Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.23K photos
712 videos
1.98K files
4.24K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
❗️Ҳурматли устозлар...

Бугун АТВ да 22:00 да ахборотдан сўнг "Тутқунлик" б/ф эфирга узатилади, шу фильмни кўраётган ҳолда расмга тушиб, ташлашингиз сўралади (Андижон)

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​❗️АТТЕСТАЦИЯДАН ЧЕТЛАШТИРИШ АСОСЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ.

Вазирлар маҳкамасининг
ги "Нодавлат секторда профессионал таълимни ривожлантириш шарт-шароитлар яратилиши ва педагогик кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириши муносабати билан Ўзбекистон республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2-сонли қарорига кўра,

Вазирлар маҳкамасининг 572-сонли қарорига 43¹⁰-банди қўшилди.

Педагог кадр қуйидаги ҳолларда ўқув фани бўйича малака синовларидан четлаштирилади:

👉 синов ўтказилаётган аудиторияда ҳар қандай адабиёт, шпаргалка ёки телекоммуникация ва техника воситаларини олиб кирса;

👉 синов ўтказилаётган вақтда бошқа иштирокчилар билан мулоқот қилса;

👉 саволларни кўчириб олишга ҳамда синов материалларини аудиториядан олиб чиқишга ҳаракат қилса;

👉 синов материалларини бошқа талабгорларга берса, синовни ўтказиш жараёнига ҳалақит қилса;

👉 синов жараёнига бошқа талабгорнинг ўрнига кирганлиги аниқланса;

👉 синовлар учун ажратилган вақт тугагандан сўнг синов материалларини топширишфан бош торца;

👉 синовлар жараёнида видеокузатувлар орқали талабгорнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗ КУТГАН МАҲСУЛОТ: МИНИ ПРОЕКТОРЛАР КЕЛДИ, ЭНДИ НАРХЛАР ЯНАДА АРЗОН

Илгари ўқитувчилар конспект ёзиб дарсга тайёрланишган бўлса, энди ўқувчиларни бу усул билан жалб этиш анча қийин. Буни энди ҳамма тушуниши керак. Ҳа, замон ўзгарди.

Эндиликда мактабларда мини проекторлар ишлатилмоқда. Бугунги тавсиямиз ҳам айнан мини проекторлар билан боғлиқ.

Проектор USB "флешка"ларни ўқийди, компьютерга улаш шарт эмас;

Катта проекторлардан фарқи у енгил ва кичик ўлчами бўлиб, кўтариб юриш учун жуда қулай;

Интернетдан электрон дастур, расм ёки видеодарсларни юклаб олиб мини проекторга улайсиз, дарсга тайёргарлик кўриш анча енгиллашади.

💰Ҳозирда чегирма нархда 457 000 сўмга харид қилишингиз мумкин.

ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.

БУЮРТМА БЕРИШ👇:
https://100k.uz/oqim/154767
https://100k.uz/oqim/154767

☝️Сайтга кириб заявка қолдиринг, операторлар сизга алоқага чиқишади.
#Билиб_қўйган_яхши

ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ИШ ВАҚТИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?

Агар юқори синф ўқитувчисининг ҳафталик дарс юкламаси 20 соат қилиб белгиланган бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарорига мувофиқ, ўқитувчининг ҳафталик иш юкламаси ҳар бир ўқув соатини 0,8 коэффициентга кўпайтириш натижасида 16 соат қўшиш орқали 36 соат қилиб белгиланган.

Шунга мувофиқ ўқитувчи дақиқа ҳисобида 900 ёки 15 (астрономик) соат ўқувчилар билан ишласа, қолган 21 соатни иш юкламасида белгиланган бошқа вазифалар ҳамда мактаб раҳбарияти берган топшириқларни бажаришга сарфлаши лозим. Меҳнат кодексининг 115-моддасига кўра, ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Шундан келиб чиқиб, ходимни саккиз соатдан ортиқ ишлатиш мумкин эмас, Бу меҳнатга мажбурлаш ҳисобланади ва айбдор шахслар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан жавобгарликка тортилади.

Албатта, иш ҳажмининг ортиши ёки муҳим топшириқлар ижросини кечиктириб бўлмаслигини инобатга олиб, иш берувчи асосий иш вақтидан ташқари қўшимча иш вақтида ҳам ходимнинг розилиги билан уни ишга жалб қилиши мумкин. Бунда қўшимча ишлаган иш вақти учун икки ҳисса иш ҳақи тўланиши лозим. Бу вақт қонун ҳужжатларига мувофиқ йилига 120 соатдан ошмаслиги керак.

Эътибор беринг. Меҳнат кодексининг 118-моддасига асосан
юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади. Бундай ходимлар рўйхати ва улар иш вақтининг аниқ муддати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.

Мактаб раҳбарлари, иш вақтининг қисқартирилган муддати қоидасига риоя қилинг.

Иш вақти ўқитувчилар учун юқори синфларда 6 соат, бошланғич синфларда 7.2 соатдан ортиқ бўлмаслиги қоидасини ҳам инобатга олиб қўйинглар. Бунинг учун ушбу рўйхат билан танишиб чиқишингизни маслаҳат берамиз.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Биласизми

🏫 Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21º С, ўртача оғир ишда 17º С ва оғир ишда 16º С дан паст бўлмаслиги керак.

🌡 Физика ўқув лаборатория хонасида мунтазам равишда ҳарорат 18º С – 21º С, ҳавонинг намлиги 40 – 60 фоиз бўлиши керак.

🔹Таълим муассасаси ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.

❗️ Таълим муассасасида канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда таълим муассасасида ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Барча давлат мактабларида директор жамғармаси ташкил этилади.

❗️ Директор жамғармаси маблағлари фақат ўқитувчиларга устамалар белгилаш учун йўналтирилади.

📝 Устамалар билан мактабнинг ўқув-тарбия жараёнига катта шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқлик ва ташаббускорлик, юқори касб даражасини намоён этаётган иқтидорли ўқитувчилар рағбатлантирилади.

Мактаб ходимларига Директор жамғармасидан ҳар ойлик устамалар ва бошқа рағбатлантиришлар белгилаш тўғрисидаги қарорлар мактаб ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан қабул қилинади.

🙅‍♂ Бунда халқ таълими бўлимларининг мактаблар ҳузуридаги махсус комиссиялар фаолиятига ва улар томонидан қабул қилинадиган қарорларга аралашишига йўл қўйилмайди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
02-023-1997 31-08-2022.pdf
2.8 MB
Хорижий тил ўқитувчиларига сертификатлар учун тўланадиган устамалар тўғрисидаги вазирлик хати

Ушбу хатга кўра C1 сертификат учун 50 фоиз устама ва маълумотнома учун 15/30 фоизлик устамалар бир вақтда тўланиши белгиланган.

Агар сизга фақат биттасини тўлаймиз дейишаётган бўлса, ушбу хатни бухгалтeрия ва молияга асос қилиб кўрсатсангиз бўлади!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
sinf_rahbar_hujjatlar_to`plami_2022_2023_o`quv_yili_yuqori_sinf.docx
1.7 MB
Синф раҳбарлик ҳужжатлари 2022-2023 йил учун

1. Бетлик, ажойиб дизайн
2. Синф раҳбари маълумоти
3. Синф раҳбар Низоми
4. Синф раҳбар иш режалари 2022-2023
5. Синф ўқувчилари маълумоти
6. Синф ижтимоий Ҳаритаси
7. Профлактик ишлар
8. Кундалик cом Назорати
9. Одоб ахлоқ қоида 2022 йил 28 июлдаги  246-қарори янги
10. 666-Қарор шарҳи
11. Йиғилиш баённомалар қолиби

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ustama beriladigan sertifikatlar ro'yxati.pdf
6.9 MB
❗️1 сентябрдан халқаро ёки миллий сертификатга эга бўлган МАКТАБ ўқитувчиларига 50 фоизгача устама берилади

2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сонли Президент Фармонига кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга қуйидаги тартибда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади:

халқаро тан олинган ва унга тенглаштирилган миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;

халқаро талабларга жавоб бермайдиган миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида.

Педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади.

Агар ўқитувчи умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлса, юқорироқ фоизли устама берувчи сертификат бўйича устама тўланади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Кун давомида билимларни ўзлаштириш даражаси

Инсоннинг жисмоний хусусиятлари таълим жараёни учун ҳам муҳимдир. Мактабларда дарс соатларини фанларнинг қийин-осонлигига қараб жойлаштиришда болаларнинг ўзлаштириш билан боғлиқ жисмоний ҳолати ҳам ҳисобга олиниши дарслар самарадорлигини оширади.

Инсон тана аъзоларининг фаоллиги туну-кун, яъни 24 соат давомида ўзига хос ўзгаришларга учрайди. Айрим вақтда улар натижа беришга ва тетикликка, бошқа вақтда эса уйқу ва дам олишга қаратилган бўлади. Бу биологик соатлар ҳар бир инсонда ҳар хил бўлиши мумкин. Кимдир "кундуз одами", кимдир" тун одами" эканлиги табиий. Бироқ ўзлаштиришда кўпчилик учун умумий бўлган фаоллик даражалари бор.

Тадқиқотларга кўра:

👉Эрталабки соат 7.00 дан сўнг инсонда иш қобилияти ошади.
👉Соат 9.00 дан 11.00 гача "энг юқори даража", деб номланган оптимал иш қобилияти кузатилади.
👉Тахминан соат 12.00-13.00 ларда қобилият пасаяди.
👉14.00-15.00 ларга бориб, энг пастки даражага тушади-чарчоқнинг аниқ ифодаланган ташқи белгилари кўринади (масалан, ишнинг секинлашиши, хатоларни сезмаслик, эснаш ва ҳ. к)
👉Соат 15.00 дан кейин қобилият бир оз кўтарилади, аммо тушликкача вақтдаги ҳолатга қайтмайди ва шу ҳолатда соат 17.00 дан 19.00 гача ўзгармайди.
👉Баъзиларда соат 20.00 дан сўнг яна" юқори фаоллик даражаси" пайдо бўлади ва у соат 22.00 гача сақланади. Аммо, бундай одамлар камдан-кам.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўқитувчиларимиз диққатига!

Мактаблар ва боғчаларда рус тили ўқитувчиларини ишга қабул қилишда рус тилини билиш даражаси бўйича сертификат талаб қилинмайдиган бўлибди.

Юзага келган масала ваколатли давлат органлари ва ташкилотлар масъул ходимлари томонидан муҳокама қилиниб, "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги қонун талабидан келиб чиқиб, рус тили бўйича сертификат талаб қилмаслик ҳақида якдил фикрга келинган.

❗️"Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги қонун жуда ҳаётий қонунда аслида. Фақат ишласа бўлди

©️Kusherbayev

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ХОЗИРДА ПЕДАГОГ ВА ХОДИМЛАР ҚАНЧА ОЙЛИК ОЛМОҚДА?

❗️Июнь ойидан оширилган ойликлар бўйича ҳисобланганда педагог ва ходимларнинг ойлиги қуйидагича:

Мактаб директори:
3 млн 567 минг 278 сўм (400 ўқувчигача)
3 млн 808 минг 992 сўм (401-880 ўқувчигача)
4 млн 39 минг 010 сўм (881-1600 ўқувчигача)
4 млн 272 минг 554 сўм (1600дан ортиқ)

Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)
3 млн 331 минг 734 сўм (400 ўқувчигача)
3 млн 567 минг 278 сўм (401-880 ўқувчигача)
3 млн 808 минг 992 сўм (881-1600 ўқувчигача)
4 млн 39 минг 010 сўм (1600дан ортиқ)

Директорнинг ҳўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
1 млн 542 минг 018 сўм (401-880 ўқувчигача)
1 млн 676 минг 226 сўм (881-1600 ўқувчигача)
1 млн 815 минг 520 сўм (1600дан ортиқ)

ЧҚБТ раҳбари:
2 млн 575 минг 370 сўм

Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи (0.5 ст) – 1 млн 287 минг 685 сўм

Психолог – 2 млн 317 минг 833 сўм

Ўқитувчилар – 2 млн 575 минг 379 сўм

Олий тоифали ўқитувчи – 3 млн 550 минг 411 сўм

Биринчи тоифали ўқитувчи – 3 млн 212 минг 840 сўм

Иккинчи тоифали ўқитувчи – 2 млн 883 минг 269 сўм

Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 2 млн 407 минг 368 сўм

Мактаб лаборанти (1 ст)– 1 млн 274 минг 147 сўм

Кутубхоначи (ўрта махсус) – 1 млн 225 минг 534 сўм
Кутубхона мудири (ўрта махсус) – 1 млн 413 минг 289 сўм
Кутубхоначи (олий маълумотли) – 1 млн 299 минг 033 сўм
Кутубхона мудири (олий маълумотли) – 1 млн 542 минг 018 сўм

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
ДТМ келаси йилги тестлар тузиладиган дарсликлар рўйхатини эълон қилди

2022-2023-ўқув йилида ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тайёргарлик кўриш учун тавсия этилган дарсликлар ва ўқув адабиётлари рўйхати ДТМ сайтидаги қуйидаги саҳифа орқали билиб олишингиз мумкин:

👉 https://dtm.uz/info/textbooks

Бунда ўзингизга керакли фан ва тилни танлаган ҳолда, дарсликлар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Миллий сертификат олсам ойлигим қанча бўлади?

"Миллий баҳолаш тизими мувофиқ бўлиши лозим бўлган халқаро стандартлар, таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотлар, халқаро тан олинган ва миллий баҳолаш тизимида берилган сертификатлар (уларнинг комбинацияси) рўйхати ҳамда ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг энг кам даражасини белгилаш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон 2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастуми тасдиқлаш тўғрисидаги Фармони [2022 йил 1-сентябрдан кучга кирган] ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги қарорига кўра Кимё фани ўқитувчилари "Давлат тест маркази томонидан амалга ошириладиган умумтаълим фанлари бўйича сертификатлаш ва билим даражасини аниқлаш сертификати" дан 80% дан юқори натижа кўрсатсалар — 3 йил муддатга ҳар бир ойга 20% лик устама олишлари белгиланган.

Демак, бир ставка ишлаётган турли тоифадаги ўқитувчи ойлиги ва қўшиладиган миқдорлари! (2022 йил 1 июнидан бюджет ташкилотлари ҳодимлари иш ҳақи миқдори 12% фоизга оширилгани асосида ҳисобланди, агар 3 йил ичида яна ойликлар ортса — устама ҳам ортади)

ОЛИЙ ТОИФАЛИ ЎҚИТУВЧИ:
Асосий ойлик: 3 млн 550 минг 411 сўм
Устама(20%): 710 минг 282 сўм
Умумий: 4 млн 261 минг 693 сўм

БИРИНЧИ ТОИФАЛИ ЎҚИТУВЧИ :
Асосий ойлик: 3 млн 212 минг 840 сўм
Устама(20%): 642 минг 568 сўм
Умумий: 3 млн 855 минг 408 сўм

ИККИНЧИ ТОИФАЛИ ЎҚИТУВЧИ :
Асосий ойлик: 2 млн 883 минг 269 сўм
Устама(20%): 576 минг 653 сўм
Умумий: 3 млн 459 минг 922 сўм

❗️Бу ҳисоблар ойликлар ошганда - ортади!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Меҳнат кодекси (янги таҳрир).pdf
7.3 MB
❗️Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилинди

“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-798, 28.10.2022 й.)

Президент томонидан имзоланди

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактабларда йўл ҳаракати қоидалари билан шуғулланувчи катта инспектор лавозими жорий қилинади

Тегишли қонун лойиҳасига кўра, катта инспектор лавозими амалдаги штат бирлиги доирасида жорий этилади.

Катта инспекторлар тарғибот олиб бориш, тадбирлар ташкиллаштириш, уларни ОАВда ёритиш, йўл ҳаракати қоидаларининг ўқитилишини мониторинг қилиб бориш билан шуғулланади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
339 б.pdf
562.8 KB
Халқ таълими вазирининг 2022 йил 31 октябрдаги 339-сонли буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Халқ таъИими вазирлиги тизимида ходимлар номенклатурасининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТАъТИЛ ПАЙТИДАГИ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ УЧУН ОТА-ОНАЛАР ЖАВОБ БЕРАДИ

Барчамизга маълумки, илгари ўқувчиларнинг хар қандай хатти-ҳаракатлари учун, хоҳ у таътилда бўлсин хоҳ дарсдан ташқарида бўлсин, фақат синф раҳбар, директор ёки унинг ўринбосарлари жавобгар бўларди. Мисол учун ўқувчи таътил вақтида қўшниси билан муштлашиб, жанжаллашиб қолса ҳам ички ишлар органи ходимлари ўша ўқувчининг синф раҳбарини чақиртириб безовта қиларди.

Кўп ҳолларда мактаб раҳбарияти билан бирга синф раҳбарлари лавозим вазифаларини бажармаган дея баҳоланиб, уларга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилар эди. Ўқувчининг ота-онасига эса деярли ҳеч қандай таъсирчан чоралар кўрилмасди. Ҳозир эса бундай ҳолатларнинг олди олинган.

Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 22 февраль кунги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган, синф раҳбари тўғрисидаги низомга мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолалларда нафақат синф раҳбарига балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масʼул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Депутат мактабларга қурол тарқатишни таклиф қилди.

Ўзбекистон либерал демократик партияси аъзоси Иқбол Мирзаалиев мактабларга ҳарбий қуроллар тарқатишни таклиф қилди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Энди байрамлар якшанбага тўғри келади деб хуноб бўлиш шарт эмас.

Эндиликда Ўзбекистонда байрамлар календарь дам олиш кунига (шанба ёки якшанба) тўғри келса, кейинги иш куни (душанба) ҳам расман дам олиш куни ҳисобланади. Меҳнат кодексига шундай ўзгартириш киритилди. Масалан агар 8 март якшанба кунига тўғри келса, 8 ва 9 март расмий дам олиш кунлари бўлади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​Энди пенсионер ходимларни ишдан бўшатиб бўлмайди

Хабарингиз бўлса, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси тасдиқланди. Янги кодексга кўра ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси чиқариб ташланмоқда. Эски кодексда эса иш берувчи пенсионер ходимни ишдан бўшатишга ҳақли эди.

Энди иш берувчиларда бундай ҳуқуқ бўлмайди. Аммо уларда ҳали амалдаги қонун нормаларини қўллашга яна 6 ой вақт бор. Яъни янги таҳрирдаги Меҳнат Кодекси 6 ой ўтгандан сўнг кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, мактабдаги дарс тақсимотида ўқитувчининг ёши роль ўйнамайди. Бунда ўқитувчининг таълим сифатига ҳамда у эришган натижаларига эътибор қаратилади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқитувчиларга дарс соатлари “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида” низом билан белгилаб берилган устувор кетма-кетлик асосида тақсимланади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy