Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.22K photos
711 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
⚡️Мактабларда ўқиш кунларини бир кунга қисқартириш таклиф қилинди

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни "Миллий тикланиш" демократик партияси фракцияси томонидан ўтказилган йиғилишда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров мактабларда ўқиш кунларини бир кунга қисқартириш кераклиги ҳақида таклиф билдирди.

«Мактабларда ўқиш кунларини бир кунга, яъни шанба кунини қисқартириб, беш кунлик қилиш керак. Бу ҳам ўқитувчиларга, ҳам ўқувчиларга фойда. Хорижда беш кунлик таълим яхши натижа беряпти.» - дея фикр билдирган Алишер Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ҳозирда ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун, педагогик кенгашнинг қарорига кўра I-IV синфлар учун 5 кун этиб белгиланган.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 7-синфда ўқийдиган қиз ўзининг ўқитувчисини учиб бориб тепди

Ўқитувчиларни шунча йил беҳурмат қилдик, боласини сўкса ота-оналар бориб ўқитувчини бўйнидан бўғди, мана оқибати.

Воқеа вилоятнинг Улуғнор туманидаги 17-мактабда содир бўлган.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
Андижонда 7-синфда ўқийдиган қиз ўзининг ўқитувчисини учиб бориб тепди Ўқитувчиларни шунча йил беҳурмат қилдик, боласини сўкса ота-оналар бориб ўқитувчини бўйнидан бўғди, мана оқибати. Воқеа вилоятнинг Улуғнор туманидаги 17-мактабда содир бўлган. Ўқитувчи…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Айтишларича, кечаги воқеадан 15 дақиқа ўтар-ўтмас қизнинг онаси келиб, у ҳам ўқитувчига ташланиб кетган.

Ҳозида ҳолат вилоятнинг Улуғнор тумани, Мингчинор маҳалласида жойлашган 17-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган. Маълумотларга кўра, ўқитувчини тепган ўқувчи қиз бола бўлиб, у тарих фани ўқитувчиси Ҳ.Б.нинг дарсига ҳалал берган. Шундан сўнг ўқитувчи унга танбеҳ берган, аммо у ўқитувчисини уриб кетган.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. ИИБга кўра, вазиятга тўлалигича ойдинлик киритилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
СЕРТИФИКАТЛАР ҚАЧОН БЕРИЛАДИ?

Низомнинг 47-банди Аттестация якунланганидан сўнг бир ой муддатда Таълим инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан аттестация натижаларига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари ҳамда бош, етакчи ва катта ўқитувчи лавозимлари берилган педагог кадрларнинг рўйхати тасдиқланади ҳамда рўйхатга асосан педагог кадрларга мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклдаги QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатлар (кейинги ўринларда — сертификат) Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти орқали онлайн генерация қилинади.

Навбатдаги мажбурий ва навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра малака тоифаси (лавозими) оширилган ёки сақланган, шунингдек, навбатдаги мажбурий аттестация натижаларига кўра малака тоифаси (лавозими) туширилган педагог кадрларнинг ойлик иш ҳақларига киритиладиган ўзгаришлар автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилиши учун Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти UzASBO ёки бошқа молиявий ҳисоб-китоб дастурлари ҳамда мактаб бошқарув (ERP) дастурлари билан интеграция қилинади.

Педагог кадрлар давлат хизматлари марказига бориш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд Таълим инспекциясининг расмий веб-сайтида жойлашган шахсий кабинетига кириш орқали электрон шаклдаги сертификатни юклаб олиши мумкин.

Низомнинг 48-банди Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.

P.S. Август-декабрь ойларида ўтказилаётган аттестациянинг охириги куни 30 ноябрь ҳисобланади!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Биласизми
МАКТАБ ОШХОНАЛАРИДА ҚАЙСИ МАҲСУЛОТЛАР СОТИЛИШИ МУМКИН ЭМАС?

Халқ таълими вазирлигига ота-оналардан мактаб ошхоналарида қайси озиқ-овқат маҳсулотлари сотилиши мумкин эмаслиги хусусида кўпгина саволлар келиб тушмоқда. Мазкур мурожаат ва саволлардан келиб чиққан ҳолда мавзу юзасидан атрофлича маълумот бериб ўтамиз.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 22 июлда рўйхатга олинган “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”да белгиланган талабларга асосан, умумтатаълим муассасалари ўқувчилари учун истеъмолга тавсия этиладиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари қуйидагилардан иборат: 

 Гўшт ва гўшт маҳсулотлари;
• Сут ва сут маҳсулотлари;
• Озиқ-овқат ёғлари;
• Қандолатчилик маҳсулотлари;
• Сабзавотлар;
• Мевалар;
• Дуккакли маҳсулотлар;
• Шарбат ва ичимликлар;
• Консервалар;
• Нон, ёрма, макарон маҳсулотлари.
 
Умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлари қуйидагилардан иборат:

 • сунъий таъм, ҳид берувчи моддалар;
• чипслар;
• рангли ва рангсиз газланган ичимликлар;
• яроқлилик муддати тугаган ва сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари;
• бир кун олдин тайёрланган ва қолиб кетган овқатлар;
• эскирган, сифати бузилган сабзавотлар;
• кремли қандолат маҳсулотлари (торт ва пишириқлар);
• қўлбола қатиқ;
• ўткир таъмли соус, кетчуп, майонез, консерва, маринадланган сабзавот ва мевалар;
• энергетик ичимликлар;
• данакли меваларнинг мағзи;
• сақич;
 
Юқорида келтирилган ҳуқуқий ҳужжат талабларига асосан: 

• умумтаълим муассасаларининг ошхоналари бир ўринга камида икки жамланма ҳисобида ошхона идиш-товоқлари билан таъминланиши;

• таомларни пишириш ва сақлаш учун фойдаланиладиган ошхона ускуналари ва идишлари (қошиқ, вилка, пичоқлар) зангламайдиган пўлат ёки гигиеник хусусиятларига кўра шунга ўхшаш материаллардан тайёрланган бўлиши зарур.

Шунингдек, ошхоналарда шакли бузилган, четлари учган, синган, ёриқ, эмали кўчган ошхона идишлари, алюминийдан тайёрланган ошхона жиҳозлари, пластмасса ва прессланган фанерлардан қилинган ишлов бериш тахталари, ёрилган, шикастланган ва майда тахта жиҳозларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўқитувчига осон тутманг...

Адашмасам, бу воқеа уч ёки тўртинчи синфда ўқиётганимда бўлган эди.
Мактаб ошхонасида бутун синфимиз билан дарсдан кейинги кун узайтирилган гурух (продлёнка)да овқатланаётган эдик. Бир синфдошим қўлидан тарелкани тушириб юборди, жаранглаган овозни эшитиб ўқитувчимиз етиб келди ва қулоғимнинг тагига зарб билан шундай туширдики, кўзимдан ўт чиқиб кетди. Йиғлаганча уйга югурдим, сабаби: қон сизиб оқаётган эди. Оғриқ тўхтагани йўқ, лекин қон тўхтади. Онам сездилар, дадамдан яширдим. Қулоғим анчагача оғриб юрди. Онам ўша ўқитувчига "Яхши иш қилмабсиз уриб, бунинг айби йўқ экан",-- дейишган холос...

---- ----
Танаффус тугаб, синф хонамизга югуриб кириб келяпмиз. Тўполонда ўзим қоқилиб кетдим ёки кимнидир оёғига қоқилдим. Бошим билан партани қирғоғига урилдим, натижада қошим ёрилди, изи бор хозир ҳам. Бир муддат ўзимни йўқотдим ва устозим билан минг ҳадикда ҳовлимизга кириб келяпмиз. Бошимни бойланганини кўриб, дадам:
— Ҳа, опой, тинчликми, нима бўлди ?
— Синфда йиқилиб тушдилар, қарамай қолибмандаа.
— Яхши бўлмабди, катта бўлганда ўзингиз жавоб берасиз.
—........
Дадам кулиб туриб:
— Қоши чандиқ бўлиб қолибди, катта бўлганда ўзингиз келин топиб берасиз....

---- ----

Иш пайти телефоним жиринглаб қолди, кўтардим.
— Ассалому алайкум, ака, ман Равшанжонман.
— Ва алайкум ассалом, танидим, тузукмисиз?
—Ўғлингизни қўли дарсда қайрилиб кетди, экстреннийдамиз.
Шифохонага етиб бордим, Равшанжон билан Авазхон Дехканов ака ўғлим билан рентгенхона ёнида туришибди. Қадрдонларим билан қучоқлашиб кўришдик.
— Мен билан кўришиш учун ўғлимни қўлини синдиришларинг шартмиди? Кулишиб, гаплашиб турибмиз.
Рентген жавоби чиқди. Ўнг қўл билак соҳасида иккита суякнинг очиқ синиш ҳолати. Операция яхши ўтди, сим ўтказилиб, уч ой муддатга гипс қилинди...
Авваллари фарзандини илм эгаллаш мақсадида олиб келган оталар устозга: "Эти сизники, суяги бизники",-- дейишар экан. Муболаға бўлсада, қандай йўл билан бўлса ҳам илм ўргатинг, суяги бутун қолса бўлди, дегани эди.
Ҳозир ўқитувчи бирор бир ўқувчининг қулоғини қаттиқроқ тортиб қўйса борми, ижтимоий тармоқда бонг уриб муҳокамага киришишади. «Ўқитувчини жиноий жавобгарликка тортиш керак», «шунчаликкаям борадими...»
« Қандай ваҳшийлик...» Шу фикрни билдираётганда қалбимизга қулоқ тутайлик. Қайси ўқитувчи жимгина дарс тайёрлаб ўтирган ўқувчининг олдига бориб қулоқлари остига тарсаки туширади ёки ўз-ўзидан қулоқларидан тортиб калтаклай бошлайди. Ўқитувчи ўқувчини калтаклашига қаршиман, аммо...
Ҳаммамизга инсоф берсин. Бугун арзимаган баҳона билан ёнини олаётган фарзандимиз эртага бизга қандай кунларни кўрсатар экан....Ақлимиз тарозисида тортиб кўрайлик.
Бунга ўхшаш ҳолатлар фақат менда эмас, сизларда ҳам бўлиб ўтган бўлиши мумкин. Ҳам ўқитувчи, ҳам ота сифатида ота-оналаримизни ўқувчиларимизга таълим-тарбия беришда устозларга кўмакчи бўлишларини хоҳлардим. Шундагина биз ўзимиз орзу қилган фарзандлар камолини кўрамиз, саломат бўлинглар.

©Абдуллатиф Хамедов

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Энг яхши ўқитувчи бўлишнинг тўртта оддий усули:

1) Ўзингизга ғамхўрлик қилинг!

Сизнинг ўқувчиларингиз соғлом бўлишингизга муҳтож. Ўзингизни эътиборсиз қолдириш сизни фақат касал бўлиб қолишга олиб келади. Бунга йўл қўйманг - ўқитувчиларнинг иштироки жуда муҳимдир.

2) Ишларингизни "анализ" қилинг!

Ҳар куни охирида бир неча дақиқа вақт ажратиб, нима яхши ўтгани, нима яхши бўлмаганлиги ва келажакда нима қилишингизни ўйлаб кўринг.

3) Ижобий нарсаларга эътибор беринг!

Ўқувчиларни яхши хулқ-атвори, меҳнацеварлиги ва юқори муваффақиятлари учун мақтанг!

4) Бошқа тилни ўрганинг!

Иккинчи тилни билиш ўқувчиларга мавзуни янада чуққурроқ тушунтириб бера олиш имкониятини яратиши мумкин.

Яхши ўқитувчи бўлиш бир кеча-кундузда содир бўлмайди, аммо бу 4 та қадам сизга ёрдам бериши мумкин - улар оддий бўлиб туюлиши мумкин, аммо улар сизни яхши ўқитувчи сифатида ривожланишингизга ёрдам беради.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Мактабларда иккинчи чорак бўйича таълим сифати мониторинги қай тартибда ўтказилади?

Хабарингиз бўлса, Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 11 октябрдаги 313-сонли буйруғи билан 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб мактабларда таълим сифатини баҳолаш ташқи мониторингининг янги тизими жорий қилинди

Шу сабабли энди Миллий ўқув дастури асосида ҳар чоракда белгиланган режага мувофиқ синфларда мониторинг жараёнлари ўтказиб борилади.

Хўш, иккинчи чорак бўйича таълим сифати мониторинги қай тартибда ўтказилади?

Ўқув йилининг иккинчи чораги якуни бўйича таълим сифати мониторинги жараёнига 5-, 10- ва 11-синф ўқувчилари жалб қилинади. Бунда ҳар бир ҳудудда:

👉5-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 30 талик: 1-блок (она тили адабиёт, математика, хорижий тил), 2-блок (она тили адабиёт, ботаника, рус тили), 3-блок (математика, география, хорижий тил), 4-блок (тарих, информатика, математика) фанларидан ҳар бир фан бўйича 10 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

👉10-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: 1-блок (она тили ва адабиёти, математика, хорижий тил ), 2-блок (биология, кимё, рус тили), 3-блок (физика, география, она тили), 4-блок (тарих, информатика, математика) фанларидан ҳар бир фан бўйича 15 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

👉11-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: 1-блок (она тили ва адабиёти, математика, хорижий тил ), 2-блок (биология, кимё, рус тили), 3-блок (физика, география, она тили), 4-блок (тарих, информатика, математика) фанларидан ҳар бир фан бўйича 15 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.

Тест синови бажариш учун 5-синфларда мониторинг ўтказиладиган фанлардан ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан (умумий 60 дақиқа), 10-11-синфларда фанлардан ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан (умумий 90 дақиқа) вақт берилади.

Барча блок фанларини қамраб олиш мақсадида синф ўқувчилари сонига қараб гуруҳлар шакллантирилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Умумтаълим муассасасининг фаолиятини молиялаштириш қайси манбалар ҳисобидан амалга оширилади?

Давлат умумтаълим муассасасининг фаолиятини молиялаштириш белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.

Давлат умумтаълим муассасасига бюджетдан ташқари қўшимча маблағларни жалб этиш бюджетдан молиялаштириш камайтиришга олиб келмаслиги лозим.

Умумтаълим муассасаси ўз уставида белгиланган мақсадларга мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин.

Давлат умумтаълим муассасалари фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:

👉Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

👉умумтаълим муассасасининг тадбиркорлик фаолиятидан, қонунчиликда тақиқланмаган шартнома асосида пулли хизмат кўрсатиш, бино ва иншоотларни, жиҳоз ва анжомларни ижарага беришдан олинган даромадлар;

👉жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун билан тақиқланмаган ҳомийлик хайриялари, маҳаллий ҳамда халқаро ташкилотларнинг грантлари;

👉қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.

Умумтаълим муассасасининг мол-мулки ва пул маблағлари сарфланиши учун бевосита унинг раҳбари жавобгар ҳисобланади.

Асос: "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низом".

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​❗️Ўзи ўқитувчига жазо қўлламаган бир Авлоний номидаги миллий тадқиқот институти қолган эди

А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти соҳта малака оширган ўқитувчиларга кескин чоралар кўрилиши мумкинлиги ҳақида ёзибди:

Сўнги пайтларда “Узлуксиз таълим” платформасида онлайн малака ошириб, сертификатларни олиб берамиз деб ўқитувчиларни қинғир йўлларга бошлаётган кимсалар кўпайиб кетган.

Бу каби ноқонуний ишларни олдини олиш мақсадида А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти мобил, ноутбук орқали рўйхатдан ўтган, малака ошираётган ўқитувчиларнинг IP манзили, исм-шарифи, иш жойи, фойдаланувчи неча маротаба уриниш қилгани, бир кунда сайтда ўтирган соат ва вақтлари, бир қурилмадан нечта одам номидан платформага кирилганлиги ҳақидаги маълумотларни тўплаб борган.

Энди ана шу йиғилган маълумотлар орқали сертификатларни пуллаётган ҳамда “соҳта ўқиган ўқитувчилар”га кескин чоралар кўрилади. Бу ҳақда А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти маълум қилди.

P.S.: Ўзи ўқитувчиларга жазо қўлламаган бир Авлоний номидаги миллий тадқиқот институти қолган эди, институт, бизнингча институт жазо қўллашдан аввал ўзини тизимини яхшилаб чиққани маъқул, чунки талаб бор ерда ҳар доим таклиф бўлган. Onlinedu.uz тизими орқали ўқитувчиларни малакаси ошиб кетишига шубҳамиз бор.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Аттестацияда иштирок этган педагогларнинг натижалари бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинибди

Август-декабрь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этган педагогларнинг шахсий кабинетида аттестация якунлари бўйича қарор лойиҳаси пайдо бўлибди.

Буни pedkadr.tdi.uz сайти орқали логин ва паролингизни киритиб, кўришингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз: аттестациядан ўтган педагогларга сертификатлар 31 декабрга қадар шахсий кабинетларига юборилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ўқитувчи «Spark» сотиб олиш учун неча йил ишлаши керак?

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Совуқ туфайли мактабларда навбатдан ташқари таътил берилиши мумкинми?

"Айни пайтда таълим жараёнини тўхтатиш, таътиллар муддатларини ўзгартириш режа қилинмаяпти. Барчаси белгиланган дастур асосида давом эттирилади.

Шу билан бирга мактаблардаги ҳолат ҳам мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда. Ҳар бир ҳудудда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича штаблар ташкил қилинган. Иситиш тизими носоз ёки аварияга учраган, натижада ўқувчилар совқотиши мумкин бўлган таълим масканларидаги
камчиликларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриляпти.

Иккинчи чорак якуни ва янги йил байрами таътили ҳам белгиланган муддатда берилади», – ХТВ.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​⚡️Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойда бериладиган 5 млн сўмлик устамаларга давогарлик қилаётган ўқитувчилар учун фанлар спецификацияси эълон қилинди

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 425-сонли қарори билан Халқ таълими вазири жамғармаси ташкил этилиб, мазкур жамғарма ҳисобидан малакали педагог кадрлар ва илғор ходимлар 5 млн 60 минг сўмлик ҳар ойлик устама ҳамда бир марталик пул мукофоти олиши белгиланганди.

Аммо бундай устама ва мукофот пуллари ҳаммага ҳам берилавермайди. Устама олишга тавсия этилган педагог ходимлар 2 босқичли синовлардан ўтиши керак бўлади. Биринчи босқич номзодларнинг дарс берадиган фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари шаклида ўтказилади.

Номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича ўтказиладиган тест синовлари учун фанлар спецификацияси эса Давлат тест маркази томонидан эълон қилинди.

Вазир жамғармаси ҳисобидан бериладиган устамаларга давогарлик қилаётган номзодлар ушбу мавзулар билан батафсил танишиб чиқиб, тайёргарлик кўриб туришлари мумкин.

👉Фанлар спецификацияси билан танишиш

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
🇺🇿 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат.

Конститутциямизнинг 30 йиллиги муборак бўлсин, барчага фаровонлик, омад, соғлик ва ажойиб кайфият хамроҳ бўлсин.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
372 методик хизмат.pdf
15.3 MB
📝Халқ таълими вазирлигининг муҳим буйруғи эълон қилинмоқда

Халқ таълими вазири 372-сонли буйруқни имзолади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Ўқитувчиларнинг методик кунлари ҳам фан ойликларини ўтказиш тартиби ҳам расман бекор қилинди

Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғи билан ўқитувчиларнинг методик кунлари, фан ойликларини ўтказиш тартиби бекор қилиниб, ўқитувчи иш тажрибасини оммалаштириш тартиби онлайн платформага ўтказилди.

Энди ўқитувчилар белгиланган вақтда мажбуран фан ойлигини ўтказиб, ҳисоботларни халқ таълими бўлимларига топшириши шарт бўлмайди. Шунингдек, ўқитувчилар ҳафтада бир кун қайсидир мактабга ўқувга боришлари ҳам шарт эмас.

Энди улар исталган вақтда, ихтиёрий тарзда ўз устиларида ишлаши мумкин. Бундай тартибнинг жорий қилиниши мактаблардаги дарс жадвали тузишда келиб чиқаётган айрим муаммоларнинг ҳам олдини олади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Умумтаълим мактабларининг методбирлашмалари фаолияти ҳам тугатилдими?

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 5 декабрдаги 372-сонли буйруғи эълон қилингач, айримлар мактаблардаги методбирлашмалар фаолияти ҳам тугатилдими деб савол бермоқда.

Йўқ, умумтаълим мактабларининг методбирлашмалари фаолияти тугатилгани йўқ. Шунчаки уларнинг фаолияти янги низом асосида тартибга солинди холос.

Уларнинг иш фаолияти аввалгидагидек давом этаверади. Методбирлашмалар ўз фаолияти мобайнида йиллик иш режа, йиғилиш баённомалари ва йиллик ҳисобот каби ҳужжатларни юритади.

Улар иш режада амалга оширилган ишларни ҳар ҳафта, ҳар ой, чорак ёки йил охирида ҳудудий халқ таълими бўлимига топширишга мажбур эмас. Қилинган ишлар ҳисоботи уч йил мобайнида уларнинг ўзида сақланади, шундан сўнгина тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг идоравий архивига топширилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Энди ўқитувчиларга ҳафтанинг исталган кунига дарс қўйиш мумкинми?

Маълумки, умумтаълим мактабининг методбирлашмалари тўғрисидаги эски таҳрирдаги низомга кўра, ўқитувчининг методик кунида дарс жадвалига деярли дарс қўйилмасди.

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 5 декабрдаги 372-сонли буйруғи билан умумтаълим мактабининг методбирлашмалари тўғрисидаги эски таҳрирдаги низом ўз кучини йўқотиб, методик кунлар ҳам фан ойликларини ўтказиш тартиби ҳам бекор қилинди.

Энди ўқитувчиларда "методик кун" деган тушунча бўлмайди. Шу сабабли мактаб маъмурияти белгилаб берилган меъёрлар асосида дарс жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритишлари мумкин. Яъни, ўқитувчиларга ҳафтанинг исталган кунига дарс қўйиш мумкин. Бу албатта ўзаро келиушга асосланиб амалга оширлгани мақсадга мувофиқ албатта.

❗️Муҳим эслатма: Бошланғич синф ўқитувчиларига ҳафтанинг шанба кунига дарс қўйилмайди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Шу совуқда дарс берётган ўқитувчилар ҳам касал бўляпти. Болаларнинг кўпи шамоллаган. Шунақа пайтда вазиятни ўрганиб, дарсларни онлайн қилиб турса бўлмайдими? Одамнинг соғлиги вазирлик учун муҳим эмасми? Роботга ўхшаб дарс, давомат, форма деб талаб қилавермай, озроқ одамларни ҳам ўйланглар!

(с) RakursUz

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Пенсионерларни ишдан бўшатиш имконсизга айланади

Янги меҳнат кодексига кўра, “ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш” асоси чиқариб ташланмоқда. Аввалги кодексга кўра, иш берувчилар ходим пенсия ёшига етганда ўз ташаббуси билан бемалол ишдан бўшата олар эди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy