Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.24K photos
711 videos
1.98K files
4.24K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @lider_admin
Download Telegram
​​Энди пенсионер ходимларни ишдан бўшатиб бўлмайди

Хабарингиз бўлса, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси тасдиқланди. Янги кодексга кўра ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси чиқариб ташланмоқда. Эски кодексда эса иш берувчи пенсионер ходимни ишдан бўшатишга ҳақли эди.

Энди иш берувчиларда бундай ҳуқуқ бўлмайди. Аммо уларда ҳали амалдаги қонун нормаларини қўллашга яна 6 ой вақт бор. Яъни янги таҳрирдаги Меҳнат Кодекси 6 ой ўтгандан сўнг кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, мактабдаги дарс тақсимотида ўқитувчининг ёши роль ўйнамайди. Бунда ўқитувчининг таълим сифатига ҳамда у эришган натижаларига эътибор қаратилади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқитувчиларга дарс соатлари “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида” низом билан белгилаб берилган устувор кетма-кетлик асосида тақсимланади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Янги ишга кираётган чет тили ўқитувчиларига В2 даражадаги сертификат талаби 2023/2024 ўқув йилидан киритилади

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорига асосан, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчиси лавозимига ишга қабул қилинаётган номзодлар камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.

Мазкур қоиданинг амалиётга жорий этилиши натижасида айрим ҳудудларда чет тили фани ўқитувчиларининг умумтаълим мактабларига ишга қабул қилинишида муаммолар юзага келиши ва ўқитувчиларнинг етишмовчилиги кузатилмоқда.

Кўплаб мурожаатларни инобатга олиб, шунингдек, мактабларда хорижий тилларни ўқитиш жараёни давомийлигини таъминлаш мақсадида Ҳукумат томонидан В2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган чети тили фани ўқитувчиларининг умумтаълим мактабларига ишга қабул қилинмаслиги хусусидаги талаб 2023/2024 ўқув йилидан кучга кириши юзасидан топшириқ берилди.

Ҳурматли устозлар, олий ўқув юрти талабалари!

Мактабларда таълим сифати ва педагогларнинг билимига белгиланган талабларга тўлиқ жавоб бериш учун ўз устингизда ишлаш ва малакангизни ошириш чораларини кўришингизни сўраймиз. Мактаб таълими сифатини оширишда педагогларнинг малака ва кўникмалари юқори даражада бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 2024/2025 ўқув йилидан мактабдаги ҳар қандай чет тили фани ўқитувчиси В2 даражадаги сертификатга эга бўлиши талаб этилади. Ўз навбатида С1 даражадаги халқаро сертификатга эга ўқитувчилар ҳам айни вақтда ойлик иш ҳақларини 50 фоизга ошириш имкониятига эга.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактабларда дарс бўлмаган пайт яъни кузги таътил вақти ўқитувчи ишга келмаса бўлаверадими?

#Савол
Ассалому алайкум. Мен информатика фани ўқитувчисиман. Синф раҳбарлик ҳам қиламан. 4 ноябрдан ўқувчилар учун кузги таътил бошланар экан. Бу вақт оралиғида мактабда дарслар ҳам бўлмайди. Мактабда иш ҳам йўқ. Шу сабабли ишга бормасам бўлаверадими?

#Жавоб
Йўқ. Сиз бунга ҳақли эмассиз. Амалдаги Меҳнат кодексининг 114-моддасига кўра, ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.

МКнинг 125-моддасига кўра иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт. Педагог ходимларнинг иш вақти улар томонидан бажарилган педагогик юкламага мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади.

Ўқитувчининг педагогик юкламасининг бажарилишини ҳисобга олиш ҳар куни ишга келиш ва кетиш журнали орқали юритилади ҳамда ҳар ойлик иш вақтини ҳисобга олиш табелида акс эттирилиб, унда амалда бажарилган ўқув соатлари (дарс соати сони), педагогик иш соатлари, барча бажарилган соатлар, яъни жами ўқув ва педагогик соатлар йиғиндиси кўрсатилади.

Мактабда дарслар бўлмаган вақтларда ходимлар педагогик юкламасида белгилаб берилган ишларни амалга оширади ёки мактаб маъмурияти томонидан берилган топшириқларни бажаради. Амалдаги Меҳнат кодексининг 154-моддасига мувофиқ иш берувчи ходимга ҳақиқатда бажарган иши учун маош тўлайди. Бажарилмаган иш учун эса иш ҳақи тўланмайди.

Бундай ҳолатлар амалдаги қонунчилик доирасида таълим муассасаси касаба уюшмаси билан келишган ҳолда расмийлаштирилади. Ходим иш жойига келмаган тақдирда табелга киритилмайди ва ҳақ тўланмайди.

Агар мактабнинг ички меҳнат тартиб қоидаларида ходимнинг иш жойига кечикиб келиши ёки иш жойига сабабсиз равишда келмаслиги ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишлар рўйҳатига киритилган бўлса, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳам мумкин.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мактабларда дарс бўлмаган пайт яъни кузги таътил вақти ўқитувчилар иш жойига келмасликка ҳақли эмас.

©У.Пўлатов

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ Иккинчи чоракдан бошлаб онлайн дарслар тажриба-синовдан ўтказилади

Масофавий таълимни умумтаълим мактаби ўқувчиларининг таълим олиш жараёнларига босқичма-босқич жорий этиб бориш мақсадида масофавий таълим шакли — “Online maktab” дастури тажриба-синов жараёнлари ўтказилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, 2022-2023 ўқув йилининг иккинчи чорагидан бошлаб ўтказиладиган мазкур масофавий таълим жараёнида Тошкент шаҳар мактабларида таҳсил олаётган 60 нафар 7-синф ўқувчилари ота-оналар ва ўқувчиларнинг ўз ихтиёрига асосан саралаб олинади.

Бунда умумтаълим мактаблари маъмурияти томонидан ўқувчиларнинг ота-оналари билан анкета-сўровномалари ўказилади ҳамда унинг натижаларига кўра талабгор ўқувчилар рўйхати шакллантирилади.

Масофавий таълим жараёнларига жалб этилган ўқувчиларнинг дастлабки билим даражасини аниқлаш ва ўзлаштириш жараёнларини мониторинг қилиб бориш мақсадида бошланғич синов (кириш тести) ўтказилади.

Синов натижаларига кўра, масофавий таълим олишга мўлжалланган ҳар бири 30 нафар, жами 60 нафар ўқувчидан иборат, таълим ўзбек ва рус тилларида олиб бориладиган 2 та синф ташкил этилади.

Мазкур тажриба-синов якунлари бўйича келгусида умумий ўрта таълим босқичида масофавий таълим шаклини жорий этиш бўйича зарур таклифлар тайёрланади. “Online maktab” дастури тажриба-синов жараёнлари ҳақидаги тўлиқ маълумот билан Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаси орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ўқувчини бир мактабдан бошқасига ўтказиш тартиби

Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йилида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

📝 Бунда бир мактабдан бошқасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатиб мактаб директори номига ариза берилади.

🗓 Ариза 1 иш кунида кўриб чиқилади ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга тақдим этиш учун мактабдан кетиш талони берилади.

📋 Ота-оналар фарзанди ўқишни давом эттириши учун танланган мактаб директорига ариза беради. Аризага мактабдан кетиш талони илова қилинади.

Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори ариза ва талонни қабул қилгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълим олаётган мактабга тақдим этиш мактабга келиш талонини беради.

Ўқувчи ўқиётган мактаб директори мактабга келиш талонини олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

🔰 Мактаб директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади:

🔸ўқувчининг мактаб ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
🔸ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;
🔸ўқувчининг тиббий картаси.

📌 Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори бошқа мактабдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​⚡️Энди ходимларга иш ҳақи кечиктирилган ҳар бир кун учун пулли компенсация тўланади

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекснинг 333-моддасида иш берувчи иш ҳақи тўлаш кечиктирилгани учун ходим олдида моддий жавобгар бўлиши белгиланди.

Унга кўра, иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт бўлади.

Мазкур пулли компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади.

Шунингдек, ушбу кодекснинг 253-моддасига кўра, ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

Ходимларга ойлик иш ҳақи, қоида тариқасида, 16 кундан кўп бўлмаган танаффус билан икки қисмга бўлинган ҳолда (бўнакда ва қолган қисми миқдорида) тўланади.

Маълумот учун, янги таҳрирдаги ушбу кодекс 2023 йилнинг 30 апрелидан бошлаб кучга киради.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳам йиғлатиб, ҳам кулдирадиган тажриба бўлибди!

Ҳамманинг "Сизни яхши кўраман, ДАДАЖОН!" дейдиган инсони бўлсин Иллоҳим...

Ховос туманидаги 13-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ажойиб эксперимент ўтказилибди.

Ибратли видео. Охиригача кўринг.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Биласизми

Ҳозирги кунда педагог ходимлар қанча миқдорда ойлик маош оладилар?

Мактаб директори:
3 млн 567 минг 281 сўм (400 ўқувчигача)
3 млн 808 минг 995 сўм (401-880 ўқувчигача)
4 млн 39 минг 011 сўм (881-1600 ўқувчигача)
4 млн 272 минг 555 сўм (1600дан ортиқ)

Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)
3 млн 331 минг 735 сўм (400 ўқувчигача)
3 млн 567 минг 281 сўм (401-880 ўқувчигача)
3 млн 808 минг 995 сўм (881-1600 ўқувчигача)
4 млн 39 минг 011 сўм (1600дан ортиқ)

Директорнинг ҳўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
1 млн 413 минг 291 сўм (400 ўқувчигача)
1 млн 542 минг 019 сўм (401-880 ўқувчигача)
1 млн 676 минг 229 сўм (881-1600 ўқувчигача)
1 млн 815 минг 521 сўм (1600дан ортиқ)

ЧҚБТ раҳбари:
2 млн 575 минг 372 сўм

Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи (0.5 ст) – 1 млн 287 минг 686 сўм

Психологлар
Олий маълумотли психолог – 2 млн 317 минг 836 сўм

Иккинчи тоифали психолог – 2 млн 482 минг 122 сўм

Биринчи тоифали психолог – 2 млн 650 минг 596 сўм

Олий тоифали психолог – 2 млн 811 минг 927 сўм

Ўқитувчилар
Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 2 млн 407 минг 368 сўм

Олий маълумотли ўқитувчи – 2 млн 575 минг 372 сўм

Иккинчи тоифали ўқитувчи – 2 млн 883 минг 271 сўм

Биринчи тоифали ўқитувчи – 3 млн 212 минг 842 сўм

Олий тоифали ўқитувчи – 3 млн 550 минг 412 сўм

Мактаб лаборанти (1 ст)– 1 млн 274 минг 147 сўм

Кутубхона мудири:

👉Ўрта махсус маълумотли
– 1 млн 695 минг 949 сўм

👉Олий маълумотли – 1 млн 850 минг 423 сўм

Кутубхоначи:

👉Ўрта махсус маълумотли
– 1 млн 470 минг 640 сўм

👉Олий маълумотли – 1 млн 548 минг 043 сўм

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Тошкентда ўқитувчи баҳо қўймагани сабаб калтакланди

Маълум бўлишича, ҳодиса шу йилнинг 3 ноябрь куни соат 9:15 атрофида (танаффус вақтида) мактабнинг 2-қаватида содир бўлган. Мактабнинг иформатика ўқитувчиси С.А. 9-синф ўқувчиси Т.М.га 1-чоракда информатика фанини яхши ўзлаштирмаганлиги сабабли чорак баҳо қўйилмаслигини айтган. Натижада, ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида келишмовчилик юзага келган.
Шундан сўнг, Т.М. бу ҳақда ўзининг акаси Т.М.га (2021 йилда шу мактабни тамомлаган) айтган. Кейин, Т.М. ўзининг 2004 йилда туғилган ўртоғи Ғ.Б. билан мактабга келиб, ўқитувчига тан жароҳати етказган.
Ушбу ҳолатдан хабардор бўлган мактаб раҳбари С.И. ўша заҳотиёқ ИИО ФМБга хабар берган. Айни пайтда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
1-sinf sinf soati 2-chorak @ustoz.xlsx
10.3 KB
#иш_режа

1-синф СИНФ СОАТИ 2-чорак kundalik.com платформаси учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
2-sinf sinf soati 2-chorak @ustoz.xlsx
10.6 KB
#иш_режа

2-синф СИНФ СОАТИ 2-чорак kundalik.com платформаси учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
3-sinf sinf soati 2-chorak @ustoz.xlsx
10.4 KB
#иш_режа

3-синф СИНФ СОАТИ 2-чорак kundalik.com платформаси учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
4-sinf sinf soati 2-chorak @ustoz.xlsx
10.5 KB
#иш_режа

4-синф СИНФ СОАТИ 2-чорак kundalik.com платформаси учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
5-sinf sinf soati 2-chorak @ustoz.xlsx
10.5 KB
#иш_режа

5-синф СИНФ СОАТИ 2-чорак kundalik.com платформаси учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
6-sinf sinf soati 2-chorak @ustoz.xlsx
10.3 KB
#иш_режа

6-синф СИНФ СОАТИ 2-чорак kundalik.com платформаси учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
7-sinf sinf soati 2-chorak @ustoz.xlsx
10.6 KB
#иш_режа

7-синф СИНФ СОАТИ 2-чорак kundalik.com платформаси учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
8-sinf sinf soati 2-chorak @ustoz.xlsx
10.5 KB
#иш_режа

8-синф СИНФ СОАТИ 2-чорак kundalik.com платформаси учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
9-sinf sinf soati 2-chorak @ustoz.xlsx
25.3 KB
#иш_режа

9-синф СИНФ СОАТИ 2-чорак kundalik.com платформаси учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
10-sinf sinf soati 2-chorak @ustoz.xlsx
10.5 KB
#иш_режа

10-синф СИНФ СОАТИ 2-чорак kundalik.com платформаси учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
11-sinf sinf soati 2-chorak @ustoz.xlsx
25.4 KB
#иш_режа

11-синф СИНФ СОАТИ 2-чорак kundalik.com платформаси учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
1-sinf ingliz tili 2-chorak @ustoz.xlsx
11 KB
#иш_режа

1-синф ИНГЛИЗ ТИЛИ фанидан 2-чорак kundalik.com платформаси учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy