Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
155K subscribers
1.23K photos
712 videos
1.98K files
4.24K links
Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал!

Таълимга оид энг сўнгги янгиликлар.

Савол ва таклифлар учун/Контакт: @educontact_bot

Реклама: @reklamaedu
Download Telegram
sinf_rahbar_hujjatlar_to`plami_2022_2023_o`quv_yili_yuqori_sinf.docx
1.7 MB
Юқори синф раҳбари ҳужжатлар тўплами
2022-2023-ўқув йили учун

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
⚡️Мактаб ўқувчилари учун 4 ноябрдан кузги таътил бошланади

Амалдаги тартибга кўра мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади. Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, ўқувчилар учун таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

👉кузги таътил
- 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

👉қишқи таътил - 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

👉баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

👉ёзги таътил - охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Маълумот учун:
Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади. Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларининг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
️Аттестация имтиҳони ўтиш баллари

Педагог кадрлар аттестацияси икки босқичда амалга оширилади. 1-босқич иш жойидаги пед кенгаш томонидан бериладиган 20 баллик маълумотнома бўлса, иккинчи босқич ўз фанидан компьютерда топшириладиган тест ҳисобланади. Ва ушбу тестда максимал 80 баллгача йиғиш мумкин. Иккала босқич натижалари қўшилиб, йиғиндисига кўра аттестация комиссияси қуйидаги қарорларни қабул қилади:

Олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

— 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестасиядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
— 80 баллдан паст кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестасиядан ўтмади, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими)га туширилсин»;

Биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

— 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестасиядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин»;
— 70 баллдан 79 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестасиядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
— 70 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестасиядан ўтмади, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими)га туширилсин»

Иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

— 70 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестасиядан ўтди, биринчи малака тоифаси (этакчи ўқитувчи лавозими) берилсин»;
— 60 баллдан 69 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестасиядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
— 60 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестасиядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилсин» (навбатдан ташқари Аттестасияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно);

Мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

— 60 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестасиядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилсин»;
— 59 баллдан 55 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестасиядан ўтди, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақлансин»;
— 55 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - “Аттестасиядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас

❗️Навбатдан ташқари аттестацияларда натижасидан қатъий назар тоифа туширилмайди!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
РАСМАН: МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН КУЗГИ ТАЪТИЛ 4 НОЯБРДАН БОШЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қарорига асосан мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрь куни бошланади.

I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, таътил 6 календарь кундан иборат бўлади ва 9 ноябргача давом этади.

II чоракнинг биринчи куни эса 10 ноябрь саналади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
@ustoz_Воспитание_вопросы_аттестации_2022.pdf
1.5 MB
Образцы вопросов осенней аттестации по предмету воспитание (2022)

Подписывайтесь на канал учителя👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
@ustoz_Tarbiya_fanidan_attestatsiya_savollari_2022_kuz_fasli.pdf
1.2 MB
Тарбия фанидан кузги аттестация саволлари намуналари (2022)

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
@ustoz_Музыка_вопросы_аттестации_2022_категория_специалист.pdf
4.7 MB
Вопросы аттестации педагогических кадров по музыке

Подписывайтесь на канал учителя👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
@ustoz_Musiqa_fanidan_attestatsiya_savollari_2022_mutaxassis_toifa.pdf
4.6 MB
Мусиқа фанидан 2022 йил аттестация саволлари

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
327+++.pdf
4.5 MB
2022-2023-ўқув йилида умумтаълим фанлари бўйича асосий олимпиаданинг III (вилоят) босқичини ва нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасини саралашнинг биринчи босқичини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида

ХТВнинг 2022-йил 21-октябрдаги
327-сонли буйруғи

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўқитувчининг ойлик маоши қанча юқори бўлса, тизимга шунга кўп малакали кадрлар кириб келади

Ўқитувчиларга яхши ҳақ тўланадиган тизимда ўзаро рақобат кучаяди, мактабга ишга кириш истагида бўлган малакали давогарлар сони ортади.

Ўқитувчиларга жуда оз маош тўлайдиган тизимлар эса паст малакага эга бўлган ходимларни ишга олишга мажбур бўладилар.

Паст малакали мутахасислар қанча кўп ишга олинса, мактабларга бу одамларни назорат қилиш ва мослаштириш учун шунча кўп мутахасис ҳамда бошқарма ходимларини жалб қилиш керак бўлади.

Илғор етакчи тизимларда, ўқитувчилар нисбатан юқори маош олишади. Шу сабабли бундай тизимларда назорат ўрнатиш учун мутахасислар ва бошқарма ходимлари қамроқ талаб қилинади.

Қисқа қилиб айтганда ўқитувчилар маошидан тежамоқчи бўлган тизимлар ҳамма харажатларни ҳисобга олганда истиқболда барибир катта молиявий йўқотишларга учрайдилар.

© Андреас Шлаяйхер "Жаҳон миқиёсидаги таълим"

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Вазирлар_Маҳкамасининг_2022_йил_19_октябрдаги_612_сон_қарори.pdf
572.5 KB
Вазирлар Маҳкамаси 612-сонли қарор (19.10.2022)

Унга кўра педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш тартибига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарор билан ушбу ҳужжатда тўлиқ танишиб чиқинг

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Биринчи гуруҳ фанлари бўйича 2022/2023 ўқув йилида ўтказиладиган асосий олимпиаданинг III (вилоят) босқичи жадвали

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
Вазирлар_Маҳкамасининг_2022_йил_19_октябрдаги_612_сон_қарори.pdf
⚡️ЧЕТ ТИЛИ ФАНИДАН АТТЕСТАТЦИЯ ЖАРАЁНИНИГ МАЛАКА СИНОВЛАРИ ЎЗГАРДИ.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 612-сонли қарорига кўра:

Чет тили фани ўқитувчиларининг аттестацияси жараёнида ўқув фани бўйича малака синовлари тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш кўникмаларини баҳолашни назарда тутувчи касбий синов шаклида ўтказилади.

Ушбу синовлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўтказилади.

Ушбу жараён 2023 йил 1 январдан кучга киради.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
❗️Ҳурматли устозлар...

Бугун АТВ да 22:00 да ахборотдан сўнг "Тутқунлик" б/ф эфирга узатилади, шу фильмни кўраётган ҳолда расмга тушиб, ташлашингиз сўралади (Андижон)

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
​​❗️АТТЕСТАЦИЯДАН ЧЕТЛАШТИРИШ АСОСЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ.

Вазирлар маҳкамасининг
ги "Нодавлат секторда профессионал таълимни ривожлантириш шарт-шароитлар яратилиши ва педагогик кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириши муносабати билан Ўзбекистон республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2-сонли қарорига кўра,

Вазирлар маҳкамасининг 572-сонли қарорига 43¹⁰-банди қўшилди.

Педагог кадр қуйидаги ҳолларда ўқув фани бўйича малака синовларидан четлаштирилади:

👉 синов ўтказилаётган аудиторияда ҳар қандай адабиёт, шпаргалка ёки телекоммуникация ва техника воситаларини олиб кирса;

👉 синов ўтказилаётган вақтда бошқа иштирокчилар билан мулоқот қилса;

👉 саволларни кўчириб олишга ҳамда синов материалларини аудиториядан олиб чиқишга ҳаракат қилса;

👉 синов материалларини бошқа талабгорларга берса, синовни ўтказиш жараёнига ҳалақит қилса;

👉 синов жараёнига бошқа талабгорнинг ўрнига кирганлиги аниқланса;

👉 синовлар учун ажратилган вақт тугагандан сўнг синов материалларини топширишфан бош торца;

👉 синовлар жараёнида видеокузатувлар орқали талабгорнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗ КУТГАН МАҲСУЛОТ: МИНИ ПРОЕКТОРЛАР КЕЛДИ, ЭНДИ НАРХЛАР ЯНАДА АРЗОН

Илгари ўқитувчилар конспект ёзиб дарсга тайёрланишган бўлса, энди ўқувчиларни бу усул билан жалб этиш анча қийин. Буни энди ҳамма тушуниши керак. Ҳа, замон ўзгарди.

Эндиликда мактабларда мини проекторлар ишлатилмоқда. Бугунги тавсиямиз ҳам айнан мини проекторлар билан боғлиқ.

Проектор USB "флешка"ларни ўқийди, компьютерга улаш шарт эмас;

Катта проекторлардан фарқи у енгил ва кичик ўлчами бўлиб, кўтариб юриш учун жуда қулай;

Интернетдан электрон дастур, расм ёки видеодарсларни юклаб олиб мини проекторга улайсиз, дарсга тайёргарлик кўриш анча енгиллашади.

💰Ҳозирда чегирма нархда 457 000 сўмга харид қилишингиз мумкин.

ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.

БУЮРТМА БЕРИШ👇:
https://100k.uz/oqim/154767
https://100k.uz/oqim/154767

☝️Сайтга кириб заявка қолдиринг, операторлар сизга алоқага чиқишади.
#Билиб_қўйган_яхши

ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ ИШ ВАҚТИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?

Агар юқори синф ўқитувчисининг ҳафталик дарс юкламаси 20 соат қилиб белгиланган бўлса, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарорига мувофиқ, ўқитувчининг ҳафталик иш юкламаси ҳар бир ўқув соатини 0,8 коэффициентга кўпайтириш натижасида 16 соат қўшиш орқали 36 соат қилиб белгиланган.

Шунга мувофиқ ўқитувчи дақиқа ҳисобида 900 ёки 15 (астрономик) соат ўқувчилар билан ишласа, қолган 21 соатни иш юкламасида белгиланган бошқа вазифалар ҳамда мактаб раҳбарияти берган топшириқларни бажаришга сарфлаши лозим. Меҳнат кодексининг 115-моддасига кўра, ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Шундан келиб чиқиб, ходимни саккиз соатдан ортиқ ишлатиш мумкин эмас, Бу меҳнатга мажбурлаш ҳисобланади ва айбдор шахслар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан жавобгарликка тортилади.

Албатта, иш ҳажмининг ортиши ёки муҳим топшириқлар ижросини кечиктириб бўлмаслигини инобатга олиб, иш берувчи асосий иш вақтидан ташқари қўшимча иш вақтида ҳам ходимнинг розилиги билан уни ишга жалб қилиши мумкин. Бунда қўшимча ишлаган иш вақти учун икки ҳисса иш ҳақи тўланиши лозим. Бу вақт қонун ҳужжатларига мувофиқ йилига 120 соатдан ошмаслиги керак.

Эътибор беринг. Меҳнат кодексининг 118-моддасига асосан
юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади. Бундай ходимлар рўйхати ва улар иш вақтининг аниқ муддати Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.

Мактаб раҳбарлари, иш вақтининг қисқартирилган муддати қоидасига риоя қилинг.

Иш вақти ўқитувчилар учун юқори синфларда 6 соат, бошланғич синфларда 7.2 соатдан ортиқ бўлмаслиги қоидасини ҳам инобатга олиб қўйинглар. Бунинг учун ушбу рўйхат билан танишиб чиқишингизни маслаҳат берамиз.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
#Биласизми

🏫 Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21º С, ўртача оғир ишда 17º С ва оғир ишда 16º С дан паст бўлмаслиги керак.

🌡 Физика ўқув лаборатория хонасида мунтазам равишда ҳарорат 18º С – 21º С, ҳавонинг намлиги 40 – 60 фоиз бўлиши керак.

🔹Таълим муассасаси ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.

❗️ Таълим муассасасида канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда таълим муассасасида ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
Барча давлат мактабларида директор жамғармаси ташкил этилади.

❗️ Директор жамғармаси маблағлари фақат ўқитувчиларга устамалар белгилаш учун йўналтирилади.

📝 Устамалар билан мактабнинг ўқув-тарбия жараёнига катта шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқлик ва ташаббускорлик, юқори касб даражасини намоён этаётган иқтидорли ўқитувчилар рағбатлантирилади.

Мактаб ходимларига Директор жамғармасидан ҳар ойлик устамалар ва бошқа рағбатлантиришлар белгилаш тўғрисидаги қарорлар мактаб ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан қабул қилинади.

🙅‍♂ Бунда халқ таълими бўлимларининг мактаблар ҳузуридаги махсус комиссиялар фаолиятига ва улар томонидан қабул қилинадиган қарорларга аралашишига йўл қўйилмайди.

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
02-023-1997 31-08-2022.pdf
2.8 MB
Хорижий тил ўқитувчиларига сертификатлар учун тўланадиган устамалар тўғрисидаги вазирлик хати

Ушбу хатга кўра C1 сертификат учун 50 фоиз устама ва маълумотнома учун 15/30 фоизлик устамалар бир вақтда тўланиши белгиланган.

Агар сизга фақат биттасини тўлаймиз дейишаётган бўлса, ушбу хатни бухгалтeрия ва молияга асос қилиб кўрсатсангиз бўлади!

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
sinf_rahbar_hujjatlar_to`plami_2022_2023_o`quv_yili_yuqori_sinf.docx
1.7 MB
Синф раҳбарлик ҳужжатлари 2022-2023 йил учун

1. Бетлик, ажойиб дизайн
2. Синф раҳбари маълумоти
3. Синф раҳбар Низоми
4. Синф раҳбар иш режалари 2022-2023
5. Синф ўқувчилари маълумоти
6. Синф ижтимоий Ҳаритаси
7. Профлактик ишлар
8. Кундалик cом Назорати
9. Одоб ахлоқ қоида 2022 йил 28 июлдаги  246-қарори янги
10. 666-Қарор шарҳи
11. Йиғилиш баённомалар қолиби

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг👇
https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy