Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.22K photos
712 videos
1.98K files
4.23K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
​​2023 йил 1 январдан бошлаб малака тоифасига эга бўлган ўқитувчиларнинг иш ҳақи ошириладими?

Ижтимоий тармоқларда малака тоифасига эга бўлган ўқитувчиларнинг ойлик маоши 2023 йил 1 январдан бошлаб 25 фоиздан 100 фоизгача бўлган миқдорда оширилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Айни кунларда эски хабар ижтимоий тармоқларда қайта-қайта тарқатиляпти. Ҳозир бунининг сабабини тўлиқ тушунтириб беришга ҳаракат қиламиз.

Ёдингизда бўлса, 2022 йил 11 майда “2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича Миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-134-сонли фармони имзоланганди. Мана шу фармон имзоланишдан аввал яъни январь ойида уни лойиҳаси эълон қилинган.

Барчага маълумки, норматив ҳужжатлар ҳукумат томонидан тасдиқланиб, ОАВда эълон қилинмасдан аввал юридик кучга эга бўлмайди. Аммо норматив ҳужжат лойиҳасида назарда тутилган янгиликлардан фуқаролар хабардор бўлиши ва танишиб чиқиб ўз фикрини билдириши учун оммага эълон қилиб турилади.

Хуллас “2022-2026 йилларда Халқ таълими тизимини ривожлантиришнинг Миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳасида малака тоифасига эга бўлган ўқитувчиларнинг ойлик маоши 2023 йил 1 январдан бошлаб оширилиши назарда тутилганди.

Аммо мазкур фармон имзоланишдан аввал ўқитувчилар ойлик маошини ошириш тўғрисидаги банди Миллий дастурдан чиқариб ташланган. Кейинроқ эса яъни 2022 йил 11 майда Президент томонидан мазкур Миллий дастур тасдиқланган.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, ўқитувчилар ойлик маоши оширилиши керак бўлган ушбу бандлар фармондан чиқариб юборилган. Шу сабабли 2023 йил 1 январдан бошлаб малака тоифасига эга бўлган ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақи оширилмайди.

P.S: Ҳозирча бошқа норматив ҳужжатларда ҳам педагог ходимларнинг ойлик маошлари оширилиши бўйича ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Магистратурага ҳужжат топширмоқчи бўлганлар учун муҳим енгиллик берилди

2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасалари магистратурасига декабрь-январь ойларидаги танловда истисно тариқасида хорижий тилни билиш даражасидан қатъи назар (C1 ёки B2 сертификатидан ташқари бошқа даражадаги) сертификатга эга талабгорлар ҳам иштирок этишига рухсат этилди.

❗️Муҳим жиҳати, ўқишга қабул қилинган талабалар ўқиши давомида талаб этилганидек миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатни қўлга киритиши лозим. Акс ҳолда якуний давлат аттестациясига рухсат этилмайди.

Танловда иштирок этиш истагини билдирганларга 2022 йил 20 декабрдан 2023 йил 10-январга қадар (шу куни ҳам) magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти ишлаб чиқилди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун синов куни белгиланди

Хабарингиз бор, 12 октябрдан бошлаб республикамизнинг 14 та ҳудудида педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари бўлиб ўтмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарори билан тасдиқланган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 45-бандида педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилиши белгиланган.

Ушбу низомга асосан узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар 18 ноябрь куни ташкил этиладиган синовларда қатнашиши мумкин.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ Жисмоний тарбия ўқитувчилари учун яна бир қулайлик!

Ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида навбатдан ташқари аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топширган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари малака синовларини назарий ва амалий синовлар ўрнига ўз хоҳишига кўра тест синовлари шаклида топшириш имконияти яратилди.

Бунинг учун хомиладорлиги ва саломатлигида муаммоси бўлган педагоглар Таълим инспекциясининг ҳудудий бўлимларига тиббий маълумотномаларини илова қилган ҳолда, ариза билан мурожаат қилишлари лозим.

Назарий ва амалий синовларда иштирок этмайдиган педагоглар учун тест синовлари жорий йилнинг 18 ноябрь куни ўтказилади.

❗️Таъкидлаш лозимки, Низомнинг 37-бандида ўқув фани бўйича малака синовлари таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун — назарий (оғзаки, ёзма) ва амалий синовлар шаклида ўтказилиши белгиланган.

Маълумот учун, жорий йилнинг август-декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотларининг 14 257 нафар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларидан мурожаатлар қабул қилинган.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Iy3ncSB6cDaCqAIMvOInJ8FvDdGUO1Mv.xlsx
69.8 KB
Талабаликка тавсия этилган ўқитувчилар рўйхати

Рўйхатни тўлиқ юқоридаги файлдан юклаб олишингиз мумкин.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️1012 НАФАР ЎРТА-МАХСУС МАЪЛУМОТЛИ ЎҚИТУВЧИ МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ ПАРАМЕТРЛАРИ АСОСИДА ТАЛАБАЛИККА ТАВСИЯ ЭТИЛДИ

Ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун 1000 та мақсадли қабул параметрлари тасдиқлангани ҳақида аввалроқ хабар бергандик

Ушбу қабул орқали халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун олий маълумотли бўлиш имконияти яратилмоқда.

Бу ўринларга умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган, олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ҳамда камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар даъвогарлик қилган бўлиб, қабул натижаларига кўра 1012 нафар педагоглар талабаликка тавсия этилди.

Талабаликка тавсия этилган ушбу ўқитувчилар рўйхати Давлат тест маркази томонидан Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда 2022/2023 ўқув йили қабулида сиртқи таълим шакли бўйича биринчи йўналишда танлаган “Педагогика” таълим соҳасида имтиҳонда иштирок этган абитуриентлар орасидан уларнинг тўплаган баллари кетма-кетлигида олий таълим муассасалари кесимида шакллантирилди.

Баъзи ҳудудларда белгиланган сўнгги ўтиш ўрнидаги (бир хил балл тўплаган) номзодларнинг мавжудлиги натижасида жами тавсия этилган ўқитувчилар 1 012 нафарни ташкил этди.

Талабаликка тавсия этилган ўқитувчилар рўйхати Давлат тест маркази томонидан тегишли олий таълим муассасаларига ўрнатилган тартибда етказилди.

❗️Ушбу ҳаволадаги рўйхатда фамилия, исмлари қайд этилган ўқитувчиларнинг тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ Kundalik.com да ўқувчиларни давомат қилиш бўйича эслатма

S
– сабабсиз дарсда қатнашмади;
DQ – узрли сабаб билан дарсда қатнашмади;
K – бетоблиги сабабли дарсда қатнашмади;
KQ – дарсга кечикикиб келди;
M - сурункали дарс қолдириш

Фан ўқитувчилар томонидан қўйиладиган таълаблар!
S
– сабабсиз дарсда қатнашмади;
KQ – дарсга кечикикиб келди;

🧠 Эслаб қолиш осон бўлиши учун қуйидагиларни тавсия қиламиз:

N
- номаълум;
DQ - дарс қолдирди;
K - касал;
KQ - кечга қолди;

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
@ustoz_худудларга_устама_бўйича_қоғозбозликни_тугатиш_ҳақида.pdf
2.3 MB
⚡️ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР УСТАМА ОЛИШЛАРИ УЧУН НИМА ИШЛАР ҚИЛИШИ КЕРАК ВА ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ?

Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 11 июндаги 02-02/3-1699 сонли хатига асосан устама олишга давогар педагог ходимлардан тақдим этиладиган (асословчи) ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ АНИҚ белгилаб қўйилди ва ортиқча қогъозбозликни олди олинди.

Юқорида баҳолаш мезонлари ва тақдим этиладиган (асословчи) ҳужжатлар рўйхати келтирилган. Ишчи гуруҳ томонидан ушбу ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни сўраш ҚАТъИЯН МАН ҚИЛИНАДИ.

❗️Ишчи гуруҳ чиқарган қарорга ҳудудий бошқарма, туман шаҳар бўлимларининг аралашувлари тақиқланади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
1_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
1.7 MB
1-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
2_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
1.5 MB
2-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
3_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
2 MB
3-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
4_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
1.7 MB
4-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
5_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
1.7 MB
5-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
6_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
1.8 MB
6-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
7_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
2.2 MB
7-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
8_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
2.1 MB
8-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
9_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
1.8 MB
9-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
10_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
1.5 MB
10-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
11_SINF_SOATI_TARBIYAVIY_SOAT_2022_2023.pdf
2 MB
11-синфлар учун Синф соати 2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
SINF_RAHBAR_HUJJATLARI_2022_2023_O`QUV_YILI_UCHUN.pdf
569.2 KB
Барча синф раҳбарлар юритиши керак бўлган ҳужжатлар тўплами

2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
🇺🇿Миллий байроғимиз 31 ёшда!
18 ноябр – Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун!

———

🇺🇿Национальному флагу 31 лет!
18 ноября - день принятия Закона Республики Узбекистан «О Государственном Флаге»!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy