Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.22K photos
711 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
Ўқитувчи малака оширишдан ўтмаса улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади

Педагог ходимлар эгаллаб турган лавозимлари, мутахассислиги ёки дарс берадиган фанлари бўйича касбий ва педагогик маҳоратини доимий равишда ошириб бориши учун асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда малака оширишга чиқиши зарур.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сонли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ педагог ходимлар асосий иш жойи бўйича белгиланган муддатда малака ошириш курсларидан узрли сабабларсиз ўтмаган тақдирда, улар билан тузилган меҳнат шартномаси амал қилиш муддатидан қатъи назар, белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади.

Соддароқ тилда тушинтирадиган бўлсак, педагог ходим ўз вақтида малака ошириш курсларига чиқмаса эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади.

Шу сабабли педагог ходимнинг таълим муассасасида ўз лавозимидаги фаолиятини давом эттириши учун ихтисослаштирилган таълим ташкилоти билан бевосита тузилган шартнома асосида ўз малакасини оширган бўлиши талаб қилинади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчи кўз кўриб, қулоқ эшитмаган мўъжизаларга қодир энг буюк касб эгаси

Аутист болани ўқитувчи қилган сеҳргар ўқитувчининг ҳаётий ҳикоясини сизлар билан бўлишаман…

⚠️Ҳар бир ўқитувчи кўришини ҳоҳлаган бўлардим!

Унутманг, сиз мисли кўрилмаган мўъжизаларга қодир инсонларсиз! Шундай экан, ҳар бир ўқувчингизни севинг, улар бутун ҳаётлари давомида сизнинг меҳрингизни туйиб яшашсин. Меҳр олган боладан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди, улар уйдан ололмаётган меҳрини сиздан олишсин

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️«Ўқитувчилардан йиллар давомида фаррош, комиссияга хизмат кўрсатувчи официант, бўш залларни тўлдирувчи ‘массовка’ сифатида фойдаланилди» — Саида Мирзиёева

«Афсуски, фарзандларимизга таълим бераётган ўқитувчилар йиллар давомида ҳақ-ҳуқуқсиз, ҳимоясиз, қадрсиз бўлди. Улардан боғбон, фаррош, мактабга келган комиссияларга хизмат кўрсатувчи официант, зерикарли тадбирларда бўш залларни тўлдирувчи ‘массовка’, матбуот нашрларига мажбурий обуначи, тунги навбатчи ва мактаб қоровули сифатида фойдаланилди.

Энди бу ишларни тўхтатиш вақти келди. Чунки ўқитувчилар қадрини кўтармас эканмиз, ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тез орада қабул қилиниши кутиляпти. Бугунги интеллектуал олимпиада ғолибларини чин дилдан табриклайман!» — деб ёзади Мирзиёева.

Батафсил ўқиш учун босинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Малака тоифасига эга бўлган ўқитувчиларнинг ойлик маошини босқичма-босқич ошириб бориш режа қилинмоқда

Малакали ўқитувчилар, хусусан олий, биринчи ва иккинчи тоифага эга ўқитувчиларининг базавий тариф ставкалари 2024 йилга қадар босқичма-босқич ошириб бориш кўзда тутилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармони лойиҳасида назарда тутилмоқда.

❗️Эслатиб ўтамиз, юқорида педагог ходимларнинг ойлик маошлари оширилиши ҳақидаги норма Президент фармони лойиҳасида назарда тутилган. Ушбу фармон лойиҳаси ҳозирча ҳеч қандай кучга эга эмас. Фармон лойиҳаси барча манфаатдор вазирликлар томонидан кўриб чиқиб, маъқулланиб, Президент томонидан изолангандан сўнгина қонуний кучга эга бўлади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ЧЕТ ТИЛИ ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ УЧУН АТТЕСТАТСИЯ ЖАРАЁНИ 2023-ЙИЛ 1-ЯНВАРДАН ҚУЙИДАГИЧА БЎЛАДИ

Чет тили фани ўқитувчилари учун ўқув (махсус) фани бўйича малака синовлари қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:

а) “тинглаб тушуниш” бўлими оғзаки нутқни қабул қилиш кўникмаларини, эшитилган матнлардаги асосий фикр ва детальни тушуниш маҳоратини текширади;

б) “ўқиш” бўлими ўқилган матнлардаги асосий фикр ва детальни тушуниш маҳоратини текширади;

в) “ёзма иш” бўлими тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва талабгорнинг луғат захирасидан фойдаланган ҳолда, берилган мавзулар бўйича бир-бири билан боғланган матнларни тузиш маҳоратини текширади;

г) “гапириш” бўлими тегишли даражадаги грамматик тузилишдан ва луғат захирасидан фойдаланган ҳолда, берилган саволларга мос жавоб бериш ва ўз нуқтаи назарини асослаш маҳоратини текширади.

Чет тили фани ўқитувчилари учун ўқув (махсус) фани бўйича малака синови қоғоз бланкаларда ёки компьютерда (онлайн платформа орқали) ўтказилиши мумкин. Малака синовини ўтказиш жойи Таълим инспекцияси томонидан белгиланади.

Малака синови қоғоз бланкаларда ўтказилганда, икки босқичдан иборат бўлади. Бунда биринчи босқич “тинглаб тушуниш”, “ўқиш”, “ёзма иш” бўлимларидан, иккинчи босқич “гапириш” бўлимидан ташкил топади.

Малака синови тегишли махсус дастурлар асосида компьютерда ўтказилганда, барча бўлимлар қамраб олинган ҳолда бир босқичда амалга оширилади.

“Тинглаб тушуниш”, “ўқиш” бўлимлари бўйича билимлар махсус дастурлар ёрдамида компьютерда текширилади. “Ёзма иш” ва “гапириш” бўлимлари бўйича билимлар махсус дастурлар ёрдамида Таълим инспекциясининг масъул таркибий бўлинмаси назорати остида имтиҳон комиссияси томонидан текширилади ва натижалари расмийлаштирилади.

👉 Чет тили фани ўқитувчилари учун ўқув (махсус) фани бўйича малака синови жараёнида:
“тинглаб тушуниш” учун — 30 дақиқа;
“ўқиш” учун — 45 дақиқа;
“ёзма иш” учун — 30 дақиқа;
“гапириш” учун — 10 дақиқа вақт ажратилади.

👉 Малака синовида:
“тинглаб тушуниш”, “ўқиш” бўлимларининг ҳар бири 30 та саволдан;
“ёзма иш” бўлими 120 — 150 та сўздан иборат топшириқдан;
“гапириш” бўлими топшириқларнинг 3 та туридан иборат бўлади.

Таълим инспекцияси малака синови натижаларини синов якунланган кундан бошлаб бир ҳафтадан кечикмасдан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида эълон қилади.

Чет тили фани ўқитувчилари учун ўқув (махсус) фанидан малака синови ҳар бир бўлимининг энг юқори баҳоси 20 баллни ва барча бўлимлар учун максимал баҳо 80 баллни ташкил этади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ Kundalik.com да ўқувчиларни давомат қилиш бўйича эслатма

S
– сабабсиз дарсда қатнашмади;
DQ – узрли сабаб билан дарсда қатнашмади;
K – бетоблиги сабабли дарсда қатнашмади;
KQ – дарсга кечикикиб келди;
M - сурункали дарс қолдириш

Фан ўқитувчилар томонидан қўйиладиган таълаблар!
S
– сабабсиз дарсда қатнашмади;
KQ – дарсга кечикикиб келди;

🧠 Эслаб қолиш осон бўлиши учун қуйидагиларни тавсия қиламиз:

N
- номаълум;
DQ - дарс қолдирди;
K - касал;
KQ - кечга қолди;

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева:

Бугун шундай жамият қуришимиз керак-ки, унда ўқитувчининг қадри ҳам, қадди ҳам баланд бўлиши зарур!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️МАКТАБЛАРДА ҚУЙИДАГИ УЧ ТУРДАГИ БУЙРУҚЛАР ЮРИТИЛАДИ

1-асосий фаолиятга оид буйруқлар;
2-кадрлар фаолиятига оид буйруқлар;
3-ўқувчилар ҳаракатига оид буйруқлар.

АСОСИЙ ФАОЛИЯТГА ОИД БУЙРУҚ – мактабнинг ўқув-тарбия, маънавий-маърифий ва ҳўжалик фаолиятини тартибга солиш ҳамда юқори турувчи ташкилотлардан келган топшириқ (буйруқ)лар ижроси юзасидан расмийлаштирилади. Асосий фаолиятга оид буйруқларнинг тартиб рақами ҳар йил бошидан белгиланиб, кетма-кетликда рақамланиб борилади.
Қабул қилинган буйруқда белгиланган вазифалар ижроси устидан назорат мактаб директори томонидан олиб борилади.

Асосий фаолиятга оид буйруқлар электрон шаклда (матн кўринишида) тайёрланиб қоғозда чоп этилади ва мактаб директори томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланган ҳолда йиғма жилд(реестр)да тикиб борилади ва 15 йил муддатда сақланади.

КАДРЛАР ФАОЛИЯТИГА ОИД БУЙРУҚЛАР – Халқ таълими вазирининг 2020 йил 28 майдаги 136-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Халқ таълими тизимида кадрларга оид иш юритиш бўйича намунавий йўриқнома” асосида юритилади. Кадрлар фаолиятига оид буйруқларни тайёрлаш ва юритиш учун кадрлар бўйича менежер (инспектор) масʼул ҳисобланади. Кадрлар фаолиятига доир буйруқлар алоҳида дафтарда қайд этилиб, мактаб директори томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади.

Кадрлар фаолиятга доир буйруқлар дафтари мактабда 75 йил муддатда сақланади. Педагог ва техник ходимларни ишга қабул қилиш ҳамда ходим ташаббусига кўра улар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқлар Халқ таълими тизимини бошқаришнинг ахборот тизими (ЭРП)да электрон шаклда юритилади.

Педагог ва техник ходимларни ишга қабул қилиш ҳамда ходим ташаббусига кўра улар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқлар Халқ таълими тизимини бошқаришнинг ахборот тизими (ЭРП)да расмийлаштирилиб, қоғозда чоп этилади ва мактаб директори томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланган ҳолда йиғма жилд(реестр)да тикиб борилади.

ЎҚУВЧИЛАР ҲАРАКАТИГА ОИД БУЙРУҚЛАР – мактабнинг биринчи синфига ҳамда ўқув йили ёки ёзги таътил давомида мактабга қабул қилинган ёки мактабдан кетган ўқувчилар ҳисобини юритиш учун расмийлаштирилади. Мазкур буйруқлар Халқ таълими тизимини бошқаришнинг ахборот тизими (ЭРП)да электрон шаклда расмийлаштирилиб, қоғозда чоп этилади ва мактаб директори томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади.

Ёзги таътил давомида мактабга келган ёки мактабдан кетган ўқувчиларга ота-онасининг аризаси (келиш-кетиш талон) асосида шунингдек, мактабнинг биринчи синфига қабул қилинган ўқувчилар тўғрисидаги буйруқлар Халқ таълими тизимини бошқаришнинг ахборот тизими (ЭРП)да шу куннинг ўзида электрон шаклда расмийлаштирилади.

Заруратга кўра, 9-синф битирувчилари академик лицей, касб-ҳунар мактаблари ёки бошқа таълим муассасаларида ўқишни давом эттириши сабабли 10-синфда ўқувчилар сони камайиб кетган тақдирда синфларни қайта комплектлашда алоҳида буйруқ расмийлаштирилиши мумкин. Буйруқлар ҳар ўқув йили бошидан (2-центябр) янги тартиб рақами билан қайд этиб борилади. Ўқувчиларга оид буйруқларнинг юритилишига мактаб директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари масʼул ҳисобланади.

Ўқувчилар ҳаракатига оид буйруқлар Халқ таълими тизимини бошқаришнинг ахборот тизими (ЭРП)да расмийлаштирилиб, қоғозда чоп этилади ва ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади ҳамда йиғма жилд(реестр)да тикиб борилади ва мактабда 50 йил муддатда сақланади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2021 йил 1 июлдаги 205-сонли буйруғи

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️ДЕКАБР ОЙИ ҲОЛАТИГА КЎРА, ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИНГ ТОИФАЛАР БЎЙИЧА ИШ ҲАҚЛАРИ ҚАНДАЙ?

2022 йилнинг декабрь ойи ҳолатига кўра педагог ходимлар 1 ставка иш учун қуйидагича маош оладилар

Ўз тоифангизни танланг👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бўлади

Бугун, 20 декабрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланади.

Бу мурожаатномадан яхши янгиликларлар кутиб қоламиз

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини ошириш сиёсатини изчил давом эттирамиз.

Ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошди — Шавкат Мирзиёев

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Шавкат Мирзиёев 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилди.


⚡️В Узбекистане 2023 года назвали Годом заботы о человеке и качественного образования.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️“Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!” – Шавкат Мирзиёев.

«Ушбу соҳада бошлаган ислоҳотларимизни давом эттиришимиз, таълим даргоҳларига бориб, ўқитувчи ва мураббийлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, сифатни ошириш бўйича улар қўйган масалаларни биргаликда ҳал қилишимиз керак.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Таҳлиллар кўрсатганидек, юртдошларимиз:

- мактаб, боғча ва шифохоналар кўпайишини, таълим ва тиббиёт сифати оширилишини;

- маҳаллада йўл, сув, электр, транспорт муаммолари ҳал қилинишини;

- иш ўринлари кўпайиши, тадбиркорликка янги имкониятлар яратилишини;

- адолат таъминланиши, оворагарчилик, бюрократия ва коррупция йўқ бўлишини кутмоқда.

"Кўтарилган масалалар аниқ ва ўринлидир. Қанчалик қийин бўлмасин, биз бу муаммоларни ечишимиз шарт.

Ҳеч ким четдан келиб, буларни ҳал қилиб бермайди.
Одамларимизнинг ташаббуси, шижоати ва салоҳиятини ишга солиш учун барча шароитларни яратиш асосий вазифамиз бўлиши керак
", - деди Президент.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
🇺🇿 2023 ЙИЛ- «ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ» йили

1991йил —Алишер Навоий йили.
1992 йил —Ҳамширалар йили.
1993 йил —Аҳмад Яссавий йили.
1994 йил —Мирзо Улуғбек йили.
1995 йил —Абу Али ибн Сино йили.
1996 йил — Амир Темур йили.
1997 йил —Инсон манфаатлари йили.
1998 йил —Оила йили.
1999 йил —Аёллар йили.
2000 йил —Соғлом авлод йили
2001 йил —Она ва бола йили.
2002 йил —Қарияларни қадрлаш йили.
2003 йил —Обод маҳалла йили.
2004 йил Меҳр-мурувват йили.
2005 йил —Сиҳат-саломатлик йили.
2006 йил —Ҳомийлар ва шифокорлар йили.
2007 йил —Ижтимоий ҳимоя йили.
2008 йил — Ёшлар йили.
2009 йил —Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили.
2010 йил —Баркамол авлод йили.
2011 йил —Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили.
2012 йил —Мустаҳкам оила йили.
2013 йил —Обод турмуш йили.
2014 йил —Соғлом бола йили.
2015 йил —Кексаларни еʼзозлаш йили.
2016 йил —Соғлом она ва бола йили.
2017 йил— Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили.
2018 йил —Фаол тадбиркорлик, инноватсион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили.
2019 йил —Фаол инвеститсиялар ва ижтимоий ривожланиш йили.
2020 йил (Илм-маьрифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили
2021-йил —Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили.
2022 йил —Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
"Биз Янги Ўзбекистонни “ижтимоий давлат” тамойили асосида қуришни мақсад қилаяпмиз. Буни Конституцияда мустаҳкамлашимиз керак.

Ижтимоий давлат бу, энг аввало, инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун тенг имкониятлар, одамлар муносиб ҳаёт кечиришига зарур шароитлар яратиш, камбағалликни қисқартириш, демакдир", - деди давлат раҳбари.

Биринчи навбатда, эътибор Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилиши таъкидланди.

Ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарурлиги қайд этилди.

Келаси йилдан бошланғич синфларда мутлақо янги методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
«Биринчи навбатда, эътиборни Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратамиз.

“Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда”. Чунки, барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия туфайли эришилади», — Мирзиёев.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
«Мактабларда таълим сифати ҳамда жамиятда ўқитувчи касби нуфузини ошириш, шароитларини яхшилаш 2023 йилдаги энг асосий вазифаларимиздан бири бўлади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
«Ўқувчиларда эркин, танқидий ва креатив фикрлашни, жамоад‌а ишлаш ва мулоқот кўникмаларини шакллантириш зарур.

Мана, мактабларимизга қандай муҳит кириб келиши керак!

Бу борада, Президент мактабларида 130 та мамлакатда маъқулланган
“Эй-Лэвэл” таълим дастури
йўлга қўйилгани, ўз самарасини бермоқда», — Президент.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Шавкат Мирзиёев: Репетиторлар бир йилда битта хорижий тилларни ўргатади, нимага мактаблар 10-11 йил ичида иккита хорижий тилларни ўргата олмайди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Шавкат Мирзиёев: Она тилимизга ҳам жиддий эътибор қаратилади. Чет тилини билиш керак, аммо Она тилини билишни мажбур қиламиз.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy