Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.24K photos
711 videos
1.98K files
4.24K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказига келиб, бошланғич синфлар учун ишлаб чиқилган янги авлод дарсликлари тақдимоти билан танишмоқда.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар учун имтиёзли ипотека кредитлари фоизини яна туширишни таклиф қилди.

«Ўқитувчиларнинг шароитини янада яхшилаш учун яна нима керак бўлса, қилишга тайёрман. Керак бўлса, уларга бериладиган ипотека кредитлари [фоизини] туширишга ҳам тайёрман. Ўқитувчиларимиздан бу борада таклифларни эшитишга тайёрман», деди президент Конгресс-ҳоллда бўлиб ўтаётган бошланғич синфлар учун жорий этилаётган янги авлод дарсликларининг тақдимотидаги нутқида.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги ўқитувчилар ҳақида:

«Мен сизлар билан фахрланаман. Сизларга катта раҳмат. Барчангизни кириб келаётган Янги йил билан табриклайман. Сизларга соғлиқ-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилайман. Фарзандларимизга таълим беришдан чарчаманглар».

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Мактабдаги фанлар сони қисқариши мумкин.

Таълим сифатида оширишга бағишланган учрашувда Шавкат Мирзиёев мактаблардаги ҳозирги фанларни қисқартириб, ўрнига замонавий фанларни кўпайтириш кераклиги ҳақида гапирди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️«Мактабда ўтилмаган фанлар бўйича ОТМга кириш имтиҳонида саволлар берилмаслиги керак. Мен бу бўйича топшириқ берганман» — Шавкат Мирзиёев

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
“Менинг ҳам невараларим бор. Якшанба куни ўзим улардан баҳоларини сўрайман. Ҳар бирининг дафтарини кўраман, улар ҳам ўзаро билимда рақобат қилади. Бу нарса барча оилада бўлиши керак” — Шавкат Мирзиёев

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Президент Шавкат Мирзиёев туман ва вилоят халқ таълими бўлимларини танқид қилди

«Биз ҳаммани математик қилишни истаймиз, аммо бунинг иложи йўқ. Нари борса 10 фоиз бола математик бўлишни истар. Биз боланинг истагидан келиб чиқиб, унинг талабига кўра таълим беришни ўрганишимиз керак. Бола ўзига нима қизиқ эканини яхши билади, унга ҳамма фанни бирдек ўргатишни тўхтатиб, қизиқиш соҳасига урғу қаратиш лозим.

«Районо» ва «облоно» сиз учун прокурор. Бу икки ташкилотни йўқ қилишни истаяпман, мактабларнинг ўзи «районо» ва «облоно» бўлишларинг керак.

Ўртадаги бошқа поғоналар нимага керак? Улар бўлгани учун ўқитувчи қадам қўя олмайди. Буни синдирадиган вақт келди.

Тартиб керак албатта, аммо бунинг учун вазирлик бор. Бизда ҳамон эски тизим сақланиб қолмоқда. Мактаб аслида «гороно»га хўжайинлик қилиши керак.

Биз эски тизимга мойиллик қиламиз, «Районо» нима деса шуни қиламиз. Замон ўзгармоқда, кечирасизу, қишлоқ хўжалигида пахтага тизим ўзгартирдик. Энди пахта ҳам, тизим ҳам ишламоқда.

Қачон қишлоқ хўжалигида икки миллард долларлик экспорт бўлар эди? Энди мана текстил ишламоқда, бошқа ишлаб чиқариш бор», — деди Президент.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистонда ўқитувчилар янада арзон ипотека кредитлари берилади!👇
Мактаб битирувчиларининг 27 фоизи келгусида таълим соҳасида ишлаш ниятида

🔹Ўқувчиларнинг келажакдаги қизиқишларини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказилди. Сўровномада 936 минг нафар 9-11 синф ўқувчилари иштирок этди.

👨🏻‍💻 Ўқувчилар асосан таълим (27%), соғлиқни сақлаш (12%), АКТ ва иқтисодиёт (11%) соҳаларида ишлаш ҳамда 100 минг нафарга яқин битирувчилар тадбиркор бўлиш истагини билдирди.

Ўқувчиларга касблар тўғрисида кенгроқ тушунча бериш мақсадида янги дарсликларга 300 дан ортиқ касбга оид мавзулар киритилди.

🖥 7-11-синф ўқувчиларини индивидул диагностика қилиш, қизиқишларини аниқлаш ва касбга йўналтириш ишларини рақамлаштириш бўйича KASB.MAKTAB.UZ платформаси яратилди.

👨🏻‍💻 450 дан ортиқ ўзбек тилидаги видеодарсларга эга бўлган замонавий касбларга ўқитиш курслари яратилди.

💠 Саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, агротехнология корхоналарига уюштирилган экскурсияларда ярим миллиондан ортиқ ўқувчилар иштирок этди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Шундай жамият қуришимиз керакки, ўқитувчилик энг обрўли касб бўлиши лозим! Бу йўлда биз, аввало, ўз ҳаётини ёш авлод тарбиясига бағишлаган минг-минглаб устоз ва мураббийларга таянамиз! Устозларни эъзозлаган жамият ҳеч қачон кам бўлмайди, ўз мақсадларига албатта етади. Бир ҳақиқатни ҳеч қачон унутманглар: халқимиз ўз келажагини сизларга ишониб топширган. Келажагимиз қандай бўлиши аввало сизларга боғлиқ. Бу йўлда Президент сизларни доимо қўллаб-қувватлайди, – дея таъкидлади Президент Шавкат Мирзиёев

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактаб директорлигига номзодларга талаблар кучайтирилади

Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

— мактаб директори лавозимига номзодлар менежерлик сертификатини олиш учун Миллий-тадқиқот институтида махсус пулли дастурлар асосида жамоада ишлаш ва ота-оналар билан мулоқот қилиш, бошқарув, молиявий ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари кўникмаларига ўқитилади;

— ўқитиш якуни бўйича Миллий-тадқиқот институти томонидан мактаб директори лавозимига номзодларнинг бошқарув соҳасига оид билим ва кўникмалари баҳоланади ҳамда натижаси бўйича менежерлик сертификати берилади;

— мактаб директори лавозимига номзодлар фақат менежерлик сертификатига эга бўлган шахслар орасидан танлаб олинади ва келишиш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига тақдим этилади;

— мактаб директорини иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимдан озод этиш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишиш талаб этилмайди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: «Энг қиммат, энг катта бойлигимизни, фарзандларимизни муаллимларга топширамиз.

Агар ҳар биримиз ўзимизнинг эртанги кунимиз, фарзандларимиз, невараларимизнинг эртанги куни давомийлигини қолдирамиз десак ҳаётда, фақат ва фақат муаллимнинг обрўсини кўтаришимиз керак. Фақат мураббий учун шароит яратишимиз керак».

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️#Тезкор_хабар
❗️Ҳудудий халқ таълими бўлимлари тўлиқ тугатиладиПрезидент

Давлат раҳбари ўқитувчилар билан учрашувда туман ХТБ ва вилоят ХТБларни йўқ қилиш кераклигини айтган.

«Раёно» ва «облоно» сиз учун прокурор. Бу икки ташкилотни йўқ қилишни истаяпман, мактабларнинг ўзи «раёно» ва «облоно» бўлиши керак. Ўртадаги бошқа поғоналар нимага керак? Улар бўлгани учун ўқитувчи қадам қўя олмайди. Буни синдирадиган вақт келди. Тартиб керак албатта, аммо бунинг учун вазирлик бор. Бизда ҳамон эски тизим сақланиб қолмоқда. Мактаб аслида «гороно»га хўжайинлик қилиши керак. Биз эски тизимга мойиллик қиламиз, «Раёно» нима деса шуни қиламиз. Лекин замон ўзгармоқда», — деди Президент.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Бугун ишдан 1 соат вақтли кетишга рухсат этилмайди

Турли Телеграм каналларида ходимлар бугун, 30 декабрь куни ишдан камида 1 соат олдин кетиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги хабарлар айланиб юрибди.

Аммо бу нотўғри!

Тушунтираман. Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага эса 31 декабрь. Бу сана расман ҳеч қандай байрам куни эмас.

31 декабрь — шанба 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун одатдаги дам олиш куни бўлса, 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун Президентнинг ўтган йилги фармони асосида дам олиш кунидир. Лекин байрам куни эмас.

Агар эртага 1 январь, бугун эса 31 декабрь бўлганда эди, ана унда 1 соат вақтли кетишимиз мумкин бўлар эди.

Шу боис бугун ҳамма тўлиқ иш вақтида бўлиши керак.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов лавозимидан озод қилинди

2021 йил 17 ноябрдан буён Халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири лавозимидан озод этилди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Умарова Хилола Халқ таълими вазири бўлиши мумкин

Тугатилаётган Президент таълим муассасалари агентлиги директори – Умарова Хилола Уктамовна Халқ таълими вазири этиб тайинланиши кутилмоқда.

Хабар расман тасдиқланмаган

Батафсил маълумот👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy