУРИЙМИ?
❌ Саволнинг мазмунидан сайлов ўтказиш тадбирларига жалб қилиш ҳақида сўраяпсиз, шундайми? Агар шундай бўлса, бу мумкин эмас.
1️⃣ Биринчидан, Меҳнат кодекси 7-моддасига кўра мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.
💁♂️ Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 349-сонли “Ўзбекистон Республикасида Мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ходимларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, бирон-бир шаклдаги мажбурий меҳнатдан фойдаланиш тақиқланган.
2️⃣ Иккинчидан, ходимни бундай тадбирларга жалб қилиш тақиқланади. ❌
Чунки Меҳнат кодекси 177-моддасига мувофиқ Иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмас.
☝️Нормада ходимнинг меҳнат вазифаларига кирмайдиган ишлар жумласи келтирилган. Хўш, ўқитувчининг меҳнат вазифалари ичида сайлов тадбирларида қатнашиш борми ўзи? Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 07.12.2019 йил 393-сонли буйруғига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари белгиланган.
🙅♂️ Бироқ улар орасида сайлов тадбирларига жалб қилиш ҳақида ҳеч қандай қоида йўқ.
❗️Эсдан чиқарманг! “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг45-моддасига кўра, педагог ходимларни уларнинг лавозим мажбуриятлари билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай бошқа ишга жалб қилиш тақиқланади.
❌ Демак, ўқитувчини сайлов тадбирларида мажбурий равишда жалб қилиш мумкин эмас.
❗️Шу сабабли ушбу масала бўйича ўқитувчилар ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиб олсинлар

ЎҚИТУВЧИЛАРГА МУКОФОТ ПУЛИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЭНГ КЎП БЕРИЛГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР
❗️Савол: Директор жамғармасидан бериладиган бир йилда бир марталик мукофот пули кимларга ва қандай ютуқлари бор ўқитувчиларга берилади?
❕Жавоб: Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун ҳамда республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан уларга календарь йили давомида жами икки лавозим маошигача миқдорда мукофот пули тўлаш йўли билан моддий рағбатлантирилади.
Бунда ўқитувчи таълим-тарбия бераётган ўқувчиларининг билими, малакаси ва кўникмаларининг муайян синф ва ўқув фани бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини синф журналидаги қайдлар орқали таҳлил қилиш орқали мукофотланадиган ва моддий ёрдам кўрсатиладиган ходимларни, шунингдек рағбатлантириш миқдори аниқланади.
Зарур ҳолларда, ишчи гуруҳ раисининг ташаббуси ёки ишчи гуруҳ аъзоларидан камида икки нафарининг таклифига кўра ходимларни мукофотлаш ҳамда ходимнинг мурожаати ёки бошланғич касаба уюшмасининг ташаббуси билан моддий ёрдам бериш ҳақидаги масалада ишчи гуруҳнинг навбатдан ташқари мажлиси чақирилиши мумкин.
❗️Савол: Хайфсан олган ходимга мукофот пули бериш мумкинми?
❕Жавоб: Мукофотлар – меҳнат соҳасида миқдор ва сифат жиҳатидан юқори натижага эришилганда ходимларни қўшимча тарзда рағбатлантириш шакли ҳисобланади. Мукофотларни даврий ва бир йўла бериладиган мукофотларга бўлишимиз мумкин. Даврий мукофотларнинг кўпчилиги меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига киритилиб қўйилади ва улар иш ҳақи таркибига киради.
Меҳнат ҳақи (иш ҳақи) тизимига ходимнинг лавозим маоши, кўп йиллик ҳизмати учун қўшимча тўловлар, чораклик мукофотлар, байрам (ишланмайдиган) кунлар муносабати билан тўланадиган мукофотлар ва бошқа тўловлар киритилиши мумкин. Яъни, иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди. Демак, хайфсан олган ходимга мукофот берилиши мумкин. Чунки мукофот пули муассасада ўрнатилган меҳнат ҳақи тизими бўйича тўланади.
❗️Савол: Бир ўқитувчи йил давомида бир неча бор директор фондидан мукофот олиши мумкинми ?
❕Жавоб: Педагог ходимларига мукофотлар бериш Вазирлар маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан тартибга солинади.
Ўқитувчилар умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун ҳамда республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан календарь йили давомида жами икки лавозим маошигача миқдорда мукофот пули тўлаш йўли билан моддий рағбатлантирилиши мумкин. Ушбу тўловлар Жамғарма маблағлари доирасидан келиб чиққан ҳолда, йилига бир неча маротаба амалга оширилиши мумкин.

⚡️ Умумтаълим муассасалари педагог ходимлари 1 сентябрдан қанча маош олишади?
☝️Эслатма ушбу маълумотда ўқитувчининг тўлиқ ставка (1 ставка)даги дарс соати бўйича ҳисобланган.
Ушбу жадвалда синф раҳбарлиги, дафтар текширганлиги ва касб маҳорати учун бериладиган рағбатлантиришлар ҳисобга олинмаган.
Ўзингизга керакли тугмани босинг👇

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Педагоглар_аттестацияси
👉 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали педагоглар аттестацияга жалб этилмайдими?
👉 Ушбу жараёнда иш стажи қандай ҳисобга олинади?
Педагогларга малака тоифаси беришда шаффоф ва автоматлаштирилган янги тизимни жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжуманида Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев юқоридаги саволларга жавоб берди.
👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
👉 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали педагоглар аттестацияга жалб этилмайдими?
👉 Ушбу жараёнда иш стажи қандай ҳисобга олинади?
Педагогларга малака тоифаси беришда шаффоф ва автоматлаштирилган янги тизимни жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжуманида Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев юқоридаги саволларга жавоб берди.
👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
"Энг муҳим янгиликлардан бири – педагог ходимларга 50 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқининг берилиши" – Алишер Қодиров
Алишер Қодиров 22 сентябрь куни жиззахлик сайловчилар билан учрашувда ўз сайловолди дастурида кўзда тутилган таълим-тарбия сифатини янада самарали йўлга қўйиш учун амалга ошириладиган ислоҳотлар ҳақида гапирди. Номзод хусусий таълимни ривожлантириш фондини ташкил этиш ҳақида таклиф берди.
“Мактаб шароитларини зўр қилиб қўйганимиз билан, ўқитувчиларни рози қилолмасак кўзлаган натижага эришолмаймиз. Келажак таълимдаги хатоларни кечирмайди.
Номзод сифатидаги энг устувор вазифам – боғчада тарбиячилар, мактабда ўқитувчиларнинг янги авлодини яратиш. Олийгоҳларда талабаларга тарбия соатини ўтадиганлар эмас, ўз соҳасининг етук мутахассислари дарс беришини таъминлашдир”, деди Алишер Қодиров.
У келгусида педагогларни тайёрлаш тизимини ва олийгоҳларини тубдан ўзгартиришни, ўқитувчиларни педагогик қобилиятларини ҳам баҳолаш лозимлигини айтди.
“Педагоглар бу худди чегараларни қўриқлаётган аскарларга ўхшайди. Aскар чегарани ташқи душманлардан қўриқласа, педагог болаларимиз онгини бузғунчи ғоялардан қўриқлайди. Нима учун аскарни минг чиғириқдан ўтказиб танлаймиз-у, педагог бўлмоқчи бўлганларни паст балл олса ҳам ўқишга қабул қилаверамиз? Нима учун педагогик қобилияти бўлмаганларга фарзандларимиз келажагини топширишимиз керак?” деди у.
Номзоднинг ишончли вакилларидан бири дастурда белгиланган энг муҳим янгиликлардан бири – педагог ходимларга 50 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқининг берилиши эканлигини маълум қилди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатларга эга ўқитувчиларга қўшимча рағбатлантириш амалга оширилади.
Бунда:
✅чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди;
✅ушбу сертификатга эга ўқитувчилар учун ҳар ойлик белгиланадиган устамаларни 2021/2022 ўқув йили бўйича тарификация рўйхатларида ажратилган дарс соатларидан келиб чиқиб назарда тутилади.
Шундай сертификатга эга ўқитувчиларга жорий йилнинг сентябрь ойини ҳам инобатга олган ҳолда тегишли тўловлар амалга оширилиши бўйича топшириқлар берилди.

#Биласизми
ОТА-ОНАЛАР ФАРЗАНДЛАРИНИНГ МУНТАЗАМ РАВИШДА МАКТАБГА КЕЛИШЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШИ ШАРТ
🔰«Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши, болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга оширишлари шарт.
❗️Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 270 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
👉Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 1 млн 350 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
👉Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 050 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
👉Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 4 млн 050 минг сўмдан 6 млн 750 минг сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
🔰Шунингдек, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга 1 млн 350 минг сўмдан 1 млн 890 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўм миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
👉Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга 1 млн 890 минг сўмдан 2 млн 7000 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса, 2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 050 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

⚡️ Қайси фанлардан дафтар текширишга пул тўланади?
Ўқитувчилар бажарадиган асосий функциялари қаторида синфдаги ҳар бир ўқувчининг дафтарини текшириш деган муҳим вазифа ҳам бор.
❗️Бироқ ўқувчиларнинг ишларини ёзма тарзда баҳолаш ҳамма фанлар учун ҳам хос эмас.
Ушбу меҳнат эвазига ҳақ тўлаш тартиби эса «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 21-декабридаги қарори асосида амалга оширилади.
Дафтар ва ёзма ишларни текширганлик учун -меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 17,6 фоизи ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса — 8,8 фоиз.
🔰 Қайси фанлардан дафтар текшириш талаб этилади?
Бошланғич синфларда:👉 Алифбе, она тили, ўзбек тили, рус тили, математика, 2-4 синфларда чет тили (инглиз, немис, француз тиллари ва ҳ.к)
Юқори синфларда:👉 Она тили, адабиёт, ўзбек тили, рус тили ва адабиёти, чет тили (инглиз, немис, француз тиллари ва ҳ.к), математика, алгебра, геометрия.

топшириқ хат.pdf
2.6 MB
Ижара дарсликлари тўлови масаласида Халқ таълими вазирлиги яхши тушунтириш берибди
👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
Forwarded from Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал via @printfbot
КОНСПЕКТ ЁЗМАНГ ШУНЧАКИ ДАРСНИ МИНИ ПРОЕКТОР ОРҚАЛИ ЎТИНГ
Илгари ўқитувчилар конспект ёзиб дарсга тайёрланишган бўлса, энди ўқувчиларни бу усул билан жалб этиш анча қийин. Буни энди ҳамма тушуниши керак. Ҳа, замон ўзгарди.
Эндиликда мактабларда мини проекторлар ишлатилмоқда. Бугунги тавсиямиз ҳам айнан мини проекторлар билан боғлиқ.
✅ Проектор USB "флешка"ларни ўқийди, компьютерга улаш шарт эмас;
✅ Катта проекторлардан фарқи у енгил ва кичик ўлчами бўлиб, кўтариб юриш учун жуда қулай;
✅ Интернетдан электрон дастур, расм ёки видеодарсларни юклаб олиб мини проекторга улайсиз, дарсга тайёргарлик кўриш анча енгиллашади.
💰Эски нарх: 776.100, ҳозирда чегирма нархда 597.000 сўмга харид қилишингиз мумкин.
👉 Батафсил маълумот 👈
❗️Асосийси маҳсулотни олгач, кейин пулини тўлайсиз. Тўлиқ маълумотларни буюртма берганингиздан сўнг сизга операторнинг ўзи тушунтиради.
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
👉 БУЮРТМА БЕРИШ 👈
🚚 ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ!

ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ МЕТОДИК КУНЛАРИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?
Методик кунлар фан ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш, ижодий ишлашлари ва ўз билимини мунтазам бойитиб боришлари, ахборот информацион технологиялардан унумли фойдаланишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилади.
Фан ўқитувчилари методик кунларда ўз фани бўйича қўшимча маълумотлар тўплайди, фанига доир турли семинарларда иштирок этади, бошқа фан ўқитувчиларининг дарсларини кузатади.
🔰Умумий ўрта таълим мактабларида фан ўқитувчиларнинг методик кунлари қуйидаги тартибда белгиланди:
👉Душанба - Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) ўқитувчилари;
👉Сешанба - Филология фанлари (Она тили ва адабиёт, Ўзбек тили/рус тили) ўқитувчилари;
👉Чоршанба - Табиий фанлар (физика, кимё, биология, география ва иқтисодиёт) ўқитувчилари;
👉Пайшанба - Ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия) ўқитувчилари;
👉Жума - Хорижий тиллар ўқитувчилари;
👉Шанба - Амалий фанлар ва бошланғич таълим (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик) ўқитувчилари.

⚡️Халқ таълими вазирининг 2021 йил 22 февралдаги 44-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги низомга мувофиқ синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади:
▪️ камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
▪️ мактабда тўлиқ ставкада асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
▪️ одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;
▪️ руҳий жиҳатдан барқарор бўлган; - ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган
🔰 Шунингдек:
👉 Бошланғич синфда асосий (ўқиш, она тили, математика) фанлардан дарс берадиган ўқитувчи синф раҳбари ҳисобланади.
👉 Ўрта ва юқори синфларда синф раҳбарининг ўзи таълим берадиган фани доирасида ҳам ўқувчилари билан яқиндан ишлашини инобатга олган ҳолда ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб ўқитишни талаб этадиган фан ўқитувчилари ҳамда ўриндошлик асосида фаолият олиб бораётган педагог ходимларга синф раҳбарлигини бириктириш мақсадга мувофиқ эмас.
❌ Бундан ташқари, бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади. Директор ўринбосарлари, психологлар, ёшлар етакчиси синф раҳбари бўлиши мумкин эмас.

#ЭСЛАТМА
Журнални тўлдириш бўйича ўқитувчилар учун эслатма
⠀
❗️Журналдаги белгилар интерфейс созламаларида танланган тилда қўйилади. Тилни ўзгартирганда, белгилар автоматик равишда ўтказилади.
⠀
1️⃣ Давомат
⠀
Клавиатурадан киритиш учун пастдаги регистрнинг фақат қуйидаги рамзларидан фойдаланилади:
⠀
н / с / с – узрли сабабли дарсда қатнашмаслик;
п / дқ / dq – узрсиз сабабли дарсда қатнашмаслик;
б / к / k – бетоблиги сабабли дарсда қатнашмаслик;
о / кқ / kq – дарсга кечикиш;
⠀
2️⃣ Ўзлаштириш

🔢 рақамлар – 1 дан “н” гача, баҳоларнинг балл тизими бўйича (бу ерда “н” = 5,10,12,100);
🔠 ҳарфлар – “катта” лотин ҳарфлар ёки баҳолашнинг америкача тизими бўйича уларга мос келадиган рақамлар;
➡️ Ў, Ў/ТМ (Ў, Ў/ТМ) – ҳам “катта”, ҳам “кичик” баҳоларни баҳолашнинг исталган тизимида қўйиш мумкин;
➡️ ОЗ (ОЗ) – Аттестациядан озод бўлганлигини англатувчи ҳам “катта”, ҳам “кичик” белгилар. Баҳолашнинг исталган тизимида қўйиш мумкин;
➡️ Б/О (Б/О) – Аттестациядан ўта олмаганлигини англатувчи ҳам “катта”, ҳам “кичик” ҳарфлар ҳамда нишабли чизиқ. Баҳолашнинг исталган тизимида қўйиш мумкин;
⠀
❗️ Дарснинг барча турдаги ишларида, иш саҳифасида қўшимча созламасиз, нишабли чизиқ билан ажратилган касрли баҳони қўйиш мумкин. Мисол учун: 5/4
⠀
❗️ Бир катакда бир вақтнинг ўзида ҳам баҳони, ҳам мавжудлик белгисини қўйиш мумкин. Маълумотлар бўш жой қолдирмасдан киритилади. Мисол учун: кқ5, н3, к4
⠀
❗️ “Имтиҳон” устунидан ташқари - “Мавзу” устунида ҳамда “Жами” устунида тематик баҳо сифатида иккита баҳо қўйиш мумкин эмас.
⠀
❗️ Журналда бир қатордан иккинчи қаторга “Enter” клавиатураси ҳамда “юқорига” ва “пастга” кўрсаткичлари ёрдамида ўтилади. Бир катакдан иккинчи катакка “чапга” ва “ўнгга” кўрсаткичлари ёрдамида ўтилади.
⠀
☝️ Бизнинг ижтимоий тармоқларимзни кузатиб боринг. Кейинги мақоламизни “Ўртача балл”га бағишлаймиз.

Муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман – Шавкат Мирзиёев
"Устознинг нуфузини ошириш учун ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Ҳаммангиз биласиз, ёшлигимизда ўқитувчи кўчадан ўтса, беш метр четроққа ўтиб салом берардик. Мен муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман", деди президентликка номзод.
👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
"Устознинг нуфузини ошириш учун ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Ҳаммангиз биласиз, ёшлигимизда ўқитувчи кўчадан ўтса, беш метр четроққа ўтиб салом берардик. Мен муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман", деди президентликка номзод.
👉 @ustoz — Халқ таълими ходимлари учун махсус канал
“Фарғонада етакчи хорижий университетлар билан бирга 4 та янги олийгоҳ ташкил этилади.
Талабаларни учун қўшимча 10 минг ўринли янги ётоқхоналар қуриб битказилади.
Олтиариқ туманининг узумчилик, боғдорчилик ва мева-сабзавотчиликдаги тажрибасини инобатга олиб, Аграр университетнинг “Боғдорчилик ва узумчилик” факультети ташкил этилади” — Шавкат Мирзиёев.
Олтиариқ халқи боғдорчилик, айниқса узумчиликда ўзи азалдан ўз мактаби тугул университетини яратса арзийдиган халқ. Мана энди илмий томондан қўллаб қувватлаб махсус факултет ташкил қилинмоқда.
Ишонамизки, унда битирган ёшлар азалий тажрибалар билан бирга илмий ёндашиб Олтиариқ узумчилигини бунданам машхур қилади!