Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.22K photos
711 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
⚡️1012 НАФАР ЎРТА-МАХСУС МАЪЛУМОТЛИ ЎҚИТУВЧИ МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ ПАРАМЕТРЛАРИ АСОСИДА ТАЛАБАЛИККА ТАВСИЯ ЭТИЛДИ

Ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун 1000 та мақсадли қабул параметрлари тасдиқлангани ҳақида аввалроқ хабар бергандик

Ушбу қабул орқали халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун олий маълумотли бўлиш имконияти яратилмоқда.

Бу ўринларга умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган, олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ҳамда камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар даъвогарлик қилган бўлиб, қабул натижаларига кўра 1012 нафар педагоглар талабаликка тавсия этилди.

Талабаликка тавсия этилган ушбу ўқитувчилар рўйхати Давлат тест маркази томонидан Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда 2022/2023 ўқув йили қабулида сиртқи таълим шакли бўйича биринчи йўналишда танлаган “Педагогика” таълим соҳасида имтиҳонда иштирок этган абитуриентлар орасидан уларнинг тўплаган баллари кетма-кетлигида олий таълим муассасалари кесимида шакллантирилди.

Баъзи ҳудудларда белгиланган сўнгги ўтиш ўрнидаги (бир хил балл тўплаган) номзодларнинг мавжудлиги натижасида жами тавсия этилган ўқитувчилар 1 012 нафарни ташкил этди.

Талабаликка тавсия этилган ўқитувчилар рўйхати Давлат тест маркази томонидан тегишли олий таълим муассасаларига ўрнатилган тартибда етказилди.

❗️Ушбу ҳаволадаги рўйхатда фамилия, исмлари қайд этилган ўқитувчиларнинг тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ Kundalik.com да ўқувчиларни давомат қилиш бўйича эслатма

S
– сабабсиз дарсда қатнашмади;
DQ – узрли сабаб билан дарсда қатнашмади;
K – бетоблиги сабабли дарсда қатнашмади;
KQ – дарсга кечикикиб келди;
M - сурункали дарс қолдириш

Фан ўқитувчилар томонидан қўйиладиган таълаблар!
S
– сабабсиз дарсда қатнашмади;
KQ – дарсга кечикикиб келди;

🧠 Эслаб қолиш осон бўлиши учун қуйидагиларни тавсия қиламиз:

N
- номаълум;
DQ - дарс қолдирди;
K - касал;
KQ - кечга қолди;

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
@ustoz_худудларга_устама_бўйича_қоғозбозликни_тугатиш_ҳақида.pdf
2.3 MB
⚡️ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР УСТАМА ОЛИШЛАРИ УЧУН НИМА ИШЛАР ҚИЛИШИ КЕРАК ВА ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ?

Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 11 июндаги 02-02/3-1699 сонли хатига асосан устама олишга давогар педагог ходимлардан тақдим этиладиган (асословчи) ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ АНИҚ белгилаб қўйилди ва ортиқча қогъозбозликни олди олинди.

Юқорида баҳолаш мезонлари ва тақдим этиладиган (асословчи) ҳужжатлар рўйхати келтирилган. Ишчи гуруҳ томонидан ушбу ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни сўраш ҚАТъИЯН МАН ҚИЛИНАДИ.

❗️Ишчи гуруҳ чиқарган қарорга ҳудудий бошқарма, туман шаҳар бўлимларининг аралашувлари тақиқланади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
1_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
1.7 MB
1-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
2_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
1.5 MB
2-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
3_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
2 MB
3-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
4_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
1.7 MB
4-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
5_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
1.7 MB
5-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
6_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
1.8 MB
6-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
7_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
2.2 MB
7-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
8_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
2.1 MB
8-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
9_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
1.8 MB
9-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
10_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
1.5 MB
10-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
11_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
2 MB
11-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
SINF_RAHBAR_HUJJATLARI_2022_2023_O`QUV_YILI_UCHUN.pdf
569.2 KB
Барча синф раҳбарлар юритиши керак бўлган ҳужжатлар тўплами

2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
🇺🇿Миллий байроғимиз 31 ёшда!
18 ноябр – Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун!

———

🇺🇿Национальному флагу 31 лет!
18 ноября - день принятия Закона Республики Узбекистан «О Государственном Флаге»!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Америкада мактаб таълими

Ўғлим АҚШга келмасидан аввал Тошкент шаҳридаги машҳур 300-умумтаълим ўрта мактабнинг 10-синфида ўқирди. Америкага келдик, бола ўқишни давом эттириши керак. Америкада фаолият юритаётган ўзбекистонлик ҳуқуқшуноснинг ёрдами билан ўғлимни мактабга қабул қилиш ҳақидаги ҳужжатларини содда қилиб айтганда, ўзимизнинг ХТБга юбордик. Уч кун ўтиб телефон рақамимга СМС келди. Унда фарзандимизнинг талаб этиладиган ҳужжатлари жойда экани, улар биз яшайдиган жойга яқин давлат мактабига юборилгани маълум қилинганди.

Икки кун ўтиб, телефон рақамимга яна СМС келди. У ўғлимнинг мактабда таълим олиш кўникмаларига масъул бўлган мактаб маслаҳатчисидан экан. Маслаҳатчиси бизни Америкага келганимиз билан табриклаб, 31 октябр соат 7.30 га биз билан, ўзимизни тилга айтганда, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари билан учрашув тайинланганини, агар учрашув вақти бизга тўғри келмаса, биз вақтни таклиф қилишимиз мумкинлиги маълум қилинганди. Вақт бизга маъқул бўлгани учун, учрашувга етиб борамиз, деб жавоб ёздик.

Белгиланган вақтдан ярим соата кечикиб етиб бордик. Эшик олдидаги ходима муддаомизни билгач, рацияда ким биландир гаплашди. Зум ўтмай, ўрта ёшлардаги аёл шошиб етиб келди. У бизга, 10 дақиқа эшик олдида кутиб турганини, бизнинг қорамиз кўринмагач, бугун келишмайди, деган хаёлда юқорига чиқиб кетганини айтиб, қайта-қайта узр сўради (гарчи айб бизда бўлса ҳам).

У бизни адашмасам, ўзимизни тилда айтганда “зауч”ни ҳузурига бошлаб борди. “Зауч” хоним, кабинетига киришимиз билан, бизни минг йиллик қадрдонини кўргандек, ўта хурсандчилик билан кутиб олди. Кейин суҳбатимизнинг расмий қисми бошланди. У ўғлимизнинг мактабдаги муваффақиятлари, ютуқлари, қизиқишлари ҳақида батафсил сўради. Бу фарзандингизни мактабимизда яхши таълим олиши учун ниҳоятда муҳим, деб қўйди.

Суҳбатни янада муҳим қисми келди. Ўғлим ва биздан қайси фанлардан таълим олишни истайсиз, деб сўради. Тушуняпсизми, қайси фанлардан ўқишни ўқувчи, кейин ота-она танларкан!!! Истисно бор, деди: фақат Америка тарихи фани билан жисмоний тарбия мажбуран ўқитиларкан. Ўғлим инглиз тили, алгебра, астраномияни танлади. Бўлди, фақат шу фанлар ўқитиларкан, зарурат туғилса, ўғлим ўзига ёққан бошқа фанларни келгуси ойдан қўштиришии мумкин экан.

Мендан ўғлингиз шу фанлардан таълим олишига розимисиз, деб сўради. Розиман, дедим. Фақат... маслаҳатчи-таржимонга илинж билан қараб: “ўғлим аёл-эркак муносабатлари ҳақидаги фандан таълим олишини истамайман”, дедим. У саволимдан ажабланди, “зауч” ундан баттар ажабланиб, бизда унақа фан йўқку, деди. Тушундимки, эшитганларимиз ҳаммаси ҳақиқат бўлавермайди.

“Зауч” гапи: мактабда ўқувчининг таълим олиши тўлик давлат ҳисобидан. Фақат тушлик пуллик, еътиқодингиздан келиб чиқиб овқатланаверасиз. Агарда сиз фарзандингизнинг тушлик пулига қийналсангиз, бу харажатни ҳам давлат ўз зиммасига олади. Фархандингизнинг мактабга келиши, уйга обориб қўйиши махсус йўналишдаги автобус орқали амалга оширилади, бу ҳам бепул...

Бу орада қаергадир чиқиб кетган маслаҳатчи қўлида бир тўп нарсалар билан қайтиб келди: иккита дафтар, қора, кўк рангли ручка, қайчи, ноутбук. Ўғлингиз учун кунлик керак бўладиган ўқув қуроллари, деди. Китобларчи, деб сўрадим. “Зауч” бу сўровимдан ажабланди, кейин ҳамма дарсликлар мана бу ноутбукда, керакли адабиётлар камлик қилса, АҚШнинг исталган кутубхонасидан онлайин тарзда шу ноутбук орқали фойдаланиши мумкин, деди.

Энг муҳими: ҳамма билади, АҚШда ўзбек диаспораси унчалик катта эмас. Лекин. Суҳбатимиз якунида “зауч” айрим ҳужжатларга қўл қўйишингиз керак, деди. Маслаҳатчи, бир тўп қоғозларни қўлимга тутқазди. Анграйиб қолдим, улар ўзбек тилида эди. Уйга келиб, ҳижжалаб ўқиб чиқдим, на имловий, на стильистик хато топа олдим, бу гуглдан эмас, профессионал таржимондан тақдим қилинган иш эди.

Дилшод Исломов

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ХОДИМЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ ҚАЧОН БЕРИЛАДИ?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сонли низомининг 33-бандида ходимларга моддий ёрдам бериш масаласи қуйидагича баён этилган.

“Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.”

Моддий ёрдам бериш масаласи ходимнинг мурожаати ёки бошланғич касаба уюшмасининг ташаббусига кўра амалга оширилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари орасида чекиш ҳолатлари ортиб бормоқда

Ўрганилган маълумотларга кўра, бугун 5-6-синф ўқувчилари орасида ҳам снюс препаратларини татиб кўрган болалар топилади.

1.7 фоиз мактаб ўқувчилари носвой чекади ва улар орасида қизлар ҳам бор...

Миллат генофонди саломатлиги учун «курашяпмиз», деяётган депутат ва сенаторлар эса ҳамон «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида» қонун лойиҳасини кучга киритаётганлари йўқ.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактабларда ўқиш кунларини бир кунга қисқартириш таклиф қилинди

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни "Миллий тикланиш" демократик партияси фракцияси томонидан ўтказилган йиғилишда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров мактабларда ўқиш кунларини бир кунга қисқартириш кераклиги ҳақида таклиф билдирди.

«Мактабларда ўқиш кунларини бир кунга, яъни шанба кунини қисқартириб, беш кунлик қилиш керак. Бу ҳам ўқитувчиларга, ҳам ўқувчиларга фойда. Хорижда беш кунлик таълим яхши натижа беряпти.» - дея фикр билдирган Алишер Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ҳозирда ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун, педагогик кенгашнинг қарорига кўра I-IV синфлар учун 5 кун этиб белгиланган.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 7-синфда ўқийдиган қиз ўзининг ўқитувчисини учиб бориб тепди

Ўқитувчиларни шунча йил беҳурмат қилдик, боласини сўкса ота-оналар бориб ўқитувчини бўйнидан бўғди, мана оқибати.

Воқеа вилоятнинг Улуғнор туманидаги 17-мактабда содир бўлган.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy