Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.23K photos
711 videos
1.98K files
4.24K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

1 январь — якшанба (Янги йил байрами);

2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни);

3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги бирлаштирилди

Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги қўшилиб, "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" сифатида фаолиятини давом эттиради.

Президент Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилиб, давлат хизматчилари сони ҳам босқичма-босқич 30-35 % гача қисқартирилиши ҳақида айтганди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Электрон журнал (kundalik.com) га чораклик ва якуний баҳоларни чиқариш

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
2-чорак якуни учун кўрсатма

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇

https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳам тугатилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси тугатилади.

Ушбу ташкилотнинг вазифа ва функциялари (ҳозирги) Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари орасида тақсимланади.

Президент таълим муассасалари агентлиги ҳам Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб (ҳозирги) Халқ таълими вазирлиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.

Шунингдек, Хорижий тилларни оммалаштириш агентлиги ҳам тугатилиб унинг вазифа ва функциялари (ҳозирги) Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари орасида тақсимланади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
385-буйрук.PDF
9.7 MB
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ

Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари
тузилмасида Методик хизмат кўрсатиш бўлимлари фаолиятини
ташкил этиш тўғрисидаги 385-сонли. (21.12.2022 йил)

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
2023 йил 1 январдан бошлаб Методик хизмат кўрсатиш бўлимлари ташкил этилади

2023 йил 1 январдан Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлар тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Методик хизмат кўрсатиш бўлимлари ташкил этилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирининг 2022 йил 21 декабрдаги 385-сонли буйруғида қайд этилган.

Ушбу бўлинмалар ҳудудий халқ таълими бошқармалари ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг методистлари штат бирликларининг бир қисмини мақбуллаштириш ҳисобидан амалга оширилади.

Методик хизмат кўрсатиш бўлимлари методистларининг базавий тариф ставкаси миқдори умумий ўрта таълим муассасалари олий тоифали ўқитувчисининг базавий тариф ставкасига, бўлим бошлиқлариники эса - умумий ўрта таълим муассасалари олий тоифали ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорининг 1,1 бараварига тенглаштирилади.

Бунда, ҳудудий халқ таълими бошқармалари бошлиғининг биринчи ўринбосари Методик хизмат кўрсатиш бўлимига раҳбарлик қилади ҳамда ходимларнинг фаолиятини назорат қилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
Кимларнинг малака тоифаси умрбод сақланади? Педагог ходимлар аттестацияси бўйича ҳали ҳам тушунмовчиликлар бўляпти. Яъни, 15 йиллик иш стажига эга бўлган жуда кўплаб ўқитувчилар биз ҳам аттестацияга жалб қилинамизми ёки йўқ демоқда. Ҳозир мана шу муаммоли…
❗️15 йиллик иш стажига эга бўлган олий малака тоифали айрим ўқитувчилар диққатига

Эътибор беринг, эски таҳрирдаги низом 2022 йил 2 августгача амалда бўлган. Шу сабабли 2021 йил 17 сентябрдан 2022 йил 2 августгача бўлган даврда 15 йил узлуксиз иш стажига ҳамда олий тоифага эга бўлган барча ўқитувчилар умрбод аттестацияга жалб қилинмаслиги лозим.

Чунки, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 41-моддасига асосан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади.

Энди бу масала ҳеч қандай тортишувларсиз ижобий ҳал этилса керак. Чунки январь ойидан Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси тугатилиб, унинг вазифа ва функциялари (ҳозирги) Халқ таълими вазирлигига ўтади. Бу борада эса вазирликнинг позицияси ижобий.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ЎҚИТУВЧИЛАР ЭНДИ АТТЕСТАЦИЯГА ЖАЛБ ҚИЛИНМАЙДИМИ?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси тугатилётгани ҳақидаги хабардан сўнг кўплаб ўқитувчилар энди аттестация ҳам бўлмайдими деб савол юборишибди.

Йўқ, асло ундай эмас. Ҳақиқатдан ҳам 2023 йил 1 январдан бошлаб Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси фаолияти тўлиқ тугатилади.

Ушбу ташкилотнинг вазифа ва функциялари (ҳозирги) Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари орасида тақсимланади. Яъни ҳозирги кунда Таълим инспекцияси томонидан амалга оширилаётган ишларни энди Халқ таълими вазирлиги давом эттиради.

❗️Бу дегани, ўқитувчиларни аттестацияга жалб қилиш, уларга малака тоифалар бериш Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади. Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби ҳам аввалгидек давом этаверса керак. Чунки ҳозир ҳеч қандай ўзгаришга ҳожат йўқ.

(c) Улуғбек Пўлатов

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўқувчининг онаси ва ўқитувчи ўртасида жанжал.

Айтишларича ушбу ходиса Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги 15-сонли мактабида содир бўлган

Расмий муносабат кутиб коламиз

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
❗️Ўқувчининг онаси ва ўқитувчи ўртасида жанжал. Айтишларича ушбу ходиса Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги 15-сонли мактабида содир бўлган Расмий муносабат кутиб коламиз Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇 https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 19 декабрь куни 15-мактабнинг 7-синф ўқувчиси М.О. дарс пайтида ташқарига чиқиб келиш учун ўқитувчиси Р.Т. дан рухсат сўраган лекин ўқитувчи жавоб бермаган бўлсада, рухсатсиз ташқарига чиқиб кетаётган вақтида, ўқитувчи Р.Т.нинг “қуш уясида кўрганини қилади” деган гапини эшитиб, яқинлари Р.У. ҳамда У.Р.ларни чақириб келган. Натижасида мактаб ўқитувчилари билан синф хонасида ўзаро жанжал келиб чиққан.

Жанжал давомида ўқитувчилар Р.Т. ва М.У. лар тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилишган.

Мазкур ҳолат Марғилон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйҳатга олиниб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Айтишларича, янги қонун лойиҳасига кўра МЖтКнинг 51-моддаси 2-қисмида ва ЖКнинг 148-2(прим 2)-моддаси 2-қисмида меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлашни таълим муассасасининг педагог ходимига нисбатан содир этганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда экан.

Бунда 4,5 млн. сўмдан 6 млн. сўмгача жарима ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш жазолари назарда тутилмоқда.

Агар бир инсон шу хатони яна қайтарса, унда жиноятга айланиши ва 45 млн. сўмдан 60 млн. сўмгача ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазолари тайинланиши мумкин.

Юқоридаги қонун қабул қилиниб, педагог ходимларни ўз касбига алоқадор бўлмаган ишларга жалб қилиш каби салбий ҳолатларга бутунлай чек қўйилади деб умид қиламиз.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#ЭСЛАТМА
ЭРТАГА МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН II ЧОРАКНИНГ ОҲИРГИ ДАРС КУНИ

Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 14 календарь кун, яъни 2023 йил 10 январгача давом этади.

III чорак 2023 йилнинг 11 январидан бошланади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​⚡️Бугун 5 млн сўмлик устамага давогарлик қилаётган ўқитувчиларнинг имтиҳон натижалари эълон қилинади

16 декабрь куни ўтказилган Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан 2023 йилда ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари жавоблари Давлат тест маркази томонидан эълон қилинади.

Унда максимал баллнинг 80 фоиз ва ундан юқори балл тўплаганлар иккинчи босқичда иштирок этади. Иккинчи босқич жараёнлари 2023 йилда ўтказилади. Иккинчи босқичдан муввафақиятли ўтган ўқитувчилар ҳар ойда бериладиган 5 млн сўмлик устамани у белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида олишлари мумкин бўлади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан бериладиган устамаларга давогарлик қилган ўқитувчиларнинг имтиҳон натижалари эълон қилинди

🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 425-сон қарорида Халқ таълими тизимидаги малакали педагог кадрларни ҳар ойлик устама тўлаш орқали рағбатлантириш белгиланган.

Унга кўра, устама тўланадиган малакали педагог кадрларни танлаб олиш учун номзодларнинг дарс берадиган фани бўйича билим даражасини баҳолаш тест синовлари ўтказилади.

📆 Шу сабабли Халқ таълими вазирлигининг мурожаатига асосан Давлат тест маркази томонидан 2022 йил 16 декабр куни номзодларни саралаш тест синовлари ўтказилди.

👨🏻‍💻 Тест натижалари my.dtm.uz сайтида эълон қилинди ва талабгорлар my.dtm.uz сайтининг “O‘qituvchilar” бўлимидан ўз натижаларини билиш олишлари мумкин.

🖥 Ўз натижасидан норози бўлган талабгорлар 27-28-29-декабр кунлари my.dtm.uz сайтининг “O‘qituvchilar” бўлими орқали апеллация аризасини беришлари мумкин.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​⚡️Педагог ходимга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларга 6 млн сўмгача жарима ёки 15 суткагача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин

Ҳуқуқшунос Беҳзодбек Ғаниевнинг маълум қилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 2-қисмида ва ЖКнинг 148-2(прим 2)-моддаси 2-қисмида меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлашни таълим муассасасининг педагог ходимига нисбатан содир этганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Бунда БҲМнинг 15 баробаридан 20 баробаригача жарима (4,5 млн. сўмдан 6 млн. сўмгача) ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш жазолари назарда тутилмоқда.

Мазкур қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, жиноятга айланиши ва БҲМнинг 150 баробаридан 200 баробаригача жарима (45 млн. сўмдан 60 млн. сўмгача) ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазолари тайинланиши мумкин.

Фақат мазкур қоидалар амалга киритилгандан кейин албатта ишлаши керак. Бунинг учун эса ўқитувчилар ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишни ўрганиши лозим.

Агар ўқитувчига вазифасидан ташқари қўшимча ишлар юкланса-ю, аммо бу ҳақда уларнинг ўзи индамаса, янги нормалар ҳам шунчаки қоғозларда қолиб кетаверади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ Сертификатлар тарқатиш бошланди!

Жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этган Тошкент шаҳридаги таълим ташкилотлари педагогларнинг аттестация натижаларига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган педагогларнинг сертификатлари шахсий кабинетларига юборилди.

Педагоглар ўз СЕРТИФИКАТларини соат 20:00 дан кейин юклаб олишлари мумкин!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказига келиб, бошланғич синфлар учун ишлаб чиқилган янги авлод дарсликлари тақдимоти билан танишмоқда.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy